LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги ЎРҚ-409-сонли «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига асосан янги таҳрирда қабул қилинган.
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Ушбу Қонун табиий шароитда ўсадиган ўсимлик дунёсини, шунингдек, такрор етиштириш ва генетик фондини сақлаш учун экиб ўстириладиган ёввойи ўсимликларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар ўрмонлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Қорақалпоғистон Республикасида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш.
Ўсимлик дунёси давлат мулки умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат муҳофазасидадир.
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида махсус ваколат берилган давлат бошқарув органларидир.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
ёввойи организмлар дарахтлар, буталар ва ўтсимон уруғлайдиган ўсимликлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайниклар ва замбуруғлар ўзининг барча хилма-хил турлари билан;
Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тартибда бепул амалга оширилади.
Ўсимлик дунёси объектлари махсус фойдаланишга ишлаб чиқариш фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш учун ҳақ эвазига юридик ва жисмоний шахсларга рухсатномалар асосида бериб қўйилади. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун объектни, турни, ҳажмни ва муайян ҳудуд доирасида фойдаланиш муддатини белгилайдиган рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат органлари томонидан берилади. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;
Қонун ҳужжатларида ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ўсимлик дунёси объектлари доимий ёки вақтинча (узоқ муддатли ва қисқа муддатли фойдаланишга бериб қўйилиши мумкин.
доривор ва озиқбоп ўсимликларнинг ёввойи турларини ҳамда ўсимликлар техник хом ашёсини тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишиб тасдиқлаган квоталар;
табиий пичанзорлар ва яйловларда пичан ўриш ҳамда чорва молларни ўтлатишнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек, ўрмон хўжалиги давлат органлари тақдимномаси бўйича тасдиқлаган нормалари ва муддатлари;
ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш борасидаги бузилган ҳуқуқларнинг тикланиши ва ўзларига етказилган зарарнинг қопланиши.
ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва уларни такрор етиштириш чора-тадбирларини амалга оширишлари;
ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш жойларида ёнғин хавфсизлигига риоя этишлари ва ёнғинга қарши тадбирларни амалга оширишлари, ёнғин чиққан ҳолларда эса уни ўчириш чораларини кўришлари;
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишлари мумкин.
Ўсимлик дунёси объектларини сақлаб қолиш ва уларни такрор етиштириш ҳамда улар ўсадиган муҳитни сақлаш ва қайта тиклаш мақсадида ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши, тўхтатиб турилиши ёки ман этилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Тўлиқ маълумот учун қаралсин: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 29-моддаси, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддаси, «Ўрмон тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси ва «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат қўриқхоналарида, давлат табиат ёдгорликларида, табиат боғларининг ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналарида ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди, илмий мақсадларда фойдаланиш бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик турларини тайёрлаш (йиғиш) ман этилади.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимлик турларидан фойдаланиш, улар билан (уларнинг қисмлари ёки фаолият маҳсуллари билан) савдо қилиш, уларни чет элга олиб чиқишга алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси бўйича берадиган рухсатномалар асосида йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаралсин: Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги «Қимматбаҳо ва йўқолиб кетаётган ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилишни кучайтириш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 109-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 декабрдаги 600-сонли «Ёввойи ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилишни кучайтириш ва улардан фойдаланиш чоралари тўғрисида»ги қарори.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан чорвачилик эҳтиёжлари учун ёввойи озуқа маҳсулотини тайёрлаш ва чорва молларни ўтлатиш ана шу мақсадлар учун уларга махсус бериб қўйилган табиий ем-хашак етиштириладиган майдонларда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
LexUZ шарҳи
қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари эгалигидаги ерлар ҳудудида уларнинг рухсатномалари бўйича;
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимлик дунёси объектларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиши уларга ўсимлик дунёси объектларини олиб қўймаган ҳолда берилган овчилик ерларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Табиий ўсимликлар жамоаларида ёввойи ўсимликлар доривор ва техник хом ашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни юридик ва жисмоний шахслар томонидан тайёрлашга (йиғишга) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Ўрмон фонди ерларида дарахт ва буталарни кесиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш Қоидалари.
Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга фақат санитария мақсадларида ҳамда бинолар, иншоотлар ва коммуникациялар қурилиши билан боғлиқ ҳолдагина маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган қарорига биноан йўл қўйилади.
Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини ва маҳсулларини ўсиш муҳитидан ажратиб олмасдан ва ажратиб олган ҳолда ўсимлик дунёси объектларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Табиий ўсимликлар жамоаларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун тегишли юридик шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус участкалар ажратилиши мумкин бўлиб, бу участкаларда ўсимлик дунёси объектларидан бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланиши илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш мақсадларига номувофиқ бўлса, бундай фойдаланиш чекланади ёки ман этилади.
Ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шифобахш хусусиятларга эга бўлган ва аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароит яратадиган ўсимлик дунёси объектларидан соғломлаштириш ва рекреацион мақсадларда фойдаланилади.
Ўсимлик дунёси объектларидан табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни.
ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни такрор етиштириш қоидалари, нормативлари ва бошқа талаблари бузилганда;
фойдаланиш таъсирида табиий ўсимликлар жамоаларида аслига қайтариб бўлмайдиган ўзгаришлар хавфи туғилганда;
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг (шудгорлар, пичанзорлар ва яйловларни табиий суратда босиб кетадиган заҳарли, гиёҳванд моддали, карантиндаги ўсимликлар, бегона ўтлар ҳамда бошқа ўсимликларнинг) тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш бошқа ўсимликларга ва ўзга табиат объектларига зарар етказилишига йўл қўймайдиган ҳамда табиий ўсимликлар жамоаларининг ва улар ўсадиган муҳитнинг сақланишини таъминлайдиган усуллар билан амалга оширилади.
Тарқалиши ва миқдори тартибга солиниши лозим бўлган ёввойи ўсимликларнинг турлари, шунингдек, ана шу тартибга солиш қоидаси махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидалари» (рўйхат рақами 2590, 03.06.2014 й.).
Ўсимликларнинг янги турларини ёввойи флорага кўчириш, шунингдек, ёввойи ўсимликларни дурагайлашга махсус ваколат берилган давлат органлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларининг хулосалари асосида чиқарган қарорга биноан илмий-тадқиқот ва хўжалик мақсадларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Илмий, маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий ёки эстетик қимматга эга бўлган ботаника коллекциялари давлат ҳисобидан ўтказилиши лозим.
Ботаника коллекцияларини тўплаш ва уларни тўлдириб бориш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ёввойи ўсимликларни олишига қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилган тақдирда йўл қўйилади.
Ботаника коллекцияларининг эгалари бўлмиш юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларига риоя этишлари шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидалари» (рўйхат рақами 2628, 27.11.2014 й.).
Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни такрор етиштириш қоидалари ва нормативларини белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимликлар турларини муҳофаза қилишнинг алоҳида режимини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
ўсимлик дунёси объектлари ва улар ўсадиган муҳитни муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни такрор етиштириш соҳасидаги илмий тадқиқотларни ташкил этиш;
ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Ўсимлик дунёси объектлари ўсадиган муҳитга таъсир кўрсатадиган фаолият ўсимлик дунёси объектларининг сақланишини таъминлайдиган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимлик дунёси ўсадиган муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш, янги технологияларни жорий этиш, геология-қидирув ишларини ўтказиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, чорва моллар ўтлатиладиган ҳамда қишлоқ хўжалик ҳайвонларини ҳайдаб ўтиладиган жойларни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси билан келишиб олиниши шарт.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўсимлик дунёси объектлари ўсадиган муҳитни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари билан таъминланмаган ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш ҳамда технологияларини қўлланиш ман этилади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уларнинг ўсишини тезлаштирувчилар, минерал ўғитлар ва бошқа дориларни қўлланиш пайтида ўсимлик дунёси объектлари ва улар ўсадиган муҳитни муҳофаза қилиш талаблари ҳисобга олиниши зарур. Юридик ва жисмоний шахслар ёввойи ўсимликлар нобуд бўлишининг ва улар ўсадиган муҳит ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида мазкур дориларни ташиш, сақлаш ва қўлланиш қоидаларига риоя этишлари шарт.
Ўсимлик дунёси объектларини кузатиб бориш, уларнинг ҳолати тўғрисида маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш атроф табиий муҳит давлат мониторинги ягона тизими бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишни таъминлаш ва ундан оқилона фойдаланишни ташкил этиш учун ўсимлик дунёси объектлари ва улардан фойдаланишнинг давлат ҳисоби, ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри юритилади.
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри ўсимлик дунёси объектларининг жуғрофий тарқалиши, уларнинг миқдори, хўжаликда фойдаланиши тўғрисидаги маълумотлар мажмуини, улар ўсадиган муҳитнинг тавсифини ўз ичига олади.
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисоби ва давлат кадастри Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда ягона тизим бўйича юритилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган.
Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонунларига асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш устидан идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60, 78—81, 84, 93 ва 162-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 198 ва 202-моддалари.
Юридик ва жисмоний шахслар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда қоплашлари шарт. Зарарни қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 75-банди.
LexUZ шарҳи