30.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1411-1
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг қарори, 30.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1411-1
Кучга кириш санаси
05.08.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 27.10.2018
Ҳужжат 05.08.2013 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитаси қарор қиладилар:
1. Номидаги ва 1-банддаги «бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда» деган сўзлар «бухгалтерия ҳисобида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) номидаги «бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда» деган сўзлар «бухгалтерия ҳисобида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддимадан «, статистика» деган сўз чиқариб ташлансин;
в) 1-банддаги «кредит уюшмалари» деган сўзлар «бошқа кредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 14-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бх — четдан келтирилган товар-моддий қийматликлар ва бошқа активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар. Ушбу харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1.1.12-бандига, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралари»га (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 282-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар»га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 35-модда) мувофиқ шаклланади.»;
д) 5-параграф номидан «ва статистик» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
е) 36 ва 38-бандлардан «ва бошқа ҳисоботларнинг тегишли моддаларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ж) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: