14.11.2007 йилдаги 17-сон
Ҳужжат 14.11.2007 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига «Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларидан келиб чиқиб ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурати юзага келганлиги, ушбу масалалар бўйича Пленум томонидан тегишли тушунтиришлар берилганлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
а) преамбуланинг тўртинчи хатбошисидаги «қоралов» деган сўз «айблов» деган сўз билан алмаштирилсин;
б) 14-банди чиқарилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 14-банднинг биринчи хатбошисидаги «ўлим» деган сўзлар «умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) 2-банди биринчи хатбошиси «ЖПКнинг 242, 243-моддаларига» деган сўзлардан кейин «ва Олий суд Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорида кўрсатилган тушунтиришларга»деган сўзлар билан тўлдирилсин.
а) 4-бандидаги «Ҳукм ижро қилингунга қадар маҳкум 60 ёшга тўлган бўлса, ўлим жазоси қонунда белгиланган тартибда озодликдан маҳрум қилиш жазосига ўзгартирилади» деган жумла чиқарилсин;
б) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «182, 184, 188, 189-моддалари» деган сўзлар «182, 184, 188, 189, 190-моддалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) 9-банди «қонуний вакилига» деган сўзларидан кейин «ЖПК 217-моддасининг 1-қисмида белгиланган тартиб ва муддатда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
б) 14-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ўлим» деган сўз «умрбод озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 16-банди иккинчи хатбошиси «сўроқ қилинаётганда» деган сўзларидан кейин «қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи ҳал қилинаётган,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
г) 16-банднинг учинчи хатбошисидаги «қарор» деган сўз «қарор (ажрим)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 24-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ўлим» деган сўз «умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) преамбуланинг иккинчи хатбошисидаги «ўлим» деган сўз «умрбод озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 28-банди чиқарилсин.
а) 30-банднинг биринчи хатбошисидаги «назорат» деган сўз чиқарилсин;
б) 30-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
в) 30-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
г) ўзбек тилидаги матннинг 30-банди учинчи хатбошиси «апелляция» сўзидан кейин «кассация, назорат» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
а) 19-бандидаги «(ЖКнинг 167-моддаси)» деган сўзлар «(ЖК 233-моддаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) 9-бандидаги «МЖтК 1861-моддаси ва» деган сўзлар чиқарилсин;
б) 15-бандидаги «(МЖтКнинг 1861-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) деган сўзлар чиқарилсин.