Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

1-ИЛОВА
2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш КОНЦЕПЦИЯСИ

I. Кириш

II. Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат бозорининг жорий ҳолати

III. Концепциянинг мақсади ва вазифалари

IV. Электрон тижоратни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари

V. Электрон тижоратнинг Интернет-платформаларини ташкил этиш

VI. Таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлаш, электрон тижорат соҳасида ходимлар малакасини ошириш

VII. Концепцияни амалга ошириш механизми

VIII. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг электрон тижорат соҳасидаги функционал вазифалари

IX. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

2-ИЛОВА
2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

3-ИЛОВА
2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси амалга оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро комиссия ТАРКИБИ

3. Концепция Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек электрон тижорат бозорининг ҳозирги ҳолатини, илмий прогноз ишланмаларни ўрганиш, халқаро ташкилотларнинг эксперт материалларини таҳлил қилиш натижаларига асосланади.
Ахборот хавфсизлиги чоралари тизимли асосда амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 16 сентябрдаги 250-сон қарорига мувофиқ Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ташкил этилди. «Электрон ҳукумат» порталининг ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базалари комплексларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш ушбу Марказнинг вазифалари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 992-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/992/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар
номи

Амалга
ошириш шакли

Амалга
ошириш муддатлари

Масъул
бажарувчилар

I. Электрон тижоратнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, электрон тижоратни амалга ошириш стандартларини, шаклларини, шунингдек механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

1.

Электрон тижоратнинг тўлов операциялари соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш.

Тадбирлар режаси

2016 йил I чорак

Марказий банк,Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ

2.

Товарлар (ишлар, хизматлар) электрон савдоси қоидаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2016 йил I чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, Марказий банк, ССП

3.

Электрон тижоратда рекламаларни жойлаштириш, электрон ҳужжатларни ёки электрон хабарларни оммавий жўнатиш тартибини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2016 йил I чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк

4.

Электрон тижорат секторини тавсифловчи индикаторларни шакллантириш мақсадида электрон тижорат соҳасида статистик текширишларни ўтказиш учун давлат статистика ҳисоботларининг тегишли шаклларига ўзгартиришлар киритиш.

Давлат статистика ҳисоботлари шакли

2016 йил II чорак — ўзгартиришлар;

ҳар чоракда — тақдим этиш

Давлат статистика қўмитаси, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк

5.

Битимларни амалга ошириш, электрон тижоратда қўлланадиган электрон ҳужжатларни ва электрон хабарлардаги ахборотларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2016 йил II чорак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, ДСҚ

6.

Электрон тижоратдаги битимларни бажариш бўйича қуйидаги форматлардаги электрон ҳужжатларнинг ягона шаклларини жорий этиш:

хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги электрон битимлар (В2В);

хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли ўртасидаги электрон битимлар (В2С);

хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ўртасидаги электрон битимлар (B2G);

жисмоний шахслар томонидан хизматлар тўлови бўйича электрон битимлар (G2C);

юридик шахслар томонидан хизматлар тўлови бўйича электрон битимлар (G2B).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2016 йил II чорак

Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, ССП

7.

Электрон ярмаркалар, аукционлар, танловлар ва кўргазма-ярмарка савдосини ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ахборот воситачилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2016 йил II чорак

«ЎзРТХБ» АЖ, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ССП

8.

Ушбу соҳадаги фаолиятни амалга оширишда электрон тижорат қатнашчиларининг мумкин бўлган таваккалчиликларини камайтириш бўйича қонунчиликни ўрганиш ва уни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш.

Таклифлар киритиш

2016 йил II чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ, ДБҚ

9.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг давлат ва корпоратив харидларини ва уларни амалга ошириш жараёнларининг махсус ахборот порталини қуйидагилар ҳисобига янада такомиллаштириш бўйича ўзгартиришлар киритиш:

рўйхатдан ўтказиш тартиботларини соддалаштириш ва жадаллаштириш;

электрон давлат корпоратив харидлари порталидан фойдаланувчилар учун қўшимча сервислар комплексини яратиш;

харидлар жараёнида олдиндан келишиб олиш ва нархларни манипуляция қилиш имкониятининг олдини олиш;

қоида бузилишларининг олдини олиш бўйича таъсирчан мониторинг ва назорат қилиш механизмини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2016 йил II чорак

Давлат рақобат қўмитаси, «ЎзРТХБ» АЖ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ССП

10.

Электрон тижоратда экспорт битимларини ҳисобга олиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Тадбирлар режаси

2016 йил II чорак

ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «ЎзРТХБ» АЖ

11.

Электрон тижорат доирасида халқаро почта ва курьер жўнатмаларини божхонада назорат қилиш ҳамда божхонада расмийлаштиришни тартибга солиш ва ўтказишни ташкил этиш тартибини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2016 йил IV чорак

ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» АЖ

12.

Интерактив тизимларда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида онлайн режимидаги пул маблағлари оқимларини масофадан бошқаришда хавфсизликни таъминлаш механизмини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2016 йил III чорак

Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ

13.

Электрон тижорат қатнашчилари ўртасида банк ахборотларини ва молиявий ахборотларни айирбошлаш бўйича талабларни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2016 йил III чорак

Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ

14.

Электрон тижорат соҳасидаги почта алоқасини, шу жумладан посилкаларни жўнатишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2016 йил III чорак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, ДБҚ, Молия вазирлиги, ССП, «Ўзбекистон почтаси» АЖ

15.

Электрон тижорат тўғрисидаги қонунчилик талабларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун қатнашчиларнинг, ахборот воситачиларининг ва бошқа субъектларнинг масъулиятини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таклифлар киритиш

2016 йил IV чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Марказий банк

16.

Электрон тижорат доирасида кўчмас мулкни реализация қилиш қоидаларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2016 йил IV чорак

Давлат рақобат қўмитаси, «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

II. Ахборот-коммуникация технологиялари негизида электрон тижорат инфратузилмасини ривожлантириш

17.

Интернет магазинларини ҳисобга олиш учун www.uz ахборот қидириш тизимида «Электрон тижорат» бўлимини яратиш.

Бўлимни яратиш

2016 йил I чорак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

18.

Тўлов тизимларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда e-kommunal порталини янада такомиллаштириш.

Тадбирлар режаси

2016 йил I чорак — ишлаб чиқиш;

2016 йил II чорак — амалга ошириш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Марказий банк, Банклар уюшмаси, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК

19.

Электрон тижоратда Онлайн-ўқитиш миллий порталини яратиш.

Портални ва ўқитиш дастурини яратиш

2016 йил II чорак

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, «ЎзРТХБ» АЖ

20.

«Ташқи савдо фаолиятининг миллий портали» интернет-платформасини яратиш йўли билан бажариш кафолатларини таъминлашни ва тизимли маркетинг олиб боришни ҳисобга олган ҳолда, электрон тижоратдан фойдаланган ҳолда товарлар экспортини кенгайтириш.

Тадбирлар режаси

2016 йил III чорак – ишлаб чиқиш;

2016 йил IV чорак —амалга ошириш

Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

21.

Аҳоли пунктларини қамраб олишни:

2016 йилда — 30 фоизгача;

2017 йилда — 50 фоизгача;

2018 йилда — 65 фоизгача етказиш йўли билан айниқса қишлоқ жойларда аҳолининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишини кенгайтириш.

Тадбирлар режаси

2016 — 2018 йиллар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

III. Электрон тижорат соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

22.

Электрон тижорат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва тадбиркорлик субъектлари ходимлари ва аҳоли малакасини ошириш.

Тадбирлар режаси

2016 йил II чорак

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

23.

Электрон тижорат соҳасида фаолиятни амалга ошириш тартиби ва механизмларини кенг тушунтириш бўйича жойларда семинарлар ва амалий ўқувлар ўтказиш.

Тадбирлар режаси

2016 йил II чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, ССП, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Саидова Г.К.

Иқтисодиёт вазири, Идоралараро комиссия раиси

Мирзохидов Х.М.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Идоралараро комиссия раисининг ўринбосари

Эргашев И.К.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Мирзаев М.М.

Молия вазирининг ўринбосари

Парпиев Б.Р.

Давлат солиқ қўмитасининг раиси

Дусанов З.А.

Давлат божхона қўмитасининг раиси

Тўраев Б.Э.

Давлат статистика қўмитасининг раиси

Хайдаров А.Я.

Марказий банк раисининг ўринбосари

Гафаров С.Х.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Қурбонов А.К.

«Ўзстандарт» агентлигининг бош директори

Исмаилов В.В.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг бошлиғи

Нагаев А.Р.

«Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ бошқарувининг раиси

Шайхов А.Э.

Савдо-саноат палатасининг раиси

Хаджаев А.Ж.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг раиси

Махмудов Ш.Н.

«Ўзтрансгаз» АК бош директори

Басидов И.С.

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси

Холмухамедов Ў.О.

«Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори

лавозимига кўра

Иқтисодиёт вазирлиги хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш бўлимининг бошлиғи, Идоралараро комиссия котиби


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази