Аҳдлашувчи давлатлар,
Ихтироларга муҳофаза бир нечта мамлакатда сўралганда муҳофаза олишни соддалаштиришга ва тежамли қилишга интилган ҳолда,
Янги ихтироларни тавсифловчи ҳужжатларда мавжуд бўлган техник ахборотдан жамоат фойдалана олишини енгиллаштиришга ва жадаллаштиришга интилган ҳолда,
Ривожланаётган мамлакатларда мавжуд, миллий ёки минтақавий тизимлар бўлишидан қатъи назар, уларнинг ўзига хос эҳтиёжларига жавоб берадиган мавжуд техник ечимлар тўғрисидаги ахборотдан янада тезда фойдалана олишни таъминлаш ҳамда доимий ошиб борадиган замонавий техник ютуқлардан фойдаланишни енгиллаштириш воситасида ихтироларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий тизимлари самарадорлигини оширишга мўлжалланган чораларни кўриш йўли билан мазкур мамлакатлар иқтисодий тараққиётини рағбатлантириш ва жадаллаштиришни истаган ҳолда,
Давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ушбу мақсадларга эришишда сезиларли даражада ёрдам беришига қатъий ишонч қилган ҳолда,
(1) Ушбу Шартноманинг иштирокчилари бўлган давлатлар (бундан буён «Аҳдлашувчи давлатлар» деб номланади) ихтироларни муҳофаза қилиш учун талабномалар топшириш соҳасида ҳамкорлик қилиш, улар бўйича излаш ва экспертиза ўтказиш, шунингдек махсус техник хизматларни кўрсатиш учун Иттифоқ ташкил қиладилар. Ушбу Иттифоқ Халқаро патент кооперацияси иттифоқи деб номланади.
(2) Ушбу Шартноманинг ҳеч бир қоидалари Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясида назарда тутилган ҳуқуқларни, ушбу Конвенция иштирокчиси бўлган давлатнинг ҳар қандай фуқароси ёки ушбу мамлакатда яшаётган шахс ҳуқуқларини чеклаш сифатида тушунмаслиги керак.
(i) «талабнома» ихтирони муҳофаза қилиш учун талабномани англатади; «талабнома»га ҳаволалар патентлар, муаллифлик гувоҳномалари, фойдалилик тўғрисида гувоҳномалар, фойдали моделлар, қўшимча патентлар ёки қўшимча гувоҳномалар, қўшимча муаллифлик гувоҳномалари ва фойдалилик тўғрисида қўшимча гувоҳномалар сифатида тушунилиши керак;
(ii) «патент»га ҳаволалар патентлар, муаллифлик гувоҳномалари, фойдалилик тўғрисида гувоҳномалар, фойдали моделлар, қўшимча патентлар ёки қўшимча гувоҳномалар, қўшимча муаллифлик гувоҳномалари ва фойдалилик тўғрисида қўшимча гувоҳномалар сифатида тушунилиши керак;
(iv) «минтақавий патент» миллий ёки патентларни бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳукуматлараро орган томонидан берилган, биттадан ортиқ давлатда амал қиладиган патентни англатади;
(vi) «миллий талабнома»га ҳаволалар миллий патентлар ва минтақавий патентлар учун талабномаларга ҳаволалар сифатида тушунилиши керак, ушбу Шартномага мувофиқ берилган талабномалар бундан мустасно;
(vii) «халқаро талабнома» ушбу Шартномага мувофиқ берилган талабномани англатади; «талабнома»га ҳаволалар халқаро талабномаларга ва миллий талабномаларга ҳаволалар сифатида тушунилиши керак;
(ix) «патент»га ҳаволалар миллий патентлар ва минтақавий патентларга ҳаволалар сифатида тушунилиши керак;
(х) «миллий қонунчилик»ка ҳаволалар Аҳдлашувчи давлатнинг миллий қонунчилигига ёки минтақавий талабнома ёхуд минтақавий патент ҳақида сўз юритилаётганда минтақавий талабномалар ёки минтақавий патентлар беришни назарда тутадиган шартномага ҳаволалар сифатида тушунилиши керак;
(а) агар халқаро шартнома 8-моддага мувофиқ устуворликка даъвони ичига олса, устуворлиги бундай тарзда сўралаётган талабноманинг берилган санаси;
(b) агар халқаро шартнома 8-моддага мувофиқ бир нечта устуворликка даъвони ичига олса, устуворлиги бундай тарзда сўралаётган энг эрта берилган талабноманинг санаси;
(c) агар халқаро талабнома 8-моддага мувофиқ устуворликка даъвони ичига олмаса, ушбу талабноманинг берилган санаси;
(xii) «миллий идора» ҳукумат органини ёки патентларни беришга ваколатли бўлган Аҳдлашувчи давлатни англатади; «миллий идора»га ҳаволалар бир нечта давлатлар томонидан минтақавий патентларни беришга вакил қилинган ҳар қандай ҳукуматлараро органга ҳавола сифатида тушунилиши керак, шу шарт биланки, бунда ушбу давлатлардан энг камида биттаси Аҳдлашувчи давлат бўлиши ва ушбу давлатлар юқорида қайд этилган органга мазкур Шартнома ва Йўриқнома миллий идораларга нисбатан назарда тутадиган мажбуриятларни зиммасига олишга ва ҳуқуқларни амалга оширишга ваколат берган бўлиши керак;
(xiii) «кўрсатилган идора» ушбу Шартноманинг I бобига мувофиқ талабнома берувчи томонидан кўрсатилган давлатнинг миллий идорасини ёки давлат номидан амал қиладиган миллий идорани англатади;
(xiv) «танланган идора» ушбу Шартноманинг II бобига мувофиқ талабнома берувчи томонидан танланган давлатнинг миллий идорасини ёки давлат номидан амал қиладиган миллий идорани англатади;
(xv) «қабул қилувчи идора» халқаро талабнома бериладиган миллий идорани ёки ҳукуматлараро ташкилотни англатади;
(xix) «Халқаро бюро» Ташкилотнинг Халқаро бюросини ва Халқаро интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш бўйича бирлашган бюроларни (BIRPI) BIRPI мавжуд бўлишига қадар англатади;
(xx) «Бош директор» Ташкилотнинг Бош директорини ва BIRPI мавжуд бўлишига қадар BIRPI директорини англатади.
(1) Ихтироларни муҳофаза қилиш учун талабномалар Аҳдлашувчи давлатларнинг исталган бирида ушбу Шартномага мувофиқ халқаро талабномалар сифатида берилиши мумкин.
(2) Халқаро талабнома ушбу Шартномада ва Йўриқномада белгиланганидек ариза, ихтиро тавсифи, ихтиро формуласининг битта банди ёки бир неча банди, битта ёки бир нечта чизма (агар бу зарур бўлса) ва рефератни ичига олиши керак.
(3) Реферат фақат техник ахборот мақсадлари учун хизмат қилади ва бошқа мақсадларда, хусусан сўралаётган муҳофаза ҳажмини талқин қилиш учун эътиборга олиниши мумкин эмас.
(ii) Аҳдлашувчи давлатни ёки халқаро талабнома асосида ихтиро муҳофазаси сўралаётган давлатларни кўрсатилиши («кўрсатилган давлатлар»); агар бирор-бир кўрсатилган давлатга нисбатан минтақавий патент сўраш мумкин бўлса ва талабнома берувчи миллий патент эмас, балки минтақавий патент олишни истаса, аризада бу баён қилиниши керак: агар минтақавий патент тўғрисидаги шартномага мувофиқ талабнома берувчи ўз талабномасини ушбу шартнома иштирокчиси бўлган алоҳида давлатлар билан чеклаш имкониятига эга бўлмаса, ушбу давлатлардан биттасини кўрсатилиши ва минтақавий патентни олиш ҳақидаги илтимос ушбу шартнома иштирокчилари бўлган барча давлатларни кўрсатилиши сифатида кўрилиши керак; агар кўрсатилган давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ ушбу давлатни кўрсатилиши минтақавий патент учун талабнома кучига эга бўлса, ушбу кўрсатма минтақавий патентни олиш нияти сифатида кўриб чиқилиши керак;
(iii) талабнома берувчи ва агент (агар у мавжуд бўлса) номи ҳамда у ҳақида аниқланган бошқа маълумотлар;
(v) ихтирочи номи ва у ҳақида аниқланган бошқа маълумотлар, агар кўрсатилган давлатлардан энг камида биттасининг миллий қонунчилиги ушбу маълумотлар миллий талабнома бериш билан бир вақтда тақдим этилишини талаб қилса. Акс ҳолда мазкур маълумотлар миллий қонунчилиги уларни тақдим этишни талаб қиладиган, аммо уларни миллий талабнома берилганидан кейин тақдим этишга рухсат берадиган давлатнинг ҳар бир кўрсатилган идорасига йўлланган аризада ёки алоҳида хатларда тақдим этилиши мумкин.
(2) Аҳдлашувчи давлатлардан ҳар бирини кўрсатганлик учун белгиланган бож белгиланган муддатда тўланади.
(3) Агар талабнома берувчи 43-моддада санаб ўтилган муҳофаза турларидан бирортасини сўрамаса, давлатни кўрсатилиши сўралаётган муҳофаза кўрсатилган давлат томонидан ёки ушбу давлатга нисбатан патент берилишидан иборатлигини англатади. Ушбу банд мақсадлари учун 2(ii)-моддаси қоидалари қўлланилмайди.
(4) Аризада ихтирочи номи ва у ҳақида аниқланган бошқа маълумотларнинг йўқлиги миллий қонунчилиги ушбу маълумотлар тақдим этилишини талаб қиладиган, аммо уларни миллий талабнома берилганидан кейин тақдим этишга рухсат берадиган ҳар қандай кўрсатилган давлатда ҳеч қандай оқибатларни келтириб чиқармайди. Мазкур маълумотларни алоҳида хатда тақдим этилмаслиги миллий қонунчилиги ушбу маълумотлар тақдим этилишини талаб қиладиган ҳар қандай кўрсатилган давлатда ҳеч қандай оқибатларни келтириб чиқармайди.
Тавсиф ихтиро ушбу соҳадаги мутахассис томонидан амалга оширилиши мумкин бўлиши учун ихтирони етарли даражада аниқ ва тўлиқ очиб бериши керак.
Ихтиро формуласининг банди ёки бандлари муҳофаза сўралаётган объектни аниқлаши керак. Ихтиро формуласининг бандлари равшан ва аниқ бўлиши керак. Улар ихтиро тавсифи билан тўлиқ асосланиши керак.
(1) Чизмалар (2)(ii)-бандининг қоидаларини инобатга олган ҳолда, улар ихтирони тушуниш учун зарур бўлганда тақдим этилади.
(2) Агар чизмалар ихтирони тушуниш учун зарур бўлмаса, аммо ихтиро табиати чизмалар кўринишидаги расмларга йўл қўйса:
(ii) ҳар қандай кўрсатилган идора талабнома берувчи бундай чизмаларни белгиланган муддатда тақдим этишини талаб қилиши мумкин.
(1) Халқаро талабнома Йўриқномада белгиланган тартибда Саноат мулкини муҳофаза қилишга доир Париж конвенциясининг иштирокчиси бўлган ҳар қандай давлатга ёки ҳар қандай бундай давлатга нисбатан берилган битта ёки илгариги бир нечта талабноманинг устуворлиги тўғрисида аризани ичига олиши мумкин.
(2) (a) (1)-бандига мувофиқ баён қилинган устуворликка ҳар қандай даъвонинг шартлари ва оқибатлари (b) кичик банди қоидаларини инобатга олган ҳолда Саноат мулкини муҳофаза қилишга доир Париж конвенциясининг Стокгольм Ҳужжатининг 4-моддасида назарда тутилгани каби бўлиши керак.
(b) Аҳдлашувчи давлатга ёки бундай давлатга нисбатан берилган битта ёки илгариги бир нечта талабноманинг устуворлиги сўралаётган халқаро талабнома ушбу давлат кўрсатилишини ичига олиши мумкин. Агар халқаро талабнома бирор-бир кўрсатилган давлатга ёки бундай давлатга нисбатан берилган битта ёки бир нечта миллий талабнома устуворлиги сўралаётган бўлса ёки фақат битта давлат кўрсатилган бошқа халқаро талабноманинг устуворлиги сўралаётган бўлса, ушбу давлатда устуворликка даъво шартлари ва оқибатлари унинг миллий қонунчилиги билан тартибга солинади.
(1) Аҳдлашувчи давлатнинг ҳар қандай фуқароси ёки ушбу давлатда яшаётган шахс халқаро талабномани бериши мумкин.
(2) Ассамблея Саноат мулкини муҳофаза қилишга доир Париж конвенциясининг иштирокчиси бўлган, ушбу Шартномада иштирок этмайдиган ҳар қандай давлатнинг фуқароларига, шунингдек ушбу мамлакатда яшаётган шахсларга халқаро талабномаларни беришга имкон берадиган қарор қабул қилиши мумкин.
(3) Фуқаролик ва яшаш жойи тушунчалари, шунингдек ушбу тушунчаларни бир нечта талабнома берувчилар мавжуд бўлган ёки талабнома берувчилар барча кўрсатилган давлатлар учун айнан бир хил бўлмаган ҳолларда қўллаш Йўриқномада аниқланади.
Халқаро талабнома белгиланган қабул қилувчи идорага берилади, у мазкур талабномани ушбу Шартномада ва Йўриқномада назарда тутилган тартибда текширади ва кўриб чиқади.
(1) Қабул қилувчи идора, агар халқаро талабномани олиш чоғида идора қуйидаги хулосага келса, халқаро берилган сана сифатида халқаро талабнома олинган санани белгилайди:
(i) талабнома берувчи фуқаролик ёки яшаш жойи сабаблари туфайли мазкур қабул қилувчи идорага халқаро талабномани бериш ҳуқуқидан мутлақ аниқлик билан маҳрум қилинмаган бўлса;
(2) (a) Агар қабул қилувчи идора халқаро талабнома уни олиш санасида (1)-бандда санаб ўтилган талабларни қаноатлантирмаслигини аниқласа, мазкур идора талабнома берувчига Йўриқномада назарда тутилгани каби зарур тузатишлар киритишни таклиф қилади.
(b) Агар талабнома берувчи ушбу талабни Йўриқномага мувофиқ бажарса, қабул қилувчи идора халқаро берилган сана сифатида талаб қилинган тузатишлар олинган санани белгилайди.
(3) 64(4)-моддада назарда тутилган қоидаларни инобатга олган ҳолда, (1)-банднинг (i) — (iii) кичик бандларида санаб ўтилган талабларга жавоб берадиган ва ўзига нисбатан халқаро берилган сана белгиланган ҳар қандай халқаро талабнома ҳар бир кўрсатилган давлатда халқаро берилган санадан эътиборан тўғри расмийлаштирилган миллий талабнома кучига эга бўлади, мазкур сана ҳар бир кўрсатилган давлатда амал қиладиган берилган сана деб ҳисобланади.
(4) (1)-банднинг (i) — (iii) кичик бандларида санаб ўтилган талабларга жавоб берадиган халқаро талабнома Саноат мулкини муҳофаза қилишга доир Париж конвенцияси нуқтаи назаридан тўғри расмийлаштирилган миллий талабнома беришга тенглаштирилади.
(1) Йўриқномада назарда тутилган тартиб-таомилга мувофиқ, халқаро талабноманинг бир нусхаси қабул қилувчи идорада («қабул қилувчи идоранинг нусхаси») сақланади, бир нусхаси («рўйхатдан ўтказиладиган нусхаси») Халқаро бюрога жўнатилади ва бир нусхаси («излаш учун нусхаси») 16-моддада қайд этиб ўтилган ваколатли Халқаро излаш органига жўнатилади.
(3) Агар рўйхатдан ўтказиладиган нусхаси белгиланган муддатда Халқаро бюро томонидан олинмаган бўлса, халқаро талабнома олиб қўйилган деб ҳисобланади.
(1) Ҳар қандай кўрсатилган идора Халқаро бюродан унга халқаро талабноманинг нусхасини 20-моддада назарда тутилган юборишга қадар жўнатишни сўраши мумкин ва Халқаро бюро устуворлик санасидан эътиборан бир йил ўтгач дарҳол бундай нусхани кўрсатилган идорага юборади.
(2) (a) Талабнома берувчи ўз халқаро талабномасининг нусхасини ҳар қандай вақтда ҳар қандай кўрсатилган идорага юбориши мумкин.
(b) Талабнома берувчи Халқаро бюродан ўзидаги халқаро талабноманинг нусхасини ҳар қандай вақтда ҳар қандай кўрсатилган идорага юборишни сўраши мумкин ва Халқаро бюро нусхани бундай идорага дарҳол юборади.
(c) Ҳар қандай миллий идора Халқаро бюрони у (b) кичик бандида назарда тутилгани каби нусхаларни олишни истамаслигини хабардор қилиши мумкин; бундай ҳолатда қайд этиб ўтилган кичик банди ушбу идорага нисбатан қўлланилмайди.
(1) (a) Қабул қилувчи идора халқаро талабномада камчиликлардан бирор-бири мавжудлигини, айнан эса қуйидагиларни текширади:
(v) халқаро талабномани расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга Йўриқномада назарда тутилгани даражасида қаноатлантирмаслиги.
(b) Агар қабул қилувчи идора қайд этиб ўтилган камчиликлардан бирор-бири мавжудлигини аниқласа, у талабнома берувчига халқаро талабномани белгиланган муддатда тўғирлашни таклиф қилади; ушбу талаб бажарилмаган тақдирда, талабнома олиб қўйилган деб ҳисобланади ва қабул қилувчи идора ушбу олиб қўйиш ҳақида маълум қилади.
(2) Агар халқаро талабномада чизмаларга ҳавола қилинса ва улар ҳақиқатда ҳам талабномага киритилмаган бўлса, қабул қилувчи идора бу ҳақда талабнома берувчини хабардор қилади ва у белгиланган муддатда чизмаларни тақдим этиши мумкин. Агар талабнома берувчи буни бажарса, қабул қилувчи идора томонидан чизмалар олинган сана халқаро берилган сана деб ҳисобланади. Акс ҳолда мазкур чизмаларга ҳар қандай ҳавола ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
(3) (a) Агар қабул қилувчи идора 3(4)(iv)-моддада назарда тутилган божлар белгиланган муддатда тўланмаганлигини ёки 4(2)-моддада назарда тутилган бож кўрсатилган давлатлардан ҳеч бирига тўланмаганлигини аниқласа, халқаро талабнома олиб қўйилган деб ҳисобланади ва қабул қилувчи идора ушбу олиб қўйиш ҳақида маълум қилади.
(b) Агар қабул қилувчи идора 4(2)-моддада назарда тутилган бож белгиланган муддатда битта ёки ундан ортиқ давлатга тўланганлигини, аммо барча кўрсатилган давлатларга ҳам тўланмаганлигини аниқласа, белгиланган муддатда бож тўланмаган давлатларни кўрсатилганлиги олиб қўйилган деб ҳисобланади ва қабул қилувчи идора ушбу олиб қўйиш ҳақида маълум қилади.
(4) Агар қабул қилувчи идора халқаро талабномани халқаро бериш санаси аниқланганидан кейин белгиланган муддатда 11-модданинг (1)-банди (i) — (iii) кичик бандларида санаб ўтилган талаблардан бирор-бири ушбу санага бажарилмаганлигини аниқласа, мазкур талабнома олиб қўйилган деб ҳисобланади ва қабул қилувчи идора ушбу олиб қўйиш ҳақида маълум қилади.
(3) Халқаро излаш ихтиро формуласи асосида ихтиро тавсифи ва чизмаларни (агар улар бўлса) лозим даражада ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.
(4) 16-моддада қайд этиб ўтилган Халқаро излаш органи ўзидаги мавжуд имкониятлар даражасида тегишли техника даражасини аниқлашга интилади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам Йўриқномада белгиланган ҳужжатлардан фойдаланилади.
(5) (a) Миллий талабномани Аҳдлашувчи давлатнинг миллий идорасига ёки бундай давлат номидан амал қилувчи миллий идорага берадиган талабнома берувчи, агар Аҳдлашувчи давлатнинг миллий қонунчилиги билан ва ушбу қонунчиликда белгиланган шартларга мувофиқ бунга рухсат берилса, ўзининг талабномаси бўйича халқаро излашга айнан ўхшаш излаш («халқаро турдаги излаш») ўтказилишини сўраши мумкин.
(b) Аҳдлашувчи давлатнинг миллий идораси ёки бундай давлат номидан амал қилувчи миллий идора, агар Аҳдлашувчи давлатнинг миллий қонунчилиги билан бунга рухсат берилса, мазкур идорага берилган ҳар қандай миллий талабнома бўйича халқаро турдаги излашни ўтказиши мумкин.
(c) Халқаро тардаги излаш 16-моддада қайд этиб ўтилган,агар ушбу миллий талабнома халқаро талабнома бўлганида ҳамда (a) ва (b) кичик бандларида қайд этиб ўтилган идорага берилганида халқаро излашни ўтказишга ваколатли бўлган Халқаро излаш органи томонидан ўтказилади. Агар миллий талабнома Халқаро излаш органи талабномаларни кўриб чиқиш имконига эга бўлмаган тилда тузилган бўлса, халқаро турдаги излаш халқаро талабномалар учун белгиланган ва мазкур Халқаро излаш органи халқаро талабномаларни қабул қилиш мажбуриятини олган тилга талабнома берувчи томонидан тайёрланган таржима бўйича ўтказилади. Миллий талабнома ва талаб қилинганида унинг таржимаси халқаро талабномалар учун белгиланган шакл бўйича тақдим этилади.
(1) Халқаро излаш Халқаро излаш органи томонидан ўтказилади, мазкур орган сифатида миллий идора ёки ҳукуматлараро ташкилот, масалан Халқаро патент институти бўлиши мумкин, унинг вазифалари қаторига баён қилинган ихтироларга нисбатан техника даражасини аниқлаш бўйича излаш ҳақидаги ҳужжатлаштирилган ҳисоботларни тайёрлаш киради.
(2) Агар ягона Халқаро излаш органи таъсис қилинишига қадар бўлган даврда бир нечта халқаро излаш органи мавжуд бўлса, ҳар бир қабул қилувчи идора (3)(b)-бандида қайд этиб ўтилган келишув шартларига мувофиқ Халқаро излаш органини ёки ушбу идорага бериладиган халқаро талабномалар бўйича излашни ўтказишга ваколатли бўлган органларни кўрсатади.
(3) (a) Халқаро излаш органлари Ассамблея томонидан тайинланади. (с) кичик бандида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган ҳар қандай миллий идора ёки ҳар қандай ҳукуматлараро ташкилот халқаро излаш органи сифатида тайинланиши мумкин.
(b) Тайинлаш бундай Орган сифатида тайинланадиган миллий идора ёки ҳукуматлараро ташкилотнинг розилиги билан ҳамда ушбу идора ёки ташкилот ва Халқаро бюро ўртасида Ассамблея томонидан тасдиқланиши лозим бўлган келишув тузилганлиги шарти билан амалга оширилади. Келишувда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хусусан бундай идора ёки ташкилотнинг халқаро излашнинг барча умумий қоидаларини қўллаш ва уларга риоя қилиш юзасидан расмий мажбурияти белгиланиши керак.
(с) Йўриқнома, хусусан тайинланиши мумкин бўлишидан олдин ҳар қандай идора ёки ташкилот жавоб бериши керак бўлган ва уларни тайинлашнинг жами муддати давомида улар жавоб бериши керак бўлган ходимлар ва ҳужжатларга нисбатан энг кам талабларни назарда тутади.
(e) Бирор-бир миллий идорани ёки ҳукуматлараро ташкилотни тайинлаш, шунингдек бундай тайинлаш муддатини узайтириш ёки тугатиш ҳақида қарор қабул қилишдан аввал Ассамблея манфаатдор идорани ёки ташкилотни эшитади ва 56-моддада қайд этиб ўтилган Техник ҳамкорлик қўмитасининг фикрини ушбу Қўмита тузилганидан кейин сўрайди.
(1) Халқаро излаш органи томонидан қўлланиладиган тартиб-таомил ушбу Шартнома, Йўриқноманинг ва Халқаро бюро ушбу Орган билан мазкур Шартнома ва Йўриқномага мувофиқ тузадиган келишувнинг қоидалари билан белгиланади.
(i) халқаро талабнома Йўриқномага мувофиқ Халқаро излаш органи халқаро излашни ўтказиши шарт бўлмаган объектга тааллуқли деб ҳисобласа ва мазкур ҳолатда у бундай излашни ўтказмаслик ҳақида қарор қабул қилса ёки
(ii) ихтиро тавсифи, ихтиро формуласи ёки чизмалар белгиланган талабларни тўлақонли излашни ўтказиш мумкин бўлмайдиган даражада қаноатлантирмаса, мазкур Орган бундай фактни декларацияда қайд этади ва талабнома берувчи ҳамда Халқаро бюрони халқаро излаш тўғрисидаги ҳисобот тайёрланмаслиги ҳақида хабардор қилади.
(b) Агар (а) кичик бандида қайд этиб ўтилган вазиятлардан исталгани фақат формуланинг айрим бандлари муносабати билан аниқланган бўлса, у ҳолда халқаро излаш тўғрисидаги ҳисобот бундай бандларга нисбатан тегишли мулоҳазани ўз ичига олади, айни вақтда ихтиронинг бошқа бандлари бўйича мазкур ҳисобот 18-моддага мувофиқ тайёрланади.
(3) (а) Агар Халқаро излаш органи халқаро талабнома Йўриқнома билан белгиланган ихтиронинг бирлиги талабини қаноатлантирмайди деб ҳисобласа, у талабнома берувчига қўшимча божлар тўлашни таклиф қилади. Халқаро излаш органи халқаро излаш тўғрисидаги ҳисоботни халқаро талабноманинг формулада биринчи бўлиб қайд этилган ихтирога («бош ихтиро») тааллуқли қисмлари бўйича, шунингдек талаб қилинган қўшимча божларни белгиланган муддатда тўланиши шарти билан халқаро талабноманинг бундай божлар тўланган ихтироларга тааллуқли қисмлари бўйича тайёрлайди.
(b) Ҳар қандай кўрсатилган давлатнинг миллий қонунчилиги ушбу давлатнинг миллий идораси Халқаро излаш органининг (а) кичик бандида қайд этиб ўтилган таклифини асосли деб топган ва талабнома берувчи барча қўшимча божларни тўламаган тақдирда, агар талабнома берувчи ушбу давлатнинг миллий идорасига махсус божни тўламаса, халқаро талабноманинг излаш ўтказилмаган қисмлари ушбу давлатда амал қилишига нисбатан олиб қўйилган деб ҳисобланишини назарда тутиши мумкин.
(2) Халқаро излаш тўғрисидаги ҳисобот у тайёрлаганидан кейин дарҳол Халқаро излаш органи томонидан талабнома берувчига ва Халқаро бюрога юборилади.
(3) Халқаро излаш тўғрисидаги ҳисобот ёки 17(2)(а)-моддада қайд этиб ўтилган декларация Йўриқномада назарда тутилган тилга таржима қилинади. Таржима Халқаро бюронинг ўзи томонидан ёки унинг буюртмалари бўйича, аммо унинг жавобгарлиги остида бажарилади.
(1) Халқаро излаш тўғрисидаги ҳисоботни олганидан кейин талабнома берувчи ўзгартишларни Халқаро бюрога белгиланган муддатда тақдим қилган ҳолда халқаро талабнома формуласини бир марта ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлади. Талабнома берувчи бир вақтда Йўриқномага мувофиқ ўзгартишларнинг қисқача тушунтиришини тақдим этиши ва улар ихтиро тавсифи ҳамда чизмаларда қандай акс этганлигини кўрсатиши мумкин.
(2) Ўзгартишлар дастлабки топширилган халқаро талабномада очиб берилганлар доирасидан чиқмаслиги керак.
(3) Агар бирор-бир кўрсатилган давлатнинг миллий қонунчилиги ўзгартишлар дастлабки топширилган халқаро талабномада очиб берилганлар доирасидан чиқишига рухсат берса, (2) бандга риоя қилмаслик ушбу давлатда оқибатларга эга бўлмайди.
(1) (a) Халқаро талабнома халқаро излаш тўғрисидаги ҳисобот (жумладан 17(2)(b)- моддада қайд этиб ўтилган ҳар қандай мулоҳаза) билан ёки 17(2)(a)-моддада қайд этиб ўтилган декларация билан бирга Йўриқномада назарда тутилгани каби ҳар бир кўрсатилган идорага, агар кўрсатилган идора бундай тартибдан тўлиқ ёки қисман воз кечмаса, юборилади.
(b) Юбориладиган материаллар қайд этиб ўтилган ҳисобот ёки декларациянинг таржимасини (белгиланганидек) ичига олади.
(2) Агар ихтиро формуласи 19(1)-моддага мувофиқ ўзгартирилган бўлса, материаллар ихтиро формуласининг дастлабки кўринишидаги тўлиқ матнини ҳам, ўзгартирилган кўринишидаги матнини ҳам ёхуд киритилган ўзгартишлар кўрсатилган ҳолда ихтиро формуласининг дастлабки кўринишидаги тўлиқ матнини, шунингдек 19(1)-моддада қайд этиб ўтилган тушунтиришни, агар у мавжуд бўлса, ичига олиши керак.
(3) Кўрсатилган идоранинг ёки талабнома берувчининг илтимосига кўра Халқаро излаш органи Йўриқномада назарда тутилганидек халқаро излаш тўғрисидаги ҳисоботда ҳаволалар қилинган ҳужжатларнинг нусхасини тегишинча ушбу идорага ёки талабнома берувчига жўнатади.
(2) (a) (b) кичик бандида ва 64(3)-моддада назарда тутилган ҳоллардан ташқари, халқаро талабномани халқаро эълон қилиш ушбу талабноманинг устуворлик санасидан эътиборан 18 ой ўтгач дарҳол амалга оширилади.
(b) Талабнома берувчи Халқаро бюродан ўзининг халқаро талабномасини (а) кичик бандида қайд этиб ўтилган муддат тугашига қадар исталган вақтда эълон қилишни сўраши мумкин. Халқаро бюро ушбу илтимосни Йўриқномага мувофиқ бажаради.
(3) Халқаро излаш тўғрисидаги ҳисобот ёки 17(2)(a)-моддада қайд этиб ўтилган декларация Йўриқномада белгиланганидек эълон қилинади.
(5) Агар халқаро талабнома уни эълон қилишга техник тайёрлаш якунланишига қадар олиб қўйилган бўлса ёки олиб қўйилган деб ҳисобланса, халқаро эълон қилиш амалга оширилмайди.
(6) Агар халқаро талабнома Халқаро бюронинг фикрига кўра ахлоққа ва жамоат тартибига зид бўлган иборалар ёки чизмаларни ичига олса ёки агар унинг фикрига кўра халқаро талабнома Йўриқномада белгиланганидек илтифотсиз фикрларни ичига олса, Халқаро бюро эълон қилишда бундай иборалар, чизмалар ва фикрларни уларнинг жойи, тушириб қолдирилган сўзлар ва чизмалар сонини кўрсатган ҳолда тушириб қолдириш ҳуқуқига эга. Халқаро бюро сўровга кўра матннинг тушириб қолдирилган қисмлари ёки чизмаларнинг алоҳида нусхаларини тақдим этади.
(1) Талабнома берувчи ҳар бир кўрсатилган идорага устуворлик санасидан эътиборан 30 [1] ойдан кечикмай халқаро талабноманинг нусхасини (юбориш 20-моддага кўра амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно) ва унинг таржимасини (белгиланганидек) тақдим этади, шунингдек миллий божни (агар бу назарда тутилган бўлса) тўлайди. Агар кўрсатилган давлатнинг миллий қонунчилиги ихтирочи номини ва у тўғрисидаги белгиланган бошқа маълумотларни кўрсатиб ўтишни талаб қилса, аммо ушбу маълумотларни миллий талабнома берилганидан кейин тақдим этишга йўл қўйса, талабнома берувчи мазкур маълумотларни, агар улар аризада мавжуд бўлмаса, ушбу давлатнинг миллий идорасига ёки ушбу давлат номидан амал қиладиган миллий идорага устуворлик санасидан эътиборан 30 [1] ойдан кечикмай тақдим этади.
(2) Халқаро излаш органи 17(2)(а)-моддага кўра халқаро излаш тўғрисидаги ҳисобот тайёрланмаслигини декларацияда қайд этган ҳолларда, ушбу модданинг (1)-бандида қайд этиб ўтилган ҳаракатларни бажариш учун муддат бу (1)-бандда назарда тутилганидек каби бўлади.
(3) (1) ёки (2)-бандларда қайд этиб ўтилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳар қандай миллий қонунчилик ушбу бандларда назарда тутилганига нисбатан кечроқ тугайдиган муддатларни белгилаши мумкин.
(1) Мазкур идоралар 22-моддада назарда тутилган тегишли муддат тугашига қадар халқаро талабнома бўйича тартиб-таомилни ёки ушбу талабнома бўйича экспертизани ўтказмайди.
(2) (1) банд қоидаларига қарамай, ҳар қандай кўрсатилган идора талабнома берувчининг махсус илтимосига кўра исталган вақтда халқаро талабнома бўйича тартиб-таомилни ёки ушбу талабнома бўйича экспертизани олиб бориши мумкин.
(1) Ушбу модданинг (ii) кичик бандида белгиланган ҳолларда қўлланиладиган 25-модда қоидаларини инобатга олган ҳолда халқаро талабноманинг 11(3)-моддада назарда тутилган амал қилиши ҳар қандай кўрсатилган давлатда ушбу давлатда ҳар қандай миллий талабнома олиб қўйилгандаги каби ўша оқибатлар билан тугатилади, агар:
(ii) халқаро талабнома 12(3), 14(1)(b), 14(3)(a) ёки 14(4)-моддаларга мувофиқ олиб қўйилган бўлса ёки ушбу давлатни кўрсатилганлиги 14(3)(b)-моддага мувофиқ олиб қўйилган деб ҳисобланса;
(2) (1) банди қоидаларига қарамай, ҳар қандай кўрсатилган идора халқаро талабноманинг 11(3)-моддада назарда тутилган амал қилишини ҳатто бу 25(2)-моддага мувофиқ талаб қилинмаган тақдирда ҳам сақлаб қолиши мумкин.
(1) (a) Агар қабул қилаётган идора халқаро берилганлиги санасини белгилашни рад этган бўлса ёки халқаро талабнома олиб қўйилган деб ҳисобланишини маълум қилган бўлса ёки агар Халқаро бюро 12(3)-моддада назарда тутилган фактни аниқлаган бўлса, Халқаро бюро талабнома берувчининг илтимосига кўра ишдаги ҳар қандай ҳужжатнинг нусхасини талабнома берувчи томонидан номи айтилган ҳар қандай кўрсатилган идорага дарҳол юборади.
(b) Агар қабул қилувчи идора бирор-бир давлатнинг кўрсатилганлиги олиб қўйилган деб ҳисобланишини маълум қилса, Халқаро бюро талабнома берувчининг илтимосига кўра ишдаги ҳар қандай ҳужжатнинг нусхасини бундай давлатнинг миллий идорасига юборади.
(c) (a) ёки (b) кичик бандларда қайд этиб ўтилган илтимос белгиланган муддатда тақдим этилиши керак.
(2) (a) Ҳар бир кўрсатилган идора (b) кичик банди қоидаларини инобатга олган ҳолда миллий бож (агар у мавжуд бўлса) белгиланган муддатда тўланиши ва белгиланган муддатда тегишли таржимани (белгилангандек) тақдим этиши шарти билан (1)-бандда қайд этиб ўтилган рад этиш, ариза ёки фактни аниқлаш ушбу Шартнома ва Йўриқнома қоидаларига асосланганлигига қарор қилса ҳамда мазкур идора бундай рад этиш ёки ариза қабул қилувчи идора томонидан йўл қўйилган хато ёки камчилик натижаси деган ёки фактни аниқлаш Халқаро бюро томонидан йўл қўйилган хато ёки камчилик натижаси деган хулосага келса, кўрсатилган идора мазкур давлатда амал қилишига нисбатан халқаро талабномани бундай йўл қўйилган хато ёки камчилик мавжуд бўлмаганидек каби кўриб чиқади.
(b) Агар рўйхатдан ўтказиш нусхаси талабнома берувчи томонидан йўл қўйилган бирор-бир хато ёки камчилик сабабли 12(3)-моддада назарда тутилган муддат тугаганидан кейин Халқаро бюрога келиб тушган бўлса, (а) кичик банди қоидалари фақат 48(2)-моддада қайд этиб ўтилган шартлар мавжуд бўлганда қўлланилади.
Мазкур идоралар халқаро талабномани у ушбу Шартнома ва Йўриқнома талабларига мос келмаслиги асосида,талабнома берувчига номи тилга олинган талабномани миллий талабномаларга нисбатан худди шундай ёки ўхшаш вазиятлар учун миллий қонунчиликда назарда тутилган тартиб-таомилга мувофиқ даражада тузатиш имконини тақдим этмасдан рад этолмайди.
(1) Миллий қонунчилик халқаро талабнома шакли ёки мазмунига ушбу Шартнома ва Йўриқномада назарда тутилганидан ташқари бошқа ёки қўшимча талабларни қўя олмайди.
(2) (1)-банд қоидалари 7(2)-модда қоидаларини қўллашга таъсир қилмайди ва миллий қонунчиликка халқаро талабнома кўрсатилган идорада кўриб чиқилиши бошланиши биланоқ қуйидагиларни талаб қилишга тўсқинлик қилмайди:
(i) юридик шахс бўлган талабнома берувчи манфаатини ифодалашга вакил қилинган мансабдор шахс номини кўрсатиш;
(ii) халқаро талабноманинг қисми бўлмаган ҳолда ушбу талабномада келтирилган тасдиқлашлар ёки баёнотларнинг исботи бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатларни тақдим этиш, жумладан ушбу талабнома уни бериш чоғида унинг вакили ёки агенти томонидан имзоланган ҳолларда талабнома берувчининг имзоси билан халқаро талабномани тасдиқлаш.
(3) Агар талабнома берувчи ихтирочи бўлмаганлиги туфайли, бирор-бир кўрсатилган давлатда ушбу давлатнинг миллий қонунчилигига кўра миллий талабномани бериш ҳуқуқига эга бўлмаса, мазкур идора халқаро талабномани рад этиши мумкин.
(4) Агар миллий қонунчилик миллий талабномаларнинг шакли ва мазмунига қўйиладиган, талабнома берувчилар нуқтаи назарида ушбу Шартнома ва Йўриқномада назарда тутилган халқаро талабномаларга қўйиладиган талабларга нисбатан мақбул бўлган талабларни ўз ичига олса, бундай кўрсатилган давлатнинг миллий идораси, судлари ва ҳар қандай бошқа ваколатли органлари ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи органлар халқаро талабномаларга охирги талаблар ўрнига биринчи талабларни қўллаши мумкин, бундан талабнома берувчи ўзининг халқаро талабномасига ушбу Шартнома ва Йўриқномада назарда тутилган талаблар қўлланилишини талаб қилаётган ҳоллар мустасно.
(5) Ушбу Шартномада ва Йўриқномада ҳеч бир нарса ҳар бир Аҳдлашувчи давлатнинг патентга лаёқатлиликнинг моддий-ҳуқуқий шартларини ўз хоҳишига қараб белгилаш ҳуқуқини чеклаш сифатида тушунилмаслиги керак. Хусусан, ушбу Шартнома ва Йўриқноманинг техниканинг аввалги даражаси тушунчасига тааллуқли ҳар қандай қоидаси фақат халқаро тартиб-таомил мақсадларига хизмат қилади ва демак, ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат халқаро талабномада баён қилинган ихтиронинг патентга лаёқатлигини аниқлашда техниканинг аввалги даражаси тушунчасига ҳамда талабномаларнинг шакли ва мазмунига қўйиладиган талабларга тааллуқли бўлмаган патентга лаёқатлиликнинг бошқа шартларига нисбатан ўз миллий қонунчилиги мезонларини қўллаш ҳуқуқига эга.
(6) Миллий қонунчилик патентга лаёқатлиликнинг ушбу қонунчилик томондан белгиланган ҳар қандай моддий-ҳуқуқий шартига нисбатан далилларни талабнома берувчи томонидан тақдим этилиши тўғрисидаги талабни ўз ичига олиши мумкин.
(7) Ҳар қандай қабул қилувчи идора ёки халқаро талабномани кўриб чиқиш бошланган кўрсатилган идора талабнома берувчи томонидан талабнома берувчилар манфаатларини ушбу идора олдида ифодалаш ҳуқуқига эга агентни тайинлаш ҳақидаги ва/ёки талабнома берувчида кўрсатилган давлатда билдиришномаларни олиш мақсадлари учун манзили мавжудлиги ҳақидаги талабга нисбатан ўз миллий қонунчилигини қўллаши мумкин.
(8) Ушбу Шартнома ва Йўриқномадаги ҳеч бир нарса Аҳдлашувчи давлат миллий хавфсизликни таъминлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган чораларни қўллаш ёки давлатнинг асосий иқтисодий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ўз фуқаролари ёки ушбу давлатда яшайдиган шахсларнинг халқаро талабномаларни бериш ҳуқуқини чеклаш борасида ҳар қандай Аҳдлашувчи давлатнинг ҳуқуқи чекланиши сифатида тушунилмаслиги керак.
(1) Талабнома берувчига ҳар бир кўрсатилган идорада белгиланган муддатда ихтиро формуласига, ихтиро тавсифига ва чизмаларга ўзгартишлар киритиш имконияти тақдим этилади. Кўрсатилган идоралар бундай муддат тугашига қадар патент бермаслиги ёки уни беришни рад этмаслиги керак, талабнома берувчининг махсус розилиги мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
(2) Ўзгартишлар, агар бу кўрсатилган давлатнинг миллий қонунчилиги билан йўл қўйилмаса, дастлабки равишда берилган халқаро талабномада очиб берилганлар доирасидан чиқмаслиги керак.
(3) Ўзгартишлар кўрсатилган давлатнинг миллий қонунчилиги талабларига ушбу Шартнома ва Йўриқномада назарда тутилмаган барча ҳолларда мос келиши керак.
(4) Агар кўрсатилган идора халқаро талабноманинг таржимаси тақдим этилишини талаб қилса, ўзгартишлар таржима тилида тақдим этилиши керак.
(1) Кўрсатилган давлатда талабнома берувчининг ҳар қандай ҳуқуқларига нисбатан ушбу давлатда халқаро талабномани халқаро эълон қилинишининг оқибатлари (2) — (4)-бандлар қоидаларини инобатга олган ҳолда,экспертиза ўтказилмаган миллий талабномаларни мажбурий миллий эълон қилинган ҳолларда кўрсатилган давлатнинг миллий қонунчилигида назарда тутилган оқибатлардаги каби бўлади.
(2) Агар халқаро эълон қилиш амалга оширилган тил кўрсатилган давлатда унинг миллий қонунчилигига мувофиқ эълон қилинадиган тилдан фарқланса, миллий қонунчилик (1)-бандда қайд этиб ўтилган оқибатлар фақат:
(ii) миллий эълон қилиш тилига таржима миллий қонунчиликка мувофиқ оммавий танишиш учун жойлаштириш йўли билан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлганидан, ёки
(iii) миллий эълон қилиш тилига таржима талабнома берувчи томонидан халқаро талабномада баён қилинган ихтиродан ҳақиқатда ёки тахмин қилинган ҳолда ноқонуний фойдаланаётган шахсга берилганидан, ёки
(iv) (i) ва (iii) кичик бандларида қайд этиб ўтилган ҳар иккала ҳаракат ёки (ii) ва (iii) кичик бандларида қайд этиб ўтилган ҳар иккала ҳаракат мавжуд бўлганидан кейин юз бериши мумкинлигини назарда тутиши мумкин.
(3) Ҳар қандай кўрсатилган давлатнинг миллий қонунчилиги халқаро эълон қилиш талабнома берувчининг илтимосига кўра устуворлик санасидан эътиборан 18 ой ўтишига қадар амалга оширилган ҳолларда, (1)-бандда қайд этиб ўтилган оқибатлар фақат устуворлик санасидан эътиборан 18 ой ўтганидан кейин юз беришини назарда тутиши мумкин.
(4) Ҳар қандай кўрсатилган давлатнинг миллий қонунчилиги (1)-бандда қайд этиб ўтилган оқибатлар 21-моддага мувофиқ эълон қилинган халқаро талабноманинг нусхаси фақат бундай давлатнинг миллий идораси ёки бундай давлат номидан ҳаракат қиладиган миллий идора томонидан қабул қилган санадан эътиборан юз беришини назарда тутиши мумкин. Қайд этиб ўтилган идора ўз ахборотномасида қабул қилган санани дарҳол эълон қилади.
(1) (a) (b) кичик банди қоидаларини инобатга олган ҳолда Халқаро бюро ва Халқаро излаш органлари бундай талабнома халқаро эълон қилинишига қадар ҳар қандай шахсга ёки органга халқаро талабномадан фойдалана олишга рухсат бермайди, бундан талабнома берувчининг илтимоси ёки рухсати мавжуд бўлган ҳоллар мустасно.
(b) (а) кичик бандининг қоидалари ваколатли Халқаро излаш органига ҳар қандай материалларни 13-моддада назарда тутилган жўнатишга нисбатан, шунингдек 20-моддада назарда тутилган юборишга нисбатан татбиқ этилмайди.
(2) (a) Миллий идоралар қуйидаги саналардан энг эрта сана юз беришига қадар учинчи шахсларга халқаро талабномадан фойдалана олишга рухсат бермаслиги керак, бундан талабнома берувчининг илтимоси ёки рухсати бўлган ҳоллар мустасно:
(b) (а) кичик бандининг қоидалари миллий идорага учинчи шахсларни ушбу идора кўрсатилган идора эканлиги ҳақида ахборот беришга ёки ушбу фактни эълон қилишга тўсқинлик қилмайди. Бироқ бундай ахборот ёки эълон қилиш фақат қуйидаги: қабул қилувчи идора ҳақидаги маълумотлар, талабнома берувчининг номи, халқаро бериш санаси, халқаро талабнома рақами ва ихтиро номи каби маълумотларни ичига олиши мумкин.
(c) (a) кичик бандининг қоидалари кўрсатилган идорага суд ҳокимиятига халқаро талабномадан фойдалана олишга рухсат бериш учун тўсқинлик қилмайди.
(3) (2)(a)-бандининг қоидалари, агар гап фақат 12(1)-моддада назарда тутилган материалларни жўнатиш ҳақида кетмаётган бўлса, ҳар қандай қабул қилувчи идорага нисбатан қўлланилиши мумкин.
(4) Ушбу модда мақсадлари учун «фойдалана олиш» тушунчаси учинчи шахслар улар ёрдамида маълумотларни, жумладан шахсий хабарни ва оддий эълон қилинган нашрни олиш мумкин бўлган ҳар қандай воситаларни англатади; бунда миллий идора, қоида тариқасида, халқаро талабномани ёки унинг таржимасини халқаро эълон қилишга қадар ёки агар халқаро эълон қилиш устуворлик санасидан эътиборан 20 ой ичида амалга оширилмаган бўлса, мазкур устуворлик санасидан эътиборан 20 ой тугашигага қадар эълон қилмаслиги керак
(1) Талабнома берувчининг талабига кўра, бу кейинги қоидаларда ва Йўриқномада белгиланганидек, унинг халқаро талабномаси бўйича халқаро дастлабки экспертиза ўтказилади.
(2) (a) Йўриқномада белгиланганидек, II боб қоидалари билан боғлиқ бўлган Аҳдлашувчи давлатнинг фуқароси ёки ушбу давлатда яшайдиган шахс бўлган ҳамда халқаро талабномаси бундай давлатнинг қабул қилувчи идорасига ёки бундай давлат номидан ҳаракат қиладиган қабул қилувчи идорага берилган ҳар қандай талабнома берувчи халқаро дастлабки экспертизани ўтказиш талабини бериш ҳуқуқига эга.
(b) Ассамблея халқаро талабномаларни бериш ҳуқуқига эга шахсларга, ҳатто улар ушбу Шартномада иштирок этмайдиган ёки иштирок этса-да, аммо II боб қоидалари билан боғлиқ бўлмаган давлатнинг фуқаролари ёки унда яшовчи шахслар бўлганида ҳам, халқаро дастлабки экспертизани ўтказиш талабини беришга рухсат этиши мумкин.
(3) Халқаро дастлабки экспертизани ўтказиш талаби халқаро талабномадан алоҳида берилади. Ушбу талаб белгиланган тилда, белгиланган шакл бўйича тузилади ва белгиланган маълумотларни ичига олади.
(4) (a) Талабда талабнома берувчи халқаро дастлабки экспертиза натижаларидан фойдаланишни қасд қилган Аҳдлашувчи давлат ёки давлатлар («танланган давлатлар») аниқланиши керак. Қўшимча Аҳдлашувчи давлатлар кечроқ танланиши мумкин. Танлаш 4-моддага мувофиқ кўрсатиб бўлинган Аҳдлашувчи давлатлар қаторидан амалга оширилиши мумкин.
(b) (2)(a)-бандида қайд этиб ўтилган талабнома берувчилар II боб қоидалари билан боғлиқ ҳар қандай Аҳдлашувчи давлатни танлаши мумкин. (2)(a)-бандида қайд этиб ўтилган талабнома берувчилар фақат II боб қоидалари билан боғлиқ бўлган, улар бундай талабнома берувчилар томонидан танланишга эътироз билдирмайдиган Аҳдлашувчи давлатларни танлаши мумкин.
(6) (a) Талаб 32-моддада қайд этиб ўтилган Халқаро дастлабки экспертизанинг ваколатли органига берилади.
(2) 31(2)(a)-моддада қайд этиб ўтилган талаблар берилган тақдирда, қабул қилувчи идора, 31(2)(b)-моддада қайд этиб ўтилган талаблар берилган тақдирда эса, Ассамблея Халқаро дастлабки экспертизанинг манфаатдор Органи ёки Органлари ва Халқаро бюро томонидан тузилган келишувга мувофиқ, дастлабки экспертизани ўтказишга ваколатли бўлган Халқаро дастлабки экспертиза Органини ёки Органларини аниқлайди.
(3) 16(3)-модда қоидалари халқаро дастлабки экспертиза органларига нисбатан mutatis mutandis қўлланилади.
(1) Баён қилинган ихтиро янги, ихтирочилик даражасига мос (аён бўлмаган) ва саноатда қўлланиши мумкин эканлиги ҳақида дастлабки ва мажбурий бўлмаган хулосани тузиш нинг мақсадидир.
(2) Халқаро дастлабки экспертиза мақсадлари учун баён қилинган ихтиро, агар у Йўриқномада белгиланганидек аввалги техника даражасидан маълум бўлмаса, янги деб ҳисобланади.
(3) Халқаро дастлабки экспертиза мақсадлари учун баён қилинган ихтиро, агар у Йўриқномада белгиланганидек аввалги техника даражасини эътиборга олган ҳолда белгиланган тегишли санага мазкур соҳадаги мутахассислар учун аён бўлмаса, тегишли ихтирочилик даражасига мос деб ҳисобланади.
(4) Халқаро дастлабки экспертиза мақсадлари учун баён қилинган ихтиро, агар у ўз табиатига кўра саноатнинг бирор-бир соҳасида амалга оширилиши ёки фойдаланилиши (технологик жиҳатдан) мумкин бўлса, саноатда қўлланилиши мумкин деб ҳисобланади. «Саноат»ни бу Саноат мулкини муҳофаза қилишга доир Париж конвенциясида аниқлангани каби энг кенг маънода тушуниш лозим.
(5) Юқорида тавсифланган мезонлар фақат халқаро дастлабки экспертиза мақсадлари учун хизмат қилади. Ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат баён қилинган ихтиро ушбу давлатда патентга лаёқатли эканлиги масаласини ҳал қилиш учун қўшимча ёки бошқа мезонларни қўллаши мумкин.
(6) Халқаро дастлабки экспертиза ўтказилишида халқаро излаш ҳақидаги ҳисоботда ҳавола қилинган барча ҳужжатлар эътиборга олинади. Мазкур аниқ ҳолатга тааллуқли деб ҳисобланган ҳар қандай қўшимча ҳужжатлар ҳам шунингдек эътиборга олиниши мумкин.
(1) Халқаро дастлабки экспертиза органи томонидан қўлланадиган тартиб-таомил ушбу Шартнома, Йўриқнома ва Халқаро бюро ушбу Орган билан мазкур Шартнома ва Йўриқномага мувофиқ тузиладиган келишув қоидалари билан белгиланади.
(2) (a) Талабнома берувчи Халқаро дастлабки экспертиза органи билан оғзаки ва ёзма равишда алоқа боғлаши мумкин.
(b) Талабнома берувчи халқаро дастлабки экспертиза хулосаси тайёрланишига қадар ихтиро формуласи, ихтиро тавсифи ва чизмаларга белгиланган тартибда ва белгиланган муддатда ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга. Ўзгартишлар дастлабки равишда берилган халқаро талабномада очиб берилганлар доирасидан чиқмаслиги керак.
(с) Талабнома берувчи Халқаро дастлабки экспертиза органининг, агар ушбу Орган барча қуйидаги шартлар бажарилган деб ҳисобламаса, энг камида битта ёзма хабарини олиши керак:
(ii) халқаро талабнома ушбу Шартнома ва Йўриқнома талабларини ушбу Орган томонидан текшириладиган даражада қаноатлантиради;
(d) Талабнома берувчи Халқаро дастлабки экспертиза органининг фикрини ичига олган ёзма хабарга жавоб бериши мумкин.
(3) (a) Агар Халқаро дастлабки экспертиза органи халқаро талабнома Йўриқномада белгиланганидек ихтиро бирлиги талабини қаноатлантирмайди деб ҳисобласа, у талабнома берувчига унинг хоҳишига қараб ихтиро формуласини мазкур талабга мос келиши учун чеклаши ёки қўшимча божларни тўлаши мумкин.
(b) Ҳар қандай танланган давлатнинг миллий қонунчилиги, агар талабнома берувчи (а) кичик бандига мувофиқ формулани чеклашни афзал деб топса, халқаро талабноманинг чеклаш натижасида халқаро дастлабки экспертизага учрамайдиган қисмлари, агар талабнома берувчи ушбу давлатнинг миллий идорасига махсус божни тўламаса,уларни мазкур давлатда амал қилишига нисбатан олиб қўйилган деб ҳисобланишини назарда тутиши мумкин.
(c) Агар талабнома берувчи белгиланган муддатда (а) кичик бандида қайд этиб ўтилган талабни бажармаса, Халқаро дастлабки экспертиза органи унинг фикрига кўра халқаро талабноманинг бош ихтирога тааллуқли қисмлари бўйича халқаро дастлабки экспертиза хулосасини тузади ва буни қайд этиб ўтилган хулосада белгилайди. Ҳар қандай танланган давлатнинг миллий қонунчилиги унинг миллий идораси Халқаро дастлабки экспертиза органининг фикрини асосли деб ҳисоблаган тақдирда, халқаро талабноманинг бош ихтирога тааллуқли бўлмаган қисмлари, агар талабнома берувчи ушбу идорага махсус божни тўламаса, уларни мазкур давлатда амал қилишига нисбатан олиб қўйилган деб ҳисобланишини назарда тутиши мумкин.
(i) халқаро талабнома Йўриқномага мувофиқ Халқаро дастлабки экспертиза органи халқаро дастлабки экспертизани ўтказиши шарт бўлмаган объектга тааллуқли бўлса ва ушбу ҳолатда у бундай экспертизани ўтказмаслик ҳақида қарор қабул қилса, ёки
(ii) ихтиро тавсифи, ихтиро формуласи ёки чизмалар ўта ноаниқ бўлса ёки баён қилинган ихтиронинг янгилигига, ихтирочилик даражасига (аён бўлмаганлигига) ёки саноатда қўлланилишига нисбатан ҳеч қандай аниқ бир хулоса тузилиши мумкин бўлмаган ҳолда ихтиро формуласи тавсиф билан ўта заиф мустаҳкамланган бўлса, деб ҳисобласа, қайд этиб ўтилган Орган 33(1)-моддасига мувофиқ талабномани кўриб чиқмайди ва талабнома берувчини ушбу қарор ва унинг сабаблари ҳақида хабардор қилади.
(b) Агар (а) кичик бандида қайд этиб ўтилган вазиятлардан исталгани ихтиро формуласининг айрим бандлари бўйича ёки улар билан боғлиқ ҳолда аниқланган бўлса, мазкур банднинг қоидалари ихтиро формуласининг фақат ушбу бандларига қўлланилади.
(1) Халқаро дастлабки экспертизанинг хулосаси белгиланган муддатда ва белгиланган шакл бўйича тузилади.
(2) Халқаро дастлабки экспертизанинг хулосаси баён қилинган ихтиро бирор-бир миллий қонунчиликка кўра патентга лаёқатли ёки патентга лаёқатсиз эканлиги ёки тақдим этилганлиги ҳақида ҳеч қандай тасдиқни ичига олмайди. Хулосада (3)-банд қоидаларини инобатга олган ҳолда у янгилик, ихтирочилик даражаси (номаёнлиги) ва саноатда қўлланилиши мезонларини 33(1) — (4)-моддада халқаро дастлабки экспертиза мақсадлари учун улар аниқлангани каби формуланинг ҳар бир банди бўйича қаноатлантириши тасдиқланади. Ушбу тасдиқлаш мазкур аниқ ҳолатларда талаб қилинадиган тушунтиришлар билан қилинган хулосаларнинг тасдиғи деб ҳисобланган ҳужжатларга ҳаволалар билан кечади. Тасдиқлаш шунингдек Йўриқномада назарда тутилгани каби бошқа мулоҳазалар билан ҳам бирга кечади.
(3) (a) Агар Халқаро дастлабки экспертиза органи хулосани тузишда 34(4)(a)-моддада қайд этиб ўтилган вазиятлардан бирор-бири мавжуд деган хулосага келса, халқаро дастлабки экспертиза хулосасида ушбу хулоса ва унинг сабаблари баён қилинади. Мазкур хулоса (2)-бандида қайд этиб ўтилган бирор-бир тасдиқни ичига олмаслиги керак.
(b) Агар 34(4)(b)-моддада қайд этиб ўтилган вазият юзага келса, халқаро дастлабки экспертиза хулосасида ихтиро формуласининг бундай бандлари бўйича (а) кичик бандида назарда тутилган хулосалар баён қилинади, айни пайтда ихтиро формуласининг бошқа бандлари бўйича хулоса (2)-бандда қайд этиб ўтилган тасдиқни ичига олади.
(1) Халқаро дастлабки экспертиза хулосаси белгиланган иловалар билан бирга талабнома берувчига ва Халқаро бюрога юборилади.
(2) (a) Халқаро дастлабки экспертизанинг хулосаси ва унга иловалар белгиланган тилларга таржима қилинади.
(b) Қайд этиб ўтилган хулосанинг таржимаси Халқаро бюро томонидан ёки унинг буюртмасига кўра, аммо унинг жавобгарлиги остида бажарилади, айни вақтда номи айтиб ўтилган иловаларнинг таржимаси талабнома берувчи томонидан бажарилади.
(3) (a) Халқаро дастлабки экспертизанинг хулосаси таржимаси (белгиланганидек) ва иловалар (оригинали тилида) билан бирга Халқаро бюро томонидан ҳар бир танланган идорага юборилади.
(b) Иловаларнинг белгиланган таржимаси белгиланган муддатда танланган идораларга талабнома берувчи томонидан юборилади.
(4) 20(3)-модда қоидалари халқаро дастлабки экспертизанинг хулосасида ҳавола қилинган ва халқаро излаш тўғрисидаги ҳисоботда ҳавола қилинмаган ҳар қандай ҳужжатга нисбатан mutatis mutandis қўлланилади.
(2) Барча давлатлар танланишини олиб қўйиш халқаро дастлабки экспертиза ўтказилиши талабини олиб қўйиш деб ҳисобланади.
(b) Халқаро бюро ўз навбатида тегишли танланган идораларни ва тегишли Халқаро дастлабки экспертиза органини хабардор қилади.
(4) (a) (b) кичик банди қоидаларини инобатга олган ҳолда, Аҳдлашувчи давлатни талаб қилишни ёки танлашни олиб қўйиш, агар ушбу давлатнинг миллий қонунчилиги бошқа оқибатларни назарда тутмаса, мазкур давлатга нисбатан халқаро талабномани олиб қўйиш деб ҳисобланади.
(b) Талаб қилишни ёки танлашни олиб қўйиш, агар ушбу олиб қўйиш 22-моддага кўра тегишли муддат тугашига қадар амалга оширилса, халқаро талабномани олиб қўйиш деб кўрилмаслиги керак; бироқ ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат юқорида баён қилинган қоидани, агар унинг миллий идораси фақат белгиланган муддатда халқаро талабноманинг нусхасини унинг таржимаси (белгиланганидек) билан бирга ва миллий божни қабул қилган тақдирда, қўллаши мумкинлигини ўз миллий қонунчилигида назарда тутиши мумкин.
(1) Халқаро бюро ва Халқаро дастлабки экспертиза органи талабнома берувчининг илтимоси ёки розилигисиз исталган вақтда ҳар қандай шахсга ёки органга халқаро дастлабки экспертиза материалларидан фойдалана олишга (30(4)-модда мазмунида ва ундаги шартларни инобатга олган ҳолда) рухсат бермайди; ушбу қоида танланган идораларга нисбатан халқаро дастлабки экспертиза хулосаси тузилганидан кейин қўлланилмайди.
(2) (1)-банд, шунингдек 36(1) ва (3) ҳамда 37(3)(b)-моддалари қоидаларини инобатга олган ҳолда Халқаро бюро ва Халқаро дастлабки экспертиза органи талабнома берувчининг илтимоси ёки розилигисиз халқаро дастлабки экспертиза хулосаси тузилганлиги ёки тузиш рад этилганлиги, шунингдек талаб ёки бирор-бир танлаш олиб қўйилганлиги ёки сақланиши ҳақидаги ахборотни бермайди.
(1) (a) Агар бирор-бир Аҳдлашувчи давлатни танлаш устуворлик санасидан эътиборан 19 ой тугашига қадар амалга оширилган бўлса, 22-модда қоидалари бундай давлатга нисбатан қўлланилмайди ва талабнома берувчи халқаро талабнома нусхасини (бундан 20-моддага мувофиқ юбориш амалга ошириб бўлинган ҳоллар мустасно) ва унинг таржимасини (белгиланганидек) тақдим этади, шунингдек ҳар бир танланган идорага устуворлик санасидан эътиборан 30 ойдан кечикмай бож (агар бу назарда тутилган бўлса) тўлайди.
(b) (a) кичик бандида қайд этиб ўтилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳар қандай миллий қонунчиликда ушбу бандда назарда тутилганига нисбатан кечроқ тугайдиган муддатлар белгиланиши мумкин.
(2) Агар талабнома берувчи (1)(a)-бандида баён қилинган ҳаракатларни (1)(а) ёки (b)-бандида қайд этиб ўтилган тегишли муддатда бажармаса, халқаро талабноманинг 11(3)-моддада назарда тутилган амал қилиши, танланган давлатда ҳар қандай миллий талабнома ушбу давлатда олиб қўйилганидаги каби оқибатлар билан тугатилади.
(3) Ҳар қандай танланган давлат, агар талабнома берувчи (1)(а) ёки (b)-бандида баён қилинган талабларни ҳатто бажармаса ҳам, халқаро талабноманинг 11(3)-моддада назарда тутилган амал қилишини сақлаб қолиши мумкин.
(1) Агар бирор-бир Аҳдлашувчи давлатни танлаш устуворлик санасидан эътиборан 19-ой тугашига қадар амалга оширилган бўлса, 23-модданинг қоидалари бундай давлатга нисбатан қўлланилмайди ва ушбу давлатнинг миллий идораси ёки ушбу давлат номидан амал қиладиган миллий идора (2)-банд қоидаларини инобатга олган ҳолда 39-моддада қайд этиб ўтилган тегишли муддат тугашига қадар халқаро талабнома бўйича экспертиза ва бошқа тартиб-таомилни ўтказмайди.
(2) (1)-банд қоидаларига қарамай, ҳар қандай танланган идора талабнома берувчининг махсус илтимосига кўра халқаро талабнома бўйича экспертиза ва бошқа тартиб-таомилни исталган вақтда ўтказиши мумкин.
(1) Талабнома берувчига ҳар бир танланган идорада белгиланган муддатда ихтиро формуласи, ихтиро тавсифи ва чизмаларга ўзгартишлар киритиш имконияти тақдим этилади. Танланган идоралар бундай муддат тугашига қадар патент бермаслиги ёки уни беришни рад этмаслиги лозим, талабнома берувчининг махсус розилиги мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
(2) Ўзгартишлар, агар бунга танланган давлатнинг миллий қонунчилигида йўл қўйилмаса, дастлабки равишда берилган халқаро талабномада очиб берилганлар доирасидан чиқмаслиги керак.
(3) Ушбу Шартнома ва Йўриқномада назарда тутилмаган барча ҳолларда, ўзгартишлар танланган давлатнинг миллий қонунчилиги талабларига мос келиши керак.
(4) Агар танланган идора халқаро талабнома таржимаси тақдим этилишини талаб қилса, ўзгартишлар таржима тилида тақдим этилиши керак.
Танланган идора халқаро дастлабки экспертиза хулосасини олган ҳолда ҳар қандай бошқа танланган идорада айнан битта халқаро талабнома экспертизасига тааллуқли ҳужжатларнинг ёки бирор-бир ҳужжатлар мазмуни ҳақидаги ахборотнинг нусхалари тақдим этилишини талабнома берувчидан талаб қилиши мумкин эмас.
Қонунчилиги муаллифлик гувоҳномалари, фойдалилик тўғрисидаги гувоҳномалар, фойдали моделлар гувоҳномалари, қўшимча патентлар ёки қўшимча гувоҳномалар, қўшимча муаллифлик гувоҳномалари ёки фойдалилик тўғрисидаги қўшимча гувоҳномалар берилишини назарда тутадиган ҳар қандай кўрсатилган ёки танланган давлатга нисбатан талабнома берувчи Йўриқномада белгиланганидек ушбу давлатда қўлланилишига нисбатан унинг халқаро талабномасида патент эмас, балки муаллифлик гувоҳномаси, фойдалилик тўғрисидаги гувоҳнома, фойдали моделга гувоҳнома, қўшимча патент ёки қўшимча гувоҳнома,қўшимча муаллифлик гувоҳномаси ёки фойдалилик тўғрисидаги қўшимча гувоҳнома сўралаётганини кўрсатиши мумкин; оқибатлар талабнома берувчининг ушбу кўрсатмаси билан белгиланади. Ушбу модда мақсадлари ва унга тааллуқли қоидалар учун 2(ii)-модда қоидалари қўлланилмайди.
Қонунчилиги патент ёки 43-моддада санаб ўтилган муҳофаза турларидан бирор-бирини сўраш билан бир қаторда яна қайд этиб ўтилган муҳофаза турларидан бошқасини ҳам сўраш мумкинлигига йўл қўядиган ҳар қандай кўрсатилган ёки танланган давлатга нисбатан талабнома берувчи Йўриқномада белгиланганидек ўзи сўрайдиган ҳар иккала муҳофаза турини кўрсатиши мумкин; бунинг оқибатлари талабнома берувчининг ушбу кўрсатмаси билан белгиланади. Ушбу модда мақсадлари учун 2(ii)-модда қоидалари қўлланилмайди.
(1) Минтақавий патентлар берилишини назарда тутадиган ва 9-моддага кўра халқаро талабномалар бериш ҳуқуқидан фойдаланувчи барча шахсларга бундай патентларга талабномалар бериш ҳуқуқини тақдим этадиган ҳар қандай шартнома (минтақавий патент тўғрисида шартнома) ҳар иккала шартнома — минтақавий патент тўғрисидаги шартнома ва ушбу Шартнома иштирокчиси бўлган давлатни кўрсатиш ёки танлашни ичига олган халқаро талабномалар минтақавий патентлар учун талабномалар каби берилиши мумкинлигини назарда тутиши мумкин.
(2) Бундай кўрсатилган ёки танланган давлатнинг миллий қонунчилиги ушбу давлатни халқаро талабномада ҳар қандай кўрсатилганлигини ёки танланганлигини талабнома берувчининг минтақавий патент тўғрисидаги шартномага кўра минтақавий патент олиш истаги сифатида кўрилишини назарда тутиши мумкин.
Агар халқаро талабнома бўйича берилган бирор-бир патентдан келиб чиқадиган муҳофаза ҳажми мазкур талабноманинг нотўғри таржимаси туфайли ушбу халқаро талабноманинг оригинал тилида сўралаётган муҳофаза ҳажмидан ортиқ бўлса, манфаатдор Аҳдлашувчи давлатнинг ваколатли органлари тегишинча ва қайтиш кучи билан патентдан келиб чиқадиган муҳофаза ҳажмини чеклаш ва уни халқаро талабноманинг оригинал тилида сўралаётган муҳофаза ҳажмидан ортиқ бўлган даражасида ҳақиқий эмас ва бекор қилинган деб эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
(1) Ушбу Шартномада назарда тутиладиган муддатларни ҳисоблашга доир тафсилотлар Йўриқномада белгиланади.
(2) (а) Ушбу Шартноманинг I ва II бобларида белгиланган барча муддатлар 60-моддага мувофиқ қайта кўриб чиқишдан ташқари, Аҳдлашувчи давлатларнинг қарори билан ўзгартирилиши мумкин.
(b) Бундай қарорлар ёки Ассамблеяда ёки ёзишмалар воситасида овоз бериш билан қабул қилинади ва бир овоздан қабул қилинган бўлиши керак.
(1) Агар ушбу Шартнома ёки Йўриқнома билан белгиланган бирор-бир муддатга почта хизматлари кўрсатилишидаги узилишлар ёки муқаррар йўқотишлар ёки хат-хабарлар ушланиб қолиши сабабига кўра риоя қилинмаган бўлса, далиллар тақдим этилган ва Йўриқномада белгиланган бошқа шартларга риоя қилинган тақдирда, Йўриқномада назарда тутилган ҳолларда муддатга риоя қилинган деб ҳисобланади.
(2) (a) Ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат ўзига тааллуқли бўлганда, ушбу давлатнинг миллий қонунчилигида назарда тутилган сабабларга кўра муддатларга риоя қилишда ҳар қандай кечикишларга йўл қўяди.
(b) Ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат ўзига тааллуқли бўлганда, (а) кичик бандида қайд этиб ўтилганлардан фарқланадиган бошқа сабабларга кўра муддатларга риоя қилишда ҳар қандай кечикишларга йўл қўйиши мумкин.
Ҳар қандай ишончли вакил, патент агенти ёки халқаро талабнома берилган миллий идорада ишларни юритиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс Халқаро бюрода, ваколатли Халқаро излаш органида ва ваколатли Халқаро дастлабки экспертиза органида мазкур талабнома бўйича ишларни юритиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.
(1) Халқаро бюро эълон қилинган ҳужжатлар, биринчи навбатда патентлар ва эълон қилинган талабномалар асосида ўзида мавжуд бўлган техник ва ҳар қандай тегишли ахборотни тақдим этиш йўли билан ушбу моддада «ахборот хизматлари» деб аталган хизматларни кўрсатиши мумкин.
(2) Халқаро бюро ушбу ахборот хизматларини бевосита ёки битта ёки бир нечта халқаро излаш органи орқали ёхуд Халқаро бюро битимлар тузиши мумкин бўлган бошқа миллий ёки халқаро ихтисослашган ташкилотлар орқали кўрсатиши мумкин.
(3) Ахборот хизматлари техник билимлар ва технологияларни, жумладан мавжуд эълон қилинган «ноу-хау»ларни, айниқса ривожланаётган мамлакатлар бўлган Аҳдлашувчи давлатлар томонидан харид қилишга ёрдам бериш учун амалга оширилади.
(4) Ахборот хизматлари Аҳдлашувчи давлатларнинг ҳукуматларига, уларнинг фуқаролари ва ушбу давлатларда яшайдиган шахсларга кўрсатилади. Ассамблея бундай хизматларни бошқа шахсларга ҳам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
(5) (a) Аҳдлашувчи давлатларнинг ҳукуматларига ҳар қандай хизмат таннархи бўйича ҳақ эвазига кўрсатилади; бироқ, агар ривожланаётган мамлакат бўлган Аҳдлашувчи давлатнинг ҳукуматига тааллуқли бўлса, хизмат пастроқ ҳақ эвазига кўрсатилади, шу шарт биланки, бунда фарқ Аҳдлашувчи давлатларнинг ҳукуматларига эмас, балки бошқа шахсларга кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган фойда ҳисобига ёки 51(4)-моддада қайд этиб ўтилган манбалар ҳисобига қопланади.
(b) (а) кичик бандида қайд этиб ўтилган ҳақ миллий идора томонидан хизматлар бажарилганлиги учун ёки Халқаро излаш органи ўз мажбуриятларини бажарганлиги учун одатдаги тўловлардан ташқари ва ундан ортиқ ҳақ бўлиб ҳисобланади, деб тушунилади.
(6) Ушбу модда қоидаларини қўллашга доир тафсилотлар Ассамблея қарорлари билан ва Ассамблея томонидан, Ассамблея ушбу мақсадда тузиши мумкин бўлган ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатиладиган чегарада белгиланади.
(7) Ассамблея, у буни зарур деб ҳисоблаганда, (5)-бандда назарда тутилган тартибга қўшимча равишда молиялаштириш тартибини тавсия қилади.
(2) (a) Қўмита аъзолари ривожланаётган мамлакатларнинг лозим даражадаги вакиллигини инобатга олган ҳолда Аҳдлашувчи давлатлар ичидан сайланади.
(b) Бош директор ўз ташаббусига ёки Қўмитанинг илтимосига кўра ривожланаётган мамлакатларга техник ёрдам масалалари билан шуғулланадиган ҳукуматлараро ташкилотларнинг вакилларини Қўмита ишида иштирок этиши учун таклиф этади.
(3) (a) Қўмитанинг вазифаси ривожланган мамлакатлар бўлган Аҳдлашувчи давлатларга уларнинг миллий ёки минтақавий асосдаги патент тизимлари ривожланишига техник ёрдамни ташкил қилиш ва кузатишдан иборат.
(b) Техник ёрдам барчасидан ташқари, яна мутахассисларни тайёрлаш, экспертларни сафарга жўнатиш ва намойиш қилиш ҳамда амалий қўллаш учун ускуналарни етказиб беришни ҳам ичига олади.
(4) Ушбу моддага мувофиқ, лойиҳаларни молиялаштириш учун Халқаро бюро бир тарафдан халқаро молиявий ташкилотлар ва ҳукуматлараро ташкилотлар билан, хусусан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг муассасалари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан боғлиқ ва техник ёрдам кўрсатиш масалалари билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар билан, иккинчи тарафдан техник ёрдам олаётган давлатларнинг ҳукуматлари билан битимлар тузишга интилади.
(5) Ушбу модда қоидаларини қўллашга доир тафсилотлар Ассамблея қарорлари билан ва Ассамблея томонидан, Ассамблея ушбу мақсадда тузиши мумкин бўлган ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатиладиган чегарада белгиланади.
Ушбу боб Шартноманинг бошқа бобларида мавжуд бўлган молиявий қоидаларга тегишли эмас. Ушбу қоидалар мазкур бобга ёки уни қўлланилишига нисбатан татбиқ қилинмайди.
(1) (a) 57(8)-модда қоидаларини инобатга олган ҳолда Ассамблея Аҳдлашувчи давлатлардан ташкил топган.
(b) Ҳар бир Аҳдлашувчи давлатнинг ҳукуматидан битта делегат вакил қилинган бўлиб, у ўринбосарлар, маслаҳатчилар ва экспертларга эга бўлиши мумкин.
(i) Иттифоқнинг сақланиши ва ривожланишига ҳамда ушбу Шартнома қўлланишига тааллуқли барча масалаларни кўриб чиқади;
(iii) Халқаро бюрога қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияларни тайёрлашга доир кўрсатмаларни беради;
(iv) Бош директорнинг Иттифоққа тааллуқли ҳисоботларини ва фаолиятини кўриб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда Иттифоқ ваколатига кирадиган масалалар бўйича унга барча зарур йўриқномаларни беради;
(v) (9)-бандга мувофиқ ташкил қилинган Ижроия қўмитаси фаолиятига доир ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда фаолиятини маъқуллайди, шунингдек унга йўриқномалар беради;
(vi) Иттифоқ дастурини белгилайди, унинг уч йиллик бюджетини [2]қабул қилади ва молиявий ҳисоботларини тасдиқлайди;
(viii) Иттифоқ мақсадларини амалга ошириш учун зарур деб ҳисоблайдиган қўмиталар ва ишчи гуруҳларини тузади;
(ix) Аҳдлашувчи давлатлар бўлмаган қандай давлатлар ва (8)-банд қоидаларини инобатга олган ҳолда қандай ҳукуматлараро ва халқаро ноҳукумат ташкилотлари унинг мажлисларига кузатувчилар сифатида қўйилиши мумкинлигини белгилайди;
(х) Иттифоқ мақсадларига эришиш учун йўналтирилган ҳар қандай лозим даражадаги ҳаракатларни амалга оширади ва ушбу Шартномадан келиб чиқадиган барча бошқа функцияларни бажаради.
(b) бошқарувини Ташкилот амалга оширадиган бошқа Иттифоқлар учун ҳам қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича Ассамблея Ташкилотнинг Мувофиқлаштирувчи қўмитаси фикрини эшитган ҳолда қарорлар қабул қилади.
(b) Кворум мавжуд бўлмаган тақдирда, Ассамблея қарорлар қабул қилиши мумкин, бироқ Ассамблеянинг барча қарорлари, бундан унинг ўз тартиб-таомили қоидаларига тааллуқли қарорлар мустасно, Йўриқномада назарда тутилганидек, ёзишмалар воситасида овоз бериш билан фақат кворумга ва зарур кўпчилик овозга эришилганда кучга киради.
(6) (a) 47(2)(b), 58(2)(b), 58(3) ва 61(2)(b)-моддаларнинг қоидаларини инобатга олган ҳолда Ассамблея ўз қарорларини берилган овозларнинг учдан икки қисмини ташкил қилган кўпчилик овоз билан қабул қилади.
(7) фақат II боб қоидалари билан боғлиқ бўлган давлатлар учун қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича(4), (5) ва (6)-бандларда Аҳдлашувчи давлатга ҳар қандай ҳавола фақат II боб қоидалари билан боғлиқ давлатларга нисбатан қўлланилиши мумкин деб ҳисобланади.
(8) Халқаро излаш органи ёки Халқаро дастлабки экспертиза органи томонидан тайинланадиган ҳар қандай ҳукуматлараро ташкилот Ассамблея мажлисига кузатувчи сифатида қўйилади.
(9) Аҳдлашувчи давлатлар сони 40 та давлатдан ортиқ бўлганида Ассамблея Ижроия қўмитани тузади. Ушбу Шартнома ва Йўриқномада Ижроия қўмитага ҳар қандай ҳавола у тузилганидан кейин ушбу Қўмитага ҳавола сифатида кўриб чиқилади.
(10) Ижроия қўмита тузилишига қадар Ассамблея дастур ва уч йиллик [3] бюджет доирасида Бош директор томонидан тайёрланган йиллик дастурлар ва бюджетларни қабул қилади.
(11) (a) Ассамблея навбатдаги сессиясига Бош директорнинг чақирувига биноан икки йилда бир марта ва, истисно ҳолатларидан ташқари, Ташкилотнинг Бош ассамблеяси йиғиладиган айни вақтда ва айни жойда йиғилади.
(b) Ассамблея Бош директор томонидан чақириладиган навбатдан ташқари сессияга Ижроия қўмитанинг талабига кўра ёки Аҳдлашувчи давлатларнинг тўртдан бирининг талабига кўра йиғилади.
(2) (a) 57(8)-модда қоидаларини инобатга олган ҳолда Ижроия қўмита Ассамблеяга аъзо давлатлар сонидан Ассамблея томонидан сайланган давлатлардан ташкил топади.
(b) Ижроия қўмита аъзоси бўлган ҳар бир давлатнинг ҳукумати ҳукуматидан битта делегат вакил қилинган бўлиб, у ўринбосарлар, маслаҳатчилар ва экспертларга эга бўлиши мумкин.
(3) Ижроия қўмита аъзоси бўлган давлатлар сони Ассамблея аъзоси бўлган давлатлар сонининг тўртдан бир қисмини ташкил қилади. Тўлдирилиши лозим бўлган жойлар сонини аниқлаш чоғида тўртга бўлингандан кейин қоладиган қолдиқ ҳисобга қабул қилинмайди.
(4) Ижроия қўмита аъзоларини сайлашда Ассамблея адолатли географик тақсимланишга лозим даражада эътибор қаратади.
(5) (a) Ижроия қўмита аъзолари ўз функцияларини ўзлари сайланган Ассамблея сессияси ёпилишидан то Ассамблеянинг кейинги навбатдаги сессияси ёпилишига қадар амалга оширади.
(b) Ижроия қўмита аъзолари қайта сайланиши мумкин, аммо уларнинг сони улар таркибининг учдан икки қисмидан ошмаслиги керак.
(с) Ассамблея Ижроия қўмита аъзоларини сайлаш ва эҳтимол қилинган қайта сайланиши юзасидан тўлиқ қоидаларни белгилайди.
(ii) Ассамблеяга Иттифоқнинг Бош директор томонидан тайёрланган дастурлари ва икки йил бюджети лойиҳаларига тааллуқли таклифларни тақдим этади;
(iv) Ассамблеяга тегишли мулоҳазалар билан бирга Бош директорнинг даврий ҳисоботларини ва молиявий тафтишлар йиллик далолатномаларини тақдим этади;
(v) Ассамблея қарорларига мувофиқ ва Ассамблеянинг иккита навбатдаги сессиялари ўртасида юзага келадиган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Бош директор томонидан Иттифоқ дастури бажарилишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради;
(b) бошқарувини Ташкилот амалга оширадиган бошқа Иттифоқлар учун ҳам қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича Ижроия қўмита Ташкилотнинг Мувофиқлаштирувчи қўмитаси фикрини эшитган ҳолда қарорлар қабул қилади.
(7) (a) Ижроия қўмита навбатдаги сессиясига Бош директорнинг чақирувига кўра бир йилда бир марта,имкон қадар Ташкилотнинг Мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғиладиган айни вақтда ва айни жойда йиғилади.
(b) Ижроия қўмита Бош директор томонидан чақириладиган навбатдан ташқари сессияга ўз ташаббусига кўра ёки Раиснинг илтимосига кўра ёхуд Ижроия қўмита аъзоларининг тўртдан бирининг талабига кўра йиғилади.
(9) Ижроия қўмита аъзолари бўлмаган Аҳдлашувчи давлатлар унинг мажлисларига Халқаро излаш органи ёки Халқаро дастлабки экспертиза органи томонидан тайинланадиган ҳар қандай ҳукуматлараро ташкилот каби кузатувчилар сифатида қўйилади.
(4) Халқаро бюро Ахборотномани нашр қилади ва Йўриқномада назарда тутилган ёки Ассамблея томонидан белгиланган бошқа нашрларни амалга оширади.
(5) Йўриқномада Халқаро бюро, халқаро излаш органлари ва халқаро дастлабки экспертиза органларига улар томонидан ушбу Шартномада назарда тутилган вазифалар бажарилишига ёрдам бериш мақсадида миллий идоралар кўрсатадиган хизматлар белгиланади.
(6) Бош директор ва у томонидан тайинланган ходим Ассамблея ва Ижроия қўмитанинг ҳамда ушбу Шартнома ёки Йўриқномага мувофиқ таъсис қилинган ҳар қандай бошқа қўмита ёки ишчи гуруҳининг барча мажлисларида овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этади. Бош директор ёки у томонидан тайинланган ходим ушбу органларнинг ех оfficio котиби бўлиб ҳисобланади.
(7) (a) Халқаро бюро Ассамблея кўрсатмаларига мувофиқ ва Ижроия қўмита билан ҳамкорликда қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияларни тайёрлайди.
(b) Халқаро бюро ҳукуматлараро ва халқаро ноҳукумат ташкилотлари билан қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияларни тайёрлаш масалалари бўйича маслаҳатлашиши мумкин.
(c) Бош директор ва у томонидан тайинланган шахслар қайта кўриб чиқиш бўйича конференция ишида овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этади.
(2) (a) Ассамблея Қўмита таркибини белгилайди ва ривожланаётган мамлакатларнинг адолатли вакиллигини инобатга олган ҳолда унинг аъзоларини тайинлайди.
(b) Халқаро излаш органлари ва Халқаро дастлабки экспертиза органлари Қўмитанинг ех оffiсiо аъзолари бўлиб ҳисобланади. Бундай Орган сифатида Аҳдлашувчи давлатнинг миллий идораси бўлган тақдирда, ушбу давлат Қўмитада қўшимча равишда вакил бўлиши мумкин эмас.
(c) Агар Аҳдлашувчи давлатлар сони бунга имкон берса, Қўмита аъзоларининг умумий сони ех officio аъзоларининг сонидан икки мартадан ортиқ бўлиши керак.
(d) Бош директор ўз ташаббусига кўра ёки Қўмитанинг илтимосига кўра манфаатдор ташкилотларнинг вакилларини улар учун қизиқиш уйғотадиган масалаларнинг муҳокамасида иштирок этишга таклиф қилади.
(3) Қўмитанинг вазифаси қуйидагилар бўйича таклифлар ва тавсияларни тайёрлаш йўли билан ёрдам беришдир:
(ii) бир нечта халқаро излаш органи ва халқаро дастлабки экспертиза органи мавжуд бўлишига қадар ҳужжатларда, иш услубларида максимал тарзда бирхилликни ҳамда ҳисоботлар ва хулосаларнинг максимал даражада бир хил юқори сифатини таъминлаш;
(iii) Ассамблея ёки Ижроия қўмита ташаббусига кўра техник муаммоларни, айниқса ягона Халқаро излаш органини ташкил қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш.
(4) Ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат ва ҳар қандай халқаро ташкилот Қўмитага унинг ваколатига кирадиган ҳар қандай масалалар бўйича ёзма равишда мурожаат қилиши мумкин.
(5) Қўмита Бош директорга ёки у орқали Ассамблеяга, Ижроия қўмитага, барча ёки алоҳида халқаро излаш органларига ёки халқаро дастлабки экспертиза органларига, шунингдек барча ёки алоҳида қабул қилувчи идораларга ўз таклифлари ва тавсияларини бериши мумкин.
(6) (a) Ҳар қандай ҳолатда ҳам Бош директор Қўмитанинг барча таклифлари ва тавсиялари матнларини Ижроия қўмитага юборади. Бош директорга ушбу матнларни шарҳлаш ҳуқуқи тақдим этилади.
(b) Ижроия қўмита Қўмитанинг ҳар қандай таклифи, ҳар қандай тавсияси ёки бошқа ҳаракатлари бўйича ўз фикрини билдириши, шунингдек Қўмитага унинг ваколатига кирадиган ҳар қандай масалани ўрганишни топшириш ва бу ҳақда ахборот бериши мумкин. Ижроия қўмита тегишли шарҳлар билан Қўмитанинг таклифлари, тавсиялари ва докладларини Ассамблея кўриб чиқиши учун киритиши мумкин.
(7) Ижроия қўмита тузилишига қадар (6)-банддаги Ижроия қўмитага ҳавола Ассамблеяга ҳавола деб ҳисобланади.
(b) Иттифоқ бюджети Иттифоқнинг ўз тушумлари ва харажатларини ҳамда бошқарувини Ташкилот амалга оширадиган Иттифоқлар учун умумий бўлган харажатлар бюджетига унинг бадалини ичига олади.
(c) Мутлақ ушбу Иттифоққа тааллуқли бўлмаган, балки бошқарувини Ташкилот амалга оширадиган битта ёки бир нечта бошқа Иттифоққа тааллуқли бўлган харажатлар Иттифоқлар учун умумий бўлган харажатлар деб ҳисобланади. Ушбу умумий харажатларда Иттифоқнинг улуши унинг мазкур харажатларга бўлган манфаатдорлигига мос келади.
(2) Иттифоқ бюджети бошқарувини Ташкилот амалга оширадиган бошқа Иттифоқлар бюджетлари билан мувофиқлаштириш талабларини лозим даражада ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
(3) (5)-банд қоидаларини инобатга олган ҳолда Иттифоқ бюджети қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:
(i) Халқаро бюро томонидан Иттифоққа тааллуқли хизматлар тақдим қилинганлиги учун божлар ва тўловлар;
(ii) Халқаро бюронинг Иттифоққа тааллуқли нашрларини сотишдан ёки бундай нашрларга бўлган ҳуқуқларни беришдан келадиган тушумлар;
(4) Халқаро бюро хизматлари учун божлар ва тўловларнинг миқдорлари, шунингдек унинг нашрлари нархлари нормал ҳолатларда улар Халқаро бюронинг ушбу Шартномага тааллуқли маъмурий функцияларини амалга оширишга доир барча харажатлари қопланишини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
(5) (a) Агар бирор-бир молия йили тақчиллик билан тугаган тақдирда, Аҳдлашувчи давлатлар (b) ва (c) кичик бандларининг қоидаларини инобатга олган ҳолда ушбу тақчилликни қоплаш учун бадаллар тўлаши шарт.
(b) Ҳар бир Аҳдлашувчи давлатнинг бадал миқдори улардан ҳар бири томонидан тегишли йил давомида берилган халқаро талабномалар сонини лозим даражада ҳисобга олган ҳолда Ассамблея томонидан белгиланади.
(c) Агар тақчилликни ёки унинг ҳар қандай қисмини вақтинча қоплашнинг бошқа манбалари мавжуд бўлса, Ассамблея ушбу тақчилликни кейинги йилга ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши ва Аҳдлашувчи давлатлардан бадалларни тўлашни талаб қилмаслиги мумкин.
(d) Агар Иттифоқнинг молиявий ҳолати имкон берса, Ассамблея (а) кичик бандига мувофиқ тўланган ҳар қандай бадаллар ушбу бадалларни тўлаган Аҳдлашувчи давлатларга қоплаб берилиши ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
(e) Ассамблея томонидан белгиланган санадан эътиборан икки йил ичида (b) кичик бандига мувофиқ ўз бадалини тўламаган Аҳдлашувчи давлат Иттифоқнинг ҳар қандай органида овоз бериш ҳуқуқини йўқотади. Бироқ ушбу органлардан исталгани бундай давлатга,тўлов муддатини ўтказиб юбориш фавқулодда ва муқаррар ҳолатлар натижасида юз берган деб қатъий ишонишига қадар, ушбу органда овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишни давом эттиришга рухсат бериши мумкин.
(6) Агар бюджет янги молиявий давр бошланишига қадар қабул қилинмаса, у ҳолда молиявий регламентда назарда тутилган тартибга мувофиқ аввалги йил даражасидаги бюджет амал қилади.
(7) (a) Иттифоқ айланма маблағлар жамғармасига эга бўлиб, у ҳар бир Аҳдлашувчи давлат томонидан киритиладиган бир марталик тўловдан ташкил топади. Агар айланма маблағлар жамғармаси етарли бўлмаса, Ассамблея уни ошириш учун чоралар кўради. Агар ушбу жамғарма маблағларининг қисми керак бўлмаса, у Аҳдлашувчи давлатларга қоплаб берилади.
(b) Ҳар бир Аҳдлашувчи давлатнинг мазкур жамғармага дастлабки тўловининг миқдори ёки унинг ушбу жамғармани оширишдаги улуши (5)(b)-бандида назарда тутилган айнан ўша принциплар асосида Ассамблея томонидан белгиланади.
(c) Тўлов шартлари Бош директорнинг таклифига кўра ва Ташкилот Мувофиқлаштирувчи қўмитасининг фикри эшитилганидан кейин Ассамблея томонидан белгиланади.
(d) Бадалларнинг ҳар қандай қопланиши ҳар бир Аҳдлашувчи давлат томонидан тўланган суммаларга улар тўланган саналарини ҳисобга олган ҳолда мутаносиб бўлиши керак.
(8) (a) Ҳудудида Ташкилот ўз қароргоҳига эга бўлган давлат билан тузиладиган Қароргоҳ ҳақидаги битимда айланма маблағлар жамғармаси етарли бўлмаган ҳолларда ушбу давлат бўнаклар тақдим этиши назарда тутилади. Ушбу бўнаклар суммаси ва улар тақдим этиладиган шартлар ҳар бир ҳолатда ушбу давлат ва Ташкилот ўртасида алоҳида келишув предмети бўлиб ҳисобланади. Бундай давлат бўнакларни тақдим этиш мажбурияти билан боғлиқ бўлишига қадар у Ассамблея ва Ижроия қўмитада ех оfficio тарзда бир ўринга эга бўлади.
(b) (a) кичик бандида қайд этиб ўтилган давлат ҳам, Ташкилот ҳам ёзма равишда хабардор қилган ҳолда бўнакларни тақдим этиш тўғрисидаги мажбуриятни денонсация қилиш ҳуқуқига эга. Денонсация билдиришнома берилган йил якунланганидан кейин уч йил ўтгач кучга киради.
(9) Молиявий тафтиш молиявий регламент қоидаларига мувофиқ битта ёки бир нечта Аҳдлашувчи давлат ёки уларнинг розилигига кўра Ассамблея томонидан тайинланадиган ташқи ревизорлар томонидан амалга оширилади.
(i) ушбу Шартнома Йўриқномага махсус ҳавола қиладиган талабларга ёки улар белгиланганлигини ёки белгиланиши мумкинлигини махсус назарда тутадиган талабларга доир;
(iii) ушбу Шартнома қоидаларини қўллаш учун фойдали бўлган ҳар қандай тафсилотларга доир қоидаларни ичига олади.
(b) (3)-банд қоидаларини инобатга олган ҳолда ўзгартишлар берилган овозларнинг тўртдан уч қисмига эга бўлган кўпчилик билан қабул қилинади.
(ii) фақат миллий идораси Халқаро излаш органи ёки Халқаро дастлабки экспертиза органи сифатида амал қиладиган Аҳдлашувчи давлатнинг ҳеч бири қарши бўлмаслиги шарти билан, бундай Орган вазифаларини ҳукуматлараро ташкилот бажарган тақдирда эса, мазкур ҳукуматлараро ташкилотнинг тегишли инстанцияси доирасида бошқа аъзо давлатлар томонидан бунга вакил қилинган ушбу ташкилотнинг аъзоси бўлган давлат қарши бўлмаслиги шарти билан ўзгартирилиши мумкин.
(b) Қўлланиладиган талабларнинг бундай қоидалардан бирор-бирига келажакда татбиқ этилмаслиги тегишинча (a)(i) ёки (a)(ii) кичик бандларида назарда тутилган шартлар бажарилишини талаб қилади.
(c) (а) кичик бандида назарда тутилган талабларнинг келажакда бирор-бир қоидага нисбатан татбиқ қилиниши бир овоздан қарор қабул қилинишини талаб қилади.
(4) Йўриқнома Бош директор томонидан Ассамблея назорати остида Маъмурий йўриқнома ишлаб чиқилишини назарда тутади.
(5) Ушбу Шартнома қоидалари ва Йўриқнома ўртасида тафовутлар аниқланган тақдирда, Шартнома қоидалари қўлланилади.
64(5)-модда қоидаларини инобатга олган ҳолда иккита ёки бир нечта Аҳдлашувчи давлатлар ўртасида ушбу Шартнома ёки Йўриқномани талқин қилишга доир ҳар қандай низо музокаралар йўли билан ҳал қилинмаган тақдирда, агар фақат манфаатдор давлатлар низони ҳал қилишнинг бошқа усули ҳақида келишиб олмаса, ҳар қандай манфаатдор давлат томонидан Суд Мақомига мувофиқ ариза берилиши йўли билан Халқаро судга берилиши мумкин. Ариза бераётган Аҳдлашувчи давлат Судда кўриб чиқилиши учун берилган низо ҳақида Халқаро бюрога хабар бериши керак; Халқаро бюро бу ҳақда қолган Аҳдлашувчи давлатларни хабардор қилиши керак.
(1) Ушбу Шартнома Аҳдлашувчи давлатларнинг махсус конференцияларида вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(2) Қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияни чақириш тўғрисидаги қарор Ассамблея томонидан қабул қилинади.
(3) Халқаро излаш органи ёки Халқаро дастлабки экспертиза органи томонидан тайинланган ҳар қандай ҳукуматлараро ташкилот қайта кўриб чиқиш бўйича конференция мажлисига кузатувчи сифатида қўйилади.
(4) 53(5), (9) ва (11), 54, 55(4)-(8), 56 ва 57-моддаларга тузатишлар қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияда ёки 61-модда қоидаларига мувофиқ қабул қилиниши мумкин.
(1) (a) 53(5), (9) ва (11), 54, 55(4)-(8), 56 ва 57-моддаларга тузатишлар киритиш ҳақидаги таклифлар Ассамблея аъзоси бўлган ҳар қандай давлат, Ижроия қўмита ёки Бош директор томонидан берилиши мумкин.
(b) Бундай таклифлар Аҳдлашувчи давлатларга энг камида уларни Ассамблея томонидан кўриб чиқилишига қадар олти ой олдин Бош директор томонидан юборилади.
(b) Тузатишларни қабул қилиш учун берилган овозларнинг тўртдан уч қисмига тенг кўпчилик талаб қилинади.
(3) (a) (1)-бандда қайд этиб ўтилган моддаларга ҳар қандай тузатиш ҳар бир давлатнинг конституциявий тартиб-таомилига мувофиқ амалга оширилган унинг қабул қилинганлиги ҳақидаги ёзма билдиришномалар ушбу тузатиш қабул қилиниши вақтида Ассамблея аъзолари бўлган давлатларнинг тўртдан уч қисмидан Бош директор томонидан олинганидан кейин бир ой ўтгач кучга киради.
(b) Мазкур моддаларга бундай тарзда қабул қилинган ҳар қандай тузатиш у кучга кирган вақтда Ассамблея аъзоси бўлган барча давлатлар учун мажбурийдир; бироқ Аҳдлашувчи давлатларнинг молиявий мажбуриятларини оширувчи ҳар қандай тузатиш фақат бундай тузатиш улар томонидан қабул қилинганлиги ҳақида хабардор қилган давлатлар учун мажбурийдир.
(c) (а) кичик банди қоидаларига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай тузатиш мазкур тузатиш (а) кичик банди қоидаларига мувофиқ кучга кирган санадан кейин Ассамблея аъзолари бўлган барча давлатлар учун мажбурийдир.
(ii) Шартномага қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилиши йўли билан ушбу Шартнома иштирокчиси бўлиши мумкин.
(2) Ратификация ёрлиқлари ёки Шартномага қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар Бош директорга сақлаш учун топширилади.
(3) Саноат мулкини муҳофаза қилишга доир Париж конвенциясининг Стокхолм Ҳужжати 24-моддаси қоидалари ушбу Шартномага нисбатан қўлланади.
(4) (3)-банд мазкур бандга биноан ушбу Шартнома бошқа Аҳдлашувчи давлат томонидан қўлланиладиган ҳудудга нисбатан амалдаги ҳолатнинг ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат томонидан эътирозсиз тан олинишини ёки қабул қилинишини билдирадиган тарзда ҳеч қайси ҳолда ҳам талқин қилиниши керак эмас.
(1) (a) Ушбу Шартнома (3)-банд қоидаларини инобатга олган ҳолда саккизта давлат ўз ратификация ёрлиқларини ёки Шартномага қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатларни сақлаш учун топширганидан кейин уч ой ўтгач кучга киради, шу шарт биланки, бунда саккизта давлатдан энг камида тўртта давлат қуйидаги ҳар қандай талабларни қаноатлантиради:
(i) бундай давлатда берилган талабномалар сони Халқаро бюро томонидан эълон қилинган сўнгги ҳар йиллик статистика маълумотларига кўра 40 000 дан ошган;
(ii) бундай давлат фуқаролари ёки ушбу давлатда яшайдиган шахслар Халқаро бюро томонидан эълон қилинган сўнгги ҳар йиллик статистика маълумотларига кўра бирор-бир хорижий мамлакатга энг камида 1000 та талабнома берган;
(iii) бундай давлатнинг миллий идораси Халқаро бюро томонидан эълон қилинган сўнгги ҳар йиллик статистика маълумотларига кўра хорижий мамлакатларнинг фуқароларидан ёки ушбу мамлакатларда яшайдиган шахслардан энг камида 1000 та талабнома қабул қилган.
(b) Ушбу банд мақсадлари учун «талабномалар» тушунчаси фойдали моделларга талабномаларни ичига олмайди.
(2) (3)-банд қоидаларини инобатга олган ҳолда ушбу Шартнома (1)-бандга мувофиқ кучга кирган санада унинг иштирокчиси бўлмаган ҳар қандай давлат у ратификация ёрлиғи ёки Шартномага қўшилиши тўғрисидаги ҳужжатни сақлаш учун топширган санадан кейин уч ой ўтгач мазкур Шартнома қоидалари билан боғлиқ бўлиб қолади.
(3) II боб қоидалари ва ушбу Шартномага илова қилинадиган, уларга тааллуқли бўлган Йўриқнома қоидалари фақат ҳар бири (1)-бандда санаб ўтилган учта талабдан энг камида биттасини қаноатлантирадиган,II боб қоидалари билан ўзларини боғлиқ деб ҳисобламаслиги ҳақида 64(1)-моддада назарда тутилган изоҳлар бермаган учта давлат ушбу Шартнома иштирокчиларига айланган санадан эътиборан қўлланилади. Бироқ ушбу сана (1)-бандга мувофиқ Шартнома кучга кирган санага нисбатан эрта бўлмаслиги керак.
(1) (a) Ҳар қандай давлат у ўзини II боб қоидалари билан боғлиқ деб ҳисобламаслиги ҳақида маълум қилиши мумкин.
(b) (a) кичик бандига кўра изоҳни баён қилган давлатлар II боб қоидалари билан боғлиқ бўлмайди ва уларга Йўриқнома қоидалари билан тааллуқли бўлмайди.
(2) (a) (1)(a)-бандига кўра изоҳни баён қилмаган ҳар қандай давлат қуйидагиларни маълум қилиши мумкин:
(i) у ўзини халқаро талабнома нусхаси ва унинг таржимасини (белгиланганидек) тақдим этишга нисбатан39(1)-модда қоидалари билан боғлиқ деб ҳисобламайди;
(ii) халқаро талабномани миллий босқичда кўриб чиқишни кечиктиришга нисбатан 40-модда қоидалари билан назарда тутилган мажбурият халқаро талабномани ёки унинг таржимасини мазкур давлатнинг миллий идораси томонидан ёки ушбу идора воситасида эълон қилинишига тўсқинлик қилмайди. Бироқ бунда мазкур давлат 30 ва 38-моддаларда назарда тутилган чекловлардан озод қилинмаслиги тушунилади.
(b) Бундай изоҳни баён қилувчи давлатлар уларнинг баёнотларига тегишли тарзда мазкур қоидалар билан боғлиқ бўлади.
(3) (a) Ҳар қандай давлат мазкур давлатга тааллуқли бўлган ҳолларда халқаро талабноманинг халқаро эълон қилиниши талаб қилинмаслигини маълум қилиши мумкин.
(b) Агар устуворлик санасидан 18 ой тугашига халқаро талабнома (а) кичик бандига мувофиқ изоҳни баён қилган фақат бундай давлатлар кўрсатилишини ичига олса, халқаро талабнома 21(2)-моддада назарда тутилгани каби эълон қилинмайди.
(c) Бироқ (b) кичик банди қоидалари қўлланилган тақдирда ҳам халқаро талабнома Халқаро бюро томонидан қуйидаги ҳолларда эълон қилинади:
(ii) халқаро талабномага асосланган миллий талабнома ёки патент кўрсатилган давлатнинг миллий идораси томонидан ёки ушбу давлат (а) кичик бандига мувофиқ маълум қилганда унинг номидан эълон қилинганидан кейин дарҳол, аммо устуворлик санасидан 18 ойдан эрта бўлмаган ҳолда.
(4) (a) Миллий қонунчилиги ўз патентларини эълон қилиш санасидан илгариги санадан эътиборан техника даражасига таъсирини назарда тутадиган, аммо техника даражасини аниқлаш мақсадлари учун Саноат мулкини муҳофаза қилишга доир Париж конвенциясига кўра баён қилинган устуворлик санасини ушбу давлатга талабнома амалда берилган санасига тенглаштирмайдиган ҳар қандай давлат унинг кўрсатилганлигини ичига олган халқаро талабномани ушбу давлатдан ташқарида берилиши техника даражасини аниқлаш мақсадлари учун халқаро талабномани ушбу давлатга ҳақиқатда беришга тенглаштирилмайди.
(b) (a) кичик бандига мувофиқ изоҳни баён қилувчи ҳар қандай давлат ушбу қисмда 11(3)-модда қоидалари билан боғланмаган.
(c) (a) кичик бандига мувофиқ изоҳни баён қилувчи ҳар қандай давлат бир вақтда мазкур давлатда унинг кўрсатилганлигини ичига олган ҳар қандай халқаро талабноманинг техника даражасига таъсири қайси санадан эътиборан ва қандай шартларда ҳақиқий бўлишини ёзма равишда хабар қилиши керак. Ушбу хабар Бош директорга йўлланадиган билдиришнома бериш йўли билан ҳар қандай вақтда ўзгартирилиши мумкин.
(5) Ҳар қандай давлат у ўзини 59-модда қоидалари билан боғлиқ деб ҳисобламаслигини маълум қилиши мумкин. Изоҳни баён қилган бирор-бир Аҳдлашувчи давлат ва бошқа ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат ўртасида ҳар қандай низо бўлган тақдирда, 59-модда қоидалари қўлланилмайди.
(6) (a) Ушбу моддага мувофиқ баён қилинган ҳар қандай изоҳ ёзма равишда бўлиши керак. У ушбу Шартномани имзолаш вақтида, ратификация ёрлиғини ёки Шартномага қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни сақлаш учун топшириш вақтида, бундан (5)-бандда назарда тутилган ҳолат мустасно, ҳар қандай кечроқ вақтда Бош директорга йўлланган билдиришнома йўли билан баён қилиниши мумкин. Бундай билдиришнома бўлган тақдирда, изоҳ Бош директор билдиришномани олган санадан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради ва ушбу олти ойлик муддат тугашига қадар берилган халқаро талабномаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(b) Ушбу моддага мувофиқ баён қилинган ҳар қандай изоҳ Бош директорга йўлланган билдиришнома бериш йўли билан ҳар қандай вақтда олиб қўйилиши мумкин. Бундай олиб қўйиш Бош директор билдиришномани олган санадан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради ва (3)-бандга кўра баён қилинган изоҳ олиб қўйилган тақдирда, ушбу уч ойлик муддат тугашига қадар берилган халқаро талабномаларга нисбатан татбиқ қилинмайди.
(7) Ушбу Шартнома (1) дан (5) гача бандларда назарда тутилган изоҳлардан ташқари бошқа изоҳларга йўл қўймайди.
(1) Агар бирор-бир Халқаро излаш органи ёки Халқаро дастлабки экспертиза органи билан келишув бундай Орган кўриб чиқиш мажбуриятини олган халқаро талабномалар сони ёки турига вақтинчалик чеклашни назарда тутса, Ассамблея халқаро талабномаларнинг маълум тоифасига нисбатан ушбу Шартнома ва Йўриқномани босқичма-босқич қўллаш учун зарур бўлган чораларни кўради. Ушбу қоида 15(5)-моддага кўра халқаро турда излашни ўтказиш ҳақидаги илтимосларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(2) Ассамблея саналарни белгилайди, улардан эътиборан (1)-банд қоидаларини инобатга олган ҳолда халқаро талабномалар ва халқаро дастлабки экспертиза ўтказилишига талаблар берилиши мумкин. Ушбу саналар тегишинча 63(1)-модда қоидаларига кўра ушбу Шартнома кучга кирганидан кейин ёки 63(3)-модда қоидаларига кўра II боб қўлланиши бошланишидан кейин олти ойдан кеч бўлмаслиги керак.
(1) Ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат ушбу Шартномани Бош директорга йўналтирилган билдиришнома йўли билан денонсация қилиши мумкин.
(2) Денонсация Бош директор томонидан билдиришнома олинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради. Денонсация, агар ушбу олти ойлик муддат тугашига қадар халқаро талабнома берилган бўлса ва денонсация қилувчи давлат танланганда ушбу танлаш амалга оширилган бўлса, денонсация қилинаётган давлатда халқаро талабноманинг амал қилишини тугатмайди.
(1) (a) Ушбу Шартнома инглиз ва француз тилларида биттадан нусхада имзоланади, бунда ҳар иккала матн тўлалигича бир-бирига тўғри.
(b) Расмий матнлар манфаатдор ҳукуматлар билан маслаҳатлашувлардан кейин Бош директор томонидан испан, немис, португал, рус ва япон тилларида, шунингдек Ассамблея аниқлайдиган бошқа тилларда ишлаб чиқилади.
(1) Ушбу Шартноманинг асл матни у имзолаш учун ёпилганидан кейин Бош директорга сақлаш учун топширилади.
(2) Бош директор ушбу Шартнома ва унга илова қилинадиган Йўриқноманинг ўзи томонидан лозим даражада тасдиқланган иккита нусхасини Саноат мулкини муҳофаза қилишга доир Париж конвенциясига аъзо барча давлатларнинг ҳукуматларига ва сўров бўйича бошқа ҳар қандай давлатнинг ҳукуматига юборади.
(4) Бош директор ушбу Шартнома ва Йўриқномага киритилган ҳар қандай тузатишнинг ўзи томонидан лозим даражада тасдиқланган иккита нусхасини барча Аҳдлашувчи давлатларнинг ҳукуматларига ва сўров бўйича бошқа ҳар қандай давлатнинг ҳукуматига юборади.
Бош директор Саноат мулкини муҳофаза қилишга доир Париж конвенциясига аъзо барча давлатларни қуйидагилар ҳақида хабардор қилади:
(ii) 62-моддага мувофиқ қўшилиш тўғрисидаги ратификация ёрлиқлари ёки ҳужжатларини сақлаш учун топшириш ҳақида;