LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли «Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
икки ой муддатда мазкур қарор кучга киргунга қадар берилган лицензияларни хатловдан ўтказсин, уларнинг амал қилиш муддати Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларга мувофиқлаштирилишини ҳамда лицензиатлар билан лицензия битимлари тузилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Нефть, газ (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород гази) ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолият лицензияланиши керак.
3. Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолият фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
4. Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосалари тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензия битими тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш учун Комиссия ҳузурида «Ўздавнефтгазинспекция» ҳамда давлат бошқаруви бошқа органлари мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб юритилади) тузилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
7. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилиши мумкин.
8. Қуйидагилар нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) лицензиат томонидан нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек амалдаги экология, санитария, метрология, ёнғиндан сақлаш ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш;
б) юридик шахс штатида лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган раҳбар ва инженер-техник ходимларнинг, шунингдек махсус тайёргарликдан ўтган хизмат кўрсатувчи техник ходимларнинг мавжуд бўлиши;
в) қазиб олинадиган ва сотиладиган маҳсулот турларига сифат сертификатининг мавжудлиги ва уларнинг амалда сифат сертификатига мувофиқлиги;
г) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан тегишли моддий-техника базасидан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш асбоб-ускуналаридан, бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;
д) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжудлиги;
е) лицензия талабгорига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, лицензияланадиган фаолият турини амалдаги нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун зарур бўлган моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, қурилиш машиналари, механизмлар ва транспорт, асбоблар, энергетика қурилмалари, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерлар) мавжуд бўлиши.
9. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 8-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
10. Раҳбарларга, ходимларга, моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа техника воситаларига минимал талаблар Комиссия томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг номери, лицензия бериш тўғрисида фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури;
(11-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
в) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) лицензия талабгори ходимларининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ келувчи малакага эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси, шу жумладан штатдаги ходимларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати;
д) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, хоналар, қурилиш машиналари, механизмлар ва транспорт, асбоблар, электр қурилмалари, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерларга эгалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг лицензия талабгори моддий-техника базасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек ходимларнинг билимлари текширилганлиги тўғрисидаги хулосаси;
(11-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
ж) «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ўрнатилган технология жараёнларининг ва технология асбоб-ускуналари аҳволининг амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
з) Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органларининг моддий-техника базаси ва ишларни амалга ошириш технологиясининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
и) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёнғин назорати органларининг техника базасининг ва ходимларнинг ёнғиндан сақлаш талабларига мувофиқлиги ва тайёрланганлиги тўғрисидаги хулосаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
13. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан белгиланган тартибда белгиланадиган шахс бажаради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 394-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
16. Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати лицензия олишга ариза ва барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўттиз кунни ташкил қилади.
17. Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулоса тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Комиссия ишчи гуруҳ таклифи олингандан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
18. Ишчи гуруҳ лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
19. Лицензия битими лицензияловчи орган ҳамда лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
нефть, газ (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород гази) ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолият хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.
20. Лицензия белгиланган шаклдаги бланкаларда ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Лицензиялар бланкаларини тайёрлаш, уларни ҳисобга олиш, сақлаш ва расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 майдаги 200-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
21. Лицензия лицензия талабгори томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
22. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
23. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи гуруҳ мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
25. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда ишчи гуруҳ ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан биргаликда Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Комиссия ишчи гуруҳ таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда ишчи гуруҳга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
27. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
28. Ишчи гуруҳ лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш ишчи гуруҳ томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
30. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текширади;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;
текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузади;
лицензиатга аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди;
Комиссияга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарорни кўриб чиқиш учун киритади.
Давлат назорат органлари, шунингдек давлат ҳокимияти бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида, лицензия талаблари ва шартлари бузилишлари аниқланганда лицензияловчи органга аниқланган бузилишлар ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида хабар қилиши керак.
32. Ишчи гуруҳ лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда давлатнинг тегишли бошқарув ва назорат органлари мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга. Текширишлар натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
34. Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар: юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами), почта манзили, телефони ва факси рақами, электрон почтаси манзили;
д) лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш,
қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
1. Мазкур Низом магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ишлар турларини ўз ичига олади.
2. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
3. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензия битими тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш учун Комиссия ҳузурида «Ўздавнефтгазинспекция» ҳамда давлат бошқаруви бошқа органлари мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб юритилади) тузилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга оширишга лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
6. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилиши мумкин.
7. Қуйидагилар магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) лицензиат томонидан магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек амалдаги экология, санитария, метрология, ёнғиндан сақлаш ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш;
б) юридик шахс штатида лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган раҳбар ва муҳандис-техник ходимларнинг, шунингдек хизмат кўрсатувчи техник ходимларда махсус тайёргарликнинг мавжуд бўлиши;
в) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан тегишли моддий-техника базаси (бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари, технология асбоб-ускуналари, транспорт, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерлар, норматив-техник ҳужжатлар)дан ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;
г) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжудлиги.
8. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 7-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
9. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган раҳбарларга, ходимларга моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига минимал талаблар Комиссия томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг номери, лицензия бериш тўғрисида фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури;
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
в) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) лицензияланадиган ишлар турларини бажарадиган мутахассислар тўғрисида маълумотлар (сони, маълумоти, мутахассислиги бўйича иш стажи);
д) техник жиҳатдан жиҳозланганлиги ва лицензияланадиган ишларни бажариш бўйича норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;
е) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишда фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарига эгалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг лицензия талабгори моддий-техника базасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек ходимларнинг билимлари текширилганлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно);
(10-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
з) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг технология жараёнларининг ва технология асбоб-ускуналари аҳволининг амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно);
и) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органларининг моддий-техник база ва ишларни амалга ошириш технологиясининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси(магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
к) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёнғин назорати органларининг техник базанинг ёнғиндан сақлаш нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги ва ходимларнинг улар бўйича тайёргарлик даражаси тўғрисидаги хулосаси;
л) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг моддий-техник базанинг, ишларни амалга ошириш технологиясининг лойиҳалаштириш ва қурилиш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти бундан мустасно);
11. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан белгиланган тартибда белгиланадиган шахс бажаради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 394-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
15. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 2-иловага биноан схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати лицензия олишга ариза ва барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўттиз кунни ташкил қилади.
16. Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулоса тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Комиссия ишчи гуруҳ таклифи олингандан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
17. Ишчи гуруҳ лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
18. Лицензия битими лицензияловчи орган ҳамда лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.
19. Лицензия белгиланган шаклдаги бланкаларда ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Лицензиялар бланкаларини тайёрлаш, уларни ҳисобга олиш, сақлаш ва расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 майдаги 200-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
20. Лицензия лицензия талабгори томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
21. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
22. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи гуруҳ мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда, тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
24. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда ишчи гуруҳ ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарорнинг тегишли протоколи лойиҳаси билан биргаликда Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Комиссия ишчи гуруҳ таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
26. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
27. Ишчи гуруҳ лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш ишчи гуруҳ томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текширади;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;
текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузади;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди;
Комиссияга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун киритади.
Давлат назорат органлари, шунингдек давлат ҳокимияти бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида, лицензия талаблари ва шартлари бузилишлари аниқланганда лицензияловчи органга аниқланган бузилишлар ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида хабар қилиши шарт.
31. Ишчи гуруҳ лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда «Ўздавнефтгазинспекция» мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга. Текширишлар натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
32. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
33. Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
тўлиқ ва қисқартирилган номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами), почта манзили, телефони ва факси рақами, электрон почтаси манзили;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
д) лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть
маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш,
улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш,
улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть
маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА