Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ва 2008 йил 1 августдаги 164-сон «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек профессор-ўқитувчилар таркибининг шахсий иш режасини тартибга солиш ва тизимлаштириш мақсадида буюраман:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини белгилайди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ижодий таътиллар бериш тартиби ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга мувофиқ олиб бораётган илмий-методик ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш мақсадида профессор-ўқитувчининг ўқув ишлари юкламаси ҳажми олий таълим муассасаси кенгашининг қарорига кўра ўзгартирилиши мумкин. Бунда профессор-ўқитувчининг тегишли ўқув ишлари юкламаси қисми кафедранинг бошқа профессор-ўқитувчиларининг юкламасига қўшимча равишда тақсимланади.

I. Ўқув ишлари

Т/р

Иш турлари

Иш турлари учун ажратилган вақт меъёри

Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш

1.

Ўқув (маъруза, амалий, семинар ва лаборатория) машғулотларини ўтказиш

бир академик соат учун — 1 соат

Ўқув машғулотлари ўқув режага мувофиқ бир академик соатдан (45 минут) ёки танаффуссиз икки академик соатдан (80 минут) ўтказилади. Бунда:

амалий ва семинар машғулотлари талабалар сони, одатда, 25 нафаргача талаба бўлган академ гуруҳларда;

маъруза машғулотлари, одатда, 150 нафардан ошмаган бирлашган академ гуруҳларда (поток);

лаборатория ва чет тилини ўқитиш, тиббиёт олий таълим муассасаларида тиббий-биологик ва гигиеник фанлар (тиббиёт олийтаълиммуассасалариучун) ўқитиш, нофилологик йўналишларда фанни чет тилида ўқитиш, одатда, 12 нафаргача талаба бўлган кичик гуруҳларда;

маданият, санъат ва спорт йўналишларида якка тартибдаги машғулотлар, одатда, 2 — 12 нафаргача талаба бўлган кичик гуруҳларда;

тиббиёт олий таълим муассасаларида клиник фанларни ўқитиш, одатда, 8 — 10 нафаргача талаба бўлган кичик гуруҳларда ўтказилади.

Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги гуруҳ журналида қайд этилади.

2.

Якуний давлат аттестацияси белгиланган фанлардан умумлашган маърузалар ва маслаҳатлар ўтказиш

битта фанга (битта поток учун) — 6 соат

Умумлашган маърузалар ва маслаҳатларнинг ўтказилиши якуний давлат аттестациясини ўтказиш жадвалида қайд этилади.

3.

Курс ишлари ва курс лойиҳаларига раҳбарлик қилиш, улар бўйича маслаҳатлар бериш, тақриз ёзиш ва қабул қилиш

бир курс иши учун — 2 соат;

бир курс лойиҳаси учун — 3 соат.

Бир профессор-ўқитувчи бир семестр давомида, одатда, 25 нафаргача талабага (кўпи билан 1-2 та академ гуруҳ талабаларига) курс иши (курс лойиҳаси) бериши мумкин.

Курс иши (курс лойиҳаси)нинг ҳимояга тақдим этилганлиги билан аниқланади.

4.

Курс иши (курс лойиҳаси) ҳимоясини ўтказиш

Бир курс иши ҳимояси учун — 0,4 соат;

Бир курс лойиҳаси ҳимояси учун — 0,6 соат.

Бунда профессор-ўқитувчининг бир кунлик иш соати ҳажми 8 соатдан ошмаслиги лозим.

Курс иши (курс лойиҳаси) ҳимоясида камида 2 нафар профессор-ўқитувчи иштирок этади. Жами соатлар ҳимояда иштирок этган профессор-ўқитувчилар сонига бўлинади ва улар ўртасида тенг тақсимланади.

Профессор-ўқитувчининг курс иши (курс лойиҳаси) ҳимоясини ўтказишда иштирок этиши тегишли қайдномаларда акс эттирилади.

5.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни модуль тизимига асосланган олий таълим муассасаларида оралиқ ва якуний назоратлар бўйича маслаҳатлар бериш

битта фанга (битта поток учун) — 5 соат

Маслаҳатлар берилганлиги тегишли баённомалар (журналларга киритилган қайдлар) асосида аниқланади.

6.

Якуний давлат аттестациясини ўтказиш

ёзма иш шаклида бир поток (академ гуруҳ) учун — 3 соат;

оғзаки шаклда битта талаба учун — 0,2 соат, ижодий ишларда битта талаба учун — 0,3 соат;

ёзма иш (ижодий иш)ни текшириш учун ҳар бир ишга — 0,2 соат;

тест шаклида битта академ гуруҳ учун — 1 соат.

Якуний давлат аттестация комиссияси раисига комиссиянинг битта аъзоси учун бериладиган жами соатга қўшимча равишда 20% қўшилади.

Комиссия аъзоларига бериладиган бир кунлик ўқув юкламаси ҳажми
8 соатдан ошмаслиги лозим.

Бир поток (академ гуруҳ)да ёзма иш ўтказиш жараёнида иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзоси (кузатувчи профессор-ўқитувчи)га 3 соатдан берилади.

Оғзаки шаклда ўтказилган якуний давлат аттестацияси синовлари жами соати унда иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзосига берилади.

Ёзма иш шаклида ўтказилган якуний давлат аттестацияси синовларининг жами соати ёзма ишни текширишда иштирок этган комиссия аъзолари умумий сонига бўлинади ҳамда комиссия аъзоларига тенг тақсимланади.

Тест шаклида ўтказилган якуний давлат аттестацияси синовлари жами соати унда иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзосига берилади.

Якуний давлат аттестациясида иштирок этиш тегишли буйруқ ва қайдномаларда акс эттирилади.

Якуний давлат аттестацияси комиссияси таркибини олдиндан аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, комиссияси аъзолари (кузатувчи профессор-ўқитувчи)га комиссия ўз ишини тугатгандан сўнг, соатбай ҳақ тўланади.

Бунда ушбу соатбай иш тури профессор-ўқитувчининг йиллик шахсий иш режасига киритилмайди.

7.

Намунавий ўқув дастурларида кўзда тутилган назорат, ҳисоблаш ва ҳисоб-график ишларини текшириш, маслаҳатлар бериш, тақриз ёзиш ва қабул қилиш

битта топшириқ учун — 0,3 соат, бироқ битта фанга кўпи билан — 1 соат

Бир профессор-ўқитувчига кафедра қарорига асосан кўпи билан учтагача академ гуруҳ талабалари бириктирилади.

Мазкур ишларнинг бажарилиши талабаларни баҳолаш қайдномаларида акс эттирилади.

8.

Оралиқ ва якуний назоратларни ўтказиш, шунингдек талабанинг қолдирган (ўзлаштирмаган) дарсларини қайта топширишини қабул қилиш

оралиқ назоратда ҳар бир талаба учун — 0,2 соат;

якуний назоратда ҳар бир талаба учун — 0,3 соат.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни модуль тизимига асосланган олий таълим муассасалари учун оралиқ ва якуний назорат оғзаки шаклда ўтказилганда, ҳар бир талаба учун — 0,2 соат, ёзма иш шаклида ўтказилганда эса, ҳар бир талаба учун — 0,5 соат.

Қолдирилган (ўзлаштирилмаган) дарсларни қайта топширишни қабул қилишда ҳар бир талаба учун — 0,3 соат. Бунда бир ўқув семестри давомида бир профессор-ўқитувчига кўпи билан 20 соат берилади.

Семестр давомида битта фандан кўпи билан 2 тагача оралиқ назорат ўтказилади. Бунда модуль тизимида ўқитилмаётган ва ҳажми (умумий аудитория соати) семестр давомида ҳафтасига тўлиқ 2 академик соатдан кам бўлган фанлардан оралиқ назорат ўтказилмайди.

Оралиқ ва якуний назоратлар ўтказилиши тегишли қайдномаларда акс эттирилади.

Назоратлар жадвали (графиги) семестр бошланган вақтда талабаларга профессор-ўқитувчи томонидан эълон қилинади.

Ёзма шаклдаги назорат ишлар 6 ой сақланади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни модуль тизимига асосланган олий таълим муассасаларида ёзма иш шаклида ўтказилган оралиқ ва якуний назорат ишларини ўтказиш ва қабул қилиш талаблари мазкур олий таълим муассасалари томонидан белгиланади.

Дарсларни қайта топшириш тегишли қайдномаларда акс эттирилади.

9.

Бакалавриат таълим йўналиши талабалари амалиётига раҳбарлик қилиш, уларнинг ҳисоботларини текшириш ва қабул қилиш, амалиёт бўйича ёзма иш (синов)ларни ўтказиш ва баҳолаш

Малакавий амалиёт ўтаётган ҳар бир талаба учун бир иш кунига — 0,5 соат. Бунда:

ўқув амалиётига раҳбарлик қилиш 1 академ гуруҳ учун бир иш кунига — 6 соат;

ишлаб чиқариш ва педагогик амалиётга раҳбарлик қилиш, агар ишлаб чиқариш ва педагогик амалиёт ўталаётган ташкилот олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуд доирасида бўлса, бир иш кунига 1 академ гуруҳ учун — 3 соат; агар ишлаб чиқариш ва педагогик амалиёт ўталаётган ташкилот олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуд доирасида бўлмаса, амалиётга раҳбарлик қилиш бир иш кунига — 6 соат.

Индивидуал ҳолда ўтказиладиган амалиётларда бутун амалиёт даврига бир талаба учун — 2 соат.

Мазкур иш тури бўйича профессор-ўқитувчининг соатлари ҳажми ўқув ишлари юкламасининг 20% идан ошмаслиги лозим.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни модуль тизимига асосланган олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчининг мазкур ишлар бўйича соатлари ҳажми ушбу олий таълим муассасалари томонидан белгиланади.

Мазкур ишларнинг бажарилганлиги амалиёт ўташ бўйича олий таълим муассасаси буйруғи, талабанинг амалиёт кундалиги ва амалиёт учун баҳо қўйилган тегишли қайдномалар асосида аниқланади.

10.

Бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг битирув малакавий иши (диплом лойиҳаси, диплом иши)га раҳбарлик қилиш, хулосалар ёзиш

бир ўқув йилига ҳар бир талаба учун — 25 соат, техник йўналишларда ҳар бир талаба учун — 30 соат

Бир ўқув йилида битта профессор-ўқитувчига 7 нафаргача талаба бириктирилади. Профессор-ўқитувчининг битирув малакавий иши (диплом лойиҳаси, диплом иши)га раҳбарлик қилганлиги, хулосалар ёзганлиги олий таълим муассасаси буйруғи, ёзилган хулоса ва ишнинг ҳимояга тақдим этилганлиги асосида аниқланади.

11.

Талабаларнинг битирув малакавий иши (диплом лойиҳаси, диплом иши, магистрлик диссертацияси) ҳимояси бўйича якуний давлат аттестацияси комиссиясида иштирок этиш

битта битирув малакавий иши (диплом лойиҳаси, диплом иши) учун — 0,2 соат;

битта магистрлик диссертацияси учун — 0,3 соат.

Профессор-ўқитувчига бериладиган бир кунлик ўқув ишлари юкламаси ҳажми, одатда, 8 соатдан ошмаслиги лозим.

Аъзоларнинг якуний давлат аттестацияси комиссиясидаги иштироки олий таълим муассасаси буйруғи ҳамда ҳимоя натижалари тўғрисидаги қайдномалар асосида аниқланади.

Жами соат якуний давлат аттестацияси комиссиясида иштирок этган ҳар бир аъзога берилади.

Якуний давлат аттестацияси комиссияси таркибини олдиндан аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, комиссия аъзоларига комиссия ўз ишини тугатгандан сўнг, соатбай ҳақ тўланади.

Соатбай иш тури профессор-ўқитувчининг йиллик шахсий иш режасига киритилмайди.

12.

Магистратура талабаларининг илмий педагогик фаолияти ва амалиётига раҳбарлик қилиш

бир ўқув йилига битта талаба учун — 50 соат.

Профессор ёки фан доктори 5 нафаргача, доцент, фан номзоди ва мутахассис 3 нафаргача талабанинг илмий педагогик фаолияти ва амалиётига раҳбарликни амалга ошириши мумкин.

Талабанинг илмий педагогик фаолиятига раҳбарлик қилганлик талабанинг календарь иш режасидаги топшириқларни бажариши билан аниқланади.

Амалиётга раҳбарлик қилганлик олий таълим муассасасининг амалиёт ўташ бўйича буйруғи, талабанинг амалиёт кундалиги ва амалиёт учун баҳо қўйилган тегишли қайдномалар асосида аниқланади.

13.

Магистратура талабасининг магистрлик диссертацияси ва стажировкасига илмий раҳбарлик (илмий маслаҳатчилик) қилиш

бир ўқув йилига битта талаба учун — 50 соат

Профессор ёки фан доктори 5 нафаргача, доцент, фан номзоди ва мутахассис 3 нафаргача талабанинг магистрлик диссертацияси ва стажировкасига (илмий маслаҳатчилик) раҳбарликни амалга ошириши мумкин.

Мазкур иш турининг бажарилганлиги олий таълим муассасаси буйруғи, талабанинг календарь иш режаси ва магистрлик диссертациясининг ҳимояга тақдим этилгани асосида аниқланади.

14.

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни, шунингдек магистратура мутахассисликлари қабули жараёнида кириш синовларини ўтказиш комиссиясида иштирок этиш

ёзма иш шаклида ўтказилганда бир поток (абитуриентлар гуруҳи) учун — 3 соат;

оғзаки шаклдаўтказилганда, битта абитуриент учун — 0,1 соат;

тест шаклида ўтказилганда, бир поток (абитуриентлар гуруҳи) учун — 1 соат;

ҳар бир ёзма иш (ижодий иш)ни текшириш учун — 0,1 соат.

Профессор-ўқитувчига бериладиган бир кунлик ўқув ишлари юкламаси ҳажми 8 соатдан ошмаслиги лозим.

Бир поток (абитуриентлар гуруҳи)да ёзма ишни ўтказиш жараёнида иштирок этган ҳар бир профессор-ўқитувчига
3 соатдан берилади.

Ёзма иш шаклида ўтказилган имтиҳон ва синовларнинг жами соати ёзма ишни текширишда иштирок этган комиссия аъзолари сонига тенг бўлинади ҳамда улар ўртасида тенг тақсимланади.

Оғзаки (тест) шаклида ўтказилган имтиҳон ва синовларнинг жами соати унда иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзосига берилади.

Қабул имтиҳонлари ва синовларида иштирок этганлик олий таълим муассасасининг тегишли буйруғи ва тегишли қайдномалар асосида аниқланади.

Комиссия аъзолари таркибини олдиндан аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, комиссия аъзоларига комиссия ўз ишини тугатгандан сўнг, соатбай ҳақ тўланади.

Соатбай иш тури профессор-ўқитувчининг йиллик шахсий иш режасига киритилмайди.

15.

Олий таълим муассасасидаги катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил изланувчига илмий маслаҳатчилик қилиш

битта катта илмий ходим-изланувчи учун бир ўқув йилида — 100 соат;

битта мустақил изланувчи учун бир ўқув йилида — 50 соат.

Фан доктори, профессор ўзи ишлаётган олий таълим муассасасида 3 тагача катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил изланувчига илмий маслаҳатчилик қилиши мумкин.

Илмий маслаҳатчи бўлганлик олий таълим муассасасининг тегишли буйруғи, катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил изланувчининг якка тартибдаги иш режаси бажарилиши асосида аниқланади.

16.

Очиқ лекциялар ва мастер-классларни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш

Бир академик соат очиқ лекция ва мастер-класс учун — 5 соат.

Ўтказилган очиқ лекция ва мастер-класслар тегишли режалар ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

Очиқ лекция учун бир ўқув йилида кўпи билан 30 соат.

Мастер-класс:

Олий таълим муассасаси миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан
30 соат;

республика миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан 40 соат;

халқаро миқёсда ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан 60 соат.

II. Илмий-методик ишлар

17.

Ўқув (маъруза, амалий, семинар, лаборатория, якка тартибда) машғулотлари ўтказишга тайёргарлик кўриш

ўқув режаси бўйича олдиндан ўқиб келинаётган фан учун — аудитория соати ҳажмининг (фан такрорисиз) 20 % гача;

Гуруҳ журналидаги қайдлар асосида аниқланади.

ўқув режасига янги киритилган фан учун ёки профессор-ўқитувчи томонидан биринчи марта ўтилаётган фан учун — 30% гача.

Бунда янги киритилган фан деганда, кадрлар истеъмолчиларининг тавсияси билан қўшимча фан ёки танлов фанлари блокига киритилган фан ёхуд ўқув режаси ўзгариши билан жорий этилган фан тушунилади.

18.

Янги маъруза матнлари, машқ (масалалар) тўплами, лаборатория, ижодий ишлари бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш, ёзиш ва нашр этиш

ҳар бир босма табоқ учун — 30 соат

Олий таълим муассасаси (факультет) Ўқув-услубий (илмий) кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган ишланмалар асосида аниқланади.

19.

Тарқатма ўқув материаллари, электрон ўқув дастурлар ва видео машғулотлар (фан доирасида), шунингдек тегишли компьютер дастурларидан фойдаланган ҳолда тақдимот слайдлари, ўқитиш дастурларини тайёрлаш (яратиш)

Бир мавзу доирасида:

Олий таълим муассасасида жорий ўқув йилида қўлланилган материаллар (дастурлар) асосида аниқланади.

тарқатма ўқув материаллари тайёрлаш учун — 0,3 соат;

электрон ўқув дастурлар яратиш учун — 10 соат;

видео машғулотлар тайёрлаш учун — 2 соат.

Бир фан доирасида барча мавзуларни қамраб олган ҳолда тайёрланган материаллар (дастурлар) учун бир семестрга — кўпи билан 50 соат.

20.

Дарслик, ўқув қўлланмалар ёзиш ва нашр этишга тайёрлаш

дарсликка ҳар бир босма табоқ учун — 50 соат, нофилология йўналишлари учун инглиз тилида ёзилган дарсликка ҳар бир босма табоқ учун — 60 соат;

Дарслик ва ўқув қўлланма ҳаммуаллифликда ёзилганда, жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Олий таълим муассасаси (факультет) Ўқув-услубий (илмий) кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган дарслик ва ўқув қўлланма асосида аниқланади.

ўқув қўлланмага ҳар бир босма табоқ учун — 30 соат, нофилология йўналишлари учун инглиз тилида ёзилган ўқув қўлланмага ҳар бир босма табоқ учун — 40 соат.

21.

Дарслик, ўқув қўлланмаларни тўлдирган ва ўзгартирган ҳолда қайта нашр этиш

дарсликка ҳар бир босма табоқ учун — 20 соат;

ўқув қўлланмага ҳар бир босма табоқ учун — 10 соат.

Дарслик ва ўқув қўлланма ҳаммуаллифликда нашр этилганда, жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Олий таълим муассасаси (факультет) Ўқув-услубий (илмий) кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган дарслик ва ўқув қўлланма асосида аниқланади.

22.

Услубий қўлланма (кўрсатма, рисола)лар тайёрлаш ва нашр этиш

магистрлик диссертацияси ёки битирув малакавий иши бўйича услубий қўлланма (кўрсатма, рисола) тайёрлашга — 50 соат;

Услубий қўлланма (кўрсатма, рисола) ҳаммуаллифликда тайёрланганда, жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Олий таълим муассасаси (факультет) Ўқув-услубий (илмий) кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган услубий қўлланма (кўрсатма, рисола) асосида аниқланади.

курс лойиҳаси ва курс иши бўйича услубий қўлланма (кўрсатма, рисола) тайёрлашга — 40 соат;

ҳисоб график иши ва мустақил иш (таълим) бўйича услубий қўлланма (кўрсатма, рисола) тайёрлашга — 20 соат;

лаборатория иши бўйича услубий қўлланма (кўрсатма, рисола) тайёрлаш учун ҳар бирига — 5 соатдан.

23.

Фаннинг ўқув-услубий мажмуасини ишлаб чиқиш ва фаннинг электрон модуль папкасини яратиш

фаннинг битта ўқув-услубий мажмуаси учун — 30 соат;

фаннинг битта электрон модуль папкаси учун — 40 соат;

нофилология йўналишлари учун инглиз тилида яратилган фаннинг ўқув-услубий мажмуаси (электрон модуль папкаси) учун ҳар бирига — 50 соатдан.

Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси ва электрон модуль папкаси ҳаммуаллифликда ишлаб чиқилганда (яратилганда), жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни модуль тизимига асосланган олий таълим муассасалари учун фаннинг электрон модуль папкаси бўйича кафедра хулосаси олиниши керак.

Ўқув жараёнида қўлланилган ишлар асосида аниқланади.

24.

Фаннинг ўқув-услубий мажмуасини қайта ишлаб чиқиш (электрон модуль папкасини янгилаш)

фаннинг битта ўқув-услубий мажмуаси учун — 5 соат;

фаннинг битта электрон модуль папкаси учун — 10 соат;

нофилология йўналишлари учун инглиз тилида яратилган фаннинг ўқув-услубий мажмуаси (электрон модуль папкаси) учун ҳар бирига — 15 соатдан.

Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси ва электрон модуль папкаси ҳаммуаллифликда қайта ишлаб чиқилганда (яратилганда), жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Ўқув жараёнида қўлланилган ишлар асосида аниқланади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни модуль тизимига асосланган олий таълим муассасалари учун фаннинг электрон модуль папкаси бўйича кафедра хулосаси олиниши керак.

25.

Мавжуд лаборатория ишини янгилаш

бир лаборатория иши учун — 10 соат

Жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Кафедра йиғилиши баённомаси ва лаборатория иши бўйича жорий ўқув йилида тайёрланган янги услубий кўрсатмалар асосида аниқланади.

26.

Янги лаборатория ишини тайёрлаш ва жорий этиш, шунингдек виртуал лаборатория ишини тайёрлаш ва жорий этиш.

бир янги лаборатория иши учун — 30 соат

Тайёрланган ва жорий этилган янги лаборатория иши бўйича жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Кафедра йиғилиши баённомаси ва лаборатория иши бўйича жорий ўқув йилида тайёрланган янги услубий кўрсатмалар асосида аниқланади.

27.

Бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги) бўйича малака талаби, намунавий ўқув режа, янги фан учун намунавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш

битта малака талаби ва намунавий ўқув режа учун — 20 соат;

битта янги фанга намунавий ўқув дастури учун — 10 соат.

Жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Жорий ўқув йили учун тасдиқланган малака талаби, намунавий ўқув режа ва дастурлар асосида аниқланади.

28.

Ишчи ўқув режа, фан бўйича ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш

битта ишчи ўқув режа учун — 10 соат;

битта ишчи ўқув дастури учун — 5 соат.

Турли тилларда ишлаб чиқилган ишчи ўқув дастурига ҳар бир тил бўйича алоҳида соат ажратилади.

Жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Кафедра йиғилиши баённомаси ва кафедрада мавжуд бўлган, жорий ўқув йилида тайёрланган ишчи ўқув режа ва дастурлар асосида аниқланади.

29.

Электрон дарсликлар яратишда иштирок этиш

битта электрон дарслик яратиш учун — 100 соат.

Жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Электрон дарсликларнинг мавжудлиги, жорий ўқув йилида яратилганлиги кафедра баённомаси ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан фойдаланаётганлиги асосида аниқланади.

30.

Талабаларнинг илмий-тадқиқот ва илмий-ижодий ишларига раҳбарлик қилиш

битта талабага раҳбарлик қилганлик учун — 20 соат

Иш турларининг бажарилиши талабанинг илмий-тадқиқот ва илмий-ижодий ишлари (маъруза, мақола, тезис, шеърий тўплам ва бошқалар) нашр этганлиги асосида аниқланади.

31.

Дарслик, ўқув қўлланмалар ва бошқа материалларни таржима қилиш

дарсликнинг ҳар бир босма табоғи учун — 30 соат;

ўқув қўлланма ва бошқа материалнинг ҳар бир босма табоғи учун — 15 соат.

Жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Олий таълим муассасасининг тегишли буйруғи, Ўқув-услубий (илмий) кенгаш қарори билан жорий ўқув йилида тайёрланган таржима материаллари асосида аниқланади.

32.

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари учун ўқув-услубий материаллар яратишда иштирок этиш

ҳар бир босма табоқ учун — 30 соат

Жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Жорий ўқув йилида тайёрланган ўқув-услубий материаллар ва бошқа ҳужжатлар асосида аниқланади.

33.

Фанлар бўйича назорат саволлари (тест, масалалар ва бошқа), оралиқ ва якуний назоратлар учун топшириқларни ишлаб чиқиш

ҳар бир тест топшириғи учун — 0,2 соат, фан доирасида тузилган камида 100 та саволдан иборат тест саволлари тўплами учун кўпи билан — 20 соат

Ишлаб чиқилган ҳамда кафедра баённомаси билан жорий этилган топшириқлар тўплами асосида аниқланади.

34.

Талабалар билимини аниқлаш бўйича назорат турлари (оралиқ ва якуний назорат) учун мантиқий саволлар, муаммоли масалалар (казуслар), иш юритиш ҳужжатларини мустақил тузишга қаратилган вазифалар ишлаб чиқиш

ёзма шаклдаги оралиқ назоратга 1 та мантиқий савол, иш юритиш ҳужжатларини мустақил тузишга қаратилган вазифалар учун — 0,5 соат, 1 та казус учун — 2 соат;

Мазкур иш турининг амалга оширилганлиги кафедра баённомаси ва нашр этилган тўплам (мажмуалар) ҳамда бошқалар асосида аниқланади.

ёзма шаклдаги якуний назоратга 1 та мантиқий савол, иш юритиш ҳужжатларини мустақил тузишга қаратилган вазифалар учун — 0,5 соат, 1 та казус учун — 2 соат.

35.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни модуль тизимига асосланган олий таълим муассасалари учун талабалар билимини аниқлаш бўйича тузилган мантиқий саволлар, муаммоли масалалар (казуслар), иш юритиш ҳужжатларини мустақил тузишга қаратилган вазифаларни ва тестларни экспертизадан ўтказиш

бир фан доирасидаги талабалар билимини аниқлаш бўйича топшириқлар (тест, казус, мантиқий саволлар ва бошқалар)га тақриз (хулоса) ёзганлик учун — 5 соат

Ёзилган тақризлар (хулосалар) ва кафедра баённомаси асосида аниқланади.

36.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш

2 ойлик қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиганлик учун — 288 соат

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида аниқланади.

III. Илмий-тадқиқот ишлари

37.

Илмий мақола, тезис тайёрлаш ва нашр этиш, ихтиро (патент), дастурий воситалар яратиш

олий таълим муассасаси миқёсидаги ҳар бир илмий мақола учун — 10 соат, тезис учун — 5 соат;

республика миқёсидаги ҳар бир илмий мақола учун — 30 соат, тезис учун — 20 соат;

халқаро миқёсдаги ҳар бир илмий мақола учун — 60 соат, тезис учун — 30 соат.

Ҳар бир патент учун — 70 соат.

Ҳар бир дастурий восита учун — 30 соат.

Жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Жорий ўқув йилида тайёрланган ва нашр этилган ишлар асосида аниқланади.

Даврий тўпламларда нашр этилган илмий мақолалар республика миқёсидаги мақолаларга тенглаштирилади.

Докторлик диссертацияси мавзуси доирасида тайёрланган (яратилган) илмий мақола, тезис, ихтиро (патент), дастурий воситалар мазкур иш турига киритилмайди.

38.

Монография ва рисола нашр этиш, ахборот таҳлилий материаллар тайёрлаш, ижодий ишлар яратиш

ҳар бир босма табоқ учун — 30 соат;

битта ижодий иш яратганлик учун — 30 соат.

Жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Жорий ўқув йилида нашр этилган (тайёрланган) ишлар асосида аниқланади.

Докторлик диссертацияси мавзуси доирасида тайёрланган ва давлат илмий-техник дастурларига мувофиқ бажарилаётган тадқиқот лойиҳалари бўйича нашр этилган ишлар мазкур иш турига киритилмайди.

39.

Шахсий (тематик) ижодий асарлар каталогини нашр этиш, янги лойиҳалар яратиш

ҳар бир шахсий (тематик) ижодий асарлар каталоги (янги лойиҳалари) учун:

олий таълим муассасаси миқёсида бўлса — 20 соат;

республика миқёсида бўлса — 50 соат;

халқаро миқёсда бўлса — 70 соат.

Жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

Жорий ўқув йилида нашр этилган (яратилган) ишлар асосида аниқланади.

40.

Дарслик, монография, рисола ва ўқув қўлланмаларига илмий муҳаррирлик қилиш

бир босма табоқ учун — 10 соат

Дарслик, монография ва ўқув қўлланмаларнинг жорий ўқув йилида тегишли кенгашда муҳокама қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар асосида аниқланади.

41.

Ижодий асарлар, лойиҳалар ва кўргазмаларни таҳрир қилиш

ҳар бир ижодий асар, лойиҳа ва кўргазмани таҳрир қилганлик учун — 10 соат

Жорий ўқув йилида тегишли кенгашда муҳокама қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар асосида аниқланади.

42.

Дарслик, ўқув қўлланма, монография, рисола, илмий мақола, диссертация, автореферат ва бошқа ишларга тақриз ёзиш

битта тақриз учун — 10 соат

Жорий ўқув йилида тегишли кенгашда муҳокама қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар ва ёзилган тақризлар асосида аниқланади.

43.

Фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тайёрлаш ва ҳимоя қилиш

бир ўқув йили учун — 250 соат

Мустақил тадқиқотчи сифатида расмийлаштирилган диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг «ОАК Бюллетени» журналида эълон қилинган бўлиши керак.

Якка тартибдаги иш режанинг бажарилиши билан аниқланади.

44.

Илмий журналлар таҳририятига аъзо бўлиш

ўқув йили учун — 25 соат

Нашр этилган илмий журналлар ва бошқа ҳужжатлар асосида аниқланади.

45.

Олий таълим муассасаси кенгаши томонидан тасдиқланган мавзу бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш

ўқув йили учун — 50 соат

Ўқув йили давомида мавзу бўйича амалга оширилган тегишли илмий-тадқиқот ишлари асосида аниқланади.

Хўжалик шартномалари доирасида тайёрланган ва давлат илмий-техник дастурларига мувофиқ бажарилаётган тадқиқот лойиҳалари бўйича бажарилган ишлар мазкур иш турига киритилмайди.

IV. Ташкилий-методик ишлар

46.

Олий таълим муассасаларига кириш учун ёшлар ўртасида касбга йўналтириш ишларини олиб бориш

бир ўқув йили учун — 20 соат

Олий таълим муассасаси (факультет) кенгаши томонидан тасдиқлаган (режага киритилган) ишлар натижаси бўйича ҳисоботлар асосида аниқланади.

47.

Битирувчиларнинг бандлиги мониторингини ўтказишда иштирок этиш

бир ўқув йили учун — 40 соат

Олий таълим муассасаси раҳбариятининг тегишли топшириғи асосида аниқланади.

48.

Ўзаро дарсларга назоратли кириш

битта ўзаро дарсга назоратли кирганлик учун — 3 соат

Бир ўқув йили давомида кафедра мудири ҳамда профессор (фан доктори) 40 соатгача, доцент (фан номзоди) 20 соатгача бошқа профессор-ўқитувчининг дарсларига кириши керак.

Кафедраларнинг тегишли йиғилиш баённомалари асосида аниқланади.

49.

Қабул комиссияси ишида иштирок этиш

ўқув йили учун — 100 соат

Олий таълим муассасасининг тегишли буйруғи асосида аниқланади.

50.

Факультет кенгаши, услубий кенгаш котиби бўлиш

факультет ва услубий кенгаш котибига — 30 соат

Олий таълим муассасасининг факультет кенгаши, услубий кенгаш таркибини тасдиқлаш ҳақидаги ҳужжатлари асосида аниқланади.

51.

Кўргазмаларда ижодий ишлар билан иштирок этиш

шаҳар (вилоят) миқёсидаги кўргазмаларда иштирок этганлик учун — 10 соат;

Иштирок этилган тадбирлар натижаси бўйича кафедрага тақдим этилган ҳисобот асосида аниқланади.

республика миқёсидаги кўргазмаларда иштирок этганлик учун — 15 соат;

халқаро миқёсдаги кўргазмаларда иштирок этганлик учун — 20 соат.

52.

Конференция, семинарлар, шу жумладан илмий семинарлар ташкил этиш

олий таълим муассасаси миқёсида ташкил этганлик учун — 15 соат;

Конференция ва семинарларни (илмий семинарларни) ташкил этишни ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

Жами соатлар ушбу тадбирларни амалга ошириш учун масъул бўлган профессор-ўқитувчилар ўртасида тенг тақсимланади.

республика миқёсида ташкил этганлик учун — 30 соат;

халқаро миқёсда ташкил этганлик учун — 50 соат.

53.

Кафедра фаолиятидаги ҳужжатларни юритиш, йиғилишлар ўтказиш, уларни расмийлаштириш, топшириқлар ижросини таъминлаш ва назорат қилиш

кафедра мудирига бир ўқув йили учун — 100 соат

Ўқув йили якунлари бўйича кафедранинг ҳисоботи, шунингдек кафедра йиғилишлари баённомаси ва бошқа тегишли ҳужжатлар асосида аниқланади.

54.

Тошкент давлат юридик университетида талабалар билимини баҳолаш учун ўтказиладиган якуний назорат имтиҳонларида назоратчи сифатида иштирок этиш

битта фан бўйича аудитория раҳбари ёки кузатувчиси сифатида иштирок этганлик учун — 2 соат

Олий таълим муассасасининг тегишли буйруғи асосида аниқланади.

Бунда битта академ гуруҳ учун 2 та назоратчи (1 та аудитория раҳбари ва 1 та кузатувчиси) белгиланади.

55.

Тошкент давлат юридик университетида курсга раҳбарлик қилиш

бир ўқув йили учун — 100 соат

Олий таълим муассасасининг тегишли буйруғи асосида аниқланади.

V. Маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар

56.

Талабалар билан уларнинг ўқишдан бўш вақтларида тарбиявий ишлар олиб бориш

ўқув йили учун кўпи билан — 30 соат

Олий таълим муассасасининг Маънавият ва маърифат бўлими томонидан ишлаб чиқилган режа ва бажарилган ишлар бўйича тақдим этилган ҳисобот асосида аниқланади.

57.

Академ гуруҳ мураббийси вазифасини бажариш

ўқув йили учун — 100 соат

Олий таълим муассасаси буйруғи ва бажарилган ишлар бўйича олий таълим муассасасининг Маънавият ва маърифат бўлимига тақдим этилган ҳисобот асосида аниқланади.

58.

Талабаларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига, номли давлат стипендияларига, халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларига тайёрлаш

тайёрланган ҳар бир талаба учун — 40 соат

Бир профессор-ўқитувчига кўпи билан 2 нафар талаба бириктирилади.

Мазкур иш турининг бажарилиши жорий ўқув йилида талабанинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари, номли давлат стипендиялари, халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари иштирокчиси бўлганлиги ҳамда унга профессор-ўқитувчининг бириктирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

59.

Спорт, маданий-маърифий ва ижодий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш

ҳар бир тадбир учун — 10 соат

Олий таълим муассасасининг Маънавият ва маърифат бўлими томонидан ишлаб чиқилган режа ва бажарилган ишлар бўйича тақдим этилган ҳисобот асосида аниқланади.

60.

Талабалар турар жойи, факультет ёки олий таълим муассасаси биносида навбатчилик қилиш

ҳар бир навбатчилик учун — 8 соат, ўқув йили учун кўпи билан — 60 соат

Навбатчилик бўйича тасдиқланган режалар ва тегишли журналлардаги қайдлар асосида аниқланади.

61.

Талабаларнинг ижодий ишлари кўргазмаларида уларнинг ишланмалари ва иштирокига раҳбарлик қилиш

ўқув йили учун — 30 соат

Талабаларнинг ижодий ишлари кўргазмаларида профессор-ўқитувчининг иштирокини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади

62.

Талабалар (ўқувчилар) тўгаракларига раҳбарлик қилиш

ҳар бир машғулот учун — 2 соат, бир ўқув йили учун кўпи билан — 80 соат

Тўгаракларга раҳбарлик қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

63.

Ташкилотларда маърузалар қилиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш, шу жумладан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш

ҳар бир чиқиш (маъруза) учун — 5 соат, ўқув йили учун кўпи билан — 50 соат

Олий таълим муассасасининг Маънавият ва маърифат бўлимига топширилган чиқишлар (маърузалар) қилинганлиги, шу жумладан ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотлар, видео тасвирлар ва бошқалар) асосида аниқланади.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази