Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тўғрисида Низом

I. Умумий қоидалар

II. Спорт тиббиёти марказининг мақсадлари, вазифалари ва функциялари

III. Спорт тиббиёти марказининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

IV. Спорт тиббиёти марказининг мол-мулки

V. Спорт тиббиёти марказини бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш

VI. Спорт тиббиёти маркази фаолиятини молиялаштириш

VII. Спорт тиббиёти марказининг ҳисоб ва ҳисоботи

VIII. Спорт тиббиёти марказини қайта ташкил этиш ва тугатиш

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар КОМПЛЕКСИ

Ҳужжат 23.02.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарорининг 4-бандини бажариш юзасидан ҳамда спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда унинг самарали фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 майдаги 109-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 18-сон, 219-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 09/18/141/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 09/18/141/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 09/18/141/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш
муддатлари

Масъул
бажарувчилар

Молиялаштириш
манбалари

Амалга ошириш механизми

I. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда Спорт тиббиёти маркази деб аталади) фаолияти ва ишлашини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш. Спорт тиббиёти марказини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш

1.

Спорт тиббиёти маркази тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2013 йил
август

Маданият ва
спорт ишлари
вазирлиги, МОҚ,
Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарорини қабул қилиш.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарори талабларига мувофиқ МОҚнинг Уставини қайта кўриб чиқиш.

2013 йил сентябрь

МОҚ,
Адлия вазирлиги

Адлия вазирлигида МОҚ Уставини рўйхатдан ўтказиш.

3.

Спорт мусобақалари ўтказишнинг янги таҳрирдаги тиббий регламентини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

2014 йил
январь

Спорт тиббиёти
маркази, МОҚ,
Соғлиқни сақлаш
вазирлиги (ССВ)

Спорт мусобақалари ўтказишнинг тиббий регламентини тасдиқлаш бўйича қўшма қарор қабул қилиш.

4.

Спорт тиббиёти марказининг штатлар жадвалини ҳамда харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2013 йил IV чорак

МОҚ, Спорт
тиббиёти маркази

Спорт тиббиёти марказининг штатлар жадвалини ҳамда харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

5.

Спорт тиббиёти марказининг таркибий бўлинмалари, ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар ва уларнинг лавозим мажбуриятлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш.

2013 йил декабрь

Спорт тиббиёти маркази,
МОҚ, Маданият ва
спорт ишлари вазирлиги,
ССВ

Спорт тиббиёти маркази қарорини қабул қилиш.

6.

Спорт тиббиёти марказини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш.

2014 йил IV чорак

МОҚ, Спорт
тиббиёти маркази,
ССВ, Маданият ва
спорт ишлари вазирлиги

Спорт тиббиёти маркази фаолияти йўналишлари бўйича пухта билимга эга бўлган мутахассисларни жалб этган ҳолда танлов ўтказиш.

II. Спорт тиббиёти марказининг кадрлар салоҳиятини ривожлантириш. Спорт федерациялари, клублари ва командаларининг тиббиёт
ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, уларга илмий-ташкилий, маслаҳат-диагностика, даволаш-профилактика
масалалари ва реабилитация ишлари бўйича методологик ёрдамлар кўрсатиш

7.

Олий тиббиёт ўқув муассасалари кафедралари негизидаги клиник ординатура орқали спорт тиббиёти бўйича дастлабки ихтисослашувдан ўтиш йўли билан спорт тиббиёти соҳасида мутахассислар тайёрлаш.

2014 — 2017 йиллар

ССВ, МОҚ

Олий тиббиёт ўқув муассасаларининг бюджет ва тўлов-контракт маблағлари доирасида

Базавий тиббий маълумотга эга бўлган врачлар (даволаш ва педиатрия иши) учун — МОҚ буюртманомасига кўра олий тиббиёт ўқув муассасалари кафедраларида камида 5 нафар врачнинг магистратура ва клиник ординатурани ўташини таъминлаш.

8.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг спорт тиббиёти курси билан физиотерапия, гастроэнтерология, даволаш, жисмоний тарбия кафедраси негизида спорт тиббиёти бўйича ихтисослашувдан ўтиш.

2014 — 2017 йиллар

ССВ, МОҚ

Бюджет ва
бюджетдан
ташқари маблағлар доирасида

МОҚ буюртманомасига кўра 10 нафар врач-мутахассиснинг спорт тиббиёти бўйича ихтисослашувдан ўтиши учун ҳар йилги квоталар белгилаш.

9.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш.

Ҳар йили

Спорт тиббиёти
маркази, МОҚ

Бажарувчилар маблағлари

Республика ва хорижий мамлакатларнинг ихтисослаштирилган таълим муассасаларида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини оширишни таъминлаш. Яқин ва узоқ хорижий мамлакатларнинг етакчи спорт марказлари ва клиникаларида спорт тиббиёти бўйича мутахассислар стажировкасини ташкил этиш.

III. Спорт тиббиёти марказини қуриш ва жиҳозлаш

10.

Спорт тиббиёти маркази ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси марказий аппаратини жойлаштириш учун янги бино қуриш.

2013-2014 йиллар

МОҚ, Маданият
ва спорт ишлари
вазирлиги,
«Даварихитектқурилиш», манфаатдор
вазирликлар ва
идоралар

Янги бинонинг қурилиши учун буюртмачи, бош пудратчи ва лойиҳалаш ташкилотини, ишларни амалга ошириш муддатларини белгилаш, шунингдек қурилишни жадаллаштиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарорини қабул қилиш.

11.

Спорт тиббиёти марказини жиҳозлаш табелини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2014 йил январь

Спорт тиббиёти
маркази, МОҚ,
Маданият ва
спорт ишлари
вазирлиги, ССВ

Миллий олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган Спорт тиббиёти марказининг қарорини қабул қилиш.

12.

Спорт тиббиёти марказини жиҳозлаш учун тиббий, лаборатория ва бошқа асбоб-ускуналарнинг батафсил рўйхатини тайёрлаш.

2014 йил февраль

Спорт тиббиёти маркази, МОҚ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ССВ

Миллий олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан кели��илган Спорт тиббиёти марказнинг қарорини қабул қилиш.

13.

Спорт тиббиёти марказини тиббий, лаборатория ва бошқа асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

Тасдиқланган жадвалларга мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажариш

Спорт тиббиёти
маркази, МОҚ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарорининг
7-бандига асосан

Белгиланган тартибда тиббий, лаборатория ва бошқа асбоб-ускуналарни сотиб олиш.

14.

Янги бино қурилиши учун қурилиш материаллари ва конструкциялари, божхона тўловларидан озод қилинадиган тиббиёт инвентарлари ва асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва харажат материаллари рўйхатини тасдиқлаш.

жадвалга асосан

Спорт тиббиёти
маркази, МОҚ,
Маданият ва спорт
ишлари вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси фармойишини қабул қилиш.

IV. Спорт тиббиёти соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш, янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш

15.

Спорт тиббиёти марказида хизмат кўрсатиладиган спортчилар контингентини аниқлаш.

2013 йил сентябрь

Спорт тиббиёти
маркази, МОҚ,
Маданият ва спорт
ишлари вазирлиги

Спортчиларнинг тоифалари ва шахсий таркибини аниқлаш.

16.

Спорт тиббиёти соҳасида фундаментал, амалий ва инновация илмий тадқиқотлар ўтказиш, спорт патологиясининг олдини олиш ва даволашнинг илғор услублари, йўл қўйилган жисмоний юкламалар, спорт турининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда спортчиларнинг диагностика ва функционал ҳолатини яхшилаш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, мусобақаларга тайёрлашда спортчиларни кузатиб бориш.

2014 йил
сентябрь







2014 йил
октябрь-ноябрь
доимий

МОҚ, Спорт тиббиёти
маркази, ССВ,
Фанлар академияси,
Олий ва ўрта
махсус таълим
вазирлиги, Фан ва
технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш
қўмитаси

Бажарувчилар маблағлари

1. Янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, фармакология ва диетология бўлимларини спорт тиббиётининг юқори малакали мутахассислари билан таъминлаш.
2. Ушбу соҳада пухта билимга эга бўлган мутахассисларни жалб этган ҳолда спорт тиббиётини ривожлантиришнинг жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда илмий тадқиқотларнинг асосий йўналишларини тасдиқлаш.
3. Илмий тадқиқотлар ўтказиш.

17.

Ёш иқтидорли ва истиқболли спортчиларнинг шахсий генетик ва фенотипик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уларни тиббий-биологик танлаб олишнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2014 йил
декабрь



2015 йил
январь


2015 йил
февраль







мунтазам
равишда

МОҚ, Спорт
тиббиёти маркази,
ССВ, Фанлар академияси,
Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги,
Фан ва технологияларни ривожлантиришни
мувофиқлаштириш
қўмитаси

Ижрочилар
маблағлари

1. ССВ, Фанлар академияси, олий ўқув муассасаларининг мутахассисларини жалб этган ҳолда жаҳон тажрибасини ҳисобга олиб тиббий-биологик танлаб олиш методларини ишлаб чиқиш.
2. Тиббий-биологик танлаб олиниши лозим бўлган спортчиларнинг янгилаб туриладиган реестрини ташкил этиш.
3. Терма командалар спортчи аъзолари ва уларнинг тез кундаги захираси, ихтисослаштирилган спорт таълим муассасалари ўқувчилари сафидан истиқболли спортчи ёшлар, спорт клублари ва жамиятлари аъзолари, «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақалари совриндорлари ва қатнашчиларининг тиббий-биологик маълумотлари ягона базасини яратиш.
4. Мунтазам равишда танлов ўтказиш.

18.

Спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиққан ҳолда мусобақаларга тайёрлашнинг турли даврларида спортчиларнинг жисмоний ҳолатига дори-дармонлар, овқатланиш режими ва рационининг таъсирини текшириш.

Доимо

МОҚ, Спорт
тиббиёти маркази,
ССВ, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги,
Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш
қўмитаси

Бажарувчилар
маблағлари

1. Халқаро тажрибани ўрганиш.
2. Спортчиларнинг жисмоний ҳолатига дори-дармонлар, овқатланиш режими ва рационининг таъсири бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш.
3. Спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш.

19.

Замонавий фармакология ютуқларидан фойдаланган ҳолда спортчиларнинг жисмоний ҳолатини оширишнинг допингсиз воситаларидан фойдаланиш ва уларни яратиш дастурларини ишлаб чиқиш.

Доимо

МОҚ, Спорт
тиббиёти маркази, ССВ, «Ўзфармсаноат» концерни

Бажарувчилар
маблағлари

Маҳаллий фармакология ютуқлари ва маҳаллий ўсимлик хом ашёсидан устувор фойдаланган ҳолда спортчиларнинг жисмоний ҳолатини оширишнинг допингсиз воситаларидан фойдаланиш ва уларни яратиш дастурларини тасдиқлаш ва амалга ошириш.

20.

Спорт тиббиёти соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида врач мутахассислар, спортчилар ва мураббийлар иштирокида илмий-амалий семинарлар, конференциялар ўтказиш.

Йилига икки марта

Спорт тиббиёти
маркази, МОҚ,
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси,
ССВ

Бажарувчилар маблағлари

Илмий-амалий семинарлар, конференциялар мавзуларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

21.

Спорт хусусиятларини ҳисобга оладиган, курсни тугатиш бўйича сертификат бериладиган долзарб курслар ташкил этиш.

Уч йилда бир марта

Спорт тиббиёти
маркази, ССВ

Бажарувчилар маблағлари

Врачларни кейинчалик сертификациялаган ҳолда ўқув курслари ўтказишни таъминлаш.

22.

Замонавий жаҳон спорт тенденциялари тўғрисида спортчилар, тиббий ходимларни хабардор қилиш.

Ҳар чоракда

Спорт тиббиёти
маркази, ССВ

Бажарувчилар маблағлари

Спорт тиббиётини ривожлантиришнинг муҳим масалалари акс эттириладиган чораклик илмий-амалий журнал нашр этиш.

V. Спорт патологиялари ва жароҳатларини профилактика қилиш, барвақт диагностика қилиш, даволаш ва реабилитация қилиш самарадорлигини такомиллаштириш

23.

Спорт патологияси ва жароҳатларини барвақт аниқлаш, спортчиларни профилактик кузатув ва соғломлаштириш усулларини такомиллаштириш.

2014 йил сентябрь


2014 йил
октябрь


Доимо

Спорт тиббиёти маркази, ССВ

Бажарувчилар маблағлари

1. Спортчиларни жароҳат ва касалликдан кейин реабилитация қилиш ҳамда травматизм профилактикаси стандартларини тасдиқлаш.
2. Спортчиларни жароҳат ва касалликдан кейин реабилитация қилиш стандартларини амалиётга жорий этиш.
3. Марказ мутахассисларининг спорт федерациялари, командалари ва клубларининг тиббиёт ходимлари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмини такомиллаштириш.

24.

Спортчиларни халқаро мусобақаларда қатнашишга психологик жиҳатдан тайёрлаш, шунингдек спортчилар соғлиғини зарур психологик коррекция қилиш.

2014 йил
октябрь


Доимо
2014 йил
ноябрь

Спорт тиббиёти
маркази, спорт федерациялари,
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси,
ССВ

Бюджет
маблағлари
доирасида

1. Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Спорт турлари бўйича спорт федерациялари, клублари ва командаларида спорт психологлари ишларини ташкил этиш.
3. Республиканинг, яқин ва узоқ хорижий давлатларнинг ихтисослашган етакчи муассасаларида спорт психологларининг малака ошириш тизимини яратиш.

25.

Спортчиларни спорт мусобақаларига тайёрлашнинг турли босқичларида овқатланиш рационини яхшилаш.

2014 йил
ноябрь



Доимо

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ



Тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Спорт тиббиёти
маркази, спорт федерациялари,
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси,
ССВ

Ажратилган маблағлар
доирасида

1. Жисмоний юкламанинг интенсивлигига қараб спортчиларнинг овқатланиш рациони бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
2. Спорт турлари бўйича спортчилар учун спорт озиқ-овқатлари харид қилиш.
3. Мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва қатнашиш даврларида спортчиларни сифатли спорт озиқ-овқатлари билан таъминлаш.
4. Спорт федерациялари, клублари ва командалари тренерлари, спортчилари ва тиббиёт ходимлари учун спорт озиқ-овқатлари масалалари бўйича семинарлар ўтказиш.

26.

Спортчиларнинг иш қобилиятини ва спорт фаолиятини жадал тиклаш мақсадида уларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш механизмини такомиллаштириш.

2014 йил
ноябрь



2014 йил
ноябрь



2014 йил
ноябрь

Спорт тиббиёти
маркази, ССВ

Бюджет
маблағлари
доирасида

1. Кўпроқ учрайдиган спорт жароҳатларини ва спортчилар касалликларини диагностика қилиш ва даволаш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
2. Анъанавий ва ноанъанавий (халқ табобати) тиббиёт ютуқларидан фойдаланиш асосида фармакологик коррекциянинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
3. Спорт тиббиёти маркази ва республиканинг ихтисослаштирилган бошқа тиббиёт муассасаларининг ўзаро самарали ҳамкорлиги бўйича қўшма қарор қабул қилиш.

VII. Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш

33.

Замонавий жаҳон тажрибасини, илмий ишланмаларни мамлакатимиз амалиётига жорий этиш мақсадида спорт тиббиёти бўйича халқаро ташкилотлар ва етакчи илмий марказлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

Доимо

МОҚ, Спорт
тиббиёти маркази,
ССВ

Бажарувчилар маблағлари

1. Спорт тиббиёти соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш ва етакчи илмий марказларни аниқлаш.
2. Ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиш.
3. Халқаро конгресслар, анжуманлар, семинарлар ва «давра суҳбатлари»да қатнашиш.

34.

Спорт �иббиёти, фармакология ва диетология бўйича биргаликда тренинг-семинарлар, курслар, конференциялар ўтказиш мақсадида жаҳон етакчи спорт врачлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш.

Доимо

МОҚ, Спорт
тиббиёти маркази,
ССВ

Бажарувчилар маблағлари

Спорт турлари бўйича спорт врачлари учун тренинг-семинарл�р, сайёр курслар, конференциялар ўтк�зиш йўли билан тажриба алмашишни таъминлаш.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 09/18/141/0817-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази