LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли «Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 4 апрелдан ўз кучини йўқотади.
«Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмалари ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисида монополияга қарши органнинг қарори»;
«рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) сотиб олиш бўйича битимлар содир этишга, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисида монополияга қарши органнинг қарори»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 15-банддаги «Товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига» сўзлари «Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг иккинчи хатбошига «товарлар» сўзларидан кейин «(молиявий хизматлардан ташқари)» сўзлари қўшилсин;
«товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда тасдиқланган ёки белгиланган харид нархлари (тарифлар)нинг истеъмолчи томонидан пасайтирилиши»;
«Етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун тасдиқланган ва белгиланган харид нархлари (тарифлар) пасайтирилиши натижасида хўжалик юритувчи субъект томонидан олинган маблағлар тасдиқланган ёки белгиланган харид нархи (тариф) билан ҳисоб-китоб амалга оширилган амалдаги нарх (тариф) ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади»;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 94-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом 9-бандининг «г» кичик бандида:
а) учинчи хатбошига «нархлар (тарифлар)нинг» сўзларидан кейин «шунингдек Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ёки шахслар гуруҳи томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматларга нархлар» сўзлари қўшилсин;
«Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ёки молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича шахслар гуруҳи томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматлар нархлари устидан мониторинг олиб боради».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 166-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-бандининг йигирма саккизинчи хатбошидаги «Товар бозорларида» сўзлари «Товар ёки молия бозорида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.