24.10.2013 йилдаги 288-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2017
 LexUZ шарҳи
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш тўғрисида» 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ҳамда улар 2014 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
а) 1-банддаги учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
в) 10-банддаги «объектларни қуриш ва реконструкция қилиш» сўзлари «объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконстукция қилишга рухсат бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 25-банднинг биринчи хатбошидаги «объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган» сўзлари «объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконстукция қилиш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш учун зарур бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) III бўлим «Б» кичик бўлимининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
ж) 40-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
и) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
л) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«42. Муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш мумкин бўлган тақдирда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) кўрсатилган муддатда Инспекцияга тегишли рухсатномани юборади. Объектни қайта ихтисослаштиришда ва реконструкция қилишга туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) рухсатномасининг нусхаси Инспекция томонидан бир кун мобайнида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизматига (кейинги ўринларда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий хизматлари деб аталади) юборилади. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий хизматлари бир кун муддатда, белгиланган тартибда уни рўйхатдан ўтказади (кадастр йиғмажилдига ўзгартириш киритади) ва тегишли гувоҳнома беради, у Инспекцияга тақдим этилади»;
н) 43 ва 44-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
44. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишга (фасадини таъмирлашга) рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома, рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда Инспекцияга ёзма шаклда юборилади. Ариза берувчи сабабларни бартараф этишга ва ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсат беришнинг, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишишнинг рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас. Инспекция томонидан объектни қайта ихтисослаштиришда ва реконструкция қилишда рухсат бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришда (фасадини таъмирлашда) келишишга рад этилишининг асослилиги ўрганилади. Рад этишнинг асоссизлиги аниқланган тақдирда Инспекция ҳужжатларни архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га қайтаради, у рухсатномани расмийлаштириш масаласини икки кун мобайнида ҳал этиши шарт.
п) 45 ва 46-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«45. Агар туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш белгиланган муддат мобайнида ариза берувчига Инспекция орқали объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишишга имкон бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу Низомда назарда тутилган муддатлар ўтгач ариза берувчи содир этиш ва (ёки) амалга ошириш учун у объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишишни мўлжаллаган муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Ушбу фаолиятни у Инспекция орқали туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)ни ёзма шаклда хабардор қилгандан кейин амалга ошириш ҳуқуқига эга.
р) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
у) 493-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
ф) III бўлимнинг «Г» кичик бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
бешинчи хатбошидан «ёки нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
ш) 58-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
э) 61-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
ю) 63-банднинг биринчи хатбошидаги «2 иш кунидан» сўзлари « икки кундан» сўзлари билан алмаштирилсин;
я1) 5а-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
я2) 5б-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

___________________ тумани (шаҳри) ҳокимининг
ҚАРОРИ

20____ йил _________________

№________

_______________ шаҳри

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисида

____________________________________________________________________нинг

(юридик шахснинг номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О)

_________________________ манзилида жойлашган турар жой биносини нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги аризасини ва объектнинг кадастр ҳужжатларини кўриб чиқиб, қарор қиламан:

1. __________________________________________________________________нинг

(почта манзили кўрсатилган ҳолда юридик шахснинг номи ва жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

мулкида бўлган _____ кв. метр турар жой биноси ушбу қарорга илова қилинадиган бинонинг кадастр режасида кўрсатилган чегараларда _____________________________

_______________________________________________________________

(объектнинг ихтисослашуви кўрсатилади)

________________________________________________________________сифатида
фойдаланиш учун нотурар жой тоифасига ўтказилсин.
2. Бинонинг параметрлари ва муҳандислик коммуникациялари юкламалари ўзгарган тақдирда ______________________________________________________________га

(юридик шахснинг номи, фуқаронинг Ф.И.О.)

архитектура-режалаштириш топшириғини ва қурилиш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни таъминлаш ва бинодан қатъий мақсадли фойдаланиш мажбурияти юклансин.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ҳокимнинг биринчи ўринбосари ____________________________________ зиммасига юклансин.

(Ф.И.О.)

Ҳоким

_________

_________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.».

Олдинги таҳрирга қаранг.