Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда — МЖтК) 174-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (бундан буён матнда — ЖК) 184-моддасининг биринчи қисми диспозициясига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш деганда, фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бошқа тарзда қасддан бўйин товлаш тушунилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. МЖтК 174-моддасининг биринчи қисми, ЖК 184-моддасининг биринчи қисми диспозицияси бланкет (ҳаволаки) бўлиб, шу сабабли «даромадлар», «фойда», «солиқ солинадиган объектлар», «солиқлар», «бошқа мажбурий тўловлар» каби тушунчалар мазмунини аниқлаш учун қилмиш содир этилган пайтда амалда бўлган Солиқ кодекси (бундан буён матнда — СК) нормаларидан келиб чиқиш лозим.
СК 23-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқларга қуйидагилар киради:
Қонунга кўра (СК 23-моддаси еттинчи қисми), давлат умуммиллий дастурларини амалга ошириш даврида тегишли жамғармалар ташкил этилиши мумкин бўлиб, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мажбурий тўловлар белгиланади.
Агар шахс солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун МЖтК 174-моддасининг иккинчи қисми бўйича маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил давомида шундай қилмишни яна анча миқдорда содир этса, ЖК 184-моддасининг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
5. Шахснинг ҳаракатларини тўғри квалификация қилиш учун суриштирув, тергов органлари ва судлар, барча ҳолларда, солиқлар тўланмаганлиги оқибатида етказилган моддий зарар миқдорини синчиклаб аниқлашлари, бунда ЖК 184-моддаси мазмунига кўра, шахс томонидан яширилган ёки камайтириб кўрсатилган солиқ солинадиган объекти катталиги (қиймати) эмас, балки фақат тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаси (солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун қўлланилган молиявий санкция (жарима ва пеня) суммаларини қўшмаган ҳолда) тушунилиши лозимлигини назарда тутишлари керак.
6. МЖтК 174-моддаси ва ЖК 184-моддаси бўйича жавобгарлик келиб чиқишининг зарур шарти — солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлашга нисбатан қасднинг мавжудлиги бўлиб, у ҳаракатда ҳам, ҳаракатсизликда ҳам намоён бўлиши мумкин.
МЖтК 174-моддаси ва ЖК 184-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича юқорида қайд этилган ёхуд бошқа бирор-бир белгиси аниқланишидан ташқари, шахснинг қилмишида солиқларни тўлашдан бўйин товлашга нисбатан тўғри қасд (ЖК 21-моддаси) мавжудлиги исботланган бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича шуни эътиборга олиш керакки, агар солиқ тўловчи субъектларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ЖК 184-моддаси диспозицияси билан қамраб олинса, уларни тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар (ЖК 19211-моддаси) ва бошқарув тартибига қарши жиноятлар (205 — 209, 227, 228-моддалари) учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
8. Қонунга кўра (СК 109-моддаси), шахс қуйидаги ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас:
Қонунга кўра (СК 56-моддаси), агар бир турдаги солиқлар учун тўланган пул суммаси бошқа турдаги мажбурий тўловлар учун қасддан тўланмаган суммалар ўрнини тўлиқ қопласа, шахс жавобгарликка тортилмайди. Агар бир турдаги солиқлар учун ортиқча тўланган сумманинг миқдори бошқа турдаги тўловлар учун қасддан тўланмаган сумманинг миқдорини қисман қопласа, шахснинг айбдорлик масаласи тўланган ва тўланмаган суммалар орасидаги фарқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳал этилади.
Солиқ тўловчи ўз хатоларини солиқ текшируви (СК 85-моддаси) бошлангунга қадар ўзи мустақил равишда тузатган тақдирда ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилади (СК 109-моддаси учинчи қисми).
Солиқ кодекси 162-моддасига кўра солиқ даври календарь йилига мос келади.
10. МЖтК 174-моддаси ва ЖК 184-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг субъекти 16 ёшга тўлган, солиқ солинадиган даромад (фойда)га эга бўлган ва қонунга мувофиқ давлат солиқ органларига даромадлари ҳақида декларация тақдим этишга мажбур бўлган жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахс) ҳисобланади.
МЖтК 174-моддаси ва ЖК 184-моддасида белгиланган жавобгарликка солиқ тўловчи-юридик шахс раҳбари ва бош (катта) бухгалтери ёки бошлиқ ва бош бухгалтер вазифаларини амалда бажараётган ходимлари, шунингдек бухгалтерия, банк-молия ҳужжатларини тузиш, имзолаш ҳуқуқига эга бўлган ва бухгалтерия ҳужжатларига даромад ёки харажатлар тўғрисида сохта маълумотлар киритган ёхуд солиқ солинадиган бошқа объектларни яширган ўзга хизматчилари тортилишлари мумкин.
ЖК 184-моддасида назарда тутилган жиноятга раҳбарлик қилган ёки ушбу жиноятни содир этишга солиқ тўловчи ташкилот бошлиғи, бош (катта) бухгалтери, бошқа хизматчиларини ундаган ёхуд ўзининг маслаҳатлари, кўрсатмалари билан жиноятни содир этишга кўмаклашган шахслар ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи сифатида ЖК 28-моддаси ва 184-моддасининг тегишли қисми бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, нодавлат тижорат ёки бошқа нодавлат ташкилотлари мансабдор шахсларининг солиқларни тўлашдан бўйин товлашда қасддан кўмаклашишга қаратилган ҳаракатлари жиноятда иштирокчилик сифатида ЖК 28-моддаси ҳамда ЖК 184-моддасининг тегишли қисми бўйича квалификация қилинади, агар айни пайтда улар ғараз ёки бошқа шахсий манфаатларни кўзлаган ёки шу мақсадларда жиноятларни яширишда кўмаклашган бўлсалар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари, шунингдек Жиноят кодексининг бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалари (ЖК 205, 209, 210-моддалари) билан, нодавлат тижорат ёки бошқа нодавлат ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари эса, Жиноят кодексининг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари (ЖК 1929, 19211, 228-моддалари) билан ҳам квалификация қилиниши лозим.
12. ЖК 184-моддасида назарда тутилган қилмишни икки ва ундан ортиқ маротаба ягона қасд билан қамраб олмаган ҳолда содир этган шахснинг ҳаракати солиқ тўлашдан такроран бўйин товлаш сифатида квалификация қилиниши лозим. Бунда шахс жиноятни бажарувчи ёки унинг иштирокчиси эканлигининг, муқаддам содир этилган қилмиш тугалланган жиноят ёки жиноятга суиқасд бўлганлигининг аҳамияти йўқ.
13. Қилмишни солиқларни тўлашдан бўйин товлаш сифатида МЖтК 174-моддаси ва ЖК 184-моддасининг тегишли қисми бўйича квалификация қилиш учун асос бўлган солиқ миқдорини пул суммасида белгилашда, ҳуқуқбузарлик тугалланган вақтда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиш лозим. Бунда СК 3-моддаси, МЖтК 9-моддаси ва ЖК 13-моддаси талабларига риоя этилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. Жиноят кодекси 184-моддаси бешинчи қисмига кўра, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиниши лозим.
Тушунтирилсинки, ЖК 184-моддасида назарда тутилган жиноятни биринчи маротаба содир этган, шу жумладан, мазкур модда бўйича судланганлиги тугалланган ёки олиб ташланган шахс ушбу асосларга кўра жавобгарликдан озод этилиши лозим,
Жиноят кодекси 184-моддаси бешинчи қисмига асосан жиноят ишини тугатиш масаласини муҳокама қилишда, ўттиз кунлик муддат ичида етказилган зарарни қоплаш масаласига (СК 36-моддаси), шунингдек унинг тўлиқ қопланганлиги фактини тасдиқловчи далиллар (тўлов топшириқномалар чипталар ва ш.ў.) мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш шахс томонидан солиққа оид қонунчиликнинг муайян нормаси талабларини бажармаслик билан боғлиқ. Шу туфайли, ЖК 184-моддасида назарда тутилган жиноятларга оид ишлар бўйича суриштирув, тергов органлари ва судларнинг эътибори шахсни айбланувчи тариқасида жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорда, айблов далолатномасида, айблов хулосаси ва айблов ҳукмида айбланувчи ёки судланувчи томонидан солиққа оид қонунчиликнинг жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган айнан қайси нормаси талаблари бузилганлиги кўрсатилиши шартлигига қаратилсин.
18. Тушунтирилсинки, солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш билан боғлиқ жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасига, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш МЖтК 271-моддасининг 5 ва 7-бандларига мувофиқ тугатилган тақдирда, мазкур тўловлар тўланмаганлиги оқибатида етказилган зарарни ундириш масаласи фуқаролик судлов ишларини юритиш тартибида ҳал қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
192. Қонун кучга киргунга қадар, ЖК 184-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этган, ишлари суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг иш юритувида (биринчи, апелляция инстанцияларида) бўлган шахсларга нисбатан жиноят ишлари, ЖК 184-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, ЖПК 84-моддаси биринчи қисми 8-банди тартибида тугатилиши лозим.
Жиноят кодекси 184-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун жазо ўтаётган шахсларга нисбатан жиноят ишлари ҳам ЖК 184-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, ЖПК 84-моддаси биринчи қисми 8-банди тартибида тугатилиши лозим.
193. Бир неча жиноят ёки бир неча ҳукм бўйича судланган шахсларга нисбатан суд қарорларини Қонунга мувофиқлаштиришда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 184-моддаси билан ҳукм қилинган шахслар жавобгарликдан озод қилинган ҳолларда, бир неча жиноят ёки бир неча ҳукм бўйича тайинланган узил-кесил жазо тури ва миқдорини қайта муҳокама қилишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази