Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 03.02.2006
 LexUZ шарҳи
Жиноий ишларни суд муҳокамасига тайинлашда Жиноят-процессуал кодексининг 396-моддаси талабларига хилоф равишда айбланувчиларга нисбатан эҳтиёт чораларининг тўғри танланганлиги масаласини муҳокама қилмаслик оқибатида шахсларнинг етарли асосларсиз ҳибсда сақланиб келганликлари йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатдир. Айбланувчи (судланувчи)ларга нисбатан эҳтиёт чораларини танлашда уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ўз мажбуриятларига риоя қилишларини таъминловчи самарали усуллардан бири ҳисобланган гаров эҳтиёт чораси тўғрисидаги қонун талаби тергов органлари ва судлар томонидан бажарилмаяпти.
Жиноий ишларни суд муҳокамасига тайинлашда, Жиноят-процессуал кодексининг 396-моддаси талабига кўра, ҳар бир жиноят иши бўйича айбланувчиларга нисбатан эҳтиёт чораларининг тўғри танланганлигини аниқлаш мажбурияти оғишмай бажарилиши шарт.
5. Жиноят-процессуал кодексининг 249-моддасида белгиланган ва эҳтиёт чорасининг бир тури ҳисобланган гаров, яъни пул маблағи ёки қимматбаҳо буюмларнинг тергов органи ёки суднинг депозит ҳисоб рақамига топширилиши айбланувчи (судланувчи)ларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ўз мажбуриятларига риоя қилишларини таъминловчи самарали усул эканлиги дастлабки тергов органлари ва судларга тушунтирилсин. Шунга кўра, ишларнинг тергов қилиниши ва судда кўрилиши чоғида тергов органи ва суд айбланувчи(судланувчи), унинг қариндошлари, бошқа фуқаролар ёки юридик шахсларга гаровга қўйиш ҳуқуқларини тушунтиришга мажбурдир.
8. Конституциянинг 82-моддасига биноан қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этиш учун тайёрланган Жиноят кодексининг баъзи нормаларини либераллаштиришга йўналтирилган Олий суднинг таклифлари маъқуллансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази