Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартнома-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонининг қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришида ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида Низом»да:
Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
7-банддаги «жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари» сўзлари «қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида» 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида Низомнинг 20-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«20. Уй-жойларга ёндош ер участкаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 377-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган 3-рўйхат 2 қисмининг биринчи хатбошидаги «жамоа ва давлат хўжаликларида» сўзлари «қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)да, фермер хўжаликларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 143-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 24 мартдаги 96-сон қарорида:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
«4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари хусусийлаштирилган фермаларга чорва озуқаси етиштириш учун, ҳар бир хўжаликнинг аниқ табиий-иқтисодий ҳудудларини ва ер ресурсларини ҳисобга олган ҳолда, шартли ҳар бош мол ҳисобига Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида 0,3 гектардан, Қорақалпоғистон Республикасида ва бошқа вилоятларда 0,45 гектардан суғориладиган ерлар, лалми ерларда эса 2 гектардан ер ажратсинлар»;
6-банднинг биринчи хатбошидаги «деҳқон (фермер) хўжаликлари ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларидаги» сўзлари «фермер ва деҳқон хўжаликларидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 апрелдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 4-сон, 15-модда)да:
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида Низомда:
2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзистиқболсат» давлат қўмитаси томонидан «Давархитектқурилиш» ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда» сўзлари «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан «Давархитектқурилиш» ва Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 22-сон, 159-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 933-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/933/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 515-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги 41-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — 2008 й., 10-11-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги 444-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларида иморат қуришга рухсат бериш тартиби тўғрисида Низомнинг 1-бандидаги «Ер тўғрисида» сўзи чиқариб ташлансин, «қонунлари» сўзларидан сўнг эса «Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси» сўзлари қўшилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 19 мартдаги 152-сон қарорининг 5-банди бешинчи хатбошидаги «шахсий ёрдамчи» сўзлари «фермер» сўзи билан алмаштирилсин.
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон Касаба союзлари республика советининг «Шахсий ёрдамчи хўжаликда шартнома асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан банд бўлган хотин-қизларнинг меҳнат стажлари тўғрисида» 1990 йил 27 февралдаги 112-сон қарори.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ер масалалари бўйича пайдо бўладиган низоларнинг халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия комитетлари томонидан қониқарсиз кўриб чиқилаётганлиги тўғрисида» 1990 йил 9 апрелдаги 164-сон қарори.
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Президентининг «Республика аҳолисининг шахсий хўжалигидаги чорва моллари ва паррандаларини озуқа билан таъминлаш ҳамда уларда чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш билан боғлик масалалар ҳақида» 1990 йил 26 майдаги 222-сон қарори.
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ерларнинг давлат томонидан ҳисобига олиниши натижалари ва улардан фойдаланишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1990 йил 29 июндаги 253-сон қарори.
5. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари жумҳурият кенгашининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон (фермер) хўжаликларида шартнома асосларида мол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш билан боғлик бўлган фуқароларнинг меҳнат стажи тўғрисида» 1990 йил 17 августдаги 294-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1990 й., 8-сон, 26-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССР Президентининг «Деҳқонларга шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларига молиявий ёрдам кўрсатиш ва улар уюшмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1991 йил 19 апрелдаги 107-сон қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада деҳқон (фермер) хўжаликларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чоралари ҳақида» 1991 йил 30 декабрдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 12-сон, 41-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ерга оид низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 25 майдаги 246-сон қарори.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика пахта заводларида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш тартиби тўғрисида» 1992 йил 18 ноябрдаги 539-сон қарори.