LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 41-сонли «Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Суд амалиётини ўрганиб чиқиш гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи конституциявий қоидаларга риоя қилинаётганлигини ва бу одил судловни амалга ошириш сифатига ижобий таъсир этаётганлигини кўрсатди.
Шу билан бирга айрим ишлар бўйича жиноят-процессуал қонунларнинг баъзи талаблари тўлиқ бажарилмаётир, бу эса айрим ҳолларда ҳимоя ҳуқуқининг бузилишига олиб келмоқда.
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида, шунингдек қонунларни амалиётда қўллаш жараёнида муаммолар юзага келаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарор қилади:
1. Гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш конституциявий қоида ҳисобланади ва жиноят-судлов ишларини юрғизишнинг барча босқичларида унга қатъий амал қилиниши керак. Шунинг учун уларнинг процессуал ҳуқуқларига оғишмай риоя этиш; иш ҳолатларини ҳар тарафлама, тўла ва холисона ўрганиш; гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчини қораловчи ва оқловчи, шунингдек уларнинг жавобгарликларини оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни аниқлаш, иш бўйича мавжуд бўлган тахминларни синчиклаб текшириш; далилларни тақдим этиш ва уларни текшириш, илтимослар келтириш бўйича процесс иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлиликларини таъминлаш зарур.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 13-моддасига мувофиқ суд, прокурор, терговчи, суриштирув олиб борувчи шахс гумонланувчига, айбланувчига, судланувчига қонунда белгиланган восита ва усуллар билан ҳимояланишлари учун имконият яратиб беришга мажбурдирлар.
2. Гумонланувчини, айбланувчини ва судланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш учун гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчи айби қонунда белгиланган тартибда исботланмагунча ва қонуний кучга кирмаган суд ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз ҳисобланиши назарда тутилган конституциявий қоидага қатъий риоя этиш зарур.
Қонунга биноан айбни исботлаш мажбурияти айбловчига юклатилган. Шунга кўра гумонланувчига, айбланувчига ва судланувчига ўзининг айбсизлигини исботлаш вазифасини юклашга йўл қўйиб бўлмайди. Айблов ҳукми тахминларга, шунингдек руҳсат этилмаган усулларни қўллаш йўли билан йиғилган далилларга асосланган бўлиши мумкин эмас. Бартараф этишнинг имконияти бўлмаган барча шубҳалар гумонланувчининг, айбланувчининг ва судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак.
3. Ўзбекистон Республикаси ЖПКсини 321-модаасининг мазмунига кўра суднинг ишни ҳар тарафлама текшириб кўришига халақит берган, ҳамда қонуний ва асослантирилган ҳукм чиқаришига таъсир этган ва таъсир этиши мумкин бўлган ҳимоя ҳуқуқини бузилишини суд қарорини бекор бўлишига асос бўладиган ҳимоя ҳуқуқини жиддий бузиш деб тушунмоқ лозим.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКсини 42 ва 43-моддаларига мувофиқ ҳимоячининг иштирок этиши мажбурий ҳисобланган ҳолларда ҳимоячининг суд мажлисида, суриштирув ва дастлабки тергов вақтида иштирок этмаслиги ҳам жиноят-процессуал қонунни жиддий бузиш ҳисобланади.
4. Гумонланувчининг, айбланувчининг ҳимоячи олиш ҳуқуқини, аниқ нимада гумонланаётганлигини ёки айблашётганлигини, судланганни эса — у қандай жиноий ҳаракатни содир этганликда айбли деб топилганлигини билиши лозимлигини кафолатловчи Ўзбекистон Республикаси ЖПКсини 401, 41-моддаларининг талабларига риоя этиш зарурлигига эътибор қаратилсин. Шунинг учун айбланувчи тариқасида жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорда, айблаш фикрида ва ҳукмда Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 123, 183, 293-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар аниқ баён этилган бўлиши лозим.
Мабодо шахс бир неча жиноятларни содир этганликда айбланаётган бўлса, бу ҳолатлар ҳар бир айбга нисбатан баён этилиши зарур.
5. Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 46-моддасига мувофиқ ҳимоячининг ишда иштирок этишига йўл қўйилган вақтдан бошлаб, у гумонланувчини ёки айбланувчини сўроқ қилишда, шунингдек улар иштирокида амалга ошириладиган бошқа тергов ҳаракатларида иштирок этишга ҳақли. Суриштирув органлари ёки терговчи бундай ҳаракатларни ўтказиш куни тўғрисида ҳимоячини олдиндан хабардор қилиши керак.
6. Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 43-моддасига млувофиқ «ўзининг жисмоний ёки руҳий камчиликлари сабабли ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга ошира олмайдиган шахслар» деганда, хусусан, ақли расо деб топилган бўлсаларда, аммо руҳий фаолиятлари доимий ёки вақтинча бузилган, нутқида, кўришида, эшитишида жиддий камчиликлари бўлган ёки бошқа оғир хасталик билан касалланган шахсларни тушуниш лозимлиги уқдирилсин.
7. Айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини судга бериш босқичида таъминлаш мақсадида, зарур ҳолларда, айбланувчиларни ва уларнинг ҳимоячиларини судга билдирилган, шунингдек тергов даврида қаноатлантирилмай қолдирилган илтимослари бўйича ҳам тушунтириш бериш учун чақириш керак.
Суриштирув ва дастлабки тергов даврида гумонланувчининг, айбланувчининг ҳимоясига оид процессуал ҳуқуқларига риоя қилинмаган, гумонланувчи, айбланувчи ва унинг ҳимоячисининг иш учун муҳим аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлаш юзасидан билдирган илтимослари асоссиз равишда қаноатлантирилмай қолдирилган ҳолларда, Ўзбекистон Ресбликаси ЖПКсининг 216-моддасида назарда тутилган бошқа талаблар жиддий равишда бузилган бўлса ва тергов камчиликларини суд мажлисида тўлдириш мумкин бўлмаса, суд ишни қўшимча терговга юбориш тўғрисидаги масалани муҳокама қилиши лозим.
8. Суд (судья) жиноят ишини, унинг ҳажмини, мураккаблигини ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб судланувчини ва унинг химоячисини, шунингдек бошқа процесс иштирокчиларини иш материаллари билан танишиш ва ҳимояга тайёрланиш имкониятига эга бўлишликларини назарда тутган ҳолда, қонунда белгиланган муддат ичида, кўриш учун тайинлаши керак.
9. Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 42-моддасини 2-қисмига мувофиқ ишда ҳимоячи тариқасида адвокатларни, яъни адвокатлар коллегиясининг аъзолари сафида бўлган шахсларни иштирок этишларига йўл қўйилади. Касаба уюшмаларининг ва бошқа жамоат ташкилотларининг вакилларини ҳимоячи тариқасида иштирок этишларига фақат шу ташкилот аъзоларининг ишлари бўйича йўл қўйилиши мумкин.
Гумонланувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошларини, қонуний вакилларини, шунингдек адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни ҳимоячи тариқасида иштирок зтишларига йўл қўйилиши мумкин.
10. Ҳимоячидан воз кечишга, процесснинг исталган босқичида, фақат гумонланувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси билан ва ҳимоячининг ишда иштироки амалда таъминланган ҳолдагина йўл қўйилади. Шу билан биргаликда ҳимоячидан воз кечиш мажбуран, масалан ҳимоячининг хизмати учун ҳақ тўлашга маблағи йўқлиги ёки ҳимоячининг келмаганлиги сабабли бўлмаганмикан деган масалани аниқлаш зарур. Воз кечишнинг мажбуранлиги аниқланса суриштирув органи, терговчи ва суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлашга мажбурдирлар. Суриштирув органи, терговчи ва суд ҳимоячидан воз кечишни ҳимоячи иштирокида муҳокама қилишлари ва тегишли қарор, ажрим чиқаришлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 48-моддасига мувофиқ ҳимоячининг иштирок этиши мажбурий ҳисобланган ҳолларда ҳимоячидан воз кечиш тўғрисидаги илтимос қаноатлантирилиши мумкин змас.
Адвокат ишда шартнома асосида иштирок этаётган ҳолда ҳам, шунингдек тайинлаш бўйича иштирок этаётган бўлса ҳам ўзининг зиммасига олган гумонланувчини, айбланувчини ёки судланувчини ҳимоя қилиш вазифасидан воз кечишга ҳақли эмас. Адвокатнинг ўз зиммасига олган ҳимоядан воз кечишига йўл қўйилмайди ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 46-моддаси талабини жиддий равишда бузиш ҳисобланади.
Ҳимоячи алмаштирилганда суд муҳокамаси янгидан бошланмайди, ҳимоячига жиноят ишининг материаллари танишиш учун тақдим этилади ва ҳимояга тайёрланиши учун имконият яратилади.
11. Гумонланувчини, айбланувчини, судланувчини, ҳимоячини судлов иши олиб борилаётган тилни билмасликлари билан боғлиқ бўлган ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш ва бу шахсларни процесснинг барча босқичида ўзининг она тилидан фойдаланиш имконияти билан таъминламаслик жиноят-процессуал қонун талабларини жиддий бузиш деб ҳисобланади.
Ҳимоячининг судлов иши олиб борилаётган тилни билмаслиги уни ишда иштирок этишдан четлатиш учун асос бўла олмайди. Бундай ҳолларда суриштирув органи, терговчи ва суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг II-моддасига мувофиқ, процессда таржимонни иштирок этишини таъминлаш чораларини кўради.
12. Агарда адвокатнинг муқаддам шу иш бўйича ўз ҳимоясида бўлган кишининг манфаатларига зид манфаатда бўлган шахсга ҳуқуқий ёрдам кўрсатганлиги ёки шу ишда судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи шахс, гувоҳ, эксперт, таржимон ёки холис тариқасида қатнашганлиги аниқланса, у бу ишда иштирок этишдан озод қилиниши лозим.
Адвокат томонидан икки ёки ундан ортиқ шахсни ҳимоя қилиш чоғида уларнинг манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик борлиги аниқланган ҳолларда (бири айбга иқрор бўлиб, бошқаси инкор этса, бири иккинчисини фош этса, уларнинг ҳар бирига эълон қилинган айблар мазмуни бўйича қарама-қаршилик бўлса ва ҳокозо) суриштирувчи шахс, терговчи ва суд гумонланувчиларни, айбланувчиларни, судланувчиларни ҳар бирини ҳимоячи билан таъминлаши лозим.
Ишда иштирок этишига йўл қўйилган ҳимоячи иш билан танишиш вақтида ҳимоясида бўлганларнинг бирини манфаатлари иккинчисининг манфаатларига қарама-қарши эканлигини аниқласа, ҳимоясида бўлганларнинг бирини ҳимоя қилишидан озод этиш тўғрисида илтимос қилиши шарт.
13. Қонунга мувофиқ гумонланувчи, айбланувчи ўзи танлаган ҳимоячини, агарда унинг ишни кўришни узоқ муддатга кечиктирмасдан процессга киришиш имконияти бўлса, ишда иштирок этиш учун таклиф этиш ҳуқуқига эга. Кечиктириш муддати ишнинг хусусияти ва ўзига хос томонларини ҳамда танланган адвокатнинг процессга киришиш учун мавжуд бўлган имкониятларига қараб белгиланади.
Гумонланувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ўзи танлаган ҳимоячини таклиф этиш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантиришнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, суриштирув органи, терговчи, суд унга бошқа ҳимоячини таклиф этишни ҳавола этишга ёки ҳуқуқий маслаҳатхона орқали ҳимоячи тайинлашга ҳақли.
14. Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 46-моддасига мувофиқ қамоқда сақланаётган гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчи жиноят судлов ишларини юрғизишнинг барча босқичларида сони ва муддати чекланмаган ҳолда ҳимоячи билан ҳоли учрашиш ҳуқуқига эга.
15. Суд музокаросининг иштирокчилари айблов моҳияти бўйича ўзларининг важларини баён этаётганларида суд уларни чеклаб қўйиши мумкин эмас.
Судланувчининг ҳимоячиси бўлмаган ҳолда уни суд музокарасида иштирок этишига имконият яратмаслик, шунингдек охирги сўздан маҳрум этиш, жиноят-процессуал қонунни жиддий бузиш ҳисобланади.
16. Раислик этувчи, ҳукм эълон қилинганидан сўнг, судланганга, оқланганга ҳукм устидан шикоят бериш муддатини ва тартибини, уни белгиланган муддатларда суд мажлисининг протоколи билан танишиб чиқиш ва протокол юзасидан мулоҳазаларини бериш ҳуқуқини тушунтириши шарт.
17. Суд судланганга, оқланганга, уларнинг ҳимоячиларига суд мажлисининг протоколи билан танишиб чиқиш учун имконият яратиши шарт. Процесснинг манфаатдор иштирокчилари қонунда белгиланган муддатдан сўнг тайёрланган протоколни имзоланган санаси тўғрисида ўз вақтида хабардор этишлари лозим.
Мабодо судланган, оқланган белгиланган муддатда суд мажлисининг протоколи билан ҳимоячи иштирокида танишиш истаги борлиги тўғрисида ариза тақдим этса, суд бу ҳақда ҳимоячини хабардор қилиши, у эса ўзининг ҳимоясида бўлган шахс иштирокида суд мажлисининг протоколи билан танишиб чиқиши шарт, чунки бу ҳимоячининг ўз зиммасига олган ҳимоя қилиш мажбуриятларидан келиб чиқади.
Агарда протоколни катта ҳажмдалиги ва бошқа узрли сабаблар туфайли процесс иштирокчиларининг протокол билан танишишлари ва мулоҳазаларини тақдим этишлари учун 3-суткадан ортиқ вақт талаб этилса, бу муддат суд ёки судья томонидан узайтирилиши мумкин.
Суд мажлисининг протоколи юзасидан тақдим этилган мулоҳазалар муҳим процессуал аҳамиятга эга бўлиб, суд томонидан синчиклаб ва холисона кўриб чиқилиши лозим.
18. Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 300, 305-моддаларига мувофиқ ҳукмнинг нусхаси судланганга, оқланганга, жабрланувчига улар биладиган тилга таржима қилинган ҳолда топширилиши керак.
Агар санаб ўтилган шахслар қайд этилган талабларга риоя этилмаганлиги оқибатида ҳукм устидан шикоят қилиш имкониятидан маҳрум этилган бўлсалар, бу ўтказиб юборилган кассация шикояти бериш муддатларини тиклаш ёки кассация босқичи судининг ажримини бекор қилиш учун, асос бўлиб ҳисобланиши лозим.
19. Биринчи босқич суди берилган шикоятлар ва протестлар тўғрисида судланганларни, оқланганларни, ҳимоячиларни ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 310-моддасида кўрсатилган бошқа шахсларни хабардор қилиши ва уларнинг протест ёки шикоят устидан эътироз бериш ҳуқуқини тушунтириши шарт.
Юқорида қайд этилган қонуннинг қоидалари бузилган ҳолда кассация босқичи суди уларни бартараф этиш чораларини кўришга мажбур.
20. Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 310-моддаси II-қисмига кўра ҳукм чиқарган суд ишни кассация босқичи судида кўриш куни тўғрисида шу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни хабардор қилиши шарт. Ушбу талабга риоя этмаслик ишни кўришни бошқа кунга қолдиришга олиб келади.
Кассация босқичи суди томонидан ишни ҳимоячи иштирокисиз кўриш, агарда у суд мажлиси бўладиган вақт тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган ва бу унинг суд мажлисида иштирок этиш имкониятидан маҳрум этган бўлса, жиноят-процессуал қонун талабларини жиддий бузиш ҳисобланади.
Агарда жиноят ишида ҳимоячини суд муҳокамаси бўладиган вақт ҳақида тегишли равишда хабардор этилганлиги тўғрисида аниқ маълумотлар бўлса ва ишни кўришни кейинга қолдириш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлмаса, ҳимоячининг келмаслиги ишни кассация тартибида кўришга тўсқинлик қилмайди.
Кассация ажрими бекор қилинганида ва жиноят иши янгидан кассация тартибида кўриш учун юборилганида кассация босқичи суди ишни кўриш вақти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 310-моддасини биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни олдиндан хабардор қилади. Ишни кўришни кейинга қолдириш учун асос бўладиган маълумотлар бўлмаса, тегишли равишда хабардор қилинган ҳимоячи келмаган ҳолда судлов коллегияси жиноят ишини, ажримда жиноят иши ҳимоячи иштирокида кассация тартибида кўрилганида у томонидан келтирилган шикоят ва изоҳлари мазмунини кўрсатиб, унинг иштирокисиз кўришга ҳақли.
21. Судланганларнинг кассация босқичи судида иштирок этиши шикоят ва протестларни холисона ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Шунинг учун судлар қамоқда сақланаётган судланганларнинг тушунтиришлар беришлари учун уларни суд мажлисига чақириш тўғрисидаги илтимосларини кўриб чиқишлари лозим.
22. Ишни назорат тартибида кўраётган судлар зарур ҳолларда, судланганларни, оқланганларни ва уларнинг ҳимоячиларини суд мажлисига чақириш ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин. Бу шахсларни чақириш суднинг ташаббуси, шунингдек прокурорнинг, судланганнинг, оқланганнииг ёки уларнинг ҳимоячиларининг илтимослари билан амалга оширилиши мумкин.
23. Суд ҳукмини ижро қилиш билан боғлиқ масалаларни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 344 ва 345-моддалари тартибига кўра ҳал қилишда ҳимоячининг ишда иштирок этишига, агар судланган, унинг қариндошлари ёки бошқа манфаатдор шахслар бу ҳақда илтимос қилаётган бўлсалар, йўл қўйиши мумкин.
24. Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 42-моддасига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганлик учун ҳақ тўлашдан фақат ҳақ тўлаш имкониятига эга бўлмаган меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар озод қилинишлари мумкин.
25. Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 297 ва 331-моддаларига мувофиқ судлар жиноят процессининг барча босқичларида йўл қўйилган ҳимоя ҳуқуқини бузиш ҳолларига муносабатларини билдиришлари лозим.