Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда хусусийлаштирилган корхоналарда корпоратив бошқариш принципларини янада жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг раҳбарини ёллаш тўғрисидаги Намунавий меҳнат шартномаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари Хусусийлаштирилган корхоналарни бошқаришни такомиллаштириш масалалари бўйича махсус комиссия, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда 2003 йил 1 июлгача бўлган муддатда уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, бошқа хўжалик бирлашмаларининг таъсис ҳужжатларини Президентнинг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон Фармони талабларига мувофиқлаштирсинлар, бунда уларнинг таркибига кирувчи корхоналарнинг амалий фаолиятига асоссиз аралашиш имконини берувчи қоидалар истисно этилишини назарда тутсинлар.
Зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасига Ҳукуматнинг алоҳида хўжалик бирлашмалари фаолиятини ташкил этиш масалаларини тартибга солувчи қарорларига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар тақдим этилсин.
2003-2004 йилларда акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетларини танлов асосида профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга босқичма-босқич бериш жадвалини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
2003 йил 1 июлгача мулкида давлат улуши 26 фоизни ва ундан кўпроқни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларининг давлат активларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари билан акциядорлик жамиятлари профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга берилган муддатгача амал қиладиган шартномалар тузсин;
зарурат бўлганда акциядорлик жамиятларининг устав фондидаги 25 фоиз ва ундан кам миқдордаги давлат активларини бошқариш юзасидан ишончли бошқарувчилар билан тузилган шартномаларни Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига мувофиқ улар биржа ва биржадан ташқари бозорларда тўлиқ сотилгунгача бўлган даврга узайтирсин.
тафтиш комиссияси аъзолари ўз фаолиятининг уларнинг ушбу акциядорлик жамиятларидаги ёллаш бўйича меҳнат фаолияти билан бирга қўшиб олиб борилишига йўл қўйилмайди;
акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетлари қийматини баҳолаш, якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириладиган корхоналардан ташқари, баҳолаш ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва уларни сотишда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан бошланғич нарх сифатида белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини бошқариш харажатлари акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларига ҳисобланган дивидендларнинг бир қисми ҳисобига, улар бўлмаган тақдирда эса — давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат активларини бошқариш хизматларига ҳақ тўлаш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
5. Белгилансинки, 2003 йил 1 февралдаги ҳолатига кўра устав фонди Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича 50 минг АҚШ долларидан кам миқдорда бўлган илгари ташкил этилган акциядорлик жамиятлари 2004 йил 1 январгача ўз устав фондларини қайта рўйхатдан ўтказиш санасида кўрсатиб ўтилган суммадан кам бўлмаган миқдорга келтиришлари ёхуд белгиланган тартибда бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга айлантирилиши шарт.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низомда акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгашини (кейинги ўринларда матнда «Кузатувчи кенгаш» деб юритилади) ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи намунавий нормалар мавжуд.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муайян бир акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши тўғрисидаги Низом мазкур акциядорлик жамиятининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
2. Кузатувчи кенгаш жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, қонун ва уставда фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
Овоз берувчи акцияларга эгалик қилувчи акциядорлар сони ўттизтадан кам бўлган жамиятда жамият уставида Кузатувчи кенгаш функциялари Акциядорлар умумий йиғилишига юкланиши мумкин. Ушбу ҳолда жамият уставида Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш ваколатига тегишли бўлган жамиятнинг муайян шахси ёки органи тўғрисидаги кўрсатма мавжуд бўлиши керак.
3. Жамият Кузатувчи кенгашининг сон таркиби уставда ёки Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади. Оддий (одатдаги) ёки бошқа овоз берувчи акцияларга эгалик қилувчи акциядорлар сони 500 дан ортиқ бўлган очиқ акциядорлик жамияти учун Кузатувчи кенгашнинг сон таркиби еттита аъзодан кам бўлиши мумкин эмас, оддий (одатдаги) ёки бошқа овоз берувчи акцияларга эгалик қилувчи акциядорлар 1000 дан ортиқ бўлган жамият учун эса камида тўққизта аъзодан кам бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 72-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузиш санасини белгилаш, шунингдек Акциядорларнинг умумий йиғилишини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш;
Акциядорларнинг умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш ва жамият аудиторини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни киритиш;
агар жамият уставига мувофиқ ёки Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан унга бундай ҳуқуқ берилган бўлса, акцияларнинг номинал қийматини эълон қилинган акцияларнинг сони ва турлари доирасида кўпайтириш йўли билан жамиятнинг устав фонди миқдорини кўпайтириш;
агар жамият уставида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, облигациялар ва қимматли қоғозларни жойлаштириш;
қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш, агар жамият устави ёки унинг Умумий йиғилиши қарорига мувофиқ унга бундай ҳуқуқ берилган бўлса;
жамият ижро этувчи органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва бошқалар), унинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш, агар жамият уставида бу унинг ваколатларига тегишли бўлса;
акциядорлик жамияти номидан ижро этувчи орган раҳбари (Бошқарув раиси, директор)ни ва коллегиал ижро этувчи орган (Бошқарув, Дирекция) аъзоларини бир йил муддатга ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузиш;
йиллик бизнес-режаларни тасдиқлаш, агар жамият уставида ушбу масалани ҳал этиш унинг ваколатига тегишли бўлса ёки Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан ушбу масала унга топширилган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ижро этувчи органга тўланадиган тақдирлаш пули ва компенсациялар миқдорларини белгилаш, агар жамият уставида бу унинг ваколатига тегишли деб топилган бўлса;
жамият тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчи)га тўланадиган тақдирлаш ҳақи ва компенсациялар миқдори бўйича тавсиялар бериш ва аудитор хизматларига тўловлар миқдорини белгилаш;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг VIII бўлимида назарда тутилган ҳолларда мол-мулкни сотиб олиш ва бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битишувларни тузиш;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг IX бўлимида назарда тутилган ҳолларда содир этилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган битишувларни тузиш;
жамият ижро этувчи органи фаолиятига тегишли бўлган ҳар қандай ҳужжатларни тўсиқсиз олиш ва Кузатувчи кенгашга юкланган мажбуриятларни бажариш учун уларни ижро этувчи органдан талаб қилиб олиш. Олинган ҳужжатлар Кузатувчи кенгаш ва унинг аъзолари томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади;
йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисида жамият ижро этувчи раҳбарининг ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиш ҳамда якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, жамият коллегиал ижро этувчи органининг раҳбари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрлари қўпол равишда бузилган ёки уларни бажариш барбод қилинган тақдирда, улар билан тузилган шартномаларни муддатидан олдин тўхтатиш;
якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган (директор), жамият коллегиал ижро этувчи органининг раҳбари (бошқарув, дирекция), бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан шартнома шартлари бузилган тақдирда улар билан тузилган шартномаларни бекор қилиш, агар уставга мувофиқ унга бундай ҳуқуқ берилган бўлса;
Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши ваколатига киритилган масалалар ҳал этиш учун жамиятнинг ижро этувчи органига берилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши раисини сайлаш қонунда ва жамият уставида назарда тутилган тартибда Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари таркибига сайланган шахслар чекланмаган ҳолда қайта сайланишлари мумкин. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори бўйича жамият Кузатувчи кенгаши ҳар қандай аъзоси (барча аъзолари)нинг ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Устав фондида давлатнинг улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятидаги давлатнинг ишончли вакили лавозимига кўра акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгаши аъзоси ҳисобланади, Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланиши (қайта сайланиши) мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Жамият ижро этувчи органи аъзолари Кузатувчи кенгашга сайланиши мумкин эмас. Жамият Кузатувчи кенгаши аъзоларининг фаолиятини уларнинг ушбу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича фаолияти билан қўшиб олиб боришига йўл қўйилмайди.
Кузатувчи кенгашга қонунда назарда тутилган тартибда ушбу жамиятнинг акциядорлари ҳисобланмаган шахслар ҳам сайланиши мумкин.
9. Жамият Кузатувчи кенгаши таркибига сайлаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар устав ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.
10. Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни тўлиқ бир номзодга беришга ёки уларни жамият Кузатувчи кенгаши аъзолигига бир неча номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.
11. Овозларнинг энг кўп сонини олган номзодлар Кузатувчи кенгаш таркибига сайланган деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Жамият Кузатувчи кенгаши раиси, агар жамият уставида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Кузатувчи кенгаш аъзолари томонидан унинг таркибидан Кузатувчи кенгашга сайланган аъзолар умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши ўз раисини Кузатувчи кенгаш аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир, агар жамият уставида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса.
14. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши раиси, агар жамият уставида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, унинг ишини ташкил этади, Кузатувчи кенгаш мажлисларини чақиради ва унга раислик қилади, мажлисларда протокол юритилишини ташкил этади, Акциядорлар умумий йиғилишини очади ва унда раислик қилади.
15. Жамият Кузатувчи кенгашининг раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини Кузатувчи кенгаш аъзоларидан бири бажаради.
16. Кузатувчи кенгаш раиси, агар Кузатувчи кенгашнинг қарори билан ушбу ваколатлар бошқа шахсга юкланмаган бўлса, якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган (директор), коллегиал ижро этувчи орган (бошқарув, дирекция) раҳбари ва аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартномаларни жамият номидан имзолайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Жамият Кузатувчи кенгашининг мажлиси Кузатувчи кенгаш раисининг ўз ташаббуси билан, Кузатувчи кенгаш, тафтиш комиссияси аъзоси ёки аудиторнинг, жамиятнинг ижро этувчи органи, шунингдек жамият уставида белгиланган бошқа шахсларнинг талабига кўра чақирилади.
Жамиятнинг уставида Кузатувчи кенгаш мажлисини чақириш ва уни ўтказиш тартиби белгиланади. Кузатувчи кенгаш мажлиси, қоидага кўра, йил чорагида камида бир марта тўпланади.
18. Кузатувчи кенгаш йиғилишини ўтказиш учун кворум жамият уставида белгиланади, лекин у Кузатувчи кенгаш сайланган аъзолари умумий сонининг 75 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Кузатувчи кенгаш аъзолари сони уставда назарда тутилган 75 фоиздан кам бўлиб қолган ҳолларда Кузатувчи кенгашнинг янги таркибини сайлаш учун жамият акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан ташқари) Умумий йиғилишини чақиришга мажбурдир. Кузатувчи кенгашнинг қолган аъзолари фақат акциядорларнинг ана шундай фавқулодда (навбатдан ташқари) Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
20. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисидаги қарорлар, агар «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда ва жамият уставида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, мажлисда қатнашаётганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисида масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Жамият Кузатувчи кенгаши бир аъзосининг овозни Кузатувчи кенгашнинг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.
22. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисларида протокол юритилади. Кузатувчи кенгаш мажлисининг протоколи йиғилиш ўтказилгандан сўнг 10 кундан кечиктирилмай тузилади.
24. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлиси протоколи йиғилишга раислик қилувчи томонидан имзоланади, у протоколнинг тўғрилиги учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кузатувчи кенгаш мажлисида шахсан қатнашиш, йиғилишда муҳокама қилинаётган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;
Кузатувчи кенгаш қарорига кўра муайян даврда акциядорлик жамиятининг фаолияти, уни ривожлантириш режалари тўғрисида ахборот олиш;
Кузатувчи кенгашда ишлаганлик учун (агар тақдирлаш пули тўлаш жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши қарорида назарда тутилган бўлса), тақдирлаш пули ва (ёки) харажатларнинг компенсациясини олиш.
Кузатувчи кенгаш аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Кузатувчи кенгаш раиси томонидан Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси учун аниқ амалга оширилади. Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси учун тақдирлаш пули миқдори фаолият самарадорлигига қараб Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
26. Кузатувчи кенгашнинг жамият битишув тузишидан манфаатдор бўлган аъзоси ўз манфаатдорлиги тўғрисида Кузатувчи кенгашга битишув тузилиши пайтигача маълум қилиши шарт, битишув тўғрисидаги қарор эса Кузатувчи кенгаш томонидан, қонунда назарда тутилган ҳолларда, тегишли равишда Кузатувчи кенгаш аъзолари ёки бундай манфаатдорлиги бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Кузатувчи кенгаш аъзолари, агар улар, уларнинг эр-хотинлари, ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек уларнинг аффиляция қилинган барча шахслари:
битишувларнинг томони ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахснинг йигирма ёки ундан кўп акциялари (улушлар, пайлари) фоизига эга бўлсалар:
битишув томони ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган бўлсалар, шахсий манфаатдорликка эга ҳисобланадилар.
28. Кузатувчи кенгаш аъзолари Кузатувчи кенгаш томонидан у ёки бу қарорларни қабул қилишга таъсир кўрсатганлик учун бевосита ёки билвосита ҳақ олиш ҳуқуқига эга эмас.
29. Кузатувчи кенгаш аъзолари акциядорлик жамияти имкониятлари (мулкий ва номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, акциядорлик жамиятининг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
30. Кузатувчи кенгаш аъзолари ўзларининг лавозим мажбуриятларини ҳалол, шунингдек акциядорлик жамияти манфаатлари йўлида улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга оширишга мажбурдирлар.
31. Жамият Кузатувчи кенгашининг аъзолари акциядорлик жамияти олдида қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ жавоб берадилар. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказувчи қарорга қарши овоз берган жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари жавобгарликдан озод қилинади.
32. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг умуман олганда камида бир фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида Кузатувчи кенгаш аъзосига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
1. Ушбу Низом давлатнинг ишончли вакилининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, улар томонидан ҳисобот топшириш ҳамда тақдирлаш пули олиш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Давлатнинг ишончли вакиллари улардаги давлат улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида давлат улуши профессионал бошқарувчи компаниялар бошқарувига берилган вақтгача тайинланадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Давлатнинг ишончли вакили акциядорлар (муассислар, иштирокчилар) умумий йиғилишида давлатнинг ишончли вакили ҳисобланади, акцияларнинг давлат пакети (улуши) миқдорида бериладиган ҳуқуқлар доирасида фаолият кўрсатади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Давлатнинг ишончли вакиллари Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси ёхуд унинг топшириғига кўра Давлат мулки қўмитаси Ҳайъати томонидан, шу жумладан танлов асосида ҳам тайинланадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 майдаги 209-сонли қарори таҳририда— Қонун ҳужжатлари тўплами,2004 й., 18-сон, 206-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Давлатнинг ишончли вакиллари номзодлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари билан келишган ҳолда Давлат мулки қўмитаси томонидан киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда давлатнинг ишончли вакиллари номзодлари етарли даражада иқтисодий билимларга, раҳбарлик ишида ишлаш амалиётига эга бўлган ҳамда тайинлаш ва кўрсатиб ўтилган функцияларни бажариш пайтида таркибига хўжалик жамияти кирадиган компаниялар, корпорациялар, уюшмалар ходимлари бўлмаган жисмоний шахслар, шунингдек профессионал бошқарувчи компаниялар — юридик шахслар орасидан танлаб олинади. Номзодларни танлаб олишда корпоратив бошқарув ҳамда қимматбаҳо қоғозлар бозори соҳасида қўшимча маълумотга эга бўлган шахсларга устунлик берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Якка ижро этувчи орган функциясини бажарган ёки кўрсатиб ўтилган юридик шахс банкрот деб эътироф этилган вақтда юридик шахснинг ижро этувчи органи ҳайъати таркибига кирган шахслар давлатнинг ишончли вакили этиб тайинланиши мумкин эмас.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тайинланган давлат ишончли вакили билан акцияларнинг давлат пакетини (улушини) бошқариш юзасидан тегишли шартнома тузади.
Давлатнинг ишончли вакиллари бир йилдан кўп бўлмаган муддатга, ушбу муддатни Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясининг ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ҳайъатининг тегишли қарори билан узайтириш имконияти билан тайинланадилар.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
акциядор (муассис, иштирокчи) сифатида давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, хўжалик жамиятидаги мол-мулкнинг сақланишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
корхонада иқтисодий ислоҳотларни ўтказишда, унинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилашда, менежмент ва маркетинг тизимини такомиллаштиришда, шунингдек хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлашда кўмаклашиш;
ишлаб чиқаришни реновация қилиш ва корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни янгилаш, рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида замонавий технологик асбоб-ускуналар ва технологиялар асосида ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун инвестициялар жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
акцияларнинг давлат пакети (улуши) бўйича дивидендлардан хўжалик жамиятини реконструкция қилишда ва техника билан қайта жиҳозлаш учун мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланадиган бошқа вазифалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жамиятнинг устави ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акцияларнинг давлат пакети (улуши) миқдорига мувофиқ акциядор (муассис, иштирокчи) сифатида ўзининг барча ваколатларидан фойдаланиш;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик жамиятининг фаолияти тўғрисидаги молиявий-иқтисодий, шу жумладан корхонанинг тижорат сири ҳисобланган ахборотларни олиш.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Давлатнинг ишончли вакили хўжалик жамиятини бошқаришнинг ижро этувчи органлари томонидан амалга ошириладиган жорий ишлаб чиқариш фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга эмас, уларнинг хатти-ҳаракати қонун ҳужжатларининг бузилишига ва хўжалик жамиятига ҳамда давлатга зарар етказилишига олиб келадиган ҳоллар бундан мустасно
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
акцияларнинг давлат пакети (улуши) билан бериладиган ваколатларга мувофиқ ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ўз вазифаларининг бажарилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасини ўз фаолияти натижалари ва хўжалик жамиятининг молия-хўжалик аҳволи тўғрисида хабардор қилиш;
(10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-он қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
ўзига юкланган ваколатларни амалга ошириш чоғида унга маълум бўлган маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик ва улардан давлат манфаатларига зид бўлган мақсадларда фойдаланмаслик;
жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ёки ижро этувчи органга мурожаат қилиш йўли билан давлат ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилишини бартараф этишни талаб қилиш;
акцияларнинг давлат пакетлари бўйича ҳисобланган дивидендларнинг ўз вақтида бюджетга тўланишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик жамиятининг бюджетга мажбурий тўловлар, давлат мақсадли жамғармаларига, иш ҳақи бўйича қарзи вужудга келган тақдирда, шунингдек корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий аҳволи ёмонлашганда жамиятнинг Кузатувчи кенгаши таркибини ва ижро этувчи органини қайта сайлаш мақсадида акциядорларнинг (муассисларнинг, иштирокчиларнинг) навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиш;
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-он қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Давлатнинг ишончли вакили тегишли равишда Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишувсиз хўжалик жамиятининг бошқарув органларида бошқа акциядорларнинг (муассисларнинг, иштирокчиларнинг) вакили бўлиши мумкин эмас;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-он қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўз функцияларини бажарганлик учун давлатнинг ишончли вакили тузилган шартномага мувофиқ пул мукофоти олади, унинг миқдори хўжалик жамиятининг ҳисобот давридаги фаолияти якунларига боғлиқ бўлади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-он қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
13. Акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини бошқариш бўйича харажатлар, шу жумладан давлатнинг ишончли вакили фаолиятини тақдирлаш харажатлари акциялар (улушлар)нинг давлат пакетига ҳисобланган дивидендларнинг бир қисми ҳисобига, иқтисодий ночор корхоналарда эса давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Давлатнинг ишончли вакили фаолиятини қўшимча тақдирлаш акциядорлик жамияти томонидан жамиятнинг Кузатувчи кенгаши аъзоси (раиси) сифатида амалдаги қонун ҳужжатларида ва жамият уставида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Давлатнинг ишончли вакиллари фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлатнинг ишончли вакиллари томонидан тасдиқланган шакллар бўйича тақдим этиладиган ҳар чораклик ҳисоботларни таҳлил қилиш асосида;
16. Бошқариш шартномаси муддати тугагач Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари билан биргаликда давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказади, унинг натижаси бўйича шартномани узайтириш эҳтимоли тўғрисида қарор қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси билан келишган ҳолда Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 майдаги 209-сонли қарори таҳририда— қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 206-модда)
17. Давлатнинг ишончли вакиллари фаолиятини ўрганиб чиқиш ва Давлат мулки қўмитаси томонидан ўтказиладиган аттестация натижаларига кўра, ушбу Низомга мувофиқ, ўз мажбуриятларини бажаришни таъминламаган давлатнинг ишончли вакиллари алмаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Давлатнинг ишончли вакилини вазифасидан озод қилиш тўғрисидаги қарор тегишли равишда Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси томонидан (агар давлатнинг ишончли вакилини Давлат мулки қўмитаси Ҳайъати тайинланса унинг томонидан):
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 майдаги 209-сонли қарори таҳририда— Қонун ҳужжатлари тўплами,2004 й., 18-сон, 206-модда)
қўйилган вазифалар ва қабул қилинган мажбуриятлар давлатнинг ишончли вакили томонидан бажарилмаганда;
давлатнинг ишончли вакилининг ўзи ўз мажбуриятларини бундан кейин бажариши мумкин эмаслиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
19. Давлатнинг ишончли вакили ҳар чоракда, шартномада белгиланган муддатларда ўз фаолияти тўғрисида Давлат мулки қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплексларига ҳисобот беради. Ҳисобот қоғозда ва магнит манбаларида тақдим этилади. Белгиланган шаклдаги ҳисобот билан бирга корхонанинг молия-хўжалик аҳволини яхшилаш бўйича таклифлар билан биргаликда таҳлилий ахборот тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Давлатнинг ишончли вакили ўз мажбуриятларининг ўз вақтида, тўлиқ ва зарур даражада бажарилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
21. Акциядорлик жамиятларидаги акцияларнинг давлат пакетларини самарали бошқариш бўйича давлатнинг вакилларига юкланган вазифалар улар томонидан бажарилмаслиги уларнинг асосий иш жойидан бўшатилишигача бўлган интизомий жавобгарликка олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом бошқарувчи компанияларга қўйиладиган асосий талабларни ва улар томонидан инвестиция активларини ишончли бошқариш амалга оширилишини белгилайди.
Қимматли қоғозларни ва инвестиция ҳамда хусусийлаштирилган инвестиция фондлари мол-мулкига кирувчи қимматли қоғозларга инвестиция қилинадиган маблағларни ишончли бошқарувни амалга ошириш тартиби ва шартлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ушбу Низом билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Инвестиция активларини ишончли бошқариш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказида (кейинги ўринларда матнда «қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи» деб юритилади) компанияни бошқаришга лицензия олган тижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Юридик ва жисмоний шахслар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларидан ташқари, шунингдек мулкида давлат улуши бўлган корхоналар бошқарувчи компания муассислари бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Бошқарувчи компания уставида инвестиция активларини ишончли бошқариш унинг фаолиятининг муқаррар тури эканлиги тўғрисидаги қоида мавжуд бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Бошқарувчи компания унинг томонидан бошқариладиган инвестиция активлари ўртача йиллик қийматининг камида 5 фоизи миқдорида ўз моддий активларига эга бўлиши керак.
Бошқарувчи компаниянинг ўз моддий активлари миқдори ва унинг томонидан бошқариладиган инвестиция активларининг соф активлари ўртача йиллик қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи белгилаган тартибда аниқланади.
Бошқарувчи компаниялар ўз моддий активларининг кўрсатилган талабларга мувофиқлиги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан ҳар чоракда бошқарувчи компаниялар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларга мувофиқ назорат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ушбу Низомга мувофиқ қуйидагилар (инвестиция активларини) ишончли бошқариш объектлари бўлиши мумкин:
хўжалик юритувчи субъектларнинг қимматли қоғозлари, шу жумладан улар томонидан ишончли бошқарув тўғрисида шартнома тузилган вақтда давлат мулки бўлган қимматли қоғозлар;
хўжалик юритувчи субъектларнинг уларни ишончли бошқариш тўғрисида шартнома тузилган вақтда давлат мулки бўлган улушлари (пайлари);
муассис томонидан ишончли бошқарувчига бошқариш учун берилган қимматли қоғозларга инвестиция қилиш учун мўлжалланган пул маблағлари;
ишончли бошқарувчи томонидан шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш натижасида олинган пул маблағлари ва қимматли қоғозлар.
Бошқа ҳар қандай фуқаролик ҳуқуқи объектлари инвестиция активлари ҳисобланмайди ва ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга ошириладиган ишончли бошқарувга берилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Инвестиция активларини ишончли бошқариш шартномаси шартларини томонлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига ва ушбу Низом билан белгиланган хусусиятларга мувофиқ белгилайдилар.
инвестициялар мақсадини, инвестиция сиёсати йўналишини, инвестиция фаолиятидаги чеклашларни тавсифловчи инвестиция декларацияси (қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағлари ишончли бошқарувга берилган ҳолларда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-он қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Қонунда ва ишончли бошқарув шартномасида назарда тутилган доирада, ўз бошқарувига инвестиция активларини қабул қилган бошқарувчи компания уларга нисбатан мулкдорнинг барча ваколатларини амалга оширади, шу жумладан:
ўз тасарруфидаги тасдиқланган инвестиция активлари бўйича барча ҳуқуқларни мустақил равишда ва ўз номидан амалга оширади (акциялар, улушлар, пайлар) бўйича дивидендлар олиш ва облигациялар бўйича даромад олиш ҳуқуқи, хўжалик жамияти акциядори (қатнашчиси)нинг шахсий номулкий ҳуқуқлари, қимматли қоғозни қайтаришга тўловни талаб қилиш ҳуқуқи ва шу кабилар);
ўз тасарруфида бўлган инвестиция активларига нисбатан барча ҳуқуқларни мустақил равишда ва ўз номидан амалга оширади (қимматли қоғозларни ўзгага бериш, гаровга қўйиш, қимматли қоғозлар билан ҳар қандай битишувларни ёки амалий хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи).
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ишончли бошқарувда бўлган қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағлари тарзидаги инвестиция активларини сарфлаш мутлақо мақсадли хусусиятга эгадир. Ушбу пул маблағларидан бошқарувчи компания томонидан фақат қимматли қоғозларни бошқарув муассисининг мулки этиб сотиб олиш учун фойдаланилиши ёхуд улар бошқарув муассисига ёки бошқа фойда олувчига мулкий фойда сифатида йўналтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Қимматли қоғозларни ишончли бошқариш бўйича фаолият ва қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағларини ишончли бошқариш бўйича фаолият бошқарув муассиси билан бошқарувчи компания ўртасида тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Шартномани бажариш жараёнида бошқарувчи компания томонидан бошқариш муассиси мулкига сотиб олинадиган қимматли қоғозлар улар мулкдор ёки бошқарувчи компаниянинг бошқа ваколатли эгалари томонидан берилган вақтдан бошлаб ишончли бошқарув объектларига айланади. Бунда ана шундай қимматли қоғозларни бериш тўғрисида қўшимча битимларнинг бошқарув муассиси билан бошқарувчи компания ўртасида тузилиши талаб қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Шартномани бажариш жараёнида бошқарувчи компания томонидан бошқарув муассиси мулкига олинган пул маблағлари ишончли бошқариш объектига қўшилади. Бунда бошқарув муассиси билан бошқарувчи компания ўртасида ушбу пул маблағларини бериш тўғрисида қўшимча битимлар тузиш талаб қилинмайди. Ишончли бошқарувчининг бундай хатти-ҳаракатларини амалга ошириш натижасида пайдо бўлган мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган пул маблағлари ҳисобига бажарилади.
Ишончли бошқариш шартномасида бошқарувчи компания томонидан бошқарув муассиси мулкига олинган барча пул маблағлари бошқарувчи компания уларни олгандан кейин дарҳол тўлиқ ҳажмда бошқарув муассиси мулкига берилиши назарда тутилган тақдирда кўрсатиб ўтилган қоида амал қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ишончли бошқарув тўғрисидаги шартноманинг қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий шартлардан ташқари қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағларини ишончли бошқарувга беришни назарда тутувчи шартномада бошқарув муассисининг пул маблағларини йўналтириш ва инвестициялаш усулларини белгиловчи бошқарувчи компаниянинг инвестиция декларацияси мавжуд бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Бошқарувчи компаниянинг инвестиция декларацияси ишончли бошқарув шартномасининг узвий қисми ҳисобланади. Инвестиция декларацияси қоидалари бошқарувчи компания томонидан шартноманинг бошқа қоидалари билан бир хил асосларда зарур даражада бажариш учун мажбурий ҳисобланади.
Шартномаларни тузиш бошқарув муассисининг инвестиция декларациясида баён қилинган қоидаларни, шу жумладан ўзига тегишли бўлган пул маблағлари декларацияга ўтказилган ҳар қандай инвестиция активлари – инвестициялаш объектларини инвестициялашга розилигини билдиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишончли бошқарув мақсадини белгилаш (бошқарув муассисининг пул маблағларидан фойдаланишнинг энг юқори тижорат самарадорлигига эришиш ёки бошқа аниқ мақсад);
шартнома амал қиладиган бутун муддат давомида бошқарувчи компания амал қилиш мажбур бўлган инвестиция активлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар (ҳар хил турдаги ва эмитентдаги қимматли қоғозлар нисбати; ишончли бошқарувда бўлган мазкур бошқарув муассисининг қимматли қоғозлари, пул маблағлари ва инвестиция активларининг бошқа турлари ўртасидаги нисбат);
мазкур инвестиция декларацияси қоидалари бошқарувчи компания учун амал қиладиган ва мажбурий ҳисобланадиган муддат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ишончли бошқарув тўғрисидаги шартноманинг бир қисми ҳисобланадиган инвестиция декларацияси қоидаларининг амал қилиш муддати умуман шартноманинг амал қилиш муддатига тенг ёки ундан кам бўлиши мумкин.
Ушбу инвестиция декларациясининг амал қилиш муддати тугагач ишончли бошқарув шартномасининг томонлари қўшимча битим билан унда кўрсатилган муддатга янги инвестиция декларациясини амалга киритишади.
Инвестиция декларациясининг амал қилиш муддати тугагач, агар шартноманинг томонларидан ҳеч бири уни ўзгартириш тўғрисида талаб қўймаса, ушбу декларация унда кўрсатилган муддатга узайтирилган ҳисобланади, лекин бу муддат ушбу декларация унинг бир қисми ҳисобланадиган шартноманинг амал қилиш муддатидан кўп бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Инвестиция декларациясининг амалда бўлиш муддати бўйича кўрсатма, бунинг учун асослар мавжуд бўлганда, кўрсатилган муддат тугагунгача унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун тўсиқ бўлмайди.
20. Бошқарув муассисининг амалдаги инвестиция декларациясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги талаби бошқарувчи компания учун мажбурий ҳисобланади.
Бошқарувчи компания кўрсатиб ўтилган ўзгартиришларга рози бўлмаган тақдирда улар бошқарув муассиси томонидан шартномага илова қилинадиган бир томонлама далолатнома (баёнот) тузиш йўли билан расмийлаштирилади, муассисга бошқарувчи компания томонидан муассис талабларини бажаришда мумкин бўлган салбий мулкий оқибатлар бошланиши хавфи юкланади.
Бошқарувчи компаниянинг амалдаги декларацияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги талаби шартнома томонларининг шартномага илова қилинадиган тегишли қўшимча битимлар тузиши йўли билан қондирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Бошқарувчи компания томонидан инвестиция декларациялари тузиш қоидалари қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг норматив ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Қимматли қоғозларни ишончли бошқарувга бериш бошқарувчи компаниянинг уларга мулкдорлик ҳуқуқи белгиланишига олиб келмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Қимматли қоғозлар билан ишончли бошқарув тўғрисидаги зарур тартибда расмийлаштирилган ёзма шартноманинг мавжудлиги қимматли қоғозларни бошқарувчи компанияга бериш учун етарли асос ҳисобланади.
Қимматли қоғозлар эгалари реестрларини юритувчи шахслар, шунингдек бошқа ҳар қандай манфаатдор шахслар ва органлар уларга қимматли қоғозларни ишончли бошқарувга бериш учун асос сифатида бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Бошқарувчи компанияга ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва асосларда берилган инвестиция активлари бошқарув муассисининг бошқа мол-мулкидан, шунингдек бошқарувчи компаниянинг мол-мулки ва ўз инвестиция активларидан ажратилади, уларга бошқарувчи компаниянинг мажбуриятлари бўйича ундиришлар қаратилиши мумкин эмас ва ушбу активлар, банкротлик ҳолати вужудга келганда танлов массасига киритилмайди.
Инвестиция активлари ишончли бошқарувчида алоҳида балансда акс эттирилади ва у бўйича мустақил ҳисоб юритилади. Ишончли бошқарув билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоб-китоблар учун алоҳида банк ҳисоб рақами очилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Бошқарув муассисларининг пул маблағлари ҳисоб рақамларини юритиш учун бошқарувчи компаниялар томонидан банкларда «бошқарув муассисининг ишончли бошқарувга берилган пул маблағлари» деб ёзиб қўйилган алоҳида ҳисоб-рақамлари очилади. Алоҳида ҳисоб рақамлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда очилади.
Бошқарув муассисларининг пул маблағлари ҳисоб рақамларини юритиш мақсадлари учун бошқарувчи компания томонидан очиладиган алоҳида ҳисоб рақамлари сони чекланмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Алоҳида ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиш шартлари банк ва бошқарувчи компания ўртасидаги шартномада белгиланади.
Алоҳида ҳисоб рақамларига фақат ушбу Низомга мувофиқ бошқарувчи компания билан шартнома тузган бошқарув муассислари маблағлари киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Бошқарув муассисларининг пул маблағларини ажратиш бошқарувчи компания томонидан унга берилган пул маблағларини алоҳида (ажратилган) балансда ҳисобга олиш йўли билан амалга оширилади, ушбу баланс бошқарувчи компания томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳар бир бошқарув муассиси ва (ёки) пул маблағлари ҳисоб рақамини юритишни назарда тутувчи ҳар бир шартнома учун очилади ва юритилади.
Бошқарувчи компания ва жисмоний шахс ҳисобланадиган ишончли бошқарув муассиси ўртасидаги ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Ишончли бошқарув муассиси томонидан пул маблағларини бошқарувчи компанияга бериш нақд бўлмаган пул маблағларини унинг томонидан очиладиган алоҳида ҳисоб рақамига ўтказиш ёки нақд маблағларни бошқарувчи компаниянинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Бошқарувчи компания мижознинг пул маблағлари ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказилганини улар алоҳида ҳисоб рақами очилган банк томонидан алоҳида ҳисоб рақамига ўтказилгандан кейин навбатдаги банк кунидан кечикмай ўз ҳисобида акс эттириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Бошқарув муассиси ишончли бошқарув тўғрисидаги шартномани тузишда бошқарувчи компания фаолиятига чеклаш қўйиш ҳуқуқига эга, ушбу чеклашлар бошқарувчи компанияга қуйидагиларни тақиқлайди:
ўз мулкидаги, ўз муассиси мулкидаги қимматли қоғозларни, ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;
ўз бошқарувидаги қимматли қоғозларни ўз мулкига, ўз муассислари мулкига бегоналаштириш, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса;
бошқарувчи компания айни бир вақтда бошқа шахс томонида брокер (воситачи, ишончли вакил) сифатида иш кўрадиган битишувлар тузиш;
ўзи ва ўзининг муассислари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;
тугатиш жараёнида турган ташкилотларнинг қимматли қоғозларини ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;
ўзининг аффилир шахслари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларини ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;
ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни ушбу банднинг иккинчи — саккизинчи хат бошида белгиланган қимматли қоғозларга алмаштириш;
ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни тўлов муддатини 30 календарь кундан кўпроқ муддатга кечиктиришни ёки уни бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутувчи шартномалар бўйича ўзгага бериш;
ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни ўз мажбуриятларини (бошқарувчи томонидан ишончли бошқарув тўғрисидаги тегишли шартнома бажарилиши муносабати билан пайдо бўладиган мажбуриятлардан ташқари), ўз муассислари мажбуриятларини, бошқа ҳар қандай учинчи шахсларнинг мажбуриятларини бажаришни таъминлаш учун гаровга бериш;
ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни учинчи шахснинг депозит тасарруфчиси ва (ёки) олувчиси сифатида белгиланган ҳолда сақлашга бериш;
ўз бошқарувида бўлган пул маблағларини учинчи шахслар фойдасига омонатга қўйиш ёхуд кўрсатилган маблағларни учинчи шахс (шахслар) тасарруфчиси этиб белгиланган ҳисоб рақамига (ҳисоб рақамларига) ўтказиш;
ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига ҳар қандай учинчи шахслар улар бўйича тўловнинг олувчилари этиб белгиланган суғурта шартномаларини тузиш (суғурта полисларини сотиб олиш).
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Бошқарувчи компания шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш жараёнида бошқарув муассислари билан олдиндан келишмасдан бошқарувчи компания айни бир вақтда, уларнинг мол-мулкини ишончли бошқариш тўғрисида шартномалар тузилган иккала томоннинг манфаатларини ифодалайдиган битишувларни содир этишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Бошқарувчи компанияни бошқарув муассисига хизматлар кўрсатгани учун тақдирлаш пули асосий ва қўшимча (мукофот) тақдирлаш тарзида тўланади.
Бошқарувчи компаниянинг асосий тақдирлаш пули бир йил учун белгиланган суммада, чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда ёки у бошқарадиган активлардан олинган даромадга нисбатан фоизлар ҳисобида белгиланади. Бошқарувчи компания оладиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ва хусусияти шартномада белгиланади.
Бошқарувчи компаниянинг қўшимча (мукофот) тақдирлаш пули шартномага мувофиқ йил натижаларига кўра тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Инвестиция активларини ишончли бошқаришда бошқарувчи компания томонидан қилинган барча харажатлар миқдори, уларни тўлаш муддатлари ва тартиби ҳамда бошқарувчи компанияни бошқарув муассисига кўрсатилган хизматлар учун тақдирлаш пули тўлаш улар ўртасида тузиладиган ишончли бошқарув шартномасида белгиланади.
Акцияларнинг (улушларнинг) давлат пакетига, шунингдек айрим ҳолларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига ҳисоблаган дивидендлар давлат активларини ишончли бошқариш учун тақдирлаш пулини тўлаш манбалари ҳисобланади. Инвестиция ва хусусийлаштирилган инвестиция фондлари активларини ишончли бошқаришни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган тақдирлаш хусусиятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Бошқарувчи компанияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ихтиёрий равишда қайта ташкил этиш ёки тугатишда бошқарувчи компания амалга ошириладиган ўзгаришлар тўғрисида бошқарув муассисларини ёзма шаклда, агар шартномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, қайта ташкил этиш ёки тугатиш тартибот-қоидаси бошлангунгача уч ойдан кечикмай хабардор қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. «__________________» акциядорлик жамияти номидан, кейинчалик «Жамият» деб юритиладиган акциядорлик жамияти Устави асосида иш кўрувчи Кузатувчи кенгаш раиси бир томон бўлиб ва кейинчалик «Директор»*) деб юритиладиган _______________ иккинчи томон бўлиб қуйидагилар тўғрисида мазкур меҳнат шартномасини туздилар:
_______2.1. Директор ______________________жамиятнинг раҳбарлик қилувчи | ||
(фамилияси, исми, отасининг исми) | ||
ижро этувчи органига _______________________________________лавозимига | ||
(Уставга мувофиқ лавозим номи) | ||
ишга қабул қилинади. |
Амалда бўлиш муддати тамом бўлгандан сўнг меҳнат шартномаси навбатдаги йилга узайтирилиши ёки янги бир йил муддатга тузилиши мумкин. Меҳнат шартномаси янги муддатга тузилаётганда унинг шартлари мазкур меҳнат шартномаси шартларидан фарқ қилиши мумкин.
2.6. Директор ўз фаолиятида амалдаги қонун ҳужжатларига, Жамият уставига, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатувчи кенгашининг қарорларига амал қилади. Директор лавозими бўйича Жамият коллегиал ижро этувчи органининг (Жамиятнинг яккабошчилик асосида иш кўрувчи ижро этувчи органининг) раҳбари ҳисобланади.
2.7. Директор ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш кўриши ва Жамиятга нисбатан ўз мажбуриятларини ҳалол ва оқилона бажариши керак.
3.1. Ўз ваколати доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, фақат Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгаш ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
3.2. Акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
3.3. Акциядорлар йиғилишига ва Жамиятнинг Кузатувчи кенгашига йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни, шунингдек ўз ваколатига тегишли бўлган ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни белгиланган муддатларда тақдим этиш;
3.4. Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалар ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
3.6. Ишлаб чиқаришни ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорда фойда олинишини таъминлаш;
3.8. Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ташкил этилишини, унинг зарур ҳолатда бўлиши ва ишончлилигини таъминлаш, йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботларнинг тегишли органларга, шунингдек, акциядорларга, кредиторларга ва бошқа маълумотларни олувчиларга жўнатиладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
3.9. Жамият тафтиш комиссияси ва Жамият аудиторининг талабига кўра Жамият молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тўсиқсиз тақдим этиш;
3.10. Давлат статистика ҳисоботлари тўлиқлигини ва уларнинг тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
3.11. Ишлаб чиқариш бирликлари, цехлар ва Жамиятнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш;
3.12. Жамиятнинг тижорат сири бўлган ахборотни сақлаш, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса. Жамиятнинг тижорат сири бўлган маълумотлар рўйхати Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланади;
3.13. Хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;
3.14. Жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, Жамият номидан ҳужжатларни ва ижро этувчи орган йиғилишлари протоколларини имзолаш;
3.15. Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, Жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан яхшироқ фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;
3.16. Меҳнат ва технология интизоми сақланишини, ижтимоий кафолатларга риоя этилишини ва Жамият ходимлари меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлаш;
3.17. Иш берувчининг вакиллари жамоа музокараларида қатнашишини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимларини тузишда иш берувчи сифатида иш кўриш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;
3.18. Узоқ муддат давом этадиган хизмат сафарларини ва таътиллардан фойдаланиш вақтини Кузатувчи кенгаш билан келишиб олиш. Узоқ вақт бўлмайдиган шахснинг вазифаларини бажарувчи шахс тўғрисида Кузатувчи кенгашни хабардор қилиш;
4.1. Қонун, жамият Устави ва мазкур меҳнат шартномасида Директор ваколатига тегишли деб топилган фаолиятга аралашмаслик;
4.3. Директор ўз мажбуриятларини самарали бажариши ва ҳуқуқларини амалга ошириши учун уни зарур воситалар ва материаллар билан таъминлаш;
5.1. Қонун, Жамият Устави ва мазкур меҳнат шартномасида унинг ваколатига тегишли деб топилган Жамият жорий фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалаларни мустақил равишда ҳал этиш;
5.2. Жамият номидан ишончномасиз иш кўриш, шу жумладан бошқа ташкилотлар ва органлар билан ўзаро ҳамкорликда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, банк муассасаларида ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамлари очиш, битишувлар тузиш, фақат Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгаш ваколатига киритилган битишувлар тузиш бундан мустасно, Жамият Уставида келишиб олинган доирада мол-мулк ва пул маблағларини тасарруф этиш, шартнома ва контрактлар тузиш, ишончномалар бериш ва ёзишмалар олиб бориш;
5.3. Жамият тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаш, ходимлар билан меҳнат шартномалари тузиш ҳамда уларни бекор қилиш;
5.5. Ўз ваколатига киритилган масалалар бўйича Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
5.7. Жамият ходимларидан ички тартиб қоидалари, Жамиятда амалда бўлган бошқа қоидаларнинг, шунингдек меҳнат шартномаси шартларининг бажарилишини талаб қилиш. Жамият ходимлари томонидан меҳнат интизоми бузилган ҳолларда Жамият ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш;
5.8. Жамият ходими билан меҳнат шартномаси тузишда ходим учун Жамиятнинг хизмат ва тижорат сири ҳисобланган маълумотлар ҳажми ва таркибини аниқлаш;
6.1. Директорнинг амалдаги қонун ҳужжатларига, Жамият уставига, акциядорлар йиғилишлари ва Жамият Кузатувчи кенгаши қарорларига риоя этишини назорат қилиш;
6.2. Директордан мазкур меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятларни ҳалол ва тўла ҳажмда бажаришни талаб қилиш;
Жамият бўйича умуман, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган энг кам ойлик иш ҳақи оширилиши муносабати билан Директорнинг лавозим маоши иш ҳақи ошишининг умумий коэффициентига ўзгаради.
____ сўм миқдорида ёки лавозим маошининг _____ фоизи миқдорида ҳар йилги таътилга моддий ёрдам кўрсатиш;
7.5. Мазкур меҳнат шартномаси амалда бўлган даврда Директор вафот этган ҳолларда унинг оиласига лавозим маошининг ________ миқдорида бир йўла нафақа берилади.
7.6. Мазкур меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда Жамият Кузатувчи кенгаши томонидан Директорга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин. Ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш шартлари ва унинг миқдори Директорнинг Жамиятдаги иш муддати узунлигига ва мазкур меҳнат шартномаси бекор қилиниши сабабларига кўра Жамият Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
8.1. Директорнинг бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўриндошлик тарзида лавозимни эгаллашига фақат Жамият Кузатувчи кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади, у бундай ўриндошликни бир ҳафта муддатда кўриб чиқиши керак;
8.2. Директор ўзининг айбли ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги) билан жамиятга етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб беради;
8.3. Мазкур меҳнат шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар меҳнат шартномаси томонларининг келишувига кўра қуйидаги ҳолларда киритилиши мумкин:
Ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур меҳнат шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланадиган ёзма ҳолдаги қўшимча келишув билан расмийлаштирилади.
8.4. Мазкур меҳнат шартномасига доир низолар ва англашилмовчиликлар томонларнинг келишувига кўра, келишувга эришилмаган ҳолларда эса амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади;
мазкур меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятлар унинг томонидан тўлиқ ҳажмда бажарилишига тўсқинлик қилувчи касаллик ёки ногиронлик ҳолларида;
Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатувчи кенгаш қарорига кўра (агар жамият уставида унга бундай ҳуқуқ берилган бўлса), шу жумладан акциядорларнинг ҳуқуқлари бузилганда, корхонанинг молия-хўжалик фаолияти жиддий равишда ёмонлашганда, маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳажмлари асоссиз қисқартирилганда, Жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки унинг пайдо бўлиш хавфи бўлганда, давлат бюджети олдида барқарор қарздорлик пайдо бўлганда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди. Биринчи нусхаси Жамиятда, иккинчиси Директорда сақланади.
Акциядорлик жамияти | Директор |
«_________________________» |
|
_________ йил «____» ________________ | _________ йил «____» ________________ |
Муҳр |
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорининг 3 ва 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат улуши тўғрисида» 1998 йил 30 июндаги 272-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 8-сон, 31-модда):
1.4-банднинг иккинчи гапи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Акциядорларнинг Умумий ҳисобот йиғилишида якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган раҳбари билан тузилган шартномаларни узайтириш мумкинлиги ёки тўхтатиш тўғрисидаги масала, жамият фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот ва қонунда назарда тутилган бошқа масалалар мажбурий тартибда кўриб чиқилади»;
«з) жамият ижро этувчи органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказолар), унинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш, агар жамият уставида ушбу масалаларни ҳал этиш Кузатувчи кенгаш ваколатларига киритилмаган бўлса, якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган раҳбари томонидан жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрларини бажаришда қўпол бузилишларга йўл қўйилган ёки уни бажариш барбод қилинган тақдирда, улар билан тузилган шартномалар Кузатувчи кенгаш томонидан муддатидан олдин тўхтатилган ҳоллар бундан мустасно»;
«л» кичик банднинг «жамият» сўзидан олдин «жамиятнинг йиллик бизнес-режаларини (ушбу масалани ҳал этиш жамият уставида Кузатувчи кенгашнинг ваколатларига тегишли деб топилган ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан унга топширилган ҳоллар бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин;
«— битишув тарафи ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашаётган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган бўлса.
Бунда тузилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган жамият билан битишув тузиш тўғрисидаги қарор овоз берувчи акциялар эгалари бўлган, битишувдан манфаатдор бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан Акциядорлар умумий йиғилишида қуйидаги ҳолларда: 1) агар битишув бўйича тўлов суммаси ва битишув мавзуси бўлган мол-мулк қиймати жамият активлари қийматининг беш фоизидан ортиқ бўлса; 2) агар битишув ва (ёки) ўзаро боғлиқ бўлган бир неча битишув жамиятнинг овоз берувчи акцияларини ёки илгари жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг беш фоизидан ортиқ бўлган миқдорда овоз берувчи акцияларга конвертация қилинадиган бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш ҳисобланса қабул қилинади»;
«а», «б», «в», «д», «р» кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича қарорлар Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорлар тўртдан уч қисмининг кўпчилик овози билан қабул қилинади»;
«Акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорлар рўйхатига киритилган, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар, уларнинг ваколатли вакиллари, жамият аудитори, жамият Кузатувчи кенгаши ва ижро этувчи органлари аъзолари, жамият тафтиш комиссияси аъзолари ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга бўладилар (Кузатувчи кенгашни ва жамият назорат органларини сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни, шунингдек якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган ва жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбарини тайинлаш бўйича кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳам таклиф этиш тавсия этилади)»;
4.4-банднинг биринчи хатбошига «жамият молия-хўжалик фаолияти йиллик текшириш натижалари бўйича хулосаси» сўзларидан кейин «якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган билан тузилган шартномаларни узайтириш мумкинлиги ёки тўхтатиш тўғрисида Кузатувчи кенгашнинг хулосаси» сўзлари қўшилсин;
4.6-банд ва 4.7-банднинг иккинчи хатбошидаги «Тафтиш комиссиясига» сўзларидан кейин «(тафтишчига)» сўзи қўшилсин;
«— акциядор (акциядорлар) мазкур Низомнинг 4.6-бандида назарда тутилган жамиятнинг овоз берувчи акциялари миқдорига эгалик қилмайди»;
6.5-банддаги «акциядорлар умумий сонининг камида 60 фоизи» сўзлари «жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб камида 60 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари)» сўзлари билан алмаштирилсин.
7.2-банднинг иккинчи гапи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Бунда Акциядорлар умумий йиғилиши президиуми таркибига лавозимига кўра Кузатувчи кенгаш раиси киради»;
«7.7. Саноқ комиссияси таркиби уч кишидан кам бўлиши мумкин эмас. Саноқ комиссиясига жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари, жамият Тафтиш комиссияси аъзолари, коллегиал ижро этувчи орган аъзолари, якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, тенг равишда бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи, шунингдек номзодлар томонидан ушбу лавозимларга кўрсатиладиган шахслар кириши мумкин эмас.»;
«Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра ижро этувчи орган ваколатлари шартнома бўйича, шу жумладан танлов асосида тижорат ташкилотига (бошқарувчи ташкилотга) ёки якка тартибдаги тадбиркорга (бошқарувчига) берилиши мумкин. Агар жамият уставида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартлари Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланади»;
«2.2. Акциядорлик жамиятининг Ижро этувчи органи раҳбари ва унинг шахсий таркиби, агар жамият уставида ушбу масалаларни ҳал этиш жамият Кузатувчи кенгаши ваколатига тегишли деб топилмаган бўлса, жамият Акциядорлари умумий йиғилиши томонидан сайланади (тайинланади, ёлланади ва ҳоказо). Жамият уставига мувофиқ ёки тегишли равишда Акциядорлар умумий йиғилиши ёки жамият Кузатувчи кенгашининг қарорига кўра якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган раҳбари танлов асосида тайинланиши мумкин»;
2.3-бандга «оддий кўпчилик овоз билан» сўзларидан кейин «Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки» сўзлари қўшилсин;
«Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатувчи кенгаш томонидан якка тартибда амалга оширилади. Ижро этувчи орган аъзолигига номзод жамиятга ўзининг жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт»;
2.5-бандга «кўриб чиқилаётганда» сўзларидан кейин «акциядорлар умумий йиғилиши томонидан ёки» сўзлари қўшилсин».
«2.6. Ижро этувчи орган таркибига таклиф қилинган номзодлар Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатувчи кенгаш томонидан маъқуллангандан кейин якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи органнинг раҳбари ва ҳар бир аъзоси билан тегишли лавозим бўйича мажбуриятларни бажариш юзасидан контракт тузилади. Якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган ва коллегиал ижро этувчи органнинг раҳбари билан контракт уни узайтириш мумкинлиги ёки тўхтатиш тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинган ҳолда бир йил муддатга тузилади. Шартномани жамият номидан Кузатувчи кенгаш раиси ёки Кузатувчи кенгаш томонидан вакил қилинган шахс имзолайди»;
биринчи хатбошидаги «кўпчилик овоз билан Кузатувчи кенгаш томонидан» сўзлари «Акциядорлар умумий йиғилиши ёки агар жамият уставида унга бундай ҳуқуқ кўпчилик овоз билан берилган бўлса, Кузатувчи кенгаш томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Кузатувчи кенгаш якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари билан тузилган шартномаларни улар томонидан қўпол бузилишларга йўл қўйилганда ёки жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши барбод қилинганда муддатидан олдин тўхтатиш ҳуқуқига эгадир»;
«Якка бошчилик қилувчи ижро этувчи органни, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари ва аъзоларини моддий рағбатлантириш жамият фаолияти самарадорлигига қараб амалга оширилади»;
«Ижро этувчи органнинг раҳбари йилнинг ҳар чорагида йиллик бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисида Кузатувчи кенгашга ҳисобот беради»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 5 июлдаги 257-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 35-модда):
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда):
«3. Ўзбекистон Республикаси норезидентларига товар-хом ашё биржаларининг ҳисоб-китоб-клиринг палаталари ва «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти ҳисоб рақамларидаги, республиканинг ваколатли банкларида очилган чет эл банкларининг «Лоро» корреспондентлик ҳисоб рақамларидаги, биржаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталаридаги махсус ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағларидан:
ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи бозорларда мамлакатимиз эмитентларининг акцияларини сотиб олиш учун фойдаланишга рухсат берилсин»;
Кейинги таҳрирга қаранг.