Республикада ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига биноан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, хусусан, жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан одил судловни амалга ошириш амалиётида келиб чиқаётган масалаларни тўғри ҳал этиш бўйича тушунтиришлар бериш зарурияти туфайли «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Олий суд Пленуми қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан 1991 — 2001 йилларда жиноят ишлари бўйича қабул қилинган қуйидаги қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Олий суд Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 21-сонли қарори:
а) 3-бандининг иккинчи хатбошиси «икки ёки ундан ортиқ шахснинг» сўзларидан кейин «биргаликда» сўзи билан тўлдирилсин;
б) 4-бандининг биринчи хатбошисидаги «ҳокимият ёки» сўзлари ҳамда «(Жиноят кодексининг 271-моддаси)» сўзларидан кейинги «Жиноят кодексининг 271-моддаси» сўзлари чиқарилсин;
в) 5-бандининг биринчи хатбошисидаги «(Жиноят кодекси 272 м. I қ.)» сўзлари «(Жиноят кодекси 273-моддасининг 1-қисми)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«(ўзгага бериш, ҳадя этиш, бошқа шахсга укол қилиш, алмаштириш, қарз ва қарзи эвазига бериш ҳамда сотиш ва ҳоказолар)». Ушбу хатбоши «Чунки гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сотиш-ўтказишнинг бир усули деб ҳисобланиши керак» деган жумла билан тўлдирилсин;
«Қайд этилган жиноятни квалификация қилишда биринчи навбатда ўтказилган (сотилган) гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар миқдоридан келиб чиқиш керак»;
е) 5-бандининг учинчи хатбошисидаги «(Жиноят кодекси 272 м. 2-қ.)» сўзлари «(Жиноят кодекси273-моддаси 5-қисми)» сўзлари билан ҳамда «...улар учун моддий қийматликлар олинишини назарда тутади» сўзлари «гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат кўп миқдорда сотилсагина мазкур модданинг 5-қисми билан квалификация қилиниши лозим» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 6-банди биринчи хатбошисининг охирги жумласидаги «273-моддаси ёки сотиш мақсади бўлганида Жиноят кодекси 25-моддаси ва 272-моддасининг 2-қисми билан квалификация қилиниши керак» деган сўзлар «25, 273-моддасининг 5-қисми билан квалификация қилиниши керак» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з) 7-бандининг иккинчи хатбошисидаги «1995 йил 1 апрелдаги наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг қарорига 1-сонли иловада мавжуд» сўзлари «1998 йил 22 майдаги наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг қарорига иловада мавжуд» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Қонун мазмунига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш ёки сақлаш деганда айбдор томонидан ғараз мақсадни кўзда тутган-тутмаганлигидан қатъи назар, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун махсус шароит яратилган (истеъмол қилиш мосламалари, гиёҳвандлик воситалари билан таъминланган-таъминланмаганлигининг аҳамияти йўқ) хоналарни бир ёки бир неча маротаба бериб туриши тушунилиши лозим. Тушунтирилсинки, бошқалар томонидан хонадондан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга билдирмасдан гиёҳвандлик воситаларини ўзлари билан олиб келиб истеъмол қилганликлари аниқланса, хонадондан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳаракатини бангихона ташкил қилган деб баҳоламаслик лозим»;
к) 8-бандининг иккинчи хатбошисидаги «273-моддасининг 4-қисми ва 272-моддасининг 1 ёки 2-қисмларида» сўзлари «273-моддасининг тегишли қисмларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 9-бандининг биринчи хатбошисидаги «273-моддасининг 5-қисми» сўзлари «273-моддасининг 6-қисми» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни озгинадан кўпроқ ёки кўп миқдорга мансублиги масаласини ҳал этиш тергов органи ва суднинг ваколати доирасига киради, бунда улар наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 1998 йил 22 май 3-рақамли қарори билан тасдиқланган «Қонунга хилоф сақлашдаги ёки муомаладаги топилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ўлчамини оз, озгинадан кўпроқ ва кўп миқдорга мансублиги Рўйхати»даги тавсияга амал қилишлари зарур»;
н) 17-бандининг учинчи хатбошисидаги «аёлларга,» сўзидан кейин «60 ёшдан ошган эркакларга,» сўзлари билан тўлдирилсин;
о) 19-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Қуролли кучлар ҳарбий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Олий суд Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги «Контрабанда ва божхона қонунларини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида» ги 2-сонли қарори:
а) 2-бандидаги «жуда кўп миқдорда ўтказилганда» ҳамда «(божхона қонунларини бузиш)» сўзлари тегишлигича «ўтказиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин кўп миқдорда содир этилса» ва «(божхонага доир қонун ҳужжатларини бузиш)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-бандининг «е» кичик бандидаги «1-қисмининг «б» бандида» сўзлари «2-қисмининг «г» бандида» сўзлари билан алмаштирилсин;
3. Олий суд Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 3-сонли қарори:
«Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ишларни апелляция, кассация ва назорат тартибида кўришда қайд этилган туркумдаги ишларни кўриш сифати устидан тегишли назоратни таъминласинлар ва суд хатоларини ўз вақтида тузатиш учун зарур бўлган чораларни кўрсинлар».
4. Олий суд Пленумининг 1996 йил 15 мартдаги «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 9-сонли қарори:
«Савдо ёки воситачилик фаолиятини рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаган, назорат қилинмайдиган фойда олиш мақсадида товарларни олган ва қайта сотган ҳолда амалга ошириш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 176-моддасининг 2-қисми, худди шундай ҳуқуқбузарликни анча миқдорда содир этиш эса 176-модданинг 3-қисми бўйича маъмурий жавобгарликни юзага келтиради. Маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ўшандай ҳаракатларни анча миқдорда содир этиш Жиноят кодекси 188-моддасининг 1-қисми бўйича жиноий жавобгарликни юзага келтиради»;
б) 4-бандининг учинчи хатбошисидаги «анча ёки кўп миқдорда» сўзлари «кўп ёки жуда кўп миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Худди шундай ҳаракатлар анча миқдорда содир этилганда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 174-моддасининг 2-қисми бўйича жавобгарлик юзага келади»;
«Худди шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилганда Жиноят кодекси 184-моддасининг 1-қисми бўйича жиноий жавобгарлик юзага келади»;
е) 14-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят судлари ва Тошкент шаҳар судининг» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Олий суд Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида» ги 16-сонли қарори:
б) 1.9-бандининг биринчи хатбошисидаги «Кассация ва назорат», иккинчи хатбошисидаги «Кассация ёки назорат» ҳамда 1.10 бандидаги «Кассация ва назорат» сўзлари тегишлигича «Апелляция, кассация ва назорат» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2.12-бандидаги «илгариги ҳукм бўйича ўталмаганлиги судга маълум бўлган жазо қисман бўлсада янги жиноят учун тайинланган жазога қўшмаслик» сўзлари чиқарилсин;
г) 5.1-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «кассация ёки назорат» сўзлари «апелляция, кассация ёки назорат» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 9.1-бандининг охирги хатбошисидаги «янги жиноят учун тайинланган жазога ўталмай қолган қўшимча жазони (ёки унинг қисмини) қўшмаслик» сўзлари чиқарилсин;
е) 9.7-бандининг биринчи хатбошисидаги «кассация (назорат)» сўзлари «апелляция, кассация (назорат)» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 10-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 36-сонли қарори:
17-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Қуролли Кучлар ҳарбий суди, вилоят судлари ва Тошкент шаҳар суди» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Олий суд Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 37-сонли қарори:
7-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Тошкент шаҳар, вилоят, Қуролли Кучлар ҳарбий судлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Олий суд Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Республика судлари томонидан оммавий тартибсизликлар учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларни қўллаш амалиёти билан боғлиқ айрим масалалар тўғрисида» ги 38-сонли қарори:
«Бирор бир жиноий ҳаракатни содир этмаган, аммо оммавий тартибсизлик жараёнида оломон орасида бўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортилмайдилар, балки йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси билан жавобгарликка тортилиши мумкин»;
«Тушунтирилсинки, судлар жиноий ва маъмурий ишларни кўриш вақтида, амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек бундай мазмундаги материалларни тарқатиш фактлари аниқланса, Жиноят кодексининг 159-моддаси белгилари билан жиноят иши қўзғатишга мажбурдирлар».
9. Олий суд Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги 39-сонли қарори:
15-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Тошкент шаҳар суди, вилоят ва Қуролли Кучлар ҳарбий судлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Олий суд Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 40-сонли қарори:
б) 24-бандидаги «кассация ва назорат» сўзлари «апелляция, кассация ва назорат» сўзлари билан алмаштирилсин;
11. Олий суд Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 41-сонли қарори:
а) 20-бандининг иккинчи хатбошисидаги «кассация» сўзлари тегишлича «апелляция» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 21-бандининг биринчи хатбошисидаги «498-моддасига» сўзи «4972-моддасига» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 22-бандининг биринчи хатбошисидаги «498-моддасига» ҳамда «кассация» сўзлари тегишлигича «4972-моддасига» ҳамда «апелляция» сўзлари билан алмаштирилсин;
а) 8-бандининг иккинчи хатбошисидаги «кассация ва назорат» сўзлари «апелляция, кассация ва назорат» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Олий суд Пленумининг 1997 йил 22 августдаги «Судлар томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги 12-сонли қарори:
21-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий судига, Тошкент шаҳар ва вилоят судларига, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий судига ишларни кассация ва назорат тартибида» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судига, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига ишларни апелляция, кассация ва назорат тартибида» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги «Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида» ги қарорининг бажарилиши тўғрисида»ги 13-сонли қарори:
а) 2-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Тошкент шаҳар ва вилоят судлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ҳарбий суди» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-бандидаги «кассация ва назорат» сўзлари «апелляция, кассация ва назорат» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги 11-сонли қарори:
а) 4-бандининг биринчи хатбошисидаги «167-моддаси 3-қисмининг «в» банди» сўзлари «167-моддаси 2-қисмининг «г» банди» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-бандининг биринчи хатбошисидаги «167-моддасининг 4-қисми билан тавсифланганда Жиноят кодекси ушбу моддаси 1,2 ва 3-қисмлари» сўзлари «167-моддасининг 3-қисми билан тавсифланганда Жиноят кодекси ушбу моддаси 1 ва 2-қисмлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 31-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Тошкент шаҳар ва вилоят судларига, Қуролли кучлар ҳарбий судига жиноят ишларини кассация ва назорат тартибида кўраётганда» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига жиноят ишларини апелляция, кассация ва назорат тартибида кўраётганда» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги 21-сонли қарори:
а) 6-бандининг охирги хатбошисидаги «кассация ёки назорат» сўзлари «апелляция, кассация ёки назорат» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 16-бандининг биринчи хатбошисидаги «кассация ёки назорат» сўзлари «апелляция, кассация ёки назорат» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 23-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси олий суди, Тошкент шаҳар суди ва вилоят судлари, Қуролли Кучлар Ҳарбий суди» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Олий суд Пленумининг 1998 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1997 йил 26 декабрда тасдиқланган Божхона кодексининг қабул қилиниши муносабати билан суд амалиётида вужудга келган айрим масалалар тўғрисида»ги 30-сонли қарори:
«Маъмурий жазо тариқасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 33-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирдагина қўлланмаслиги мумкин»;
б) 12-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Тошкент шаҳар ва вилоят судлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Олий суд Пленумининг 1998 йил 28 декабрдаги «Фуқароларнинг суд ишларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти ҳақида»ги 31-сонли қарори:
б) 10-бандининг учинчи, бешинчи хатбошиларидаги «кассация» сўзи «апелляция, кассация» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 15-бандининг иккинчи хатбошисидаги «кассация» сўзи «апелляция ва кассация» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 17-бандининг иккинчи хатбошисидаги «кассация судида» сўзи «апелляция, кассация инстанцияси судларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 19-бандининг биринчи хатбошисидаги «кассация» сўзи «апелляция, кассация» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 20-бандининг иккинчи хатбошисидаги «кассация» сўзи «апелляция ва кассация» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 25-бандидаги «ижро қилинадиган жойдаги судга» сўзларидан кейин «ёки Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ҳудудий бўлимига» сўзлари билан тўлдирилсин;
и) 29-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Олий судлари, вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Олий суд Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги «Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарори:
а) 8-бандининг биринчи хатбошисидаги «169-модда 4-қисми» ҳамда «ушбу модда 1, 2 ва 3-қисмлари» сўзлари тегишлигича «169-моддаси 3-қисми» ҳамда «ушбу модда 1 ва 2-қисмлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 12-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Тошкент шаҳар ва вилоят судлари, Қуролли Кучлар Ҳарбий суди» ва «кассация ва назорат» сўзлари тегишлигича «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» ва «апелляция, кассация ва назорат»сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Олий суд Пленумининг 1999 йил 14 майдаги «Жиноий жазо чораларини қўллаш бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар ҳақида» ги 11-сонли қарори:
а) преамбула еттинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Тошкент шаҳар ва унга тенглаштирилган судлар» ҳамда «кассация ва назорат» сўзлари тегишлигича «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» ҳамда «апелляция, кассация ва назорат» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Тошкент шаҳар ва унга тенглаштирилган судларнинг» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Олий суд Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг бажарилиши ҳақида»ги 17-сонли қарори:
а) 2-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, Республика Ҳарбий суди» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-бандидаги «кассация ва назорат» сўзлари «апелляция, кассация ва назорат» сўзлари билан алмаштирилсин;
22. Олий суд Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги «Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 19-сонли қарори:
«Агар жабрланувчи пора талаб қилинганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган бўлиб, тезкор тадбир давомида жабрланувчининг мулкидан пора предмети тариқасида фойдаланилган бўлса, ушбу мулк Жиноят-процессуал кодекси 211-моддасининг 4-бандига асосан жабрланувчига қайтарилиши лозим, бошқа ҳолатларда пора предмети суд ҳукми билан давлат эгалигига ўтказилади».
23. Олий суд Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги 8-сонли қарори:
а) 10-бандидаги «ўзлаштириш ёки растрата қилиш,» сўзлардан кейин «фирибгарлик, ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш,» сўзлари киритилсин;
«Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига қарашли бўлган жиноят нарсалари деб топилган валюта қимматликларининг давлат эгалигига ўтказилиши масаласи Жиноят-процессуал кодексининг 211, 284, 285-моддалари тартибида ҳал қилиниши лозим».
г) 14-бандининг 3-хатбошисидаги «судланувчиларга нисбатан мол-мулкни мусодара этишни қўллаш ёки қўлламасликдан қатъий назар» сўзлари чиқарилсин;
д) 16-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, ҳарбий суд, Тошкент шаҳар ва вилоят судлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Олий суд Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 21-сонли қарори:
14-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят ва Тошкент шаҳар суди» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Олий суд Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги «Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 22-сонли қарори:
а) 23-бандидаги «туман (шаҳар) суди» сўзлари «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 27-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Тошкент шаҳар ва вилоят судлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Олий суд Пленумининг 2000 йил 22 декабрдаги «Жиноят учун жазо чорасини тайинлаш борасида суд амалиётида вужудга келган айрим масалалар тўғрисида»ги 31-сонли қарори:
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Олий суд Пленумининг 2001 йил 1 июндаги «Жиноят ишларини апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриш амалиёти ҳақида»ги 5-сонли қарори:
«Шунингдек, маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган ўзгаришлар назарда тутилган бўлса, суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишга улар қонуний кучга кирганидан кейин бир йил мобайнидагина йўл қўйилишига эътибор қаратилсин (Жиноят-процессуал кодексининг 513-моддаси);
28. Олий суд Пленумининг 2001 йил 2 ноябрдаги «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини суд амалиётида қўллаш ҳақида»ги 25-сонли қарори:
«Жиноят кодексининг 661-моддасида рўйхати келтирилган жиноятлардан бошқа ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир қилган шахслар билан шу ишлар юзасидан жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёхуд унинг қонуний вакили деб топилганлар ўртасида ярашувга эришилган тақдирда жиноят содир этган шахсни Жиноят кодексининг 65 ва 66-моддаларига асосан жавобгарликдан озод қилиш ёки шу кодекснинг 70 ва 71-моддаларига асосан жазодан озод қилиш масаласи муҳокама этилиши шарт».