Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

15. Олинган қон намунаси иммунофермент усулида (ИФА) текшириш учун мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги йўлланмага асосан 24 соат ичида ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш лабораторияларига (бундан буён матнда лаборатория деб юритилади) етказиб берилади.
мазкур Қоидаларнинг 3-иловасидаги рўйхатда назарда тутилган ОИВ инфекциясига хос бўлган оппортунистик касалликлари мавжуд бўлган шахслар.
27. Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатида (рўйхат рақами 2581, 2014 йил 7 май) кўрсатилган айрим касбларда ишловчи ходимлар Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) мувофиқ ишга кираётганда, дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтаётганда, мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 31октябрдаги 119-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2584-1, 28.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 10/17/2584-1/0328-сон)

Шахсни ўзга шахсларга ОИВ инфекциясини юқтирганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш
ВАРАҚАСИ

Мен ____________________________________________________ йилда туғилганман.
Яшаш жойим ____________________________________________________________
Менга кейинги маслаҳатлашув ўтказишда қуйидаги маълумотлар берилди:
1. ОИВ инфекцияси тўғрисида.
2. ОИВ билан зарарланганлигим тўғрисида;
3. Қуйидаги йўллар орқали касаллик ОИВни бошқа шахсга юқтиришим мумкинлиги ҳақида:

жинсий алоқа йўли билан;
донор сифатида қон ва биологик суюқликларни топширганда;
гиёҳвандлик воситаларини игна орқали томир ичига ва мушак орасига қабул қилишда умумий шприц ва игналардан фойдаланганда;
бошқа шахслар билан биргаликда соқол олишда лезвиядан, тери ва шиллиқ қаватларнинг бутунлигини бузадиган муолажаларда, тешадиган ва кесадиган асбоб-анжомлардан умумий фойдаланганда;
маиший ҳаётда алоҳида шахсий гигиена буюмлари: соқол олиш асбоблари, тароқ, маникюр-педикюр анжомлари, ҳуқна (клизма) учун ишлатиладиган асбоблар, аёллар жинсий аъзоларини ювиш учун махсус асбоблар бўлиш кераклиги ва фақат ўзимнинг шприцимдан фойдаланиш ва бошқаларни.

4. Жинсий алоқа вақтида ҳимоя воситасидан фойдаланишим кераклиги тўғрисида.
5. Менга:

яшаш жойимдаги даволаш-профилактика муассасаси юқумли касалликлар шифокори ёки умумий амалиёт шифокори ёхуд ОИТСга қарши кураш марказида диспансер ҳисобида туришим кераклиги;
доимий равишда диспансер кўригидан ўтишим, тиббий муолажаларни ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси юқумли касалликлар шифокори ёки ОИТСга қарши кураш маркази мутахассисларидан олишим кераклиги;
кутилмаган ҳолларда тез ёрдамга зарурат туғилганда даволаш-профилактика муассасаси тиббиёт ходимига ОИВ билан зарарланганлигим тўғрисида маълум қилишим кераклиги.

6. Жинсий (ёки гиёҳванд) шерикларимни мажбурий равишда ОИВга текширувдан ўтишларини талаб этишим ва текширув натижасини сир сақлашим тушунтирилди.

7. Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни билан танишдим ва ОИВ статусимни била туриб, бошқа шахсни ОИВ касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирсам ёки унга ОИВ касаллигини юқтирсам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддасига асосан, жиноий жавобгарликка тортилишим мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилдим.

ОИВни юқтириб олган шахс ________________________

_________

_________

(Ф.И.О.)

(имзо)

(сана)

Кейинги маслаҳатлашувни
ўтказган шифокорнинг имзоси _____________________


_______


________

(Ф.И.О.)

(имзо)

(сана)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази