LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
лицензиялар бериш тўғрисида хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссия ҳақидаги Низомни ва Комиссия таркибини;
баҳоловчи малакасини бериш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Белгилансинки, 2003 йил 1 августгача тегишли лицензия олмаган юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум этиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси (кейинги ўринларда матнда лицензияловчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Лицензиялар бериш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссия ташкил этилади. Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси мажлиси бир ойда камида бир марта ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун баҳолаш фаолиятининг қуйидаги йўналишлари бўйича намунавий (оддий) лицензиялар берилади:
кўчар мулкни баҳолаш ҳуқуқи учун, қимматли қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари;
бизнесни баҳолаш ҳуқуқи учун (мулкий комплекс сифатидаги корхоналар, моддий ва номоддий активларнинг барча турлари).
(4 ва 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 июндаги 128-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 24-25-сон, 224-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш миллий стандартлари талабларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
лицензия олишда ушбу Низомда назарда тутилган миқдорда тўлиқ шакллантирилган устав капиталининг мавжудлиги;
баҳоловчи томонидан баҳолаш фаолиятини фақат битта баҳоловчи ташкилотда амалга ошириш. Бунда баҳолаш фаолияти баҳоловчи томонидан бошқа баҳоловчи ташкилотда фақат у баҳолаш фаолиятини амалга оширган баҳоловчи ташкилот билан тузилган меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тўхтатилгандан, бекор қилингандан ёки унинг муддати тугагандан кейин амалга оширилиши мумкин;
баҳолаш фаолиятини амалга оширишда баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белиланган тартибда мустақилликни таъминлаш;
баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган шахс (шахслар) томонидан баҳолаш тўғрисида ҳаққоний ҳисобот тузиш;
баҳоловчи ташкилотда ўз баҳоловчилари ишлари сифатини назорат қилишнинг тасдиқланган ички қоидалари мавжудлиги;
лицензияловчи органни номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 10 кун муддатда хабардор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига белгиланган шаклда баҳолаш фаолияти тўғрисида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси талабига кўра баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотларни тақдим этиш.
(7-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
кўчар мулкни (қимматли қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари) баҳоловчи ташкилотлар — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1500 бараварига тенг миқдорда устав капиталига ва камида иккита баҳоловчи штатига эга бўлиши керак;
кўчмас мулкни (мулкий комплекс сифатидаги корхоналардан ташқари) баҳоловчи ташкилотлар — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2000 бараварига тенг миқдорда устав капиталига ва камида учта баҳоловчи штатига эга бўлиши керак;
бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхоналар, моддий ва номоддий активларнинг барча турларини) баҳоловчи ташкилотлар — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2500 бараварига тенг миқдорда устав капиталига ва камида тўртта баҳоловчи штатига эга бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Баҳоловчи ташкилотлар қўшимча баҳолаш фаолияти профессионал хизматларининг фақат қуйидаги турларини кўрсатиши мумкин:
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 июндаги 128-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 24-25-сон, 224-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари, муассислар (қатнашчилар) рўйхати, уларнинг манзили ва фаолият турлари;
(8-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
в) лицензия талабгори аризасининг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун йиғимнинг лицензия талабгори тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) лицензия талабгори штатида турган ушбу Низомда назарда тутилган миқдордаги баҳоловчилар малака сертификатларининг тасдиқланган нусхалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
з) пул маблағларининг устав капиталига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (бухгалтерия ҳисоби тўғрисида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошланғич ҳисобга олиш ҳужжатлари нусхалари);
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 июндаги 128-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 24-25-сон, 224-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
9. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
10. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлар лицензияловчи орган таркибий бўлинмасининг (Биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бошқармаси) масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
11. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(13-банд биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг бюджетдан ташқари фондга ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
14. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар илова қилинган аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
15. Лицензия талабгорининг барча ҳужжатлар илова қилинган аризаси ариза олинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
Эксперт комиссияси ариза олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
16. Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида уч кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
17. Лицензияловчи орган билан лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 июндаги 128-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 24-25-сон, 224-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензия битими талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
18. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари лицензияловчи орган буюртманомасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бошқармаси раҳбари лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
19. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.
20. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
21. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этадиган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
23. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.
Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
Эксперт комиссияси етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида уч кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Юридик шахс — лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга қайта расмийлаштириладиган лицензиянинг асл нусхаси ва кўрсатилган ўзгартиришларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
26. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
27. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг бюджетдан ташқари фондга ўтказилади.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
29. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия дубликатлари беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида лицензияловчи органнинг бюджетдан ташқари фондига киритиладиган йиғим ундирилади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
30. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш;
(31-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, , 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тегишли равишда «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, , 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар баҳоловчи ташкилот лицензиясининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузишга киради:
баҳолаш тўғрисида мулкдорга ва (ёки) буюртмачига моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ҳаққоний бўлмаган ҳисобот тузиш;
баҳолаш ишларини ўтказишда олинган махфий ахборотни мулкдор ёки баҳолаш буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
баҳолаш фаолиятини амалга оширишда баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақилликни таъминламаганлик;
лицензияловчи орган томонидан ўтказиладиган лицензия талаблари ва шартларини текширишлардан бўйин товлаш;
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 июндаги 128-сонли қарори асосида хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 24-25-сон, 224-модда)
34. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд томонидан лицензияловчи органнинг қарори асоссизлиги эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 июндаги 128-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 24-25-сон, 224-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)