Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ҳамда даромадлар ва харажатларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг ягона услубиётини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
меъёрланадиган харажатлар нормативларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган Низомнинг солиқ солишнинг соддалаштирилган шаклини қўлловчи кичик корхоналар ҳамда юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан қўлланилиши бўйича йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларнинг қайта кўриб чиқилишини ҳамда мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳамда бухгалтерия ҳисоботи счётлари тизимини такомиллаштириш ҳақида» 1994 йил 26 мартдаги 164-сон қарорининг 1, 2 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 3-сон, 19-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 мартдаги 164-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1995 йил 18 декабрдаги 461-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 йил, 12-сон, 48-модда).
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Мазкур Низом хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахсларнинг, шунингдек юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашнинг ягона методологик асосларини белгилайди.
Низом бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида харажатларни ҳисоблаб чиқишда пайдо бўладиган тафовутлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган. Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатбардошлилигини аниқлаш мақсадида улар фаолиятининг харажатларини ҳисоблаб чиқиш ва молиявий натижаларини аниқлаш бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади ҳисобланади. Солиқ солинадиган даромад (фойда) хўжалик юритувчи субъектлар харажатларининг айрим моддаларини солиқ ҳақидаги қонунларга мувофиқ солиқ солинадиган базага киритиш йўли билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-иловада ҳисобот давридаги соф фойдани ҳисоблаб чиқишда корхона даромадларидан чиқариб ташланадиган, бироқ солиқ ҳақидаги қонунларга мувофиқ даромад (фойда)дан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқишда хўжалик юритувчи субъектнинг солиқ солинадиган базасига киритиладиган харажатлар моддалари келтирилган.
2-иловада улар пайдо бўлган пайтда солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланмайдиган, бироқ кейинги ёки анча кейинги даврларда (вақтдаги тафовут) чиқариб ташланадиган харажатлар рўйхати берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом асосида айрим тармоқлар харажатлари таркиби ва уларни ҳисобга олиш хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда тегишли вазирликлар ва идоралар хўжалик бирлашмалари (корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар ва бошқалар) томонидан аниқланади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
Низомда келтирилган харажатлар таснифи энг аввало бухгалтерия ҳисобида харажатларни тўғри ва тўлиқ акс эттиришга, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини тузиш учун унинг фаолияти молиявий натижаларини (фойда ёки зарарни) аниқлашга йўналтирилгандир.
Хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан тавсифланади:
— маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади:
— асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут, ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки минус бошқа зарарлар сифатида аниқланади:
— хўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарар), бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар сифатида ҳисоблаб чиқилади:
— солиқ тўлангунгача олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плюс фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарар сифатида аниқланади:
— йилнинг соф фойдаси, у солиқ тўлангандан кейин хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолади, ўзида даромад (фойда)дан тўланадиган солиқни ва минус қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда солиқлар тўлангунга қадар олинган фойдани ифодалайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низомга мувофиқ маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритиладиган харажатлар ва давр харажатлари рўйхати:
хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг рентабеллигини ва бозор рақобатбардошлилигини аниқлаш учун маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш давомида хўжалик юритувчи субъектда пайдо бўладиган барча харажатлар тўғрисида бухгалтерия ҳисоби счётларида тўлиқ ва аниқ ахборот шакллантирилиши;
в) бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар;
ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, бироқ асосий фаолиятдан олинган фойдада ҳисобга олинадиган ҳамда давр харажатларига киритиладиган харажатлар:
хўжалик юритувчи субъектнинг умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий фаолияти бўйича харажатлари:
фавқулодда зарарлар, у даромад (фойда)дан олинадиган солиқ тўлангунга қадар фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади. Уларга қуйидагилар тегишли бўлади: бевосита ва билвосита моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар.
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади:
1.1.1. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг асосини ташкил этиб унинг таркибига кирадиган ёки маҳсулот тайёрлашда (ишларни бажаришда, хизматлар кўрсатишда) зарур таркибий қисм ҳисобланган четдан сотиб олинадиган хом ашё ва материаллар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.1.2. Нормал технология жараёнини таъминлаш ва маҳсулотларни ўраш учун маҳсулот (ишлар, хизматлар) ёки бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиган (асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар ва бошқа асосий воситалар синовини ўтказиш, назорат қилиш, сақлаш, тузатиш ва улардан фойдаланиш) учун ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган харид қилинадиган материаллар, шунингдек асбоб-ускуналарни тузатиш учун эҳтиёт қисмлар, инвентарларнинг, хўжалик буюмларининг ва асосий воситаларга кирмайдиган бошқа меҳнат воситаларининг қиймати.
(1.1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
1.1.3 Сотиб олинадиган, келгусида ушбу хўжалик юритувчи субъектда монтаж қилинадиган ёки қўшимча ишлов бериладиган бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар.
1.1.4. Ташқи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг ички таркибий бўлинмалари томонидан бажариладиган фаолиятнинг асосий турига тегишли бўлмаган ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ишлар ва хизматлар.
Ишлаб чиқариш характерига эга бўлган ишлар ва хизматларга маҳсулот тайёрлаш бўйича айрим операцияларни бажариш, хом ашё ва материалларга ишлов бериш, истеъмол қилинаётган ашё ва материаллар сифатини аниқлаш учун синовлар ўтказиш, белгиланган технологик жараёнларга риоя этилиши устидан назорат қилиш, асосий ишлаб чиқариш фондларини тузатиш ва бошқалар тегишли бўлади.
Хўжалик юритувчи субъект ичида ташқи юридик шахсларнинг транспорт хизматлари (хом ашё, материаллар, инструментлар, деталлар, танаворлар, юкларнинг бошқа турларини базис (марказий) омбордан цехга келтириш ва тайёр маҳсулотни сақлаш учун омборга келтириш) ҳам ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган хизматларга тегишли бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.1.5. Табиий хом ашё (ер рекультивациясига ажратмалар, ихтисослаштирилган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ерни рекультивация қилиш ишларига ҳақ тўлаш), илдизи билан бериладиган дарахтга ҳақ тўлаш, корхоналар томонидан сув хўжалиги тизимларидан бериладиган истеъмол қилинадиган сув учун ҳақ тўлаш. Саноатнинг хом ашё тармоқлари учун — ёғоч, тахта материалларидан ёки фойдали қазилмалардан (рудадан) фойдаланишга ҳуқуқларнинг амортизация қилинадиган қиймати ёки атроф муҳитни тиклаш харажатлари.
(1.1.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
1.1.6. Технологик мақсадларга, энергиянинг барча турларини ишлаб чиқаришга, биноларни иситишга сарфланадиган ёнилғининг четдан сотиб олинадиган барча турлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг транспорти томонидан бажариладиган ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича транспорт ишлари.
1.1.7. Хўжалик юритувчи субъектнинг технологик, транспорт ва бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжларига сарфланадиган барча турдаги харид қилинадиган энергия. (Хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясига ва энергиянинг бошқа турларига, шунингдек харид қилинадиган энергияни истеъмол жойигача трансформация қилиш ва узатиш харажатлари харажатларнинг тегишли элементларига киритилади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.1.8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
1.1.9. Хўжалик юритувчи субъектнинг транспорти ва ходимлари томонидан моддий ресурсларни етказиш билан боғлиқ харажатлар (юклаш ва тушириш ишлари ҳам шу жумлага киради) ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли элементларига кириши керак (меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, асосий фондлар амортизацияси, моддий харажатлар ва бошқалар).
1.1.10. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан моддий ресурсларни етказиб берувчилардан олинадиган идишлар ҳам моддий ресурслар қийматига киритилади.
1.1.11. Маҳсулот таннархига киритиладиган моддий ресурслар харажатларидан қайтариладиган чиқитлар қиймати ва идиш ва ўраш-жойлаш материаллари қиймати уларнинг амалда сотилиши, фойдаланилиши ёки омборга кирим қилиниши нархи бўйича чиқариб ташланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.1.12. «Моддий харажатлар» элементи бўйича акс эттириладиган моддий ресурслар қиймати сотиб олиш нархидан, шу жумладан бартер битишувларида, қўшимча нарх (устама)дан, таъминот, ташқи иқтисодий ташкилотлар томонидан тўланадиган воситачилик тақдирлашларидан, товар биржалари хизматлари қийматидан, шу жумладан брокерлик хизматларидан, божлар ва йиғимлардан, солиқлардан (корхона кейинчалик қарз суришиш, масалан, қўшилган қиймат солиғи тарзида қайтариб оладиганлардан ташқари), транспортда ташишга ҳақ тўлашдан, ташқи юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган сақлаш ва етказиб беришга ҳақ тўлашдан келиб чиқиб шаклланади.
(1.1.12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига қуйидаги моддалар киритилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.2.1. Хўжалик юритувчи субъектда қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига мувофиқ бажарилган нархномалар, тариф ставкалари ва лавозим маошларидан келиб чиқиб ҳисобланган амалда бажарилган иш учун ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ҳисобланган иш ҳақи, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектни мукофотлаш тўғрисидаги низомларда назарда тутилган рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар.
(1.2.1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
1.2.3. Иш режими ва меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган компенсация тусидаги тўловлар, шу жумладан:
1.2.3.1. Технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, ишдан ташқари вақтда, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларда ишлаганлик учун тариф ставкалари ва окладларга устамалар ва қўшимча ҳақ;
1.2.3.2. Кўп сменали режимда ишлаганлик, касбларни бирга қўшиб олиб борганлик ва хизмат кўрсатиш зоналарини кенгайтирганлик учун устамалар;
1.2.3.3. Ҳукумат томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, алоҳида зарарли меҳнат ва табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан ушбу шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун устамалар;
1.2.3.4. Алоқа, темир йўл, дарё, автомобиль транспорти ва катта йўллар ходимларининг ва доимий иши йўлда ўтадиган ёки қатнов тусига эга бўлган бошқа ходимларнинг иш ҳақига, хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдан жўнаган пайтидан бошлаб шу жойга қайтиб келган пайтигача тўланадиган йўлда ўтган ҳар бир сутка учун тўланадиган устамалар;
1.2.3.5. Қурилишда, реконструкция қилишда ва мукаммал таъмирлашда бевосита банд бўлган, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда вахта усули билан ишларни бажаришган ходимлар учун ишнинг кўчма ва қатнов хусусияти учун устама;
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.2.3.6. Доимий равишда ер ости ишларида банд бўлган ходимларга уларнинг шахтада (конда) иш жойига жўнаб кетишларидан ва орқага қайтишларигача ўтадиган норматив вақт учун қўшимча ҳақ;
1.2.3.7. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг районлар бўйича тартибга солинишига, шу жумладан район коэффициентлари ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ чўл, сувсиз ва юқори тоғ жойларида ишлаганлик учун коэффициентлар билан белгиланган тўловлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.2.3.8. Хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдан (йиғилиш пунктидан) иш жойига ва орқага қайтадиган йўлда ўтадиган кунлар учун вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган, шунингдек ходимларнинг метеорология шароитларига кўра ва транспорт ташкилотларининг айби билан йўлда тутилиб қолинган кунлар учун тариф ставкаси, оклад миқдорида тўланадиган суммалар (вахта усулида ишни бажаришда).
1.2.4. Иш вахта усулида ташкил этилганда, иш вақти жамланиб ҳисобланганда ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳолларда ходимларга уларга иш вақтининг нормал давом этишидан ортиқ ишлаганлиги муносабати билан бериладиган дам олиш (ортиқча ишланган иш вақти учун дам олиш) кунлари учун ҳақ тўлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.2.5.1. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ навбатдаги (ҳар йилги) ва қўшимча таътиллар, навбатдаги (ҳар йилги) фойдаланилмаган ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар, ўсмирларнинг имтиёзли соатлари, болани овқатлантириш учун оналар ишидаги танаффуслар, шунингдек тиббий кўриклардан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.2.5.2. Мажбурий таътилда бўлган ходимларга, асосий иш ҳақини қисман сақлаб қолган ҳолда, ҳақ тўлаш;
1.2.5.3. Донор ходимларга қонни текшириш, топшириш кунлари учун ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун ҳақ тўлаш;
1.2.5.4. Давлат вазифаларини бажарганлик учун (ҳарбий йиғинлар, фавқулодда вазиятлар бўйича йиғинлар ва бошқалар) меҳнат ҳақи тўлаш.
1.2.6. Хўжалик юритувчи субъект штатида турмайдиган ходимлар меҳнатига улар томонидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги тузилган шартномалар бўйича ишлар бажарилганлиги учун ҳақ тўлаш, агар бажарилган иш учун ходимлар билан ҳисоб-китоб хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи томонидан амалга оширилса пудрат шартномаси ҳам шу жумлага киради.
1.2.7. Белгиланган тартибга мувофиқ ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига киритиладиган тўловларнинг бошқа турлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.3.1. Қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормалар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ижтимоий тусдаги мажбурий ажратмалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.3.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси бўйича харажатлар таркибига қуйидагилар киради:
1.4.1. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг дастлабки (тиклаш) қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган амортизация ажратмалари суммаси (ҳисобланган эскириш), лизинг бўйича ва белгиланган тартибда тасдиқланган нормалар, қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган жадаллаштирилган амортизация ҳам шу жумлага киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.4.2. Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар (Гудвилл (фирманинг нархи)дан ташқари)эскириши ҳар ойда хўжалик юритувчи субъект томонидан дастлабки қиймати ва улардан фойдали фойдаланиш муддатидан (бироқ хўжалик юритувчи субъект фаолияти муддатидан ортиқ эмас) келиб чиқиб ҳисобланадиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига тегишли бўлади. Фойдали фойдаланиш муддатини аниқлаш имкони бўлмаган номоддий активлар (Гудвилл (фирманинг нархи)дан ташқари) бўйича эскириш нормаси беш йил ҳисобига белгиланади, бироқ хўжалик юритувчи субъект фаолияти муддатидан ортиқ эмас.
(1.4.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларни ҳисобга олишнинг навбатдаги комплекс моддалари 1.1, 1.2, 1.3, 1.4-бандларда келтирилган харажатлар элементлари бўйича ажратилади.
1.5.1.1. Ишлаб чиқаришни хом ашё, материаллар, ёнилғи, энергия, инструмент, мосламалар ва бошқа меҳнат воситалари ва буюмлари билан таъминлаш харажатлари.
1.5.1.2. Асосий ишлаб чиқариш фондларини иш ҳолатида сақлаш харажатлари (техник кўрик ва қаров, ўртача, жорий ва мукаммал тузатиш харажатлари). Асосий ишлаб чиқариш воситаларини барча турда (жорий, ўртача, мукаммал) тузатишларни хўжалик юритувчи субъектнинг ўз кучи билан ўтказиш ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли элементлари (моддий харажатлар, меҳнат ҳақи тўлаш харажатлари ва бошқалар) бўйича маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритилади
Зарурат бўлганда, айрим тармоқларнинг хўжалик юритувчи субъектлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг рухсати билан мукаммал тузатиш ишларини ўтказиш учун маблағлар захирасини ташкил қилишлари мумкин. Ушбу захирага ажратмалар «Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар» элементи таркибида акс эттирилади ва кўзда тутилаётган харажатлар қиймати ҳамда асосий воситалар ҳар бир объектини мукаммал тузатишларнинг даврийлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Захирага ажратмалар нормаси ҳар бир ҳисобот йили охирида қайта кўриб чиқилади ва зарурат бўлганда янги молия йили учун ажратмалар миқдори кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин. Агар мукаммал тузатишга захира маблағлари суммаси ушбу объектни тузатишга қилинган ҳақиқий харажатлар суммасидан ошиб кетса, ошиб кетган сумма бўйича тузатиш киритилиши керак; агар ҳақиқий харажатлар захирадагидан ошиб кетса, у ҳолда ошиб кетган сумма «Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар» элементи таркибида акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.5.1.3. Ёнғиндан сақлаш ва қўриқлашни ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг техникавий фойдаланиш қоидалари билан назарда тутилган бошқа махсус талабларни таъминлаш, улар фаолиятини назорат қилиш харажатлари.
Идорадан ташқари қўриқлаш харажатлари бундай қўриқлаш мавжуд бўлишини талаб қилувчи мазкур ишлаб чиқаришга махсус талаблар мавжуд бўлган тақдирда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритилиши мумкин.
1.5.1.4. Ишлаб чиқариш фаолиятига тегишли бўлган асосий воситаларни жорий ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.5.1.5. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларидаги фондларни сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатлари, шу жумладан атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари.
(1.5.1.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июндаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 92-модда)
1.5.1.6. Ишлаб чиқариш хусусиятлари билан боғлиқ бўлган ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатнинг нормал шароитларини ва техника хавфсизлигини таъминлаш харажатлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.5.1.7. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашиши билан боғлиқ бўлган соғлиқни муҳофаза қилиш тадбирлари.
1.5.1.8. Текин кўрсатиладиган коммунал хизматлар, озиқ-овқат, айрим тармоқлар ходимларига озиқ-овқатлар қиймати, хўжалик юритувчи субъект ходимларига бериладиган текин уй-жой ҳақини тўлаш харажатлари (ёки уй-жой, коммунал хизматлар ва бошқалар учун пул компенсацияси суммаси).
1.5.1.9. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ текин бериладиган ва шахсий фойдаланишда қоладиган буюмлар қиймати (шу жумладан формали кийим-бош, махсус овқатлар) (ёки улар пасайтирилган нархлар бўйича сотилиши муносабати билан имтиёзлар суммаси);
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.5.1.10. Ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган бошқарувнинг техник воситаларини, алоқа узелларини, сигнализация воситаларини, бошқарувнинг бошқа техник воситаларини, ҳисоблаш марказларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари.
1.5.1.11. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларни тиббий кўрикдан ўтказганлик учун тиббий муассасаларга ҳақ тўлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.5.2. Ишлаб чиқариш ходимларини ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган хизмат сафарларига юбориш бўйича харажатлар.
(1.5.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.5.3. Ишлаб чиқариш ходимларини ва ишлаб чиқариш активларини мажбурий ва ихтиёрий суғурта қилиш харажатлари.
(1.5.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
1.5.6. Кафолатли хизмат муддати белгиланган буюмларни кафолатли тузатиш ва уларга кафолатли хизмат кўрсатиш харажатлари.
1.5.8. Ишлаб чиқариш жароҳатлари туфайли меҳнат қобилияти йўқолиши муносабати билан тегишли ваколатли органларнинг қарорлари асосида ва қарорларисиз тўланадиган нафақалар.
1.5.9. Умумий фойдаланиладиган йўловчилар транспорти хизмат кўрсатмайдиган йўналишларда ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш билан боғлиқ харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.5.10. Объектларни давлат капитал қўйилмалари ҳисобига қуришда қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар.
(1.5.-кичик бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сонли қарори асосида 1.5.10-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 11-сон, 88-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.5.11. Гудвилл (фирма нархи)нинг номоддий активи суммасини ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ харажатлар, ишлаб чиқариш мақсадида бўлмаган мол-мулк юзасидан белгиланган тартибда.
1.5.12. Қазиб олувчи тармоқларда тайёргарлик ишлари бўйича харажатлар, агар улар капитал харажатларга тегишли бўлмаса (яъни асосий воситалар сифатида капиталлаштирилмаса). Ушбу харажатлар «Келгуси даврлар харажатлари» сифатида қаралади ва уларни қайтаришнинг белгиланган муддати мобайнида тенг равишда ишлаб чиқариш таннархига ёки қазиб олинган маҳсулотнинг ҳажми ва миқдорига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқарилади. Келгуси даврлар харажатларини ҳисобдан чиқаришнинг танланган методи хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобга олиш сиёсатида акс эттирилиши керак.
(1.5.-кичик бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори асосида 1.5.11 ва 1.5.12-бандлар билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.5.13. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ, ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича нафақалар тўлаш билан боғлиқ харажатлар.
(1.5-бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори асосида 1.5.13-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давр харажатлари деганда бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ва сарфлар тушунилади: бошқарув харажатлари, маҳсулотни сотиш харажатлари ва умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Қуйида 2-банд бўйича санаб ўтилган барча харажатлар харажатларнинг комплекс моддалари ҳисобланади ва уларни ҳисобга олиш мазкур Низомнинг 1.5-банди муқаддимасида кўрсатилганидек харажатлар элементлари бўйича ташкил этилади.
2.1.1. Товарларни темир йўл, ҳаво, автомобиль, денгиз, дарё транспортида ва от-уловда ташиш харажатлари. Ушбу моддага ташиш харажатлари ҳамда транспорт воситалари бекор туриб қолганлиги учун тўланган жарималар киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
2.1.2.1. Низомнинг 1.2-бандида санаб ўтилган, маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан боғлиқ меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, маъмурий-бошқарув ходимларидан ташқари.
2.1.2.2. Низомнинг 1.3-бандига мувофиқ, 2.1.2.1. бандга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага харажатлар.
2.1.2.3. Савдо эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага олиш, сақлаш ва тузатиш харажатлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.1.2.5. Инвентарлар ва хўжалик буюмлари қийматини ҳисобдан чиқариш харажатлари ҳамда уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаш (таъмирлаш, ювиш, тузатиш, дезинфекция қилиш ва ҳ. к.) билан боғлиқ бошқа харажатлар.
(2.1.2.5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.1.2.9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.1.2.11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
2.1.2.13. Вентиляторлар, машиналар ва уларнинг ҳаракатланувчи қисмларини ўрнатиш ва сақлаш, туйнуклар, ўйиқлар ва бошқаларнинг атрофини ўраш бўйича жорий (номукаммал тусдаги) харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.1.2.14; 2.1.2.15; 2.1.2.16-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли қарори билан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
2.1.2.17. Умумий овқатланиш ва савдо ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилганлиги учун тиббиёт муассасаларига ҳақ тўлаш.
2.1.2.19. Умумий овқатланиш корхоналарида қоғоз салфеткалар, қоғоз дастурхонлар, қоғоз стаканлар ва тарелкалар, бир марта фойдаланиладиган анжомлар қиймати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.1.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
2.2.3. Хизмат енгил автотранспортига ва хизмат микроавтобусини сақлаш, ёллаш ва ижарага олиш харажатлари.
2.2.4. Хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва уларни бошқариш харажатлари.
2.2.5. Бошқарувнинг техник воситалари, алоқа узеллари, сигнализация воситалари, ҳисоблаш марказларини ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлмаган бошқарувнинг бошқа техник воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.2.6. Телекоммуникациялар хизматлари, шу жумладан: маҳаллий тармоқлар; каналларни ижарага бериш; кўчма йўлдош ва пейжинг алоқа; радиочастота спектридан фойдаланиш; маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан интернет учун ҳақ тўлаш.
(2.2.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.2.7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
2.2.9. Маъмурий аҳамиятга эга бўлган асосий воситаларни сақлаш ва уларни тузатиш, шунингдек эскириш (амортизация) харажатлари.
2.2.10. Юқори ташкилотлар ва юридик шахслар бирлашмалари: вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва бошқалар харажатларига ажратмалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.2.11. Ходимларни ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган мол-мулкни мажбурий ва ихтиёрий суғурта қилиш харажатлари.
(2.2.11—2.2.13-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
2.2.14. Умумий овқатланиш корхоналари ва бошқаларга биноларни текин бериш ва коммунал хизматлар қийматига ҳақ тўлаш харажатлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.2.15. Бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлмаган, табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига эга бўлган жамғармаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ жорий харажатлар, табиий атроф муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари.
(2.2.15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.2.16. Хизматлар қийматини тўлаш ҳамда профессионал бошқарувчи компаниялар, давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчиларнинг мукофотлари бўйича харажатлар.
(2.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли қарори асосида 2.2.16-банд билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.2.17. Маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган инвентарлар ва хўжалик анжомлари қийматини ҳисобдан чиқариш бўйича харажатлар ҳамда уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.
(2.2-бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори асосида 2.2.17-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.3.1. Кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари, янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектда ишлаш учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бундан мустасно.
(2.3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
2.3.2. Лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларида чала ишларни бартараф этиш харажатларини қоплаш, шунингдек объект қошидаги омборгача транспортда ташиш чоғидаги шикастланишлар ва бузилишлар, коррозияга қарши ҳимоя нуқсонлари туфайли келиб чиққан тафтиш харажатлари (асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) ва шунга ўхшаш бошқа харажатлар етказиб бериш ва ишларни бажариш шартларини бузган юридик шахслар ҳисобига мазкур харажатлар чала ишлар, шикастланиш ёки зарар кўриш учун жавобгар бўлган етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобига ундирилиши мумкин бўлмаган даражада амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.3.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
2.3.6. Саломатликни муҳофаза қилиш ва ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашуви билан боғлиқ бўлмаган дам олишларни ташкил этиш тадбирлари.
2.3.7. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишлар (хизматлар)ни (шаҳар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалигига ёрдам бериш ва бошқа хил ишларни) бажариш харажатлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.3.8.2. Бир марта бериладиган мукофотлар, йил давомидаги иш якунлари бўйича рағбатлантиришлар, узоқ муддат ишлаганлик учун рағбатлантириш ва тўловлар, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектнинг ўз қарорига кўра натура билан тўловлар, шунингдек ягона ижтимоий тўлов суммаси, улар бўйича ҳисобланган ҳақ.
(2.3.8.2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
2.3.8.3. Қонун ҳужжатларига ёки хўжалик юритувчи субъектнинг ўзининг қарорига мувофиқ мажбурий прогул вақти ёки паст ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун ҳақ тўлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.3.8.4. Вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотган тақдирда қонун ҳужжатлари билан белгиланган, ҳақиқий иш ҳақи миқдоригача қўшимча ҳақ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.3.8.5. Асосий иш жойи бўйича ишчиларга, хўжалик юритувчи субъект ишчи ва мутахассисларига улар ишдан ажраган ҳолда малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш тизимида ўқиган вақтда иш ҳақи тўлаш.
2.3.8.6. Икки ва ундан кўп болалари ёки ўн олти ёшгача ногирон боласи бўлган аёлларга қонунчиликка мувофиқ қўшимча меҳнат таътили ҳақини тўлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.3.8.7. Ходимларга товарлар, маҳсулотлар ва бошқа нарсаларни бепул бериш ёки ходимлар учун ишлар, хизматларни бажариш.
2.3.8.8. Ходимларнинг (овқатланиши, йўл кираси, даволаниш ва дам олишга, экскурсия ва саёҳатларга йўлланмалари, спорт секцияларида, тўгаракларда, клублардаги машғулотлари, маданий-кўнгилочар ва жисмоний тарбия (спорт) тадбирларига қатнашиши, ходимларнинг шахсий обунаси ва истеъмоли ҳамда бошқа шунга ўхшаш тўловлари) харажатларини қоплаш.
2.3.9.1. Қонунчиликка мувофиқ болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақани тўлаш бўйича харажатлар.
2.3.9.2. Пенсияларга устамалар, пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бир йўла тўланадиган нафақалар.
2.3.9.3. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлардан уларнинг қайта ташкил этилиши, ходимлар ва штатлар сонининг қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларга тўловлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.3.10. Соғлиқни сақлаш объектлари, қариялар ва ногиронлар уйлари, болалар мактабгача тарбия муассасалари, соғломлаштириш лагерлари, маданият ва спорт объектлари, халқ таълими муассасалари, шунингдек уй-жой фонди объектлари таъминотига (шу жумладан барча турдаги таъмирлаш ишларини ўтказишга амортизация ажратмалари ва харажатларни ҳам қўшган ҳолда) харажатлар.
(2.3.10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.3.11. Вақтинча тўхтатиб қўйилган ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларини сақлаш харажатлари (бошқа манбалар ҳисобига қопланадиган харажатлардан ташқари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.3.13. Экология, соғломлаштириш ва бошқа хайрия жамғармаларига, маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, жисмоний тарбия ва спорт корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига бадаллар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.3.14. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган ва хўжалик юритувчи субъект харажатларига киритиладиган бюджетга мажбурий тўловлар, солиқлар, йиғимлар, давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар, шунингдек ҳукумат қарорларига биноан халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш.
(2.3.14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.3.15.2. Моддий бойликларнинг бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлмаган йўқотишлар ҳамда камомадлар.
(2.3.15.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
2.3.15.3. Ишлаб чиқариш захираларини ва тайёр маҳсулотни энг паст баҳолаш усули ёки сотишнинг соф қиймати бўйича қайта баҳолаш ёки баҳосини пасайтириш натижасидаги зарарлар.
2.3.15.7. Қонунчиликка мувофиқ даъво билдириш муддати ўтган ва ундириш нореал бўлган бошқа қарзлар бўйича дебиторлик қарзларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар, шунингдек қонунчиликка мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича тўланиши шубҳали қарзларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар.
2.3.15.9. Табиий офатлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулотлар ва бошқа моддий бойликларнинг нобуд бўлиши ва бузилиши, ишлаб чиқаришнинг тўхташи ва бошқалар туфайли йўқотишлар) туфайли кўрилган қопланмайдиган йўқотишлар ва зарарлар, шу жумладан табиий офатлар оқибатларининг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар.
2.3.15.10. Айбдорлари аниқланмаган ўғирликлардан ёки айбдор томон ҳисобидан зарур суммани ундириш мумкин бўлмаган ҳолларда кўрилган зарарлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.3.15.11. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки (активлари)нинг чиқиб кетиши (балансдан чиқариш)дан кўрилган зарарлар.
(2.3.15.11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
2.3.15.12. Хўжалик шартномалари шартларининг, шу жумладан маҳсулотни етказиб берувчилар ва дебиторлар айби билан бузилганлиги учун белгиланган ёки эътироф этилган жарималар, пенялар, вақтида тўланмаган тўловлар ва бошқа хил санкциялар, шунингдек етказилган зарарларни тўлаш бўйича харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.3.16. Ходимларга бериладиган ёки ёрдамчи хўжаликлар томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг умумий овқатланиш корхонаси учун ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) бўйича нарх тафовутлари.
2.3.17. Гудвилл (фирма нархи)нинг номоддий активи суммасини ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ харажатлар, ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган мол-мулк бўйича, белгиланган тартибда.
2.3.18. Янги технологиялар яратиш ва қўлланилаётган технологияларни такомиллаштириш, шунингдек илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари олиб бориш, хом ашё ва материалларнинг янги турларини яратиш, ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш билан боғлиқ маҳсулотлар сифатини ошириш харажатлари.
2.3.19. Ишлаб чиқариш тусидаги ихтирочилик, рационализаторлик, тажриба-эксперимент ишлари олиб бориш, ихтирочилик ва рационализаторлик таклифлари бўйича моделлар ва намуналарни тайёрлаш ва синаш, кўргазмалар ва кўриклар, танловларни, сертификатлашни ҳамда ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича бошқа тадбирларни ташкил этиш, муаллифлар ҳақини тўлаш харажатлари ва бошқа харажатлар.
(2.3-кичик бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори билан 2.3.16 — 2.3.20-бандлари билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.3.21. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ, бошқарув ходимларининг, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмайдиган бошқа ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича нафақалар тўлаш билан боғлиқ харажатлар.
(2.3-бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори асосида 2.3.21-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.3.21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори билан 2.3.22-банд деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу бўлимда сармоя билан таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган ва сармоя билан таъминланадиган асосий воситалар қийматига қўшилмайдиган харажатлар санаб ўтилган.
2.4.1. Хўжалик юритувчи янги субъектлар, ишлаб чиқаришлар, цехлар, агрегатларни ўзлаштиришга харажатлар:
2.4.1.1. Машина ва механизмларнинг айрим турларини якка тартибда синаб кўриш ҳамда барча турдаги асбоб-ускуналар ва техник қурилмаларни уларнинг ўрнатилиш сифатини текшириб кўриш мақсадида (ишлатилмаётган ҳолатда) комплекс синаб кўриш.
2.4.1.2. Асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарган заводлар ёки уларнинг топшириғига биноан ихтисослаштирилган корхоналар томонидан амалга ошириладиган шефмонтаж.
2.4.1.3. Қурилаётган корхона дирекциясининг, дирекция бўлмаган тақдирда — техник назорат гуруҳининг харажатлари (маъмурий харажатлар), шунингдек хўжалик юритувчи янги субъектлар ва объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш билан боғлиқ харажатлар.
2.4.1.4. Янги ишга тушириладиган хўжалик юритувчи субъектларда ишлаш учун кадрлар тайёрлашга харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.4.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
2.4.4. Серияли ва кенг кўламда чиқариладиган маҳсулотлар янги турларини ишлаб чиқаришни ҳамда технологик жараёнларни тайёрлаш ва ўзлаштириш харажатлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.4.6 ва 2.4.7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
2.4.8. Хўжалик юритувчи субъектларни, ишлаб чиқариш линияларини ривожлантириш (такомиллаштириш) харажатлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.1. Банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлар (инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига кирувчи инвестицияларга олинган банк ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлардан ташқари), шу жумладан, муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича фоизлар.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.4. Сарфланган (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар.
Фавқулодда зарарлар — бу хўжалик юритувчи субъектларнинг одатдаги фаолиятидан четга чиқувчи ҳодисалар ёки операциялар натижасида вужудга келадиган ва рўй бериши кутилмаган одатдан ташқари харажатлар моддаларидир. Бунга фавқулодда моддалар ва давр харажатлари таркибида акс эттирилиши керак бўлган ўтган давр моддалари кирмайди.
У ёки бу модданинг фавқулодда зарарлар моддаси сифатида акс эттирилиши учун у қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:
Тегишли моддаларни фавқулодда харажатларга киритиш ёки киритмаслик тўғрисида қарорлар қабул қилишда ишлар амалга ошириладиган шароитларни ҳам ҳисобга олиш лозим. Масалан, агар хўжалик юритувчи субъект алоҳида иқлим шароитларида жойлашган бўлса, у ҳолда — иқлим шароитларига боғлиқ ҳолдаги ишламай туриб қолишлар фавқулодда деб баҳоланиши мумкин эмас, чунки ушбу модда «бир неча йил мобайнида такрорланмаслиги керак» мезонига жавоб бермайди.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларнинг хўжалик фаолиятини амалга ошириши натижасида олинадиган даромадлари ҳисоботга қуйидаги асосий бўлимлар бўйича киритилади:
1.1. Сотишдан олинган соф тушум маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган, ундан қўшилган қиймат, акциз солиғи ва экспорт бож пошлинаси, чегирилган тушум сифатида аниқланади. Унга товарларнинг қайтарилиши, харидорлар учун берилган чегирмалар ва бошқалар киритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.2. Экспорт фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар, даромад (фойда)ни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб чиқарадилар.
1.3. Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушум бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланади.
2.1. Ундирилган ёки қарздор томонидан эътироф этилган жарималар, пенялар, вақтида тўланмаган қарзлар ва хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун бошқа хил жазо жарималари, шунингдек етказилган зарарларни ундириш бўйича даромадлар.
2.3. Ишлаб чиқариш ва маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан рента даромади, хўжалик юритувчи субъектлар ҳузуридаги ошхоналардан тушумлар, ёрдамчи хизматлардан даромадлар сифатидаги бошқа даромадлар.
2.4. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фондларини ва бошқа мол-мулкларини сотишдан олинган даромадлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.5. Даъво билдириш муддати ўтган кредиторлик ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.6. Товар-моддий бойликларни пухта баҳолаш. Товар-моддий бойликларни тўлиқ баҳолаш суммаси маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилишига кўра солиқ солинадиган даромадга киритилади.
(2.6.-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида улуш қўшган ҳолда қатнашишдан олинган даромад, акциялар бўйича дивидендлар ва облигациялар ҳамда хўжалик юритувчи субъектга тегишли қимматли қоғозлар бўйича даромадлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.5. Сарфланган (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблағларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар.
Фавқулодда фойда моддалари — бу кўзда тутилмаган, тасодифий тусга эга бўлган, ҳодиса ёки хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти доирасидан четга чиқадиган тусдаги операциялар натижасида пайдо бўладиган ва олиниши кутилмаган фойдадир. Бунга даромадларнинг фавқулодда моддалари ёки асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар бўлимида акс эттирилиши керак бўлган ўтган даврлардаги фойда кирмайди.
Ушбу Низомга мувофиқ ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобот даври мобайнида ишлаб чиқариш счётларида ва тайёр маҳсулот счётида шаклланиши керак. Бироқ бир турдаги маҳсулотни серияли (кенг кўламда) ишлаб чиқаришда фавқулодда ҳолатлар туфайли келиб чиққан фавқулодда ёки бир галги харажатлар тайёр маҳсулот таннархига киритилмаслиги, балки сотиш харажатлари сифатида тўғридан-тўғри ҳисобдан чиқарилиши керак.
Товар-моддий бойликлар захираларини, тугалланмаган ишлаб чиқаришни, шунингдек келгуси даврлар харажатларини баҳолаш «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Келгуси даврлар харажатлари харажатларнинг алоҳида тоифасини ташкил қилади.Улар жорий даврда амалга оширилади, бироқ кейинги ҳисобот даврларидаги ишлаб чиқариш харажатларига қўшилади. Бироқ мазкур Низомга мувофиқ ушбу харажатлардан 2-иловада келтирилган рўйхатдаги харажатлар чиқариб ташланади (улар Ҳисобот даврининг келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланадиган харажатлари сифатида акс эттирилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик юритувчи субъектнинг даромад (фойда) солиғи бўйича солиқ солинадиган база қуйидагича ҳисоблаб чиқарилади:
Даромад (фойда) солиғи тўлангунгача бўлган даромад (фойда) ёки зарар (Низомнинг А — Г бўлимларига мувофиқ);
плюс 1-иловада келтирилган бухгалтериядаги фойда билан солиқ солинадиган фойда ўртасидаги доимий тафовутлар;
плюс ёки минус 2-иловада келтирилган сарфланган харажатларни солиқ олинадиган базадан чегириб ташлаш вақтидаги тафовутлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни
ишлаб чиқариш ва сотиш
харажатларининг таркиби ҳамда
молиявий натижаларни шакллантириш
тартиби тўғрисида Низомга
1-ИЛОВА
ишлаб чиқариш ва сотиш
харажатларининг таркиби ҳамда
молиявий натижаларни шакллантириш
тартиби тўғрисида Низомга
1-ИЛОВА
I. СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН БАЗАГА* КИРИТИЛАДИГАН ХАРАЖАТЛАР МОДДАЛАРИ (ЧЕГИРИЛМАЙДИГАН ХАРАЖАТЛАР ЁКИ ДОИМИЙ ТАФОВУТЛАР)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.1. Корхоналар томонидан сув хўжалиги тизимларидан белгиланган лимитлардан ортиқча ишлатиладиган сув учун тўлов.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
1.2. Ишлаб чиқариш соҳасида моддий бойликларнинг табиий ишдан чиқиш нормаларидан ортиқча нобудгарчиликлар, бузилишлар ва камомадлар.
1.3. Айрим тармоқлар ходимларига бепул кўрсатиладиган коммунал хизматлар, бериладиган овқатлар, маҳсулотлар қиймати, ходимларга бепул бериладиган уй-жой ҳақини тўлаш харажатлари (бепул берилмаган уй-жой, кўрсатилмаган коммунал хизматлар ва шу кабилар учун пул компенсацияси суммаси).
1.4. Хўжалик юритувчи субъект ходимларига «Ишлаб чиқариш таннархи» бўлимининг 1.2.7-бандида кўрсатилган қўшимча тўловларнинг бошқа турлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
1.6. Жамоа шартномаси бўйича ходимларга қўшимча равишда (қонунчиликда назарда тутилгандан ортиқча) берилган таътиллар, улар бўйича компенсация тўловлари.
1.7. Ходимларга бериладиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ёки хўжалик юритувчи субъектнинг умумий овқатланиш учун ёрдамчи хўжаликлар тайёрлайдиган маҳсулотлар нархлари бўйича тафовутлар.
1.8. Хўжалик юритувчи субъект раҳбари қарорига кўра амалга ошириладиган, ишлаб чиқариш ходимларининг қонунчиликда назарда тутилган нормалардан ортиқча хизмат сафарлари билан боғлиқ тўловлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.10. Суғуртанинг ихтиёрий турлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча ажратмалар, мол-мулкни суғурта қилиш ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари бундан мустасно.
(1.10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 майдаги 105-сон қарори таҳририда — 2007 й., 21-сон, 215-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.11. Табиий атроф муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари.
(1.11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
1.12. Тегишли ваколатли органлар қарорларисиз тўланадиган, ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар туфайли меҳнат қилиш лаёқатини йўқотишлар билан боғлиқ нафақалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27декабрдаги ПҚ-244-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
1.17. Юқори органлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари: вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва бошқалар харажатларига ажратмалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарорига асосан 1.17-1-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
1.20. Умумий овқатланиш корхоналари учун бепул бинолар бериш харажатлари, уларга коммунал хизматлар кўрсатиш қийматини тўлаш ва бошқалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.21. Ходимларнинг ихтиёрий суғуртасига ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ихтиёрий суғуртанинг бошқа турларига қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча харажатлар, мол-мулкни суғурта қилиш ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари харажатлари бундан мустасно.
(1.21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 майдаги 105-сон қарори таҳририда — 2007 й., 21-сон, 215-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.21-1. Ишлаб чиқариш жараёнига бевосита тааллуқли бўлмаган атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва унга чиқиндиларни жойлаштирганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча компенсация тўловлари.
(1-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарори асосида 1.21-1-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.21-2. Давлат мулкини бошқариш бўйича бошқарувчи компаниялар, давлат ишончли бошқарувчилари ва ишончли бошқарувчилар мукофотлари ва хизматлар ҳақи, шунингдек бошқа профессионал бошқарувчи компаниялар мукофотлари бўйича харажатлар
(1.21-2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.22. Хўжалик юритувчи субъект соҳасига тўғри келмайдиган касблар бўйича кадрлар тайёрлаш харажатлари.
(1.22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
1.23. Лойиҳалардаги ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни, шунингдек объект ёнидаги омборга ташиб келтирилгунгача содир бўлган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этиш бўйича харажатлар, занглашдан ҳимоя қилишдаги камчиликлар оқибатида текшириб кўриш (асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) бўйича харажатлар ва шу каби бошқа харажатлар етказиб бериш ва ишларни бажариш шартларини бузган юридик шахслар ҳисобига, ушбу харажатларни камчиликлар, бузилишлар ёки нобудгарчиликлар учун жавобгар етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобига ундириш мумкин бўлмаган миқдорда, қопланади.
1.24. Хўжалик юритувчи субъект қатнашчиларидан (мулкдорларидан) бирининг ташаббуси бўйича амалга оширилган аудиторлик хизматлари учун тўлов.
1.25. Ўз хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлари ва хўжаликларига сарфланган харажатлардан кўрилган зарарлар.
1.26. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашиши билан боғлиқ бўлмаган саломатликни муҳофаза қилиш ва дам олишни ташкил қилиш тадбирлари харажатлари.
1.27. Маҳсулот ишлаб чиқариш (шаҳарлар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш, қишлоқ хўжалигига ёрдам кўрсатиш ва бошқа иш турлари) билан боғлиқ бўлмаган ишлар (хизматлар)ни бажаришга хўжалик юритувчи субъектлар томонидан сарфланган харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.28. Байрамлар ва атоқли саналар, ижтимоий фаолиятдаги ютуқлар муносабати билан ходимларни рағбатлантириш ҳисобланадиган бир марталик мукофотлар.
(1.28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
1.29. Ходимларга товарлар, маҳсулотлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни бепул бериш ёки ходимлар учун ишлар, хизматларни бажариш.
1.30. Ходимлар харажатларини тўлаш (овқатланишга, йўл ҳақига, даволаниш ва дам олишга, экскурсияларга, саёҳатларга йўлланмаларга, спорт секцияларида, тўгаракларда, клубларда машғулотларга, маданий-кўнгилочар томошаларга, жисмоний тарбия (спорт) тадбирларига, обунага ва ходимларнинг шахсий истеъмол товарларига ва бошқа шу кабиларга тўловлар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.32. Ходимларга тўланадиган моддий ёрдам, ходимнинг жароҳатланиши ёки бошқа тарзда соғлиғига шикаст етказилиши ва ходим оила аъзоларининг вафоти муносабати билан бериладиган моддий ёрдамдан ташқари.
(1.32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.33-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
1.34. Экология, соғломлаштириш ва бошқа хайрия жамғармаларига (агар улар юридик шахслар сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса), маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, жисмоний тарбия ва спорт корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига бадаллар.
1.35. Ишлаб чиқариш жараёнига бевосита тегишли бўлмаган моддий бойликларнинг табиий камайиш нормаларидан ортиқча нобудгарчилиги ва камомади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.37-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
1.38. Айбдорлари аниқланмаган ўғирликлардан ёки айбдор томон ҳисобидан зарур суммани ундириш мумкин бўлмаган ҳолларда кўрилган зарарлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.39. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки (активлари)нинг чиқиб кетиши (балансдан чиқарилиши)дан кўрилган зарарлар, хўжалик юритувчи субъект томонидан уч йилдан ортиқ ишлатилган асосий воситаларни сотишдан кўрилган зарардан ташқари.
(1.39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
1.40. Хўжалик шартномалари шартларининг, шу жумладан маҳсулот етказиб берувчилар ва дебиторлар айби билан бузилганлиги учун белгиланган ёки эътироф этилган жарималар, пенялар, неустойкалар ва бошқа хил санкциялар, шунингдек етказилган зарарларни тўлаш бўйича харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.43. Хўжалик юритувчи субъектнинг «Давр харажатлари» бўлимининг 2.3.22-бандида кўрсатилган бошқа операция харажатлари.
(1.43-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.45-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.46-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
1.47. Қимматли қоғозлар қийматини муддатидан олдин тўлаш муносабати билан вужудга келган дисконт, агар у бюджетдан қарзларни тўлаш билан боғлиқ бўлмаса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«Товар-моддий захираларни қайта баҳолаш билан боғлиқ харажатлар моддалари» кичик бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Харажатларнинг ушбу моддалари хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларида давр харажатлари сифатида ҳисобга олинади. Бироқ улар солиқ олиш мақсадлари учун уларни солиқ солинадиган базага киритиш учун фойдага қайтадан ҳисобга олинади, сўнгра эса ушбу харажатларнинг бутун фойдали муддати давомида ёки 10 йил мобайнида, ушбу муддатлардан қайси бирининг (вақтлар бўйича тафовутларнинг) қисқа бўлишига қараб, кейинчалик чиқариб ташланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(кириш қисмининг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
Ушбу даврнинг солиқ солинадиган базасидан чиқарилмайдиган, бироқ кейинги даврларнинг солиқ солинадиган базасидан чиқариладиган харажатларга қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
2. Машина ва механизмларнинг айрим турларини якка тартибда синаб кўриш ҳамда барча турдаги асбоб-ускуналар ва техник қурилмаларни, уларнинг ўрнатилиш сифатини текшириб кўриш мақсадида (ишлатилаётган ҳолатда), комплекс синаб кўриш харажатлари.
3. Асбоб-ускуналарни етказиб берган заводлар ёки уларнинг топшириғига биноан ихтисослаштирилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга ошириладиган шефмонтаж харажатлари.
4. Қурилаётган хўжалик юритувчи субъект дирекциясининг, дирекция бўлмаган тақдирда — техник назорат гуруҳининг харажатлари (маъмурий харажатлар), шунингдек хўжалик юритувчи янги субъектлар ва объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш билан боғлиқ харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
8. Серияли ва кенг кўламда чиқариладиган маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ҳамда технологик жараёнларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўзлаштириш харажатлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10 ва 11-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
12. Хўжалик юритувчи субъектларни, ишлаб чиқариш линияларини ривожлантириш (такомиллаштириш) харажатлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Жадаллаштирилган метод билан ҳисобланган амортизация суммаси ва белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ.
б) номоддий активлар бўйича –– бошланғич қийматидан ва фойдали ишлатиш муддатидан келиб чиққан ҳолда хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳисоблаб чиқилган нормаларга мувофиқ.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори асосида 13-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.