LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сонли «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3113, 04.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Ибрагимова) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
«Нотариус давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли.».
«151. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларидан давлат органларида ва бошқа ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатларни ва ахборотларни, шу жумладан солиқ қарздорлиги ёки коммунал тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг, тадбиркорлик субъекти таъсис ҳужжатларининг, лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларнинг нусхалари талаб қилинмайди.
Тадбиркорлик субъектларининг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан мурожаатлари мавжуд бўлганда нотариуслар давлат органларида ва бошқа ташкилотларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатларни ва ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда оладилар.
Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан давлат нотариал идоралари ушбу ҳужжатлар ва ахборотларни (архив маълумотномалари бундан мустасно) идоралараро сўров олинган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида тақдим этишлари шарт.
Давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларнинг ушбу ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан идоралараро сўров бўйича тақдим этилмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаслиги тадбиркорлик субъектига давлат хизмати кўрсатишни, хусусан, нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
Нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этаётган шахсларни идоралараро сўров орқали олинган ҳужжатлар ва ахборотларнинг мазмуни ҳақида хабардор қилиши ва бу ҳақда тасдиқловчи ёзувда кўрсатиши зарур.».
3. 39-банддаги «Оила кодексининг (бундан кейинги ўринларда Оила кодекси деб юритилади) 184-моддаси» деган сўзлар «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«уй-жойнинг техник ҳолати ва қиймати» деган сўзлар «бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, тегишли маълумотномалар нотариус томонидан идоралараро сўров орқали «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасидан ва тегишли давлат нотариал идорасидан олинади.».
«53. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бошқа шахсга ўтказилаётганда, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб қуйидагилардан бири бўлиши мумкин:
умрбод таъминлаш шарти билан уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга бериш, олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя тўғрисидаги нотариал тасдиқланган шартнома;
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга рента тўлови шарти билан ўтказилиши назарда тутилган нотариал тасдиқланган рента шартномаси;
суд қарори (ҳал қилув қарори, ажрим ва бошқалар) ёки суд ижрочисининг қарори ёхуд суд ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси;
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми аукционда сотиб олинганганлигини тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома;
маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, уйни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори;
тугатилаётган юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулкни унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаш (бўлиш) тўғрисидаги нотариал тасдиқланган келишув;
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини очиқ савдода сотиб олинганлиги тўғрисида гувоҳнома;
«531. Ўзбекистон ССРнинг қонун ҳужжатлари амал қилган даврда бунёд этилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
давлат ҳокимияти органларининг капитал қурилиш ва кейинчалик фойдаланиш учун ер участкаларини муддатсиз фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарорлари;
ваколатли органларнинг бинолар ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатлари, қарорлари, фармойишлари;
нотариал тасдиқланган: олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, мулкни бўлиш, кўчмас мулкни умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш шартномалари; иморат солиш тўғрисидаги, шахсий мулк ҳуқуқида уйларни қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги, якка тартибдаги иморат солувчилар уй-жой қурилиши жамоаларига уйларни қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги, эр-хотин ўртасида уйларни бўлиш тўғрисидаги шартномалар;
шаҳар ва туман Халқ депутатлари кенгашлари ижроия қўмиталарининг иморатларга бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш (мавжуд ҳужжатлар асосида) тўғрисидаги қарорлари;
умумий мулк бўлган иморатнинг тегишли улушига бўлган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ва мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар ҳамда уй кимошди савдосида харид қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи қонуний кучга кирган суд қарорлари ва ажримлари ёки ҳакамлик судининг қарорлари;
инвентаризация-техник материаллар, агар уларнинг матнида тўғри расмийлаштирилган, уйга мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатга аниқ ишора бўлса;
шартномаларнинг дубликатлари, нусхалари ёки олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан бошқага ўтказиш битимлари амалга оширилганлиги тўғрисида, шунингдек мерос қилиб олиш тўғрисида гувоҳнома ҳамда бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқага ўтганлигини белгиловчи бошқа нотариал ҳужжатлар берилганлиги ҳақидаги нотариал идораларнинг реестрларидан кўчирмалар.
532. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бошқа шахсга ўтказилаётганда, мазкур Йўриқноманинг 53 ва 531-бандларида кўрсатиб ўтилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилади:
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аъзолари томонидан умумий харажатларни қоплаш учун тўланадиган мажбурий бадаллар, телефон алоқаси хизмати учун тўловлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар;
коммунал хизматлар учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар (жисмоний шахсларга тегишли уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми учун);
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ўзгартирилганда, қайта қурилганда ёки бузилганда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг бу ҳақдаги қарори;
Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
солиқлар бўйича бюджет олдида қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси (бундан кейинги ўринларда давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси деб юритилади);
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома;
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи ва олтинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотномалар нотариус томонидан тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан идоралараро сўров орқали олинади.».
«борлиги ва мулкка бўлган ҳуқуқни тан олганлиги» деган сўзлар «ва уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори нотариус томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигидан идоралараро сўров орқали олинади.».
8. 57-банддаги «53-бандида» деган сўзлар «53, 531 ва 532-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 66-банддаги «Оила кодексининг 184-моддасидаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддасидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 67-банддаги «Бинолар ва иншоотларга» деган сўзлар «Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, ушбу маълумотнома нотариус томонидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасидан идоралараро сўров орқали олинади.».
«қўшимча қурилишга рухсат берганлиги ёки уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бузиш тўғрисида ва мулкка бўлган ҳуқуқни тан олиш тўғрисидаги» деган сўзлар «бу ўзгаришлар тўғрисида қарори ва уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур қарор ва маълумотнома нотариус томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасидан идоралараро сўров орқали олинади.»
«қурилиши тугалланган, аммо давлат комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинмаган объектлар рўйхати;»;
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур банднинг иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар нотариус томонидан тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан идоралараро сўров орқали олинади.».
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур банднинг учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар нотариус томонидан тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан идоралараро сўров орқали олинади.».
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур банднинг учинчи, тўртинчи, олтинчи, еттинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар нотариус томонидан тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан идоралараро сўров орқали олинади.».
«корхона таркибидаги бино ва иншоотлар учун «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси;»
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур банднинг учинчи, ўнинчи, ўн бешинчи ва ўн еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар нотариус томонидан тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан идоралараро сўров орқали олинади.».
олтинчи хатбошидаги «ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш» деган сўзлар «Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар нотариус томонидан тегишли юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказган ташкилотдан идоралараро сўров орқали олинади.».
ўн саккизинчи хатбоши «, идоралараро сўров орқали олинган ҳужжатлар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур банднинг учинчи, тўртинчи ва ўн биринчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотномалар ва юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари нотариус томонидан тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан идоралараро сўров орқали олинади.».
20. 133-банддаги «маълумот» деган сўз «маълумотнома (тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, нотариус томонидан тегишли давлат нотариал идорасидан олинади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
учинчи хатбошидаги «Бинолар ва иншоотларга» деган сўзлар «Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур банднинг учинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотномалар нотариус томонидан тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан идоралараро сўров орқали олинади.».
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар нотариус томонидан тегишли юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказган ташкилотдан идоралараро сўров орқали олинади.».
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур банднинг иккинчи, учинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар нотариус томонидан тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан идоралараро сўров орқали олинади.».
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар нотариус томонидан тегишли юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказган ташкилотдан идоралараро сўров орқали олинади.».
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур банднинг иккинчи, олтинчи, ўн биринчи, ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар нотариус томонидан тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан идоралараро сўров орқали олинади.».
26. 194-банддаги «Оила кодексининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг (бундан буён матнда Оила кодекси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, тегишли маълумотномалар нотариус томонидан идоралараро сўров орқали «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасидан ва тегишли давлат нотариал идорасидан олинади.».
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари нотариус томонидан тегишли юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказган ташкилотдан идоралараро сўров орқали олинади.».
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, ушбу маълумотнома тегишли депозитарийдан идоралараро сўров орқали олинади.».
«таъсис ҳужжати» деган сўзлар «устав фондига (капиталига) ҳисса қўшган юридик шахснинг таъсис ҳужжати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, резидент юридик шахснинг таъсис ҳужжати тегишли юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказган ташкилотдан идоралараро сўров орқали олинади.».
«Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур банднинг учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар нотариус томонидан тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан идоралараро сўров орқали олинади.».