Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва унинг иқтисодий базасини мустаҳкамлаш, уни иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигининг муҳим омилига айлантириш, шунингдек Тошкент вилояти мисолида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг янги шаклларини синаб кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Тошкент вилоятининг ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркорларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар комплекси иловага* мувофиқ;
тижорат банкларининг тадбиркорларга имтиёзли шартларда кредит бериш учун махсус кредит жамғармаси ташкил этиш бўйича ташаббуси маъқуллансин.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлар уюшмаси, тижорат банклари ва бошқа бозорга оид тузилмалар билан биргаликда Тошкент вилояти тадбиркорларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир маъқулланган чора-тадбирлар комплексининг белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, «Пахта-банк», Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2000 йил 1 июлгача Тошкент вилоятининг камида 100 фермер хўжалигига 10 минг АҚШ долларига тенг миқдоргача хорижий валютада ёки миллий валютада микрокредитлар ажратилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги, тижорат банклари фермер хўжаликларига, хусусий тадбиркорларга ҳамда кичик бизнеснинг бошқа субъектларига тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада микрокредитлар беришнинг соддалаштирилган тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва амалиётга киритсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши улар томонидан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши ва кўрсатиб ўтилган субъектларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида қўшимча равишда рўйхатдан ўтказмасдан ваколатли банкларда валюта ҳисоб рақамлари очиш учун асос ҳисобланади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
валюта ҳисоб рақамлари очилган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ахборот, ойнинг 5-кунидан кечикмай, ҳар ойда ваколатли банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ваколатли банклар билан биргаликда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тақдим этиш шаклини бир ҳафта муддатда белгиласин.
5. Ушбу қарор билан маъқулланган чора-тадбирлар комплексининг бажарилишини таъминлаш учун шахсан жавобгарлик Тошкент вилояти ҳокими ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси зиммасига юклансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.