Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сон «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
1. Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими «Reg-System»да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги (бундан буён матнда Статистика агентлиги деб юритилади) ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни, юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «Reg-System» асосида Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига (бундан буён матнда КТЯДР деб юритилади) киритиш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими «Reg-System» (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) — юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш, тўплаш, янгилаш, сақлаш, назорат қилиш, таҳлил қилиш ва белгиланган тартибда тақдим этиш жараёнларини автоматлаштиришга мўлжалланган ахборот тизими;
Олдинги таҳрирга қаранг.
билдиришнома — юридик шахсларнинг ягона давлат реестридаги юридик шахс тўғрисидаги маълумотларнинг электрон шакли бўлиб, унинг ёрдамида КТЯДРда юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар ёки ундаги ўзгаришларни киритиш амалга оширилади;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Статистика агентлиги — Тизимни ишлашини таъминлашда ҳамда унга расмий ёки идоравий сайт (ихтисослаштирилган дастурий модул) орқали кириш ҳуқуқини беришда;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
рўйхатдан ўтказувчи органлар — юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишда;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Тизимнинг кечаю-кундуз ишлаши Статистика агентлиги томонидан таъминланади ва тизим қуйидагиларни амалга ошириш имкониятини беради:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
давлат статистика органларига — статистика классификаторларидан фойдаланган ҳолда КТЯДР ахборотларини кодлаштиришнинг ягона тизимини қўллаш орқали, юридик шахслар ва уларнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш, тўплаш, янгилаш, сақлаш, назорат қилиш, таҳлил қилиш ва белгиланган тартибда тақдим этиш;
рўйхатдан ўтказувчи органларга — КТЯДРни юритиш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш ҳамда уларнинг автоматлаштирилган ҳисобини олиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташқи фойдаланувчиларга — Статистика агентлигининг расмий сайти орқали КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборотларни олиш.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан масъул ходимларга Тизимга кириш ҳуқуқини олиш учун, мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида кўрсатилган шакл бўйича, электрон кўринишда Статистика агентлигига сўровнома юборилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Статистика агентлиги, бир кун муддатда, регистраторга ягона логин ва паролни рўйхатга олинишини ва унинг Тизимга кириш ҳуқуқини таъминлайди ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Агар регистратор лавозимидан озод этилса ёки бошқа ишга ўтса, рўйхатдан ўтказувчи орган бир кун муддатда, ушбу регистраторнинг Тизимга кириш ҳуқуқини бекор қилишни таъминлаш мақсадида, мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида кўрсатилган шакл бўйича, электрон кўринишда Статистика агентлигига хабарнома юборади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Статистика агентлиги тегишли хабарномани олгандан кейин, 8 иш соати мобайнида Тизимга кириш ҳуқуқини бекор қилиш бўйича тегишли ҳаракатларни амалга оширади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
8. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ва давлат статистика органларининг масъул ходимлари ўзларига маълум бўлган логин ва паролни учинчи шахсларга ошкор қилмасликлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Регистратор томонидан КТЯДРни юритиш учун зарур бўлган, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, бевосита Интернет тармоғидаги Статистика агентлигининг registr.stat.uz идоравий сайтида билдиришномани тўлдириш орқали амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
10. Тизимга кириш учун, регистратор мазкур Йўриқноманинг 4 ва 5-бандларида ўрнатилган тартибда берилган шахсий логин ва паролдан фойдаланиш орқали авторизацияни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) юридик шахсларни — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин бир кун мобайнида;
б) юридик шахсларни — давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун мобайнида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, қайта ташкил этиш, тугатиш жараёнидалиги, тугатиш жараёнининг тўхтатилганлиги, тугатилиши ва почта манзили ўзгарганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаётганлиги ёки ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун мобайнида;
(12-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) юридик шахс янги ташкил этилган вақтда асосий фаолият тури кодини бириктиришда ёки ходимлар сони тўғрисидаги маълумотни тўлдиришда ноаниқликка йўл қўйилган деб ҳисобланганда, фаолият кўрсатмаётганда, қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганда, белгиланган тартибда фаолияти тикланганда, қайта рўйхатдан ўтиб, таъсис ҳужжатларида ушбу фаолият тури асосий фаолият тури деб белгиланганда, шунингдек маълум фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олганда ёки лицензияси бекор қилинганда унинг асосий фаолият тури ва унда ишлаётганларнинг ўртача йиллик сони ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун мобайнида.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
Регистратор томонидан тақдим этилган маълумотлар давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган маълумотлар ҳисобланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Корхона ва ташкилотнинг умумдавлат таснифи коди (бундан буён матнда КТУТ деб юритилади) — регистратор томонидан юридик шахсга Тизимдан фойдаланган ҳолда олинган, реал вақт режимида билдиришномани тўлдириш жараёнида берилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Статистик, тўлдирилган билдиришнома келиб тушган пайтдан бошлаб, бир иш куни мобайнида регистратор томонидан бириктирилган статистика кодларини текширади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
а) статистика кодларини бириктиришда номувофиқликлар мавжуд бўлмаса, юридик шахс тўғрисидаги маълумотларни КТЯДРга киритади, бунда Тизим регистраторга автоматлашган тарзда хабар юборади;
б) статистика кодларини бириктиришда номувофиқликлар мавжуд бўлса, уни бартараф этиш тўғрисида Тизим ёрдамида регистраторга автоматлашган тарзда хабар юборади.
16. Регистратор мазкур Йўриқноманинг 15-банди «б» кичик бандида кўрсатилган хабарни олгандан кейин, 8 иш соати мобайнида кўрсатилган номувофиқликларни тегишли билдиришномада бартараф этади.
17. Давлат статистика органлари, рўйхатдан ўтказувчи органларнинг мазкур Йўриқноманинг 12-бандида кўрсатилган маълумотларининг солиқ органлари, давлат мулкини бошқариш органлари ва бошқа давлат органларининг регистрлари ҳамда ахборот базалари, шунингдек статистика кузатувларини амалга оширишда олинган статистика маълумотлари билан номувофиқлиги аниқланганда, рўйхатдан ўтказувчи органга электрон ёки факсимил алоқа ёрдамида юридик шахс тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритиш тўғрисида сўров юборадилар.
18. Рўйхатдан ўтказувчи органлар, тегишли сўровни олгандан кейин 10 кун мобайнида номувофиқликни бартараф этадилар, тегишли давлат реестрига ўзгартиришлар киритадилар ҳамда сўровни юборган давлат статистика органига электрон ёки факсимил алоқа ёрдамида жавоб юборадилар.
19. Давлат статистика органи, рўйхатдан ўтказувчи органнинг жавобини олгандан кейин, бир иш куни мобайнида КТЯДРга ўзгартириш киритади.
4-боб. Ташқи фойдаланувчиларнинг КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборотларни олиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
идентификациялаштириш кўрсаткичлари — юридик шахснинг номи, КТУТ, солиқ тўловчининг идентификация рақами (бундан буён матнда СТИР деб юритилади);
классификация кўрсаткичлари — асосий фаолият турининг хусусияти, жойлашган жойи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, кичик тадбиркорлик субъектларига мансублиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кириши;
маълумот тусидаги кўрсаткичлар — почта манзиллари, телефон рақамлари, юридик шахсларнинг таъсисчилари (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно), раҳбари (солиқ органларининг маълумоти асосида), давлат рўйхатидан ўтказилган тартиб рақами ва санаси (устав фонди ва таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, ягона давлат реестридан чиқариш) тўғрисидаги маълумотлари.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборотлар белгиланган тартибда тақдим этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ташқи фойдаланувчилар, бевосита Статистика агентлигининг www.stat.uz расмий сайтида реал вақт режимида, сўралаётган юридик шахснинг СТИРини киритиб, мазкур йўриқноманинг 20-банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган ахборотларни бепул олишлари мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
25. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.
Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими «Reg-System»да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига | |||||||||||
СЎРОВНОМА (Тизимга кириш ҳуқуқини олиш учун) | |||||||||||
Сиздан __________________________________________нинг қуйидаги ходим(лар)ига | |||||||||||
(рўйхатдан ўтказувчи орган номи) | |||||||||||
Регистратор сифатида Тизимга кириш ҳуқуқини беришингизни сўрайман: | |||||||||||
Т/р | Ф.И.О. | Лавозими | СТИР | Электрон почтаси | Телефон рақами (халқаро форматда) | ||||||
____________________ | раҳбари: | _________ | ____________________ | ||||||||
(рўйхатдан ўтказувчи орган номи) | М.Ў. (имзо) | (Ф.И.О.) |
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)
Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими «Reg-System»да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2- ИЛОВА
2- ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига | |||||||||||
ХАБАРНОМА | |||||||||||
Сиздан __________________________________________нинг қуйидаги ходим(лар)ига | |||||||||||
(рўйхатдан ўтказувчи орган номи) | |||||||||||
берилган Регистратор сифатида Тизимга кириш ҳуқуқини бекор қилишингизни сўрайман: | |||||||||||
Т/р | Ф.И.О. | Лавозими | СТИР | Электрон почтаси | Телефон рақами (халқаро форматда) | ||||||
____________________ | раҳбари: | _________ | ____________________ | ||||||||
(рўйхатдан ўтказувчи орган номи) | М.Ў. (имзо) | (Ф.И.О.) |
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 13 апрелдаги 29-мб-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2594-3, 03.05.2023 й) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон)