08.01.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2648
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 08.01.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2648
Кучга кириш санаси
12.01.2015
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарори билан тасдиқланган «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарори билан тасдиқланган «Соғлом бола йили» Давлат дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун беморларни танлаб олиш тартибини белгилайди.
6. Мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилмаган фуқаролар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 майдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларда кохлеар имплантация операцияси ва ундан кейинги реабилитация тадбирлари Марказ томонидан пулли асосда ўтказилади.
7. Бемор болаларнинг ёши улар мазкур Низомнинг 14-бандига мувофиқ кўрикдан ўтказилган сана бўйича белгиланади.
8. Мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган бемор болаларни кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун Марказга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
9. Мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган беморларни кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун Марказга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
13. Мазкур Низомнинг 12-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар кохлеар имплантация операцияларини ўтказишга мутлоқ қарши кўрсатмалар ҳисобланади ва ушбу кўрсатмалар мавжуд бўлган беморлар қайта текширувдан ўтказилмайди, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
17. Бемор болалар Марказга қабул қилинган сана бўйича, мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган текширувлар хулосалари ҳамда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида Комиссия томонидан кўрикдан ўтказилади:
23. Ушбу боб талаблари мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган беморларга нисбатан татбиқ этилмайди. Ушбу беморларда кохлеар имплантация операцияси улар Марказга мурожаат қилган сана бўйича навбатма-навбат амалга оширилади.
32. Бемор болаларни Марказга қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартибига мувофиқ юборилишини таъминлаш бўйича масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)