Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 82-модда), «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 165-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2013 йил 30 октябрдаги 21-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 82-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 165-модда) мувофиқ, тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартибини белгилайди.
тупроқ бонитировкаси — қишлоқ хўжалиги экинлари агротехникаси ўртача даражада бўлганидаги тупроқ сифати ҳамда табиий унумдорлик қувватига бериладиган қиёсий баҳо;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (бундан буён матнда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги деб юритилади);
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
2. Тупроқ бонитировкаси маълумотлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг кейинги қиймат баҳосини чиқариш, мулкий пайларнинг миқдорини аниқлаш, ер тузишни амалга ошириш ва ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни рағбатлантириш учун асос бўлади.
4. Тупроқ бонитировкаси ишлари ҳуқуқий ҳолати тегишли ҳужжат (ваколатли органнинг қарори) асосида белгиланган ёки туманнинг ер кадастри дафтарида тегишли ёзув билан қайд этилган барча суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги ер майдонларида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тупроқ бонитировкаси ишларини мувофиқлаштиради ҳамда услубий раҳбарлик қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Тупроқ бонитировкаси ишлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг режасига мувофиқ, суғориладиган қишлоқ хўжалик ер майдонларида ҳар беш йилда ва лалми ер майдонларида ҳар ўн йилда бир марта ўтказилади ҳамда туман ҳудудини тўлиқ қамраб олади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Табиий талофатлар, техноген таъсирлар, тегишли ҳудудда тупроқ-мелиоратив ишларнинг бажарилиши натижасида, тупроқнинг унумдорлик даражаси ўзгарган тақдирда, айрим ер майдонларида тупроқ бонитировкаси ишлари фермер хўжаликлари ва ердан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг мурожаатига ёки туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг қарорига мувофиқ қайта ўтказилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 8 июндаги 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2521-1, 18.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2018 й., 10/18/2521-1/1364-сон)
тупроқ бонитировкаси ишларини бажариш бўйича тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси билан шартнома тузиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тупроқ бонитировкаси ишларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва унинг натижаларини ер кадастри ҳужжатларига киритиши, зарур бўлган ҳолларда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг илмий техник кенгашида муҳокама этиши шарт.
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш учун зарур бўлган материалларни тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчисига тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Тупроқ бонитировкаси ишлари якуний маълумотларини кўриб чиқиш бўйича ҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (раис ўринбосари), туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчисининг вакили киритилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқади, тупроқнинг балл бонитети илгаригига нисбатан пасайганлиги аниқланган тақдирда, тупроқнинг балл бонитети пасайганлиги сабабларини ўрганади ва балл бонитетини сақлаш ва ошириш бўйича зарур чораларни кўради;
тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларнинг кўриб чиқилганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
зарур бўлган ҳолларда, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг илмий техник кенгашида кўриб чиқиш учун тупроқ бонитировкаси ишлари ҳужжатларини тайёрлайди;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича тайёрланган якуний маълумотларни тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачисига топширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган техник топшириққа асосан, тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш учун тегишли шартнома тайёрлайди ва тасдиқлаш учун тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачисига тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
14. Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказишга тайёргарлик кўриш тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси томонидан амалга оширилади.
тупроқ тадқиқотлари маълумотларини, ер кадастри ҳужжатлари ва карталарини йиғиш, ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер майдонларида тупроқ бонитировкаси ишлари ўтказиладиган фермер хўжаликлари ва ердан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг тасдиқланган рўйхатини туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан олиш.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
15. Тупроқ бонитировкаси ишларида тупроқларнинг асосий хоссалари ва табиий шароитлари (тупроқларнинг генетик келиб чиқиши, механик таркиби, гумус миқдори, озуқа элементлари билан таъминланганлиги, шўрланиш даражаси, эрозияланганлиги, тошлоқлилиги, гипслилиги, термик ресурслар билан таъминланганлиги ва бошқа табиий омиллари) ҳисобга олинади.
16. Туман ҳудудини тўлиқ қамраб олган тупроқ бонитировкаси ишлари асосида техник ҳисобот, тумандаги суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ўртача бонитет баллари ва класслари бўйича гуруҳлаштирилган жадвали мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тузилади.
17. Тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси тупроқ бонитировкаси ишларининг аниқлиги, тўлиқлиги ва сифати учун масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
19. Тупроқ бонитировкаси ишларини назорат қилишда ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар, тупроқ бонитировкаси ва тупроқ карталарини тузиш ишлари ўрганилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси ёки унинг вакилига (вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси) топширилади. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси ёки унинг вакили томонидан кўриб чиқиш учун туман комиссиясига тақдим этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
22. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар икки ҳафта ичида туман комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Туман комиссияси томонидан тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш вақтида эътирозлар юзага келган тақдирда, эътирозлар сабабларини ёзма равишда кўрсатган ҳолда тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчисига мурожаат қилинади. Туман комиссияси томонидан икки ҳафта ичида эътирозлар билдирилмаган тақдирда, тупроқ бонитировкаси ишлари қабул қилинган ҳисобланади.
23. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича кўриб чиқилган якуний маълумотлар туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланади. Мазкур қарорга ер майдонларининг ўртача бонитет баллари ва класслари бўйича гуруҳлаштирилган маълумотлари илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш вақтида эътирозлар юзага келган тақдирда, мазкур маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси ёки буюртмачиси ташаббуси билан муҳокама қилиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг илмий техник кенгашига тақдим этилиши мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Табиий талофатлар, техноген таъсирлар, ҳудудда тупроқ-мелиоратив ишлар бажарилиши натижасида, тупроқнинг унумдорлик даражаси ўзгарганда, шунингдек фермер хўжаликлари ва ердан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг мурожаатига асосан ёки туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг қарори бўйича айрим ер майдонларида тупроқ бонитировкаси ишлари қайта ўтказилганда, тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар белгиланган тартибда туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 8 июндаги 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2521-1, 18.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2018 й., 10/18/2521-1/1364-сон)
26. Тупроқ бонитировкаси ишлари тугагандан сўнг, тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси томонидан ҳар бир туман бўйича қуйидаги ҳужжатлардан иборат йиғмажилд шакллантирилади:
туман комиссиясининг тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги далолатномаси;
28. Тупроқ бонитировкаси ишлари тўғрисидаги маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси томонидан тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси ёки унинг вакилига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқарма (бўлим)лари томонидан манфаатдор вазирлик ва идораларга ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига уларнинг ёзма сўровлари асосида берилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
30. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.
(намуна) | |||||||||||||
____________________________ | _____________________ | ||||||||||||
(вилоят (республика)нинг номи) | (туманнинг номи) | ||||||||||||
Суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ўртача | |||||||||||||
Т/р. | Ердан фойдаланувчининг номи | Ўртача бонитет балл | Ер майдони (га ҳисобида) | Кадастр гуруҳлари | |||||||||
ёмон ерлар | ўртачадан паст ерлар | ўртача ерлар | яхши ерлар | энг яхши ерлар | |||||||||
шу жумладан, класслар бўйича | |||||||||||||
I | II | III | IV | V | VI | VII | VIII | IX | X | ||||
бонитет баллари | |||||||||||||
1—10 | 11—20 | 21—30 | 31—40 | 41—50 | 51—60 | 61—70 | 71—80 | 81—90 | 91—100 | ||||
1. | |||||||||||||
2. | |||||||||||||
3. | |||||||||||||
4. | |||||||||||||
5. | |||||||||||||
6. | |||||||||||||
7. | |||||||||||||
8. | |||||||||||||
9. | |||||||||||||
Жами: |