28.11.2014 йилдаги 269-сон
Ҳужжат 19.05.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Битимларни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар (бундан буён матнда судлар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари нормаларига амал қилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
битимларни ҳақиқий эмас деб топишга ФКнинг 115 — 126 моддаларида назарда тутилган асослар бўйича йўл қўйилади, шартномани бекор қилиш асослари эса ФКнинг 382-383-моддаларида назарда тутилган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. ФКнинг 11 ва 113-моддаларига, шунингдек ИПКнинг 26-моддасига кўра, суд битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва (ёки) уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъволарни кўриб чиқишга ҳақли.
ФКнинг 128-моддасига мувофиқ, битимнинг ҳақиқий саналмаслиги битимга ҳақиқий саналмаган қисм қўшилмаса ҳам у тузилган бўлар эди, деб тахмин қилиш мумкин бўлса, унинг бошқа қисмларининг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлмайди.
6. ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Бунда судлар инобатга олишлари керакки, ФК ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво бериш имкониятини истисно этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, низоли бўлган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб фақат ФКда кўрсатилган шахслар томонидан тақдим этилиши мумкин. Шу боис, суд муҳокамаси давомида даъвогарда низоли бўлган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво тақдим этиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги аниқланса, даъвони қаноатлантириш рад этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида талаб билдирилган бўлиб, у ФКнинг қоидаларига кўра тузилмаган деб ҳисобланса, бундай талабни қаноатлантириш рад этилади.
10. ФКнинг 109-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллардан ташқари битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Қонуннинг 11-моддасига кўра, хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда судлар инобатга олишлари лозимки, ФК 115-моддасига мувофиқ битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя қилмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11.1. Агар нотариал тартибда тасдиқлаш талаб қилинадиган битим бир тараф томонидан тўлиқ ёки қисман бажарилиб, иккинчи тараф уни нотариал тартибда тасдиқлашдан бош тортаётган бўлса, суд битимни нотариал тартибда тасдиқлашни бажарган тарафнинг даъвосига кўра, ФКнинг 112-моддасига мувофиқ уни ҳақиқий деб топиши мумкин ва бундай ҳолатда унинг кейинчалик нотариал тартибда тасдиқланиши талаб этилмайди. Агар бундай битимни тузишга қонун ҳужжатларида чеклов (тақиқ) белгиланган ёки тарафлар томонидан унинг барча асосий шартлари бўйича келишувга эришилмаган бўлса, битим суд томонидан ҳақиқий деб топилиши мумкин эмас.
11.2. Агар давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим керакли шаклда тузилган бўлиб, аммо тарафлардан бири уни рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, суд ФК 112-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ бошқа тарафнинг талаби асосида битимни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли, кейинчалик эса, бу битим суд қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. Бундай ҳолатда битим бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари у давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади (ФК 366-моддаси).
12. ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12.2. ФК 129-моддасининг учинчи қисмига кўра вакил ўзига ваколат берган шахс номидан шахсан ўзига нисбатан ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган бошқа шахсга нисбатан ҳам битимлар тузиши мумкин эмас, тижорат вакиллиги бўлган ҳоллар бундан мустасно.
14. ФКнинг 123-моддасига мувофиқ алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ФК 123-моддасининг қоидалари жисмоний шахслар томонидан ҳам, юридик шахслар томонидан ҳам тузилган битимларга нисбатан татбиқ этилади.
ФКнинг 123-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ низоларни кўришда судлар, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида ва оғир ҳолатлар юз бериши тушунчаларини бир-биридан аниқ фарқлашлари лозим.
ФК 124-моддасининг мазмунига кўра, қалбаки битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланса, кўзбўямачилик учун тузилган битим низоли битим ҳисобланади.
16. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, юридик шахс ҳуқуқ лаёқатидан ташқарига чиққан ҳолда тузган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш асослари ФКнинг 125-моддасида назарда тутилган. Бунда мазкур моддада битимни ҳақиқий эмаслигининг иккита асоси назарда тутилган: юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида белгиланган унинг фаолият мақсадларига зид равишда тузилган битимлар ва тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битимлар.
16.2. Тегишли фаолият билан шуғулланиш учун лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ низоларни кўришда судлар шуни эътиборга олишлари зарурки, лицензияни олиш талаб этиладиган фаолият турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида» 2001 йил 12 майдаги қарори билан тасдиқланган. Шу сабабли, судлар инобатга олишлари лозимки, агар битим лицензияни олиш талаб этиладиган фаолият доирасида, лекин лицензия мавжуд бўлмаган ҳолда (лицензия умуман олинмаган, лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган ёки тугатилган, лицензия бекор қилинган) тузилган бўлса, битим бундай асос билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16.3. ФКнинг 125-моддасида назарда тутилган битимлар низоли бўлиб, уларни ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъвони фақат юридик шахснинг муассиси (иштирокчиси) ёки ваколатли давлат органи бериши мумкин. Шу боис, ФКнинг 125-моддасига асосан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида бошқа шахс, шу жумладан, битимдаги тараф даъво билан мурожаат қилган тақдирда, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади.
17. ФКнинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Судлар инобатга олишлари лозимки, бундай асос билан битим кимнинг манфаатида чеклаш белгиланган бўлса, фақат ўша шахснинг даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Шу боис, ФКнинг 126-моддасига асосан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво билан бошқа шахс мурожаат қилган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. ФКнинг 380-моддасига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) билан бир қаторда шартнома тузиш ҳуқуқи кимошди савдосининг предмети бўлиши мумкин.
19. ФК 381-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
Бунда судлар шуни инобатга олишлари керакки, суд муҳокамаси пайтида кимошди савдолари натижалари бўйича тузилган битимнинг ФК қоидаларига мувофиқ ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги аниқланса, кимошди савдолари ҳақиқий эмас деб топилишидан қатъи назар, бундай битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари суд томонидан қўлланилиши мумкин.
24. ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандига мувофиқ, битимни ҳақиқий эмаслиги .оқибатларини қўллаш ҳақидаги талаб билдирилганда даъво аризасида ҳар бир тарафга нисбатан айнан қайси оқибатлар қўлланилиши кўрсатилиши лозим. Агар битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини фақат даъвогарга нисбатан қўллаш сўралган бўлса, ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ўз ташаббуси билан битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини бошқа тарафга нисбатан ҳам қўллаши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашда суд, қарорнинг хулоса қисмида ИПКнинг 180-моддасига мувофиқ пул маблағларининг ундирилишини, мол-мулкнинг олиб берилишини кўрсатиши лозим.
28. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ФКнинг 114-моддасида белгиланган реституция кўринишидаги битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатлари ФК 123-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган оқибатлардан фарқ қилади. Шу боис, агар битим ФКнинг 123-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топилса, иккинчи тараф жабрланувчига унинг битим бўйича бажарган ҳамма нарсасини қайтариб бериши керак (асли ҳолича ёки пул кўринишида), жабрланувчи томонидан битим бўйича иккинчи тарафдан олинган мол-мулк (ёки унинг қиймати) эса, давлат даромадига ўтказилади. Бунда мазкур оқибатлар битим тўлиқ ёки қисман бажарилган ҳолдагина суд томонидан қўлланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.