Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 19.05.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига мувофиқ, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.
Ишлар тааллуқлилигига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексида (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) белгиланган нормалар асосида фуқаролик ишлари бўйича судлар ёки хўжалик судлари томонидан кўрилади.
2015 йил 20 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни асосида амалдаги қонунлар, ФПК ва ХПКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги, хусусан ХПК корпоратив низолар бўйича иш юритиш тўғрисида алоҳида 204-боб билан тўлдирилганлиги муносабати билан ишларнинг судга тааллуқлилиги борасида келиб чиқаётган масалалар юзасидан тушунтириш берилишини, мурожаатларнинг тўғри ҳал қилинишини, хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
2. Ариза, шикоят ва даъво аризаларини иш юритишга қабул қилиш пайтида ФПКнинг 31-моддаси, ХПКнинг 23-моддаси талабларига ҳамда мазкур Пленум қарори тушунтиришларига риоя этган ҳолда ишларнинг қайси судга тааллуқлилиги масаласини қонуний ва узил-кесил ҳал этиш лозимлиги судларга уқтирилсин.
4. Тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлган низоларга доир ишлар, қонунда бундай низоларни ҳал қилиш хўжалик суди ёки бошқа органларга топширилган ҳоллар бундан мустасно, ФПК 279-моддасида санаб ўтилган алоҳида тартибда кўриладиган ишлар, қонун билан судларнинг ваколатига берилган бошқа ишлар умумий юрисдикция судларига тааллуқли;
иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади), юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир, иқтисодиёт соҳасида ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги, ташкилотлар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги, корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган фуқаролар иштирокидаги низоларга доир ишлар, агар тегишли талаблар уларнинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқса, хўжалик судлари судловига тааллуқли эканлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
5. ХПКнинг 15519-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар рўйхати тугал эмаслиги сабабли, қонун ҳужжатларида хўжалик судлари ваколатларига киритилган бошқа корпоратив низолар ҳам хўжалик судларига тааллуқли бўлади.
7. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. ФК 12-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқаронинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
ХПК 24-моддасининг 9-бандига мувофиқ давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш, мансабдор шахсларнинг шундай ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги низолар хўжалик судларига, ФПКнинг 3-кичик бўлимига мувофиқ давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятларга доир ишлар, нотариуснинг, фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш органининг муайян ҳаракатларни бажаришни рад этганлиги ёки нотўғри бажарганлиги устидан берилган шикоятлар, шунингдек прокурорнинг ҳуқуқий ҳужжатни ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги аризаси умумий юрисдикция судларига тааллуқлидир.
Бунда, МКнинг 276-моддасига асосан айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг меҳнат шартномасини бекор қилиш, бошқа ишга ўтказиш, асоссиз равишда бошқа ишга ўтказиш ёки меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарни ундириш ва интизомий жазо бериш масалаларига тааллуқли меҳнат низолари қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилишига эътибор қаратиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддасига асосан ҳар бир фуқаро давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) билан ўз ҳуқуқлари ёки эркинликлари бузилган деб ҳисобласа, шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини инобатга олиб, айрим тоифадаги давлат хизматчиси билан меҳнат шартномаси тугатилганидан сўнг белгиланган тартибда юқори бўйсунув муассасаси мансабдор шахсининг мурожаатга нисбатан берган рад жавоби юзасидан манфаатдор шахснинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги шикоятлар ФПК 269-моддаси талаблари асосида умумий юрисдикция судлари томонидан кўрилади.
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддасига кўра хўжалик суди томонидан берилган ижро ҳужжати асосида қўзғатилган ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласи ишни кўрган хўжалик суди ёки суд ижрочиси турган жойдаги хўжалик суди томонидан амалга оширилади.
Қонуннинг ушбу моддаси биринчи қисмида назарда тутилмаган ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш суд ижрочиси турган жойдаги умумий юрисдикция суди томонидан амалга оширилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Бош суд ижрочиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек суд ижрочилари томонидан Қонуннинг 83-1 ва 84-моддаларида назарда тутилган ваколатларини амалга ошириш жараёнида қабул қилган қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан берилган ариза ва шикоятларни кўриб чиқишнинг судларга тааллуқлилиги масаласи судлар томонидан ушбу қарорнинг 7, 10-бандлари талабларидан келиб чиқиб ҳал этилиши лозим.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази