29.07.2014 йилдаги 206-сон
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда республика фойдали қазилмалари конларини тизимлаштириш, улар захираларининг даврий ҳаракатини ҳисобга олиш, шунингдек давлат органларини тегишли маълумотлар билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8 ва 15-моддалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини (кейинги ўринларда давлат баланси деб юритилади) юритиш тартибини белгилаб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 февралдаги 111-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.02.2019 й., 09/19/111/2596-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Давлат балансини юритиш ушбу Низомга 3-иловага асосан схема бўйича амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 февралдаги 111-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.02.2019 й., 09/19/111/2596-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

Ер қаъридан фойдаланувчилар

1. Геологик ўрганиш натижасида фойдали қазилмалар захираларини тезкор кўпайтириш юзасидан идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомаларини расмийлаштиради.

2. Геологик ўрганиш натижалари юзасидан Давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (қайта тасдиқлаш, ҳисобдан чиқариш) бўйича қарорини расмийлаштиради.

3. Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш натижасида чегириш (қазиб чиқариш, йўқотиш) ва фойдали қазилмаларнинг тезкор ўзгартирилган захираларининг ҳисобот балансларини тайёрлайди.

Ҳар йили 1 февралга қадар

Ер қаъридан фойдаланувчилар

Ҳисоботларни Давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (ёки қайта тасдиқлаш) бўйича тегишли қарорларининг нусхалари ва идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомалари билан биргаликда «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Давлат геология фондига тақдим этади.

Ҳар йили 1 февралга қадар

Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш натижасида чегириш (қазиб чиқариш, йўқотиш) ва фойдали қазилмаларнинг тезкор ўзгартирилган захираларининг ҳисобот балансларини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали келишиш учун Инспекцияга тақдим этади.

Инспекция

Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш натижасида чегириш (қазиб чиқариш, йўқотиш) ва фойдали қазилмаларнинг тезкор ўзгартирилган захираларининг ҳисобот балансларини келишади ва Давлат геология фондига юборади. Ҳисобот балансларининг келишилганлиги ҳақида «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ер қаъридан фойдаланувчиларни хабардор қилади.

5 кунда

Давлат геология фонди

Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган ҳисобот балансларини умумлаштиради, фойдали қазилмалар турлари бўйича давлат балансини тайёрлайди ва ўрганиб чиқиш учун Давлат геология қўмитасига тақдим этади.

Ҳар йили 15 апрелгача

Давлат геология қўмитаси

Давлат балансини ўрганишни якунлайди ва нашр қилишга рухсат беради.

Давлат баланси тарқатиладиган давлат органлари ва корхоналар рўйхатини тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 майгача

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш тартиби ва Давлат геология фондига тақдим этиш.

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Геологик ўрганиш натижасида фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобот балансларини юритиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги «Геология ахборот маркази» ДУК тасарруфидаги Давлат геология фонди.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

1. Геологик ўрганиш натижасида фойдали қазилмалар захираларини тезкор кўпайтириш юзасидан идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомаси.

2. Геологик ўрганиш натижалари юзасидан Давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (қайта тасдиқлаш, ҳисобдан чиқариш) тўғрисидаги қарори.

3. Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш натижасида чегириш (қазиб чиқариш, йўқотиш) ва фойдали қазилмаларнинг тезкор ўзгартирилган захираларининг ҳисобот баланслари.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Ҳисобот балансларига қуйидагилар акс эттириладиган тушунтириш хати илова қилинади:

биринчи марта давлат балансига киритилаётган конлар учун — фойдали қазилмалар захираларининг жойлашган жойи, миқдори, сифати, ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштирилиш даражаси, рудаларнинг технологик хусусиятлари, конларда қазиб олишнинг кончилик-геология, кончилик-техник, гидрогеологик шарт-шароитлари, техник-иқтисодий баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари, қидириб топилган фойдали қазилмалар захиралари билан таъминланганлиги;

давлат балансида ҳисобга олинган конлар учун — кончилик-геология ва техник-иқтисодий хусусиятнинг янги маълумотлари, фойдали қазилмаларнинг янги аниқланган қатламлари, қазиб чиқарилган фойдали қазилмалар миқдори тўғрисидаги маълумотлар, минерал хом ашёдан комплекс фойдаланиш, геология-қидирув ишларини молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда, фойдали қазилмалар захираларининг кўпайтирилиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, балансдан ташқари захираларнинг ўзгариши (мавжуд бўлганда) ва захираларни ҳисобдан чиқариш сабаблари.

Фойдали қазилмани қазиб чиқариш тўғрисидаги маълумотларда фойдали қазилмани камайтирадиган бўш жинсларни ҳисобга олмаган ҳолда, агар улар балансдаги захираларга киритилмаган бўлса, ер қаъридан олинадиган минерал хом ашёнинг барча миқдори ҳисобга олинади. Ҳисобот балансида қазиб чиқариб камайтирилган ва товар рудалари миқдори тўғрисидаги маълумотлар.

Қандайдир сабабларга кўра, ўтган йиллар учун илгари ҳисобга олинмаган фойдали қазилмани қазиб чиқариш ҳисобот йили учун қазиб чиқариш билан бирга кўрсатиш, бироқ ўтган йилда қазиб олинган хом ашёни изоҳда кўрсатиш.

Агар давлат балансида ҳисобга олинган комплекс рудалардаги йўлдош компонентлар ер қаъридан асосий фойдали қазилма билан бирга қазиб чиқарилса, бироқ кейинги технологик қайта ишлашда йўқотилса, изоҳда ҳисобдан чиқариладиган захиралар қазиб олинганини, лекин технологик қайта ишлашда йўқотилганлигини кўрсатиш.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Ер қаъридан фойдаланувчилар ҳар йили 1 февралга қадар геологик ўрганиш натижасида фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобот балансларини тақдим этади.

12.

Изоҳ:

Қуйидагилар Давлат балансини юритишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

фойдали қазилмалар захиралари ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, жумладан фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати, уларнинг саноат аҳамиятига эга бўлган ҳар бир тури бўйича ўрганилганлиги ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва туркумлаштириш;

республика ҳудудлари бўйича фойдали қазилмалар захираларининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, конлар бўйича фойдали қазилмалар захираларининг ҳар йилги ҳаракатларини таҳлил қилиш ва ҳисобга олиш;

давлат ҳокимияти органларини республика ва алоҳида ҳудудлар минерал-хом ашё базасининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 февралдаги 111-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.02.2019 й., 09/19/111/2596-сон)