(орқа томони) | ||
Аккредитация карточкаси чет эл фуқаросининг шахсий аккредитациясини тасдиқлайди ва унга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида бўлиш ҳуқуқини беради. |
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 04.06.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2681
Кучга кириш санаси
08.06.2015
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 15 августдаги 418-мҳ-сонли «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимлари аккредитация карточкасининг шаклини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3055, 15.08.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
аккредитация карточкасига аккредитациядан ўтказилган шахснинг Нодавлат нотижорат ташкилотларининг аккредитациядан ўтказилган хорижий фуқаролар бўлган ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари давлат реестридаги тартиб рақамига мувофиқ рақам берилади;
аккредитация карточкаси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли ўринбосари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади;
ёзувлари ўчирилган, расми кўчирилган, йиртилган ёки бошқача тарзда яроқсиз ҳолга келтирилган аккредитация карточкалари ҳақиқий ҳисобланмайди.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
4. Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси (Х. Мелиев) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ж. Ачилов) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.