Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 5-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси (бундан буён матнда божхона чегараси) Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси билан устма-уст тушади. Божхона чегарасига қонунда эркин божхона зоналари ва эркин омборлар тегралари (периметрлари) ҳам киритилган.
2. Товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда – БК) ва бошқа қонун ҳужжатлари билан қатъий белгиланган. Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган тартибни бузган ҳолда божхона чегарасидан ҳар қандай тарзда ўтказиш қонунга хилоф ҳисобланади ва маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (бундан буён матнда — ЖК) 182-моддасининг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарлик товар ва транспорт воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган (Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 22721-моддаси, 22722- моддасининг биринчи қисми) шахс маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил давомида яна айнан шундай ҳуқуқбузарликни кўп миқдорда содир этган ҳолдагина келиб чиқади.
ЖК 182-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган квалификация белгилари мавжуд бўлганда, жиноий жавобгарлик шахс товар ёки бошқа қимматликларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлигидан қатъий назар, келиб чиқади. Бунда ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б», «в» ва «г» бандлари бўйича жиноий жавобгарлик фақат божхона тўғрисидаги қонунчилик кўп миқдорда бузилган ҳолдагина келиб чиқади.
4. Қуйидагилар, жумладан, ЖК 182-моддасида назарда тутилган жиноят предмети ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
БК 13-моддаси 1 — 3-бандларига мувофиқ, товар деб тан олинадиган транспорт воситалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. ЖК 182-моддаси мазмунига кўра, товарлар ёки бошқа қимматликлар (бундан буён матнда — товарлар) қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш ёки мазкур ҳудуддан олиб чиқиш тарзидаги ҳаракатни қуйидаги усуллардан бири орқали содир этишда ифодаланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қалбакилаштирилган божхона идентификациялаш воситаларидан (пломбалар, муҳрлар, тамғалар босиш, идентификациялаш белгилари, штамплар ва БК 197-моддасида назарда тутилган бошқа идентификациялаш воситалари) ёки бошқа товарларга тегишли ҳақиқий идентификациялаш воситаларидан фойдаланиш.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, товарларни божхона чегарасидан ўтказишнинг ҳар бир тартиби учун қонунчиликда божхона органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнинг алоҳида рўйхати назарда тутилган (БК 18-19-моддалари). Шундан келиб чиқиб, мазкур рўйхатларда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни божхона органларига тақдим этмаган шахснинг ҳаракатлари қонунга хилоф деб қаралиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 182-моддасида назарда тутилган жиноятнинг тугалланиш пайти ҳар бир муайян иш бўйича товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш усулидан (божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб) келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Судларга тушунтирилсинки, агар жиноят божхона чегарасини бузиб ўтиш йўли билан содир этилган бўлса, шахснинг ҳаракатлари ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди бўйича квалификация қилиниши лозим. Бунда бузиб ўтиш деганда, жумладан, божхона постига ҳужум қилиш, божхона органларининг қонуний фаолиятига бошқача фаол қаршилик кўрсатиш (масалан, божхона чегараси режими талабларига очиқдан-очиқ бўйсунмаслик, ўзининг хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиш), божхона хизмати техник воситаларига шикаст етказиш ёки уларни ишдан чиқариш ва ҳ. к. йўли билан божхона чегарасини кесиб ўтишда ифодаланган ҳаракатлар тушунилиши лозим.
Агар божхона чегарасини бузиб ўтиш пайтида айбдор томонидан шахс баданига қасддан оғир шикаст етказилган ёки у қасддан ўлдирилган бўлса, қилмиш ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди ва тегишлича ЖК 97 ёки 104-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳолатларда қасддан баданга енгил ёки ўртача оғирликдаги тан жароҳати, шунингдек мулкий зиён етказилиши ЖК 182-моддаси иккинчи қисми диспозицияси билан қамраб олинади ва тегишлича ЖК 105, 109 ва 173-моддалари билан қўшимча квалификация қилинишини талаб этмайди.
14. Товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш уюшган гуруҳ томонидан содир этилган деб топилган ҳолларда, ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди бўйича нафақат товарларни бевосита божхона чегарасидан ўтказган, балки барча уюшган гуруҳ аъзоларининг (масалан, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига қонунга хилоф равишда олиб кириш мақсадида чет элда товар харид қилган, божхона назорати пунктида уни ўтказишда кўмаклашган ёки божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилган ҳужжатларни қалбакилаштирган, юкнинг қонунга хилофлигини била туриб, транспорт экспедитори сифатида қатнашган уюшган гуруҳ аъзолари) ҳаракатлари квалификация қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Жиноятни ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этган мансабдор шахс (ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди) деб, хизмат бурчига кўра божхона чегараси орқали ўтказилаётган товарлар устидан божхона назоратини (ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш, оғзаки сўров, божхона кўриги, божхона идентификациялаши, товарлар ҳисобини юритиш) амалга оширишга мажбур шахс топилиши лозим. Бундай шахслар жумласига, шунингдек, божхона назоратининг муайян шаклларидан БК 50-моддасига асосан озод этилган ва ўз хизмат лавозимидан товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасида ўтказиш учун фойдаланган мансабдор шахслар ҳам киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди бўйича квалификация қилинади ва Жиноят кодексининг ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 19211, 205-моддалари) ёхуд ҳокимият ёки мансабдор ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖК 206-моддаси) жиноятлари учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 246-моддасига мувофиқ, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни, ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламалар, радиоактив материалларни (бундан буён матнда — контрабанда ашёлари) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш бошқа жиноят — контрабанда таркибини ташкил этади.
Божхона чегараси орқали ЖК 246-моддасининг биринчи қисмида қайд этилган контрабанда предметларини ўтказишда ифодаланган ҳаракатларни квалификация қилишда контрабанда предметлари миқдори ҳуқуқий аҳамият касб этмайди.
Агар шахс ЖК 182-моддаси таъсирига тушувчи товарларни божхона чегараси орқали ўтказиш билан бир қаторда контрабанда жиноятини содир этса, унинг ҳаракатлари ЖК 182 ва 246-моддаларда назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. ЖПК 211-моддасига мувофиқ ҳукм, жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажрим (қарор) чиқариш пайтида суд иш бўйича ашёвий далил деб топилган предметлар, шу жумладан транспорт воситалари тўғрисидаги масалани ҳал этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
181. Шуни назарда тутиш лозимки, божхона чегараси орқали товар ёки бошқа қимматликларни ноқонуний олиб ўтишда (ЖК 182-моддаси) фойдаланилган транспорт воситалари (контейнерлар) фақат товар ва бошқа қимматликлар божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб олиб ўтилган ҳолдагина жиноят қуроли деб топилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази