LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 252-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги ПҚ-5343-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий ислоҳотларни янада эркинлаштириш ва чуқурлаштиришга доир вазифалардан келиб чиққан ҳолда кичик бизнесни ривожлантиришни рағбатлантиришни кучайтириш, тадбиркорлар фаолиятини фаоллаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларининг ишончли кафолатини таъминлаш, кичик ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
1. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султоновга Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини суст ташкил этганлиги кўрсатиб ўтилсин.
2. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгашига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
3. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгашининг янгиланган таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши ўз фаолиятида эътиборни қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилишга қаратсин:
қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиниши устидан мониторинг ўтказиш, тадбиркорларнинг улар фаолиятига ҳокимият ва бошқарув органларининг асоссиз аралашувидан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш;
тадбиркорларга кредит ва кичик кредит олишда кўмаклашиш, инвестиция лойиҳалари ва таклифлари танлов асосида саралаб олинишини таъминлаш;
тадбиркорларга моддий-техника ресурслари олишда ҳамда уларнинг маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотишда кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кичик бизнес корхоналарини ривожлантириш мониторингини амалга ошириш, мавжуд муаммоларни чуқур ўрганиш ҳамда тадбиркорликнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ва уни ривожлантиришни рағбатлантиришни кучайтиришга йўналтирилган қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлар ўртасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш, кичик бизнес учун консалтинг, лизинг, суғурта хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантириш;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кичик бизнес субъектлари учун кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича бозор инфратузилмаси ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
5. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши ишчи органи функцияларининг тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид қисми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юклансин.
6. Адлия вазирлиги тузилмасида ходимлари сони 12 нафардан иборат бўлган Кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида ходимлар сони 2-иловага мувофиқ бўлган тегишли бўлимлар ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
янгидан ташкил этилаётган ва фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича барча қонун ҳужжатларига ва меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, корхоналарни ташкил этиш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
назорат органлари ўтказаётган текширишларнинг қонунийлиги устидан назоратни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш чора-тадбирларини кўриш;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
корхоналар, хусусий тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашиш, давлат тузилмалари ва амалдорлар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан зимдан қаршилик кўрсатишнинг барча ҳоллари устидан мониторингни амалга ошириш. Ҳар бир ҳолат бўйича айбдор шахсларни жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритиш.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги марказий аппаратининг 6 ходимининг, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг иккитадан, Бухоро, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари адлия бошқармаларининг биттадан ходимининг жорий харажатлари учун қўшимча маблағларни назарда тутсин. Бошқарма ва ҳудудий бўлимларнинг қолган ходимлари ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар тузилмасини қайта кўриб чиқсин, Кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бошқармаси ва бўлимлари тузилмасини ҳамда улар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Кўрсатиб ўтилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
барча вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, муассасалар, мансабдор шахслар томонидан тадбиркорлар ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари оғишмай бажарилишини текшириш;
кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларига қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, бузилиш сабабларини, сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг тадбиркорлик субъектлари ҳақ-ҳуқуқларини бузувчи ҳаракатларини ёки қарорларини тўхтатиб қўйиш;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;
тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари ҳуқуқларини, уларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида судларга, шу жумладан, хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 февралдаги 116-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов бошчилигида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 июлдаги 335-ф-сон фармойиши ва Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 мартдаги 118-ф-сон фармойиши 1-бандининг биринчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Т/р | Вилоятлар | Ходимлар сони |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари | 4 |
2. | Бухоро, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари | 3 |
3. | Тошкент шаҳри | 5 |
Кейинги таҳрирга қаранг.