Кейинги таҳрирга қаранг.
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда корпоратив бошқарув сифатини яхшилаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий аҳволи барқарорлиги юзасидан уларнинг раҳбарлари ва мулкдорларининг масъулиятини ошириш, шунингдек сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келинган ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда:
Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда тугатиш бошқарувчиларини тайёрлаш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Қоидалар суд бошқарувчиси ва давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш юзасидан таҳлил қилиш (кейинги ўринларда таҳлил қилиш деб аталади) тартибини аломатлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қарздор — пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тўлов қобилияти — қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришга ва (ёки) жиддий қийинчиликсиз ёки хўжалик фаолиятини тўхтатмасдан мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажариш имконияти;
тўловга қобилиятсизлик — қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондириш ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар улар томонидан мажбуриятнинг бошланган кунидан уч ой муддатда, шаҳар барпо этувчи ва унга тенглаштириладиган корхоналар учун эса — олти ой мобайнида тегишли мажбуриятлар ва (ёки) вазифалар бажарилмаса;
била туриб берилган ёлғон маълумот — кредиторлар билан битимлар тузиш ва уларни ҳақиқий молиявий ҳолатдан чалғитишга олиб бориш мақсадида қасддан бузиб кўрсатилган маълумот;
сохта банкротлик — хўжалик юритувчи субъектнинг ўз мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олмаслиги ҳақида била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган эълон бериши кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилиши;
банкротликни яшириш — хўжалик юритувчи субъектнинг ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот ва ҳужжатларни тақдим этиш, бухгалтерлик ҳисоботларини бузиб кўрсатиш йўли билан иқтисодий жиҳатдан ўзининг тўловга қодирлигини йўқотганлигини ёки иқтисодий ночорлигини бошқача тарзда қасддан яшириши кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилиши;
қасддан банкротликка олиб келиш — шахсий манфаатлари ёки бошқа шахсларнинг манфаатлари учун якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахснинг бошқарув органи, кузатув кенгаши таркибига кирадиган шахс, муассис (иштирокчи) ёхуд юридик шахснинг мулкдори томонидан қасддан тўловга қобилиятсизлигини юзага келтириш ёки ошириш содир этилиши, ушбу якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик шахснинг иқтисодий ночорликка (банкротликка) олиб келиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси) — банкротлик таомилларини ўтказиш мақсадида иқтисодий суд томонидан тайинланадиган шахс.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
3. Суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Суд бошқарувчиси томонидан банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган даврдаги фаолият таҳлил қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) қарздорнинг мол-мулки ўзгаларга ўтказилганлиги ёки сотиб олинганлиги, активлар таркибининг ўзгарганлиги, кредиторлик қарзларининг кўпайганлиги ёки камайганлигига асос бўлган шартномалар;
г) қарздорнинг бошқарув органлари таркиби, шунингдек қарздор учун мажбурий кўрсатмалари ёхуд унинг ҳаракатини бошқача тарзда аломатлаш имкониятларини бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар;
д) қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисида ариза берилган санадаги қарздор мол-мулкининг рўйхати, шунингдек қарздорнинг текширилаётган даврда сотиб олинган ёки ўзгаларга берилган мол-мулкининг рўйхати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисида ариза берилган санада ҳар бир дебитор бўйича дебиторлик қарзининг миқдорини кўрсатган ҳолда дебиторлар рўйхати, шунингдек текширилаётган даврда дебиторлик қарзларни талаб қилиб олиш бўйича кўрилган чораларни тасдиқловчи ҳужжатлар (қарздорлик миқдори умумий дебиторлик қарзларнинг 5 фоизидан кам бўлган дебиторлардан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисида ариза берилган санадаги ва таҳлил қилинган санадан олдинги охирги ҳисобот санасидаги асосий қарзлар, жарималар, пенялар ва бошқа молиявий жарималар миқдорларини алоҳида кўрсатган ҳолда барча даражадаги бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзлари тўғрисидаги маълумот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
з) ўрганилаётган даврда қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисида ариза берилган санада ҳар бир кредитор бўйича қарздорликнинг асосий суммаси, жарималар, пенялар ва мажбуриятлар зарур даражада бажарилмаганлиги учун бошқа молиявий санкциялар ҳамда уларнинг бажарилишини бошлаш муддатларини кўрсатган ҳолда қарздорнинг кредиторлари рўйхати (қарз миқдори умумий кредиторлик қарзларнинг 5 фоизидан кам бўлган кредиторлардан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
и) қарздорнинг бизнесини баҳолаш, мол-мулки тўғрисидаги ҳисоботлар, аудиторлик хулосалари, муваққат бошқарувчининг кузатув тартиботини ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботи, тафтиш комиссиясининг протоколлари, хулосалари ва ҳисоботлари, қарздор бошқарув органларининг протоколлари ва қарорлари;
к) қарздорнинг аффилланган шахслар ва шуъба корхоналари тўғрисидаги, шунингдек улар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотлар;
н) қарздорга беғараз берилган ва у тугатилганда давлатга қайтарилиши зарур бўлган давлат мулки рўйхати;
о) қарздорга сақлаш учун берилган, уларнинг сақланиши ва бутлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган давлат захиралари, моддий бойликларнинг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;
6. Суд бошқарувчиси томонидан таҳлил қилиш учун зарур бўлган ҳужжатлар қарздорнинг раҳбаридан, тегишли давлат органларидан ҳамда зарур маълумотларга эга бўлган бошқа шахслардан сўраб олинади.
Суд бошқарувчисига тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги юзасидан жавобгарлик қарздорга, давлат органларига ҳамда зарур маълумотларга эга бўлган бошқа шахсларга юкланади.
7. Суд бошқарувчиси ушбу Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган маълумотлар ва ҳужжатларни ўрганиш учун аудиторлик ва баҳолаш ташкилотларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
8. Банкротликнинг соддалаштирилган тартиботини амалга оширишда суд бошқарувчиси томонидан экспертиза тайинланган тақдирда харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Қарздорнинг аризасига кўра банкротлик тўғрисида иқтисодий суд томонидан иш қўзғатишнинг барча ҳолатларида сохта банкротлик аломатларини аниқлаш суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади ҳамда кузатув тартиботи жараёнида рўёбга чиқарилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Қарздорнинг уни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилган санада пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондириш ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажариш имкониятининг мавжудлиги сохта банкротлик аломати ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
11. Сохта банкротлик аломатларининг мавжудлигини (йўқлигини) аниқлаш учун қарздорнинг ўрганилаётган даврдаги тўлов қобилияти таҳлил қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Қарздорнинг кредиторлар олдидаги тўлов қобилияти даражасини тавсифлайдиган кўрсаткичларга қуйидагилар киради:
13. Қарздор мажбуриятларининг унга тегишли барча активлар билан таъминланганлиги баланс валютасининг жорий мажбуриятлар суммасига тенг бўлган активлар балансининг нисбати сифатида аниқланади.
Қарздор мажбуриятларининг унга тегишли барча активлар билан таъминланганлиги қарздорнинг қарз бирлигига тўғри келадиган активлари миқдори билан тавсифланади.
14. Қарздор мажбуриятларининг унга тегишли жорий активлар билан таъминланганлиги қарздорнинг қарз бирлигига тўғри келадиган жорий активлари миқдори билан тавсифланади.
Қарздор мажбуриятларининг унга тегишли жорий активлар билан таъминланганлиги жорий активлар қийматининг жорий мажбуриятлар суммасига нисбати сифатида аниқланади.
Соф активлар қарздор активлари ва унинг мажбуриятлари умумий суммаси ўртасидаги тафовут сифатида ҳисобланади.
16. Таҳлил қилиш ушбу Қоидаларнинг 12-бандида кўрсатилган кўрсаткичлар динамикасини, шунингдек ўрганилаётган даврдаги (мутлақо, тез, жорий) ликвидлилик кўрсаткичларини ўрганишни назарда тутади.
17. Кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талаблари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлар таъминланишини тавсифлайдиган кўрсаткичларни кўриб чиқишда мажбуриятлар таркибида асосий қарз қийматидан ташқари, эътироф этилган жарималар, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар миқдори ҳисобга олиниши керак.
18. Сохта банкротлик аломатлари мавжудлиги ва қарздорнинг тўлов қобилияти тўғрисида хулоса чиқариш учун қуйидаги шартларнинг мавжудлиги асос ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) қарздор мажбуриятларининг унга тегишли барча активлар билан таъминланганлик кўрсаткичи камида — 1 бўлганда;
б) қарздор мажбуриятларининг унга тегишли жорий активлар билан таъминланганлик кўрсаткичи камида — 1.25 бўлганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Қарздорнинг тўлов қобилиятини таҳлил қилиш натижаларига кўра қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:
агар қарздорнинг тўлов қобилиятини таҳлил қилиш қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондириш ва (ёки) жиддий қийинчиликсиз ёки хўжалик фаолиятини тўхтатмасдан мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажариш имконияти мавжудлигини кўрсатса, қарздорнинг сохта банкротлик аломатлари мавжудлиги тўғрисида хулоса қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
агар тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини таҳлил қилиш қарздорнинг ўз мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш имконияти йўқлигини кўрсатса, қарздорнинг сохта банкротлик аломатлари йўқлиги тўғрисида хулоса қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Агар қарздор томонидан қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондириш ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажариш имконияти мавжуд бўлгани ҳолда иқтисодий судга ариза берилган тақдирда, ушбу аризани берган қарздор, суд қарорига кўра, бундай аризани бериш билан етказилган зарар учун кредиторлар олдида жавоб беради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги давр мобайнида, шунингдек банкротликнинг соддалаштирилган тартиботлари жараёнида давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан;
22. Банкротликни яшириш хўжалик юритувчи субъект томонидан ўзининг тўловга қобилиятсизлигини яширишда вужудга келади ҳамда шахс талабни қондириш ёки тўлашдан бош тортишга уринаётган қарзга ёки ҳар қандай турдаги қарздорликка нисбатан қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Қарздорнинг кредиторлар талабларини қондиришдан қасддан бош тортиши, шунингдек ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиши, бухгалтерия ҳисоботларини бузиб кўрсатиши ёки ўзининг иқтисодий ночорлигини бошқача тарзда бекитишга қаратилган хатти-ҳаракатлари банкротликни яширишнинг мажбурий аломатлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қарздорнинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳисобга олиш ҳужжатларини яшириши, йўқ қилиши, бузиб кўрсатиши, қалбакилаштириши;
хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий қодирлигини кўрсатиш мақсадида молиявий ҳисоботларни бузиб кўрсатиши, яъни уларни қалбакилаштириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб эътироф этилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлангандан кейин, қарздор учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган ёхуд унинг хатти-ҳаракатларини бошқача тарзда аломатлаш имкониятига эга бўлган шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари асосида банкротликни келтириб чиқарилишини тахмин қилиш асослари мавжуд бўлганда амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
26. Юридик шахснинг банкротлиги юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган ушбу юридик шахснинг муассиси (қатнашчиси) ёки мулкдори томонидан фақат, агар у кўрсатиб ўтилган ҳуқуқдан юридик шахс томонидан бунинг оқибатида юридик шахснинг банкротлиги бошланишини олдиндан билган ҳолда юзага келтирилган хатти-ҳаракатлар содир этиш мақсадида фойдаланган бўлса, қасддан банкротликка олиб келиш деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Қарздорнинг қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари бунинг натижасида қарздорнинг банкротлиги юзага келишини олдиндан билган ҳолда қуйидаги хатти-ҳаракатларни содир этишида ифодаланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
пул маблағларидан ва бошқа мол-мулкдан қарздорга қасддан зиён ёки зарар етказган ҳолда жиноий тарзда фойдаланиш;
муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларни ундириш бўйича белгиланган муддатларда чора-тадбирлар кўрмаслик;
асосий фаолиятга (ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга) жалб этилган қарздор активларининг 50 фоиздан ортиғини бошқа шахсларга бериш;
ижро этувчи орган ва/ёки кузатув кенгаши томонидан тегишли равишда уларнинг ваколатига кирмайдиган йирик битимлар тузиш.
28. Қарздорни қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш мақсадида таҳлил ўтказилади, у икки босқичга бўлинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Биринчи босқичда ушбу Қоидаларнинг 13 ва 17-бандларида кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича қарздорнинг тўлов қобилияти таҳлил қилинади ва қарздорнинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари таъминланганлигидаги ўрганилаётган даврда юз берган ўзгаришларни тавсифловчи кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқилади.
30. Биринчи босқичда мажбуриятлар таъминланганлиги кўрсаткичларида жиддий ёмонлашиш аниқланган тақдирда, иккинчи босқичда шу даврнинг ўзида қарздорнинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари таъминланганлиги кўрсаткичларидаги жиддий ўзгаришларга олиб келган битимларни содир этиш шарт-шароитлари таҳлил қилинади.
31. Кўрсаткичларнинг жиддий ёмонлашиши деганда бирор-бир чораклик даврда уларнинг пасайиши суръати ўрганилаётган даврда ушбу кўрсаткичлар қийматлари пасайишининг ўртача суръатидан ошгандаги пасайиш тушунилади.
32. Қарздорнинг битимларини таҳлил қилиш давомида битимлар ва қарздорнинг бошқарув органлари ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек бозор шартларига мувофиқ бўлмаган шартларда тузилган ёки бажарилган, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келишига ёки кўпайишига сабаб бўлган ва унга аниқ зиён етказган битимлар аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) қарздорнинг олди-сотди битимлари ҳисобланмаган, қарздорнинг активларини камроқ ликвидли активларга алмаштиришга йўналтирилган мол-мулкни ўзгага бериш бўйича битимлари;
б) қарздорнинг мол-мулки билан амалга ошириладиган, қасддан қарздор учун фойда келтирмайдиган шартларда тузилган ёки қарздорнинг хўжалик фаолияти тўхтаб қолишига сабаб бўлган олди-сотди битимлари;
в) қарздорнинг мол-мулк билан таъминланмаган мажбуриятлари пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган, шунингдек ликвидли бўлмаган мол-мулк сотиб олинишига сабаб бўлган битимлар;
г) баъзи мажбуриятларни қасддан фойда бермайдиган шартларда бошқа мажбуриятлар билан алмаштириш бўйича битимлар.
34. Қарздор учун олдиндан маълум бўлган фойда бермайдиган шартлардаги битимларга қуйидагилар киритилиши мумкин:
вужудга келган бозор коньюнктурасига нисбатан етказиб бериладиган (сотиб олинадиган) товарларга (ишларга, хизматларга) нархларнинг пасайтирилиши ёки оширилиши;
қарздор мол-мулкининг ўзгага берилиши ёки мол-мулкка мажбуриятлар юкланишининг ҳар қандай шакллари, агар улар қарздорлик тенг даражада қисқариши билан бирга кечмаса.
35. Қарздорнинг тўловга қобилиятини ва қарздорнинг битимларини таҳлил қилиш натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бири:
агар қарздорнинг бошқарув органлари, якка тартибдаги тадбиркор, қарздорнинг муассиси (қатнашчиси) ёки мулкдори томонидан қарздорнинг банкротлиги юзага келишига сабаб бўлган, уларни содир этиш пайтида мавжуд бўлган бозор шартларига ва иш муомаласи одатларига мувофиқ бўлмаган хатти-ҳаракатлар ёки битимлар содир этилган бўлса, қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
агар суд бошқарувчиси томонидан тегишли битимлар ёки хатти-ҳаракатлар аниқланмаган бўлса, қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таҳлил қилиш учун зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда қарздорнинг қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлигини (мавжуд эмаслигини) аниқлашнинг имконияти йўқлиги тўғрисида хулоса чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Қарздор унга мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган ёхуд унинг хатти-ҳаракатларини бошқача тарзда аломатлаш имкониятига эга бўлган унинг муассислари (қатнашчилари) ёки мулкдорининг айбига кўра банкрот бўлганда, қарздорнинг муассисларига (қатнашчиларига) ёки мулкдорига — юридик шахсга, қарздорнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юкланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Таҳлил натижалари бўйича суд бошқарувчиси томонидан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек таҳлил қилиш учун зарур маълумотлар ва ҳужжатларнинг йўқлиги тўғрисидаги хулоса тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) иқтисодий суднинг номи, иш сони, иқтисодий суднинг банкротликнинг тегишли тартиботини жорий этиш тўғрисидаги қарори (ажрими) чиқарилган сана ва иқтисодий суднинг суд бошқарувчисини тайинлаш тўғрисидаги ажрими чиқарилган сана;
(37-бандининг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
д) сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) ҳисоб-китоблар ва сохта банкротлик аломатлари мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани асослаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) ҳисоб-китоблар ва ҳисоб-китоб билан биргаликда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши ёки кўпайишининг сабабига айланган ёки сабаби бўлиши мумкин бўлган ва/ёки қарздорга зарар етказган қарздорнинг битимлари ва/ёки қарздорнинг бошқарув органлари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) кўрсатилган ҳолда қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани асослаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.