LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда аҳоли соғлиғи устидан давлат назоратини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 40-сон, 413-модда)
2. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурига мувофиқ соғлиқни сақлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
аҳолига бепул тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг давлат томонидан кафолатланган даражаси ва сифатини таъминлаш;
бошқаришнинг барча даражаларида аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил этиш ва мустаҳкамлаш;
соғлиқни сақлаш тизимини маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш, шу жумладан даволаш-профилактика муассасаларининг босқичма-босқич пулли хизматлар кўрсатишга ўтказилишини таъминлаш;
жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий клиникаларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда, барпо этиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ходимлари сони 43 нафардан иборат, ҳудудий таркибий бўлинмаларига эга бўлган Назорат инспекцияси ташкил этилсин, унга қуйидаги функциялар юклансин:
соғлиқни сақлаш органлари, мулкчилик шакллари ва маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, даволаш-профилактика ҳамда санитария муассасалари томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш масалаларига доир қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бошқарув органларининг мансабдор шахслари ва даволаш-профилактика муассасалари ходимлари томонидан коррупция ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бюджет маблағларини жалб этган ҳолда маблағ билан таъминланадиган даволаш-профилактика муассасаларида дори-дармонларни харид қилиш, сотиш ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш жараёни устидан назоратни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлар ва аризаларни кўриб чиқиш, қоида бузишлар ва суиистеъмолчиликлар ҳоллари бўйича хизмат текширувлари ўтказиш;
амалдаги қонунчиликни бузишаётган соғлиқни сақлаш тизими ходимларини моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси тўғрисида Низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси штатларининг ҳудудий тақсимланиши 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига вазирлик марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига белгиланган ходимлар сони, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
6. Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органининг Намунавий низоми ҳамда тузилмаси 6 ва 7-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари тузилмасини ва улар тўғрисида низомни ишлаб чиқсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — туман (шаҳар) марказий касалхонаси тўғрисида Низомни ишлаб чиқсин, бунда марказий туман касалхонаси (марказий шаҳар касалхонаси) ўзига бириктирилган ҳудуд аҳолисига шошилинч тиббий ёрдам бериш ҳамда дастлабки тиббий-санитария хизмати кўрсатиш вазифаларини бевосита ҳал қилишини назарда тутсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 40-сон, 413-модда)
1. Мазкур Низом «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мақомини, вазифаларини, функцияларини, ваколатларини ва унинг фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) соғлиқни сақлаш давлат бошқаруви марказий органи ҳисобланади ва у ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ишини республиканинг давлат бошқаруви бошқа органлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш масалаларига доир халқаро шартномаларига ва мазкур Низомга амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида чиқарадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, уларнинг шаҳарлар ва туманлардаги бўлинмалари республика соғлиқни сақлаш органларининг ягона тизимини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари икки томонлама — тегишли ҳокимлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйсунувида бўлади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, тезкор бошқариш ҳуқуқи билан алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётларига ва бошқа счётларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилашни, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни шакллантиришни, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантиришни, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришни таъминловчи давлат сиёсатини амалга ошириш;
фуқароларнинг аҳолига тиббий-санитария хизмати кўрсатишнинг давлат томонидан кафолатланган даражасида ва сифатда малакали тиббий хизмат олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини, аҳолининг кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг барча турларидан тенг баҳраманд бўлишини таъминлаш;
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш концепциясини амалга ошириш, соғлиқни сақлашнинг нодавлат секторини, хусусий врачлик амалиётини ривожлантириш ва тиббий хизматлар бозорини ташкил этиш;
тармоқни ислоҳ қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий негизини яратиш, соғлиқни сақлашни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни ишлаб чиқиш ва яратиш;
соғлиқни сақлашни бошқаришнинг барча даражаларида аҳолига фавқулодда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил этиш ва мустаҳкамлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мамлакатимиз тажрибасини ва энг яхши жаҳон ютуқларини уйғунлаштириш асосида тиббиёт фанини ривожлантириш стратегиясини ва прогнозлашни ишлаб чиқиш, илмий-тиббий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилиш;
аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соғлиқни сақлашнинг мақсадли дастурларини маблағ билан таъминлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун бюджетдан ташқари маблағларни, хорижий инвестицияларни ва халқаро ташкилотлар маблағларини жалб этиш, даволаш-профилактика муассасаларини ўзини-ўзи маблағ билан таъминлашга босқичма-босқич ўтказишни таъминлаш, тиббий суғуртани ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
соғлиқни сақлаш, шу жумладан тиббий ёрдам соҳасида нормативлар ва стандартлар тизимини яратиш, дори-дармонлар, тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш ҳамда уларга риоя этишни назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳолини санитария-эпидемиология жиҳатидан саломатлигини ҳамда манфаатдор органлар билан биргаликда республика ҳудудини карантин ва ўта хавфли инфекциялардан муҳофаза қилишни таъминлаш;
олий ва ўрта тиббий таълим тизимини, халқаро алоқаларни ривожлантириш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида чет эл тажрибасидан ва жаҳон стандартларидан фойдаланиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўн иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 53-сонли қарорига мувофиқ киритилган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 16-модда)
манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда республика соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш прогнозларини ва мақсадли дастурларини ишлаб чиқади;
касалликларнинг олдини олиш, тиббий ёрдам, ногиронлик, тиббий экспертиза бўйича тадбирларни амалга оширади;
соғлиқни сақлаш тизими даволаш муассасалари, шунингдек хусусий тиббий амалиёт билан шуғулланувчи шахслар томонидан аҳолига ўз вақтида малакали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши устидан назоратни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тиббий ёрдам сифати стандартларини ва ҳажмини белгилайди, тиббий ва фармацевтик фаолиятни лицензиялашни амалга оширади.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
дори-дармон ва дезинфекция, санитария-гигиена ва парфюмерия-косметика воситаларини, иммунобиологик препаратларни ҳамда тиббиёт ва фармацевтика буюмларини, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни, наркотик, психотроп воситаларни стандартлаштириш ва сертификациялашни, уларни ишлаб чиқаришни ва улардан фойдаланиш тартибини назорат қилишни амалга оширади;
дори-дармон, дезинфекция воситаларига, иммунобиологик препаратларга ва бошқа тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни ўрганади, талаб ва таклифлар балансини ишлаб чиқади;
фавқулодда тусдаги авария вазиятлари ва ҳалокатларни бартараф этиш республика дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда фойдаланиш учун белгиланган тартибда тиббиёт буюмлари, дори-дармонлар, дезинфекция воситалари ва иммунобиологик препаратлар захираларини яратади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юқумли ва юқумсиз, паразит касалликларнинг, шунингдек инсоннинг яшаши ва меҳнат фаолиятига ноқулай таъсир кўрсатувчи муҳит омиллари билан боғлиқ бўлган касб касалликларининг олдини олишга доир ишларни амалга оширади;
манфаатдор органлар билан биргаликда бошқа давлатлар ҳудудидан юқумли ва карантин касалликларнинг кириб келишининг олдини олиш ишларини ташкил этади ва назорат қилади;
профилактика ёрдами йўналишлари ва ҳажмлари, профилактик эмлаш муддатлари ва усуллари тўғрисида қарорлар қабул қилади, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тиббий ташхис тизимини такомиллаштиради, республика ҳудуди бўйича ташхис хизматлари тармоғини ривожлантиради, ихтисослаштирилган тиббий марказлар тармоқларининг фаолият кўрсатишини таъминлайди;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарорига асосан 14-хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
оила, она, ота ва болага, шунингдек муҳтож шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурини амалга оширишда қатнашади;
санитария нормаларини, қоидаларини, гигиена нормативларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, уларга риоя қилиниши устидан давлат санитария назоратини, шунингдек, идоравий мансублигидан қатъи назар, санитария-эпидемиология хизматлари ишига услубий раҳбарликни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартибини белгилайди;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига асосан ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, санитарияга оид қонун ҳужжатлари, давлат стандартлари ва сертификатлаш қоидалари талабларини текшириш ишларига истеъмолчилар жамоат ташкилотлари вакилларини жалб этади;
истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари тақдимномаларига кўра ўзига қарашли лабораторияларда товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) хавфсизлик талабларига мувофиқлигини шартнома асосида синовдан ўтказади.
(8-банднинг ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 53-сонли қарорига мувофиқ киритилган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 16-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
тармоқни ахборотлаштириш тизимини шакллантиришни таъминлайди, соғлиқни сақлашда статистикани юритиш ишларини ташкил қилади, соғлиқни сақлаш тизимида статистик ҳисобга олиш ва ҳисобот тартибига услубий раҳбарликни амалга оширади, статистик ахборотларнинг ишончлилигини назорат қилади;
Вазирлик тизимида иқтисодиёт ва молия ишларини ташкил қилади, тиббиёт муассасаларининг давлат бюджети ҳисобига амалга ошириладиган харажатларини маблағ билан таъминлайди, тизим ходимлари меҳнатини нормалаш ва унга ҳақ тўлашни ташкил қилишни такомиллаштириш тадбирларини рўёбга чиқаради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тасарруфидаги муассаса ва ташкилотларда фаолиятни таҳлил қилади ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни юритишга услубий раҳбарликни амалга оширади, бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланишни назорат қилади;
соғлиқни сақлаш бўйича мақсадли дастурларни маблағ билан таъминлаш учун маблағларни жалб этиш ишларида давлат, жамоат, хайрия ташкилотлари ва жамғармаларининг, муассаса ва корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
даволаш-профилактика муассасаларининг хизмат кўрсатишнинг пулли шаклларига босқичма-босқич ўтишини ва тиббий суғуртани жорий қилган ҳолда, соғлиқни сақлашни маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштиради;
соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни, халқаро ташкилотлар, жамғармалар маблағларини жалб этиш ишларини амалга оширади;
соғлиқни сақлаш корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширишда қатнашади;
тармоқни кадрлар билан таъминлаш дастурини ишлаб чиқади ва рўёбга чиқаради, соғлиқни сақлашда тегишли йўналишлар ва ихтисосликлар бўйича тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда уларни тайёрлашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлик ва унинг ҳудудий органлари кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлайди, врач ходимларнинг, шу жумладан клиник ординатура орқали малакасини ошириш ва касбий даражасини такомиллаштиришни амалга оширади, шунингдек раҳбар ходимларнинг малакавий таркиби ҳамда касбий даражаси юзасидан назоратни амалга оширади, касбий тайёргарлиги ва малакаси бўйича эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан уларни аттестациядан ўтказади, соғлиқни сақлаш бошқармалари бирламчи бўғини ва ҳудудий органлари раҳбарларининг доимий равишда малакасини ошириш ҳамда касбий даражасини ошириш тизимини яратади, врачлар, фармацевтлар ва бошқа тиббиёт ходимларининг касбий малакасини оширишни назорат қилади ҳамда малака тоифалари бериш учун уларни аттестациядан ўтказади.
(8-банднинг 31 хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
олий ва ўрта тиббиёт ва фармацевтика ўқув юртлари фаолиятига раҳбарлик қилади, улар фаолиятини маблағ билан таъминлайди ва назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
соғлиқни сақлаш тизимида ихтисосликлар номенклатурасини белгилайди, Вазирлик номенклатурасидаги лавозимларга кадрлар танлайди;
Вазирлик тасарруфидаги муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар тузилмасини такомиллаштиришга доир тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
жойлардаги соғлиқни сақлаш бошқарув органлари фаолиятига услубий раҳбарликни, уни назорат қилишни амалга оширади;
тасарруфидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларни қонунда белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил этади ва тугатади, улар тўғрисидаги низомлар ва уставларни тасдиқлайди;
соғлиқни сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш, тармоқнинг янги ташкилотлари ва муассасаларини қуриш, ишлаб турганларини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш дастурларини ишлаб чиқишни ташкил қилади;
илмий-тиббий тадқиқотларни ривожлантиришни ва уларнинг самарадорлигини оширишни, фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини тиббиёт амалиётига жорий этишни таъминлайди;
илмий тадқиқотлар натижаларини экспертизадан ўтказади, муассасаларга, ташкилотларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига соғлиқни сақлашнинг долзарб муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар юзасидан буюртмалар беради;
тармоқни ривожлантиришнинг муҳим муаммоларини ҳал этишда хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиради ва кенгайтиради;
республикада халқаро тадбирлар (симпозиумлар, конференциялар, кўргазмалар ва шу кабилар) ўтказишни ташкил қилади;
белгиланган тартибда илмий, услубий адабиётлар ва ахборотларни нашр этади ва Вазирлик бўлинмаларини улар билан таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида хулосалар беради ва назоратни амалга оширади.
(8-банднинг қирқ олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 майдаги 150-сонли қарорига мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 9-сон, 66-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг республикада соғлиқни сақлашни ривожлантириш, ислоҳ қилиш ва уни бошқаришни такомиллаштириш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш, соғлиқни сақлаш ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жойлардаги бошқарув ва давлат ҳокимияти органларидан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан Вазирликка юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ҳайъат мажлисларида, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, соғлиқни сақлаш тизими корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларининг Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборотларини эшитиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва ёндаш давлатлардаги санитария-эпидемиологик вазият билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика фавқулодда эпидемияга қарши кураш комиссиясига киритиш;
ўзига тегишли муаммоларни ҳал қилишга илмий муассасаларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
хусусий соғлиқни сақлаш тузилмаларининг, шу жумладан қўшма корхоналарнинг фаолиятини, улар томонидан тиббий-санитария стандартлари талабларининг ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатининг таъминланишини ўрганиш ва уларга баҳо бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва банк ҳамда бошқа кредит муассасаларида қонунчиликда белгиланган тартибда валюта счётларига эга бўлиш;
тасарруфидаги муассасаларнинг амалдаги қонунчиликка хилоф равишда чиқарилган буйруқларини бекор қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган вазир бошчилик қилади;
Вазир Вазирликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва функцияларнинг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Вазирлик ва унга қарашли муассасалар, ташкилотлар, ўқув юртлари ва корхоналар фаолиятига раҳбарлик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколати доирасида буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ҳамда ўзига қарашли барча ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, шунингдек соғлиқни сақлашнинг ҳудудий органлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади;
Вазирлик тасарруфига киритилган масалалар бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;
Вазир ўринбосарлари ва Вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарларининг улар зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;
республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида марказий аппарат тузилмасини ва штат жадвалини, Вазирлик таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Вазирликка қарашли муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг низомлари ва уставларини тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлик марказий аппарати ходимларини ва Вазирликка қарашли муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг раҳбарларини белгиланган номенклатурага мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларини, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бош врачини, шунингдек вилоятлар тиббий ташхис марказлари, туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларини тегишли ҳудуд ҳокимининг тавсиясига кўра лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар ва мукофотлар беришга белгиланган тартибда тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлик фаолиятининг аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилашни, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни шакллантиришни, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантиришни, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришни таъминловчи давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, фуқароларнинг аҳолига тиббий-санитария хизмати кўрсатишнинг давлат томонидан кафолатланган даражасида ва сифатида малакали тиббий хизмат олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини, аҳолининг кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг барча турларидан тенг баҳраманд бўлишини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларни тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Соғлиқни сақлаш муаммоларини илмий таҳлил қилиш учун Вазирликда консультатив-эксперт кенгаши ташкил этилади. Кенгаш таркибига етакчи олимлар ва юқори малакали мутахассислар киради. Консультатив-эксперт кенгаши таркиби ва унинг тўғрисидаги низом Вазир томонидан тасдиқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
1. Назорат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига бўйсунади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмалари бўлади, улар бошқарувнинг вертикал тизимига эга бўладилар ва ўз фаолиятида бевосита Назорат инспекцияси бошлиғига бўйсунадилар.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг норматив ҳужжатларига, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
соғлиқни сақлаш органлари, мулкчилик шаклларидан ва маблағ билан таъминланиш манбаларидан қатъи назар, профилактика ва санитария муассасалари томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш масалалари бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
даволаш-профилактика муассасалари бошқарув органларининг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан коррупция ҳамда суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бюджетдан жалб этилган маблағлар билан таъминланадиган даволаш-профилактика муассасаларида дори-дармонлар ва тиббиёт воситаларини харид қилиш, сотиш ҳамда улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш устидан назоратни ташкил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
амалдаги қонунчиликни бузишаётган соғлиқни сақлаш тизими ходимларини маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш.
соғлиқни сақлаш, даволаш-профилактика муассасалари бошқарув органларининг аҳолининг малакали тиббий хизмат олиш бўйича конституцион ҳуқуқларига ҳамда фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши масалалари юзасидан ўзларига юкланган вазифаларни бажаришга доир фаолиятини назорат қилиш ва текширишни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
соғлиқни сақлаш ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари бўйича мурожаатларни кўриб чиқади ва ўрганади, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳоллари бўйича хизмат текширишларини ўтказади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
дорихона ва даволаш-профилактика муассасаларида бюджет маблағларидан фойдаланган ҳолда дори-дармонлар ва тиббиёт воситаларини сотиб олишда, сотишда ҳамда улардан белгиланган мақсадларда фойдаланишда белгиланган тартибга риоя қилиниши устидан, шу жумладан фавқулодда тафтишлар ўтказиш йўли билан, назоратни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
текширишлар чоғида фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиш масалаларидаги бузилишлардан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини хизмат юзасидан текширишлар натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирини хабардор қилади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
буйруқлар лойиҳаларини тайёрлайди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъатига қонунчилик талаблари борасида аниқланган бузилишларни бартараф этиш, саломатликни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилишмаган соғлиқни сақлаш ходимларини моддий, маъмурий ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа турдаги жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;
соғлиқни сақлаш ва даволаш-профилактика муассасаларини бошқариш органларида молия-хўжалик фаолиятини биргаликда тафтиш қилиш учун ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси билан мувофиқлаштириб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг топшириғига биноан ёки тасдиқланган иш режасига мувофиқ инспекция гуруҳларини соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши масалалари бўйича текшириш ва тафтишлар ўтказиш учун юбориш;
барча даражалардаги соғлиқни сақлаш органларида ва даволаш-профилактика муассасаларида уларнинг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзларига юкланган вазифаларни бажариш чоғида даволаш-профилактика муассасаларининг барча биноларига, белгиланган кириш тартибига риоя қилган ҳолда, қаршиликсиз кириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
дори-дармонларни, тиббиёт воситаларини харид қилиш ва сотиш, шунингдек чекланган савдо устамалари қўлланиши юзасидан назорат ва тафтишларни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
соғлиқни сақлаш органлари ва даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслардан қонунчилик талабларининг бузилиши фактлари бўйича ёзма тушунтиришлар олиш;
зарурат бўлганда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти билан келишган ҳолда, бошқа таркибий бўлинмалар мутахассисларини текширишларда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъати материалларини ва вазирлик буйруқларини тайёрлашда қатнашиш учун жалб этиш.
«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларини бажариш;
давлат сирига ва амалга оширилаётган ишларнинг махфийлик режимига, ўтказилаётган текшириш ва тафтишларнинг ошкор қилинмаслигига қатъиян риоя этиш;
соғлиқни сақлаш бошқарув органлари, текширилаётган даволаш-профилактика ва дорихона муассасалари фаолиятининг малакали, холисона, асосли баҳоланишини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси таркиби белгилаб қўйилади ҳамда олий юридик, тиббий, фармацевтик ва иқтисодий маълумотга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан бутланади.
8. Назорат инспекциясини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири тайинлайдиган бошлиқ бошқаради.
9. Назорат инспекцияси ходимлари инспекция бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси ишларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири тасдиқлайдиган йиллик режалар бўйича амалга оширади.
11. Назорат инспекцияси ходимларини аттестациядан ўтказиш 2 йилда камида бир марта амалга оширилади. Аттестацияни ўтказиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири белгилайди.
12. Назорат инспекцияси ходимлари лавозими бўйича қоида бузилишлари учун амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда жавоб берадилар.
1. Мазкур Низом «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи мақомини, вазифаларини, функцияларини, ваколатларини ва унинг фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
2. Соғлиқни сақлашни бошқариш органи (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) республика соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ягона тизимидаги ҳудудий бўғин ҳисобланади ва у ўз фаолиятида тегишли ҳокимликка ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади.
Бошқарма ўз ишини давлат бошқаруви бошқа органлари ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг норматив ҳужжатларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳужжатларига, бошқа норматив ҳужжатларга ва мазкур Низомга амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
4. Бошқарма, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, тасарруфидаги ҳудудда жойлашган соғлиқни сақлаш муассасаларининг ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилишга доир фаолиятини мувофиқлаштириб боради ва назорат қилади, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини ҳамда тартибга солишни амалга оширади.
5. Бошқарма бюджетдан маблағ билан таъминланади, юридик шахс ҳисобланади, тезкор бошқариш ҳуқуқи билан алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётларига ва бошқа счётларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш, тасарруфидаги ҳудудда оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, улар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати, бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тасарруфидаги ҳудудда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг барча даражаларида аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил қилиш ва мустаҳкамлаш;
бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, мақсадли дастурларни амалга ошириш асосида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни таъминлаш;
соғлиқни сақлашни техника билан қайта жиҳозлаш ва унинг моддий базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, ташхис қўйишга, беморларни даволаш ва соғломлаштиришга замонавий технологиялар ва техника воситаларини жорий этиш; фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини тиббиёт амалиётига жорий қилиш;
тиббиёт ва фармацевтика ходимларини тайёрлаш ҳамда уларнинг касбий даражасини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
хорижий инвестицияларни, халқаро ташкилотлар, жамғармалар ва жамоат ташкилотлари маблағларини соғлиқни сақлаш тизимига жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тиббий хизматлар кўрсатишда диагностика ва даволашда ягона стандартларни жорий этиш, шунингдек уларга тиббиёт муассасаларида риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли ҳудудларда жойлашган тиббиёт муассасалари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
самарали санитария-эпидемиология назоратини таъминлаш, юқумли ва ўта хавфли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;
оилада тиббий маданиятни ошириш бўйича аҳоли ўртасида профилактика ишларини амалга оширишни ташкил қилиш»;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий функцияларни амалга оширади:
тасарруфидаги ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, уларни амалга оширишда давлат, жамоат тузилмаларининг ва бошқа тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
аҳолига дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилади, ундан барчанинг баҳраманд бўлишини таъминлайди, тиббий хизматлар кўрсатиш сифатининг тиббий-санитария стандартларига риоя этилишини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
касалланиш профилактикасини такомиллаштириш ва аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш чора-тадбирларини кўради;
юқумли, паразит касалликларнинг, шунингдек инсоннинг яшашига ноқулай таъсир кўрсатувчи муҳит омиллари билан боғлиқ бўлган касалликлар ва бошқа касалликларнинг олдини олишга доир ишларни амалга оширади;
оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматини ривожлантиради, суд-тиббий экспертизани ва суд-руҳий экспертизани таъминлайди;
раҳбар ходимларнинг малакавий таркиби ва касбий савияси устидан назоратни амалга оширади, тиббиёт муассасаларини юқори малакали кадрлар билан бутлашни ва врачлар, фармацевтлар ва тиббиёт ходимларининг касбий малакасини оширишни таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошқарма номенклатурасидаги лавозимларга кадрлар танлашни амалга оширади ва Бошқармани юқори малакали кадрлар билан бутлашни таъминлайди;
иқтисодий ва молиявий ишларни ташкил қилади, тасарруфидаги муассасалар фаолиятини таҳлил қилади, шунингдек бюджет маблағларидан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;
соғлиқни сақлашда статистикани юритиш ишларини ташкил қилади, тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасаларда статистик ҳисобга олиш ва ҳисобот тартиботига услубий раҳбарликни амалга оширади, статистик ахборотларнинг ишончлилигини назорат қилади;
Бошқарма тасарруфидаги муассасалар ва ташкилотлар тузилмасини такомиллаштириш тадбирларини амалга оширади, тасарруфидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил этади ва тугатади, улар тўғрисидаги низомлар ва уставларни тасдиқлайди;
тасарруфидаги ҳудудда соғлиқни сақлаш муассасалари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, соғлиқни сақлашнинг нодавлат (хусусий) секторини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шарт-шароитлар яратади;
турли фавқулодда вазиятлар ва ҳалокатларни бартараф этиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади, одамларнинг ҳаётини сақлаш ва саломатлигини муҳофаза қилишга, фуқароларни фавқулодда вазият ҳудудидаги вазият ва кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида хабардор қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, Бошқарма тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар фаолиятидаги қонунчилик бузилишларини, камчиликларни бартараф этишга доир зарур чора-тадбирларни кўради;
(7-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
белгиланган тартибда халқаро алоқаларни, соғлиқни сақлаш соҳасидаги чет эл тажрибасини ўрганишни ва ундан фойдаланишни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тасарруфидаги муассасаларда соғлиқни сақлашни ривожлантириш, ишларни такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун ваколатли органларга белгиланган тартибда киритиш;
ўз ваколатига кирувчи соғлиқни сақлаш масалалари бўйича конференциялар, семинарлар, кенгашлар, учрашувлар ўтказиш, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан Бошқармага юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш ва олиш;
тиббий кенгаш мажлисларида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, соғлиқни сақлаш муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларининг Бошқарма ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборотларини эшитиш;
ҳудуддаги санитария-эпидемиологик вазият билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун ҳокимлик ҳузуридаги Фавқулодда эпидемияга қарши кураш комиссиясига киритиш;
ўзига тегишли муаммоларни ҳал қилишга илмий муассасаларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва банк ҳамда бошқа кредит муассасаларида қонунчиликда белгиланган тартибда валюта счётларига эга бўлиш;
тасарруфидаги муассасаларнинг амалдаги қонунчиликка хилоф равишда чиқарилган буйруқларини бекор қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли ҳудуд ҳокими тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.
Бошлиқ Бошқармага юкланган вазифалар бажарилиши ва унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)
ўз ваколати доирасида буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ҳамда ўзига қарашли барча муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади;
Бошқарманинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Бошқармага қарашли ташкилотлар ва муассасалар низомлари ва уставларини тасдиқлайди;
Бошқарма аппарати ходимларини ва ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган номенклатурага мувофиқ лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар ва мукофотлар беришга белгиланган тартибда тақдим этади;
11. Бошқармада бошлиқ — тиббий кенгаш раиси, лавозимига кўра унинг ўринбосарлари, шунингдек соғлиқни сақлаш муассасаларининг бошқа раҳбарлари — кенгаш аъзолари бўлган тиббий кенгаш ташкил этилади. Аъзоларнинг шахсий таркиби тегишли ҳокимлик томонидан тасдиқланади.
12. Тиббий кенгаш маслаҳат органи ҳисобланади ҳамда ўз мажлисларида тасарруфидаги ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг ва Бошқарма, шунингдек унинг тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар фаолиятининг, кадрлар танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш, қабул қилинган қарорлар бажарилишини текширишнинг асосий масалаларини кўриб чиқади, Бошқарма таркибий бўлинмалари раҳбарларининг, тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларининг ахборотларини эшитади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 40-сон, 413-модда)