Қимматли ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ҳамда ҳайвонлар турларининг нодир генофондини муҳофаза қилиш ва сақлаб қолишни кучайтириш, ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озуқа ва манзарали ўсимликларнинг турларини, ёввойи ҳайвонлар маҳсулотларини четдан республикага олиб киришни ва республикадан четга олиб чиқиб кетишни тартибга солиш, уларнинг тури ва сони сақланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. Мулк шаклидан, хўжалик фаолияти туридан ва кимнинг тасарруфида эканлигидан қатьи назар барча корхоналар ва ташкилотларга, шунингдек хусусий шахсларга тегишли рухсатномаси бўлмай туриб ёввойи ҳайвонларнинг (шу жумладан заҳарли жониворлар ва балиқларнинг) қимматли ва йўқолиб бораётган турларини овлаб тутиш (отиш), тутқинликда сақлаш ва республикадан четга олиб чиқиб кетиш, улардан заҳар олиш ва бу заҳарларни сотиш, доривор, озуқа ва манзарали ўсимликларнинг ёввойи турларини тайёрлаш ман этилсин.
«Қизил китоб»га киритилган ўсимликлар ва жониворларни табиатдан ҳар қандай кўринишда тортиб ажратиб олишга, алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тақдимномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси берадиган рухсатномалар асосида йўл қўйилади;
овланадиган ҳайвонларни (шу жумладан заҳарли жониворлар ва балиқларни) овлаш ҳамда уларнинг маҳсулотларини тўплаш, ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озуқа ва манзарали ўсимликларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси берадиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади;
«Қизил китоб»га киритилган ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озуқа ва манзарали ўсимликларнинг турларини, ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан заҳарли жониворлар ва балиқларни), уларнинг маҳсулотларини, коллекциялар, гербарийлар ва ўлжаларни четдан республикага олиб киришга ва республикадан четга олиб чиқиб кетишга Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги берадиган лицензиялар бўйича рухсат этилади.
ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан заҳарли жониворларни ) кўпайтириш ва уларнинг маҳсулотларини олиш мақсадида тутқинликда сақлаш тартибини;
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш ҳамда овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг VIII бўлими (63—69-бандлар)га қаранг («Ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш»).
«Қизил китоб»га киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни овлаганлик (отганлик), тўплаганлик, сотганлик ва республикадан четга олиб чиқиб кетиш учун тўланадиган ҳақ миқдори, уни ундириб олиш ва бюджетга ўтказиш тартибини, шунингдек ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озуқа ва манзарали ўсимликлар тайёрлашга рухсатномалар бериш тартибини тасдиқласин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш ҳамда овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 1-иловасига қаранг («Ёввойи ҳайвонлар тутилганлиги учун тўловлар миқдори»).
4. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ўсимлик ва ҳайвонот олами табиий бойликларидан фойдаланилиши, уларни четдан республикага олиб кириш ва республикадан четга олиб чиқиб кетиш қоидаларига риоя этилиши устидан лозим даражадаги назоратни таъминласинлар.