Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора­-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Порталнинг мақсади ва вазифалари

III. Порталда жойлаштириш учун тақдим этиладиган очиқ маълумотлар тўпламларининг ахборот таркиби

IV. Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш регламенти

V. Портал операторининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

VI. Очиқ маълумотларни етказиб берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

VII. Фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

VIII. Жавобгарлик

Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали ишини ташкил этиш СХЕМАСИ

Босқичлар

Ҳаракатлар

Субъектлар

Муддатлар

1-босқич

Очиқ маълумотларни қайта ишлаш регламентини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат органларига юбориш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

икки ҳафта муддатда

2-босқич

Порталда очиқ маълумотлар тўпламини эълон қилиш масалалари бўйича масъул мансабдор шахсни тайинлаш.

Давлат органлари

икки ҳафта муддатда

3-босқич

Ўз ваколатини амалга оширишда яратиладиган ва олинадиган оммабоп ахборотнинг инвентаризациясини ўтказиш.

Давлат органлари

20 кун муддатда

4-босқич

Интернет тармоғида жойлаштирилиши мажбурий бўлган Очиқ маълумотлар тўпламларининг рўйхати лойиҳасига киритиш учун Вазирликка таклифлар киритиш.

Давлат органлари

25 кун муддатда

5-босқич

Расмий веб-сайтларда ва Порталда эълон қилиниши мажбурий бўлган Очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатининг лойиҳасини Республика комиссиясига киритиш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

давлат органлари

бир ой муддатда

6-босқич

Очиқ маълумотлар тўпламларини янгилашнинг аниқ муддатларини ва даврийлигини белгилаган ҳолда Рўйхатни тасдиқлаш.

Республика комиссияси

икки ҳафта муддатда

7-босқич

Ўз расмий веб-сайтларида «Очиқ маълумотлар» бўлимини яратиш ва унда тасдиқланган Рўйхатга мувофиқ очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиш.

Очиқ маълумотлар тўпламлари эълон қилиниши учун масъул бўлган давлат органлари

Рўйхат Республика комиссияси томонидан тасдиқланганидан сўнг бир ой муддатда

8-босқич

Порталда очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиш ва янгилаш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, очиқ маълумотлар тўпламлари эълон қилиниши учун масъул бўлган давлат органлари

Рўйхат тасдиқланганидан кейин белгиланадиган муддатларда

Олдин тақдим этилган маълумотлар ўзгарган тақдирда Портал операторига ишлаб чиқилган очиқ маълумотлар тўплами билан биргаликда хабарнома жўнатиш.

Очиқ маълумотлар тўпламлари эълон қилиниши учун масъул бўлган давлат органлари

ўзгарган кундан бошлаб уч кун муддатда

Порталдаги очиқ маълумотлар тўпламини янгилаш муддати кечиктирилган тақдирда давлат органини хабардор қилиш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

кечиктирилган кундан бошлаб бир иш куни давомида

9-босқич

Фойдаланувчиларнинг Порталдаги дастурий-техник воситалардан фойдаланган ҳолда жўнатиладиган ахборот хабарларини кўриб чиқиш.

Очиқ маълумотлар тўпламлари эълон қилиниши учун масъул бўлган давлат органлари

қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда

10-босқич

Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинадиган очиқ маълумотлар тўпламларини мониторингини олиб бориш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

ҳар чоракда

11-босқич

Рўйхатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича, шу жумладан эълон қилинадиган очиқ маълумотлар тўпламларини янгилаш ва долзарб ҳолатда сақлаш масаласи бўйича таклифлар киритиш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

бир йилда камида бир марта


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази