Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

1-ИЛОВА
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш ҚОИДАЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар

1-§. Асосий тушунчалар

2-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш бўйича ваколатлар

3-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари ва амал қилиш муддатлари

2-боб. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш

1-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этиш

2-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат тузилиши

3-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баён этиш

4-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳани тайёрлаш

3-боб. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни расмийлаштириш, келишиш ва қабул қилиш

1-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни расмийлаштириш

2-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини келишиш

3-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш

4-боб. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳуқуқий экспертизаси, давлат рўйхатидан ўтказилиши ва кучга кириши

1-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш

2-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш

3-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кучга кириши

5-боб. Якуний қоидалар

1-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш

2-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд ўз кучини йўқотган деб топиш

3-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амал қилишининг тўхтатиб турилиши

4-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва уларнинг матнларини тарқатиш

2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар РЎЙХАТИ

Ҳужжат 10.03.2014 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида буюраман:
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, расмийлаштириш, қабул қилиш, шунингдек уларни ҳуқуқий экспертизадан, давлат рўйхатидан ўтказиш ва кучга кириш тартибини белгилайди.
ҳуқуқий экспертиза — идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлигини текширишни амалга ошириш.
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар (бундан буён матнда вазирлик ва идоралар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари, шу жумладан мазкур Қоидаларга мувофиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қиладилар.
3. Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилади. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш, агар кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар билан вазирлик ва идорага тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш бўйича ёки тегишли муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ваколати берилган бўлса, уларнинг ваколатига киради.
10. Буйруқлар ва қарорлар билан мазкур Қоидаларнинг 1 — 5-иловаларига мувофиқ ушбу буйруқ ёки қарорнинг таркибий қисми бўлган низомлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлиши шарт.
Агар буйруқ ёки қарор билан низом, қоидалар, йўриқнома ёки бошқа ҳужжат тасдиқланадиган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 1 — 5-иловаларига мувофиқ шакл бўйича буйруқ ёки қарорнинг номида ушбу ҳужжатларнинг тасдиқлангани кўрсатилиши лозим.
33. Қонун ҳужжатига ҳавола қилинган ҳолларда мазкур Қоидаларнинг 1 — 13-иловаларига мувофиқ унинг тури, реквизитлари ва номи кўрсатилиши ҳам шарт. Бунда, бошқа идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола қилинганда, унинг номи, давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш рақами, давлат рўйхатидан ўтказиш санаси кўрсатилади.
Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг матнида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган ёки ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат номидан кейин мазкур Қоидаларнинг 6 — 12-иловаларига мувофиқ шакл бўйича унга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказишда берилган рўйхатдан ўтказиш рақами ва давлат рўйхатидан ўтказиш санаси, шунингдек эълон қилишнинг расмий манбаси кўрсатилади.
Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 47-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш лозим (масалан, 21-банд, «в1»-кичик банди ва ҳ. к.).
63. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқлиги юзасидан текшириб чиқилганидан сўнг вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текширади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилиши асосланган ҳамда мақсадга мувофиқ бўлса, лойиҳа юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланади. Имзолаш лойиҳанинг ҳар бир бетининг орқа тарафига имзо қўйиш билан амалга оширилади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилиши асосланган ҳамда мақсадга мувофиқ бўлмаса, юридик хизмат лойиҳани тегишли хулоса билан лойиҳани тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага қайтаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
71. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид масалалар бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бундай лойиҳалар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига кўриб чиқиш учун тақдим этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ушбу ҳужжатларнинг электрон шакли электрон ахборот ташувчи жисмларда ҳам тақдим этилади ёхуд улар вазирликка электрон почта тизими орқали юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ёки идора (қўшма қабул қилган икки ёки ундан ортиқ идора) тизимига кирмайдиган ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. Агар ташкилотлар вазирлик ёки идораларнинг тўлиқ бўйсунувида бўлсалар, мазкур органларнинг тизимига кирувчи ташкилотлар ҳисобланадилар. Бўйсунув тўғридан тўғри (мазкур тизимнинг барча юқори бўғинларига вертикал равишда) ёки бевосита (бевосита юқори турувчи органга) бўлиши мумкин. Ташкилотлар, агар вазирлик ёки идорага қайсидир алоҳида муносабатлар юзасидан (масалан, ҳисоб юритиш қоидалари, маблағ билан таъминлаш, услубий раҳбарлик масалалари бўйича ва ҳоказо) бўйсунувда бўлсалар, уларнинг назорати остида бўлсалар ёхуд вазирлик ёки идора ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифасини бажарса, вазирлик ёки идоралар тизимига кирувчи ҳисобланмайдилар.
90. Бунда мазкур Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатиб ўтилган белгилардан бири ёки бир нечтасига эга бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) ушбу банднинг «в» — «е» кичик бандларида назарда тутилмаган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар. Ушбу кичик бандда назарда тутилган ҳужжатларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли деб топиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади;
а) ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига зид бўлса;
б) ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низом ва мазкур Қоидалар билан ўрнатилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилган бўлса. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш тартиби бузилганлиги сабабли давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилса, ҳуқуқий экспертиза ўтказилмайди;
Мазкур Қоидаларнинг 94-банди «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда (мазкур Қоидаларнинг 81-бандида назарда тутилган муддат бузиш ҳоллари бундан мустасно), вазирлик ва идоралар бир ой ичида рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этишга ёхуд ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжат нусхасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборишга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддасига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари давлат рўйхатидан ўтказилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
122. Мазкур Қоидаларнинг 121-бандига асосан тўхтатиб турилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши уни тўхтатиб туриш асослари бартараф қилинган тақдирда қайта тикланиши мумкин.
123. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши мазкур Қоидаларнинг 121-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан тўхтатиб турилади ёки қайта тикланади, буйруқнинг нусхаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик жўнатмаларида одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган предметлар ва моддаларни аниқлаш бўйича назоратни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази