Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
«Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

«Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

2-ИЛОВА
Халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларини ўрганиш юзасидан ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛ*

3-ИЛОВА
Халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларини ўрганиш юзасидан ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛ*

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ буюраман:
1. Буйруқнинг муқаддимасидаги «(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда)» деган сўзлар «(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 12-сон, 333-модда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «юридик хизмати ва бошқа» ва «илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари» деган сўзлар тегишинча «тегишли» ва «илмий» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
олтинчи хатбошидаги «нотижорат ташкилотларнинг» деган сўзлар «нотижорат» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «норматив кўрсатмалари» деган сўзлар «ҳуқуқий нормалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «мазкур» деган сўздан кейин «норматив-ҳуқуқий» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
9) 26-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
10) 29-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
12) 31-банднинг иккинчи хатбошисидаги «норматив кўрсатмаларни» деган сўзлар «ҳуқуқий нормаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «норматив кўрсатмалар» деган сўзлар «ҳуқуқий нормалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «норматив кўрсатмаларини» деган сўзлар «ҳуқуқий нормаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «битта норматив-ҳуқуқий кўрсатмага» деган сўзлар «битта ҳуқуқий нормага» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «норматив кўрсатмалар» деган сўзлар «ҳуқуқий нормалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 38-банддаги «мустақил» деган сўздан кейин «(кичик банд билан боғлиқ бўлмаган)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
16) 41-банддаги «ҳужжатнинг» деган сўз «норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 42-банднинг биринчи хатбошисидаги «шаклида» деган сўз «кўринишида» деган сўз билан алмаштирилсин;
18) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
19) 49-банддаги, 107-банднинг олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги «тўқ» деган сўз «ярим қора» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
21) 53-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
22) 54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи хатбошидаги «янги ҳужжат» деган сўзлар «янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «норматив кўрсатмаларнинг» деган сўзлар «ҳуқуқий нормаларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24) 57 ва 58-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
25) рус тилидаги матннинг 59-бандидаги «форме» деган сўз «виде» деган сўз билан алмаштирилсин;
26) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
27) 61-банднинг учинчи хатбошиси «илова» деган сўздан кейин «, графа, блок, позиция» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
28) 65-банддаги «боб ёки банд» деган сўзлар «боб, параграф, банд ёки кичик банд» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
29) 74-банддаги «ҳужжатларнинг рўйхати» деган сўзлар «норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
30) 75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошидан «(масалан, 2-банднинг «а» кичик бандидаги: бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин; олтинчи — ўн иккинчи хатбошилар бешинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидан «(масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 9 январдаги ПҚ-770-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» қарорининг 1-банди, шунингдек қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
33) 82 ва 83-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
34) 85-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
35) 86-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
36) 87-банд «қонунчилик техникаси қоидаларига» деган сўзлардан кейин «, шунингдек ҳаволаки нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадлилигига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
37) 89-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
38) 91-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошидаги «шаклида» деган сўз «кўринишида» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
рус тилидаги матннинг олтинчи хатбошисидан «акта» деган сўз чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбошидаги «ҳужжат лойиҳасининг» деган сўзлар «лойиҳанинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «Ҳужжат лойиҳасига» деган сўзлар «Лойиҳага» деган сўз билан алмаштирилсин;
42) 105-банднинг еттинчи хатбошисидаги «халқаро тажриба» деган сўзлар «халқаро тажриба ва чет давлатлар амалиёти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
45) 111-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
46) 115-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
47) 1-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
48) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ таҳрирда 1а ва 1б-иловалар билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки
йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси бўйича

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) тузилган вақти ва жойи;

б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;

г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;

д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;

е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;

ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;

з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар);





и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.

Тўлдирилмоқда

4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) тузилган вақти ва жойи;

б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;

г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;

д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;

е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;

ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;

з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар). Қимматли қоғозларни олиб қўйишда олиб қўйилган қимматли қоғозларнинг умумий миқдори, уларнинг тури ва қимматли қоғозларнинг эмитенти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;

и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.

Ваколатли органнинг мансабдор шахси олиб қўйиш тўғрисидаги протокол тўғри тузилганлиги, шунингдек унда ушбу бандда назарда тутилган барча маълумотлар кўрсатилиши учун жавобгар бўлади.

Қўшимчалар қимматли қоғозларни олиб қўйишда ва кейинчалик уларнинг миқдори, турлари ва эмитент ҳақидаги маълумотлари бўйича низолашиш имконияти бўлмаганда баённомани тўғри тузиш мақсадида киритилади.

Қўшимчалар мулкни олиб қўйишни олиб борувчи, ваколатли идораларнинг мансабдор шахсларнинг мулкни олиб қўйиш баённомасини кейинчалик уларни амалга ошириш учун тўғри ва ҳар томонлама тузишлари учун жавобгарликларини ошириш мақсадида киритилмоқда. Шуни қайд қилиб ўтиш лозимки, мулкни олиб қўйиш баённомаларида барча керакли маълумотлар, шу билан бир қаторда олиб қўйилган мулкнинг сифатига доир тавсифлар кўрсатилмаяпти, бу эса

ўз навбатида мулкнинг алмашинуви ёки бошқача тарзда ўзгаришига ва шикастланиши учун шароит яратишга сабаб бўлмоқда

6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса — бир сутка мобайнида эксперт тайинлайди.

Тўлдирилмоқда

6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса — бир сутка мобайнида эксперт ва баҳоловчини тайинлайди.

Мажбурий сертификатланиши керак бўлган (этил, озиқ-овқат спирти, алкоголли маҳсулотлар, пиво, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари бундан мустасно) ва улар бўйича мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлмаган олиб қўйилган маҳсулотлар бўйича ушбу маҳсулотни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан уни сертификатлаштириш ва белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини олиш учун сертификатлаштириш органига буюртманома берилади. Ишнинг оғирлик даражаси, ҳажми ва туридан қатъи назар, керакли ҳужжатларни топширган вақтдан 10 иш кунидан 1 ойгача муддатда мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади ва берилади.

«Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига биноан мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот агарда у сертификатлаштириш талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса сотиш тақиқланади.

Агарда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот хавфсизлик талабларига мос келмаса у сотилиши мумкин эмас ва йўқ қилиниши лозим. Шунинг учун мулкнинг бирхиллаштириш талабларига мос келиши предметига қаратилган текширув мулкнинг давлат ҳисобига ўтказилиши ёки йўқ қилиниши ҳақидаги саволларни ҳал қилишдан олдин ўтказилиши лозим.

Олиб қўйилган маҳсулот сертификатлаштирилиши олиб бориладиган муддат назарда тутилган

24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) диний ташкилотларга далолатнома бўйича бепул берилади.

24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) кейинчалик далолатнома бўйича диний ташкилотларга текин бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага берилади.

Ўзгаришлар кўрсатиб ўтилган предметларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага кейинчалик диний ташкилотларга бериши мақсадида киритилмоқда.

60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

Бунда, агар сотилган мол-мулк қийматидан давлат органларининг махсус ҳисоб рақамларига чегиришлар амалга оширилган бўлса, у ҳолда қийматнинг тегишли суммаси ушбу органлар ҳисобидан тўланади.

60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

Чиқариб ташланмоқда

Қоплаш пропорционал олиб борилиши тўғрисидаги норма 59-бандда берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси бўйича

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори

3. Бош вазир котибияти, ахборот таҳлил департаментлари ва бошқа таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириб боришни таъминлаш, улар ишининг самарадорлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига Аппарат Раҳбари лавозими киритилсин. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамаси аппарати Раҳбари мақомига кўра Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Белгилансинки, Бош вазир котибияти, ахборот-таҳлил департаментлари ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича — тегишли равишда Бош вазирга ва унингўринбосарларига;ташкилий

масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунадилар.

Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари зиммасига:

Бош вазир котибияти, ахборот-таҳлил департаментлари ва функционал бўлимлари ишларини мувофиқлаштириб бориш;

Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда имзолаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти котибиятига ва Бош вазирга тақдим этиш;

Вазирлар Маҳкамаси комплексларида ва аппаратнинг таркибий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш;

Бош вазир ўринбосарлари билан биргаликда тегишли аппаратнинг таркибий бўлинмаларига бош мутахассис ва етакчи мутахассис кадрларни танлаш;

аппарат мутахассислари ва ходимларининг иш ва касб малакаси даражасини ошириш, уларни мунтазам равишда аттестациядан ўтказиш масалалари юклансин.

Ўз кучини йўқотмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ–834-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида»ги қарорининг 1-бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати раҳбари лавозими тугатилиб, ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси лавозими киритилган. Ушбу Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг 2-банди билан Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ваколатлари белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежлари ?ўғрисидаги низомга

қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси бўйича

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

7. Спорт захирасини тайёрлаш олиб борилаётган спорт турлари ҳамда олимпия захиралари коллежи ўқувчилари контингенти олимпия захиралари коллежи тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.

7. Спорт захирасини тайёрлаш олиб борилаётган спорт турлари ҳамда олимпия захиралари коллежи ўқувчилари контингенти олимпия захиралари коллежи тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 600 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича — 300 нафардан.



Тўлдирилмоқда

Олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 600 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича —
300 нафардан.

Тошкент шаҳридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 660 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича — 330 нафардан.





Тошкент шаҳридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежи умумий контингенти аниқ бир сон этиб шакллантирилишини аниқлаштириш мақсадида қўшимча киритилмоқда.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази