Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 246-моддасига мувофиқ, табиий-иқлим ва турмуш шароитлари ноқулай бўлган жойларда меҳнат ҳақига район коэффициентлари ва устамалар белгиланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддасига кўра, ишловчиларнинг иш ҳақига минтақавий коэффициент белгиланган ҳудудларда яшовчи шахслар ва оилаларга пенсия тайинлашда минтақавий коэффициент эътиборга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амалдаги иш ҳақи ҳисобга олинади.