LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 ноябрдаги 247-сонли «Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирларини жорий этиш ҳамда Озонни бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш миллий дастурини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган озонни бузувчи моддалар рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
* 1-илова қарорнинг рус тилидаги матнида берилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган, таркибида 1-илованинг А рўйхатида санаб ўтилган озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган маҳсулотлар рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
* 2-илова қарорнинг рус тилидаги матнида берилади.
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага* мувофиқ;
* 3-илова қарорнинг рус тилидаги матнида берилади.
2000-2001 йиллар даврида озонни бузувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун квоталар 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 4-илова қарорнинг рус тилидаги матнида берилади.
2. Озонни бузувчи моддалардан фойдаланиладиган 2-иловада кўрсатиб ўтилган музлатгич асбоб-ускуналарини ва ҳавони совутиш қурилмаларини Вена конвенцияси ва Монреал протоколи Томонлари ҳисобланган мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб кириш 2000 йил 1 июлдан бошлаб тақиқлансин.