18.09.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1901-1
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 18.09.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1901-1
Кучга кириш санаси
23.09.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2014
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 28 январдаги 11, 64, 2009-6-сон қарори (рўйхат рақами 1901, 2009 йил 10 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган «Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисида»ги низомнинг 10-бандидаги «Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини» деган сўзлар «Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.