Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 433-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ–4478-сон «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 433-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ–4478-сон «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 493-модда) мувофиқ, пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.
рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари — мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Туман Фермерлари кенгаши томонидан уч иш куни ичида комиссия хулосасига асосан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда сертификат расмийлаштирилади. Сертификат фермер хўжалиги бошлиғи ёки у вакил қилган шахсга сертификатни олганлиги тўғрисида имзо қўйдирган ҳолда берилади.
12. Сертификат мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳар бир имтиёздан бир мартадан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ажратилган ер майдонларида агротехник тадбирларни амалга ошириш учун таъминотчи ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мазкур ер майдонининг ҳар бир гектарига экилган экин тури учун амалдаги технологик карталарда тавсия этилган меъёрлар бўйича дизель ёқилғиси ва минерал ўғитларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинган нархларда (таъминотчи устамаси билан) олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширган ҳолда тегишли шохобчалар орқали харид қилиш. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун «Ўзнефтмаҳсулот» АК тизимидаги нефть унитар корхоналари ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимидаги «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман ва туманлараро филиаллари масъул ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларидан («GM O’zbekiston» АЖ маҳсулоти) хоҳлаган битта моделини фермер хўжалигининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш йўли билан навбатсиз шартномавий буюртма бериш орқали харид қилиш. Бунда фермер хўжаликлари томонидан тегишли сертификатга асосан «Ўзавтосаноат» АК тизимидаги корхоналарга мурожаат этилгандан кейин бир ой муддатда шартномалар тузишни якунлаш ҳамда «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги корхоналар томонидан фермер хўжаликларининг пахта якуний ҳисоб-китоб маблағларидан тўлиқ тўлаб берилади. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўзавтосаноат» АК тизимидаги дилер корхоналар автотранспорт воситасини шартномавий муддатларда етказиб бериш учун масъул ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

____________________________________________________________________
(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва туман (шаҳар) номи)
фермер хўжалиги томонидан пахта хом ашёси етиштириш бўйича эришилган юқори ҳосилдорликни тасдиқлаш тўғрисида

Х У Л О С А
____-сон

20____ йил «___» ___________

______________ туман (шаҳар)

20_____ йил ҳосилидан давлатга пахта хом ашёси сотиш бўйича ____________ фермер хўжалиги билан 20___ йил _____________ куни тузилган ___-сонли контрактация шартномасида ___ гектар ер майдонида ___ тонна маҳсулот топшириш белгиланган.

Пахта тозалаш корхонаси томонидан 20___ йилда берилган ____________________________________________________________-сонли маҳсулотни қабул қилиш варақаларига (ПК-17-шакл) ва «Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида»ги давлат статистика ҳисоботига (1-FX shakli) асосан фермер хўжалиги томонидан 20____ йил ___ _________ куни ҳолатига __________ тонна маҳсулот топширилди ва ҳар бир гектардан ўртача ______ центнердан ҳосилдорликка эришилди.

___________ тумани Фермерлари кенгаши раиси

_________________________________
(Ф.И.О., имзоси)

____________ тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

______________________________________ (Ф.И.О., имзоси)

____________ тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи

______________________________________ (Ф.И.О., имзоси)

____________ тумани статистика бўлими бошлиғи

______________________________________ (Ф.И.О., имзоси)

____________ пахта тозалаш корхонаси раҳбари

______________________________________ (Ф.И.О., имзоси)

20__ йил «__» ________________
Олдинги таҳрирга қаранг.

(кенгаш белгиси)

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИ
_________________ туман Фермерлари кенгаши

Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжалигига
имтиёзларни тақдим этиш ҳақида

С Е Р Т И Ф И К А Т

20____ йил «_____» _________________

-сон

____________________ туман (шаҳар)

Ушбу ҳужжат __________туман (шаҳар) комиссиясининг 20__ йил»___» ________ даги _____-сонли хулосасига асосан ___________________ фермер хўжалигига пахта хом ашёсини етиштиришда 20__ йил ҳосилидан _________ гектар ер майдонидан ____центнер ҳосилдорликка эришганлиги учун берилди.

Мазкур сертификат орқали _________________________ фермер хўжалигига қуйидаги бир марталик имтиёзлар тақдим этилади:

а) фермер хўжалигининг пахта экиладиган жами ер майдонининг камида 5 фоизига қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;
б) қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ажратилган ер майдонларида агротехник тадбирларни амалга ошириш учун таъминотчи ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мазкур ер майдонининг ҳар бир гектарига экилган экин тури учун амалдаги технологик карталарда тавсия этилган меъёрлар бўйича дизель ёқилғиси ва минерал ўғитларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинган нархларда (таъминотчи устамаси билан) олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширган ҳолда тегишли шохобчалар орқали харид қилиш;
в) туман (шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари бўйича ўтказиладиган танловларда фермер хўжалигига 10 баллгача тақдим этиш. Бунда фермер хўжалиги томонидан ҳисобот даврида камида 20 гектар бўлган майдонда юқори ҳосилдорликка эришилганда 2 балл, юқори ҳосилдорликка эришилган майдон ҳар 10 гектарга кўпайганда қўшимча 1 баллдан, 100 гектар ва ундан ортиқ майдонда юқори ҳосилдорликка эришилганда 10 балл тақдим этилади;
г) қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар бериш;
д) фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларидан («GM O’zbekiston» АЖ маҳсулоти) хоҳлаган битта моделини фермер хўжалигининг асосий талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш йўли билан навбатсиз харид қилиш;
е) қишлоқ жойларида қурилаётган намунавий уй-жойлардан бирини навбатсиз харид қилиш;
ж) суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида ўтказиладиган танловда барча шартлар бўйича тенг балл тўпланган ҳолларда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари имтиёзга эга бўладилар.

Сертификат фермер хўжалигининг гувоҳномаси тақдим этилганда ҳақиқий ҳисобланади.

Амал қилиш муддати 1 йил
_________________ туман Фермерлари кенгаши раиси

__________ (имзо/муҳр)

_______________________________
(Ф.И.О.)

Серия № 0000

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази