«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси биржа фаолиятини (валюта биржалари фаолияти бундан мустасно) тартибга солувчи ваколатли давлат органи этиб белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси биржа фаолиятини амалга ошираётган ташкилотларни 2003 йил 1 апрелгача мазкур қарор талабларига мувофиқ лицензияласин.
Белгилаб қўйилсинки, 2003 йил 1 апрелгача тегишли лицензия олмаган биржалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси икки ҳафта муддатда лицензиялар бериш юзасидан хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссия тўғрисидаги низомни ҳамда эксперт комиссиянинг шахсий таркибини тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати тузилмасида ходимларнинг белгиланган сони доирасида ходимларининг чекланган сони 3 нафардан иборат Биржа фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бўлими ташкил этилсин, унга қуйидаги функциялар юклансин:
лицензия талабгорларининг аризаларини қабул қилиш, лицензияларни расмийлаштириш ва бериш, лицензия битимлари тузиш;
биржалар томонидан биржа фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, биржа савдолари қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Биржа фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилади (кейинги ўринларда матнда «лицензияловчи орган» деб юритилади).
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси тўғрисидаги Низом ва комиссиянинг таркиби лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси мажлиси бир ойда камида бир марта ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-бандининг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 384-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 364-модда)
в) қонун ҳужжатларида назарда тутилган устав фондининг энг кам миқдори бўйича талабларга мувофиқлик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «е» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ёки инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган биржа аъзоларининг фонд биржасида (фондли бўлимларни ташкил этган бошқа биржаларнинг ҳам) биржа савдоларига қўйилиши;
(6-банднинг «е» кичик банди учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
биржада нархлар билан манипуляция қилиш ва махфий ахборотдан ноқонуний фойдаланишнинг олди олиниши тўғрисидаги қоидалар мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) биржа савдоларида фақат олдиндан эълон қилинадиган, истеъмолчилар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар кенг танишиши мумкин бўлган биржа бюллетенига киритилган товарларни сотиш, айни пайтда олдиндан эълон қилинадиган биржа бюллетенига киритилмаган товарларни сотиш тақиқланади;
(6-бандининг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 384-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 364-модда)
з) филиаллар мавжуд бўлган тақдирда, биржанинг барча аъзоларига ушбу савдоларда бир вақтнинг ўзида қатнашиш имкониятини берган ҳолда, марказлаштирилган биржа савдолари ўтказиш;
л) лицензияловчи органнинг талабига кўра биржа фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
м) биржа савдоларини фақат Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча биржа аъзолари бир пайтда ва тенг киришини таъминловчи электрон тизимда ўтказиш;
н) биржа савдоларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда тузиладиган ҳамда товар номи, ўлчов бирлиги, лотлар сони, операция тури, товарнинг савдога қўйилган нархи ва битишув рўйхатдан ўтказилган нарх, Incoterms қоидаларига мувофиқ товарни етказиб беришнинг базис шартлари, битишув томонлари, битишув амалга оширилган аниқ вақт кўрсатилган, электрон протоколлар тарзида киритилган битишувлар тўғрисидаги ахборотни уч йил мобайнида сақлаш;
о) биржа бюллетенларига фақат бир хил стандартга, бир турдаги хоссаларга эга бўлган, улгуржи туркумлар билан сотиладиган ҳамда олдиндан кўздан кечиришни талаб қилмайдиган биржа товарларини киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 384-сон қарорига мувофиқ «м» — «р» кичик бандлар билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 364-модда)
7. Биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами — юридик шахс учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
в) лицензия талабгори жойлашган жойдаги солиқ органи томонидан тасдиқланган охирги ҳисобот санасидаги бухгалтерия баланси нусхаси (янги ташкил этилган юридик шахслар бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Лицензия талабгоридан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
8. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг таркибий бўлинмаси (Биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бошқармаси) масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда аризачига юборилади (топширилади).
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
9. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
11. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.
12. Барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси улар олинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссияга киритилади.
Эксперт комиссия ариза олинган кундан бошлаб йигирма кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
13. Лицензияловчи орган эксперт комиссия хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида уч кун муддатда қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Лицензияловчи орган томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
15. Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда жўнатилади (тақдим этилади).
16. Лицензия битими лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишининг лицензияловчи орган томонидан назорат қилиниши тартиби;
Лицензия битими икки нусхада тузилади, бир нусхаси лицензияловчи органда қолади, иккинчиси эса лицензия билан биргаликда лицензиатга берилади.
17. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкаси намунаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари лицензияловчи орган буюртмаси бўйича босмахона усулида «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади. Биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бошқармаси раҳбари лицензия бланкаларини ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
18. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.
19. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
20. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
22. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензияловчи орган томонидан ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссияга киритилади.
Эксперт комиссия етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида уч кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V бўлимнинг номи Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори тахририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
25. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
26. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори тахририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
29. Лицензиат томонидан лицензия шартлари ва талабларига риоя этилишини назорат қилиш лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
30. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш;
(30-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, , 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, , 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
33. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи органнинг қарори суд томонидан асоссиз деб эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат олдида унинг кўрган зарари миқдорида жавоб беради.
34. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва амал қилишини тиклашнинг асослари ва санаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Биржа фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.