LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Тижорат банклари фаолиятини бошқаришда акциядорларнинг ролини ошириш, банк ходимларини ишга ёллашнинг шартнома тизимига ўтказиш, кредитлар бериш ҳамда уларнинг қайтарилишини таъминлаш учун банкнинг раҳбар ва ижроия органлари жавобгарлигини ошириш, шунингдек хусусий банклар ташкил этиш жараёнини рағбатлантириш мақсадида:
1-илова рус тилидаги матнида берилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки шу йилнинг охирига қадар тижорат банклари, Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган Намунавий низомга мувофиқ акциядорлик тижорат банкларининг Кенгашлари тузилишини таъминласин.
Бунда банкларнинг молиявий мустақиллигини кенгайтиришга ҳамда акциядорлар сармоясини қўшимча равишда жалб этишга, банкларнинг фаолиятини бошқаришда акциядорларнинг роли ва масъулиятини оширишга, банкларнинг ходимларини ишга ёллашнинг шартнома тизимига ўтказишга эътибор қаратилсин.
Юқоридагиларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига махсус комиссия тузиш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПФ-5189-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
банк филиалларининг Бошқаруви ва раҳбарлари билан биргаликда банкни самарали бошқаришни ташкил этиш, мазкур Намунавий низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларининг талабларига мувофиқ кредитлар берилиши ва уларнинг ўз вақтида қайтарилиши учун жавобгар бўлиши;
икки ой муддатда қонунчиликда белгиланган тартибда ўз низомлари ва ички меъёрий ҳужжатларини ушбу Фармон билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ҳолга келтириш;
1998 йилнинг охиригача акциядорларнинг умумий йиғилишлари ўтказилишини ташкил қилиб, уларда банклар Кенгашларининг таркибларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Банк Бошқаруви раиси ва аъзоларининг белгиланган тартибда банк Кенгаши томонидан тайинланишини таъминлаш;
Бошқарув раисининг ва банк ички аудит хизмати раҳбарининг ҳар чоракдаги маърузаларини Кенгаш ҳузурида мунтазам тинглаб боришни амалиётга жорий қилиш.
тижорат банкларининг фаолияти устидан назоратни ошириш, улар томонидан операторлик вазифаларини амалга ошириш бўйича талабларни кучайтириш зарур ҳолларда банклар томонидан акциядорлик тижорат банклари фаолияти тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ва акциядорларнинг ҳуқуқлари камситилганлиги учун уларга нисбатан қатъий чоралар кўриш, ҳатто банк лицензиясини қайтариб олиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда хусусий сармоя иштирокидаги акциядорлик тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирларини, шу жумладан янги ташкил этилаётган ҳамда ишлаб турган тижорат банкларининг устав капиталига аҳоли ҳамда хусусий тадбиркорларнинг бўш пул маблағларини инвестициялаш жозибадорлигини ошириш, моддий-техника базасини шакллантириш, шунингдек ходимлар билан таъминлаш, уларни ўқитиш ва малакасини ошириш чоғида шундай банкларга амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 ноябрдаги ПФ-4055-сонли Фармони билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 48-сон, 470-модда)
икки ой муддат ичида тижорат банклари олдидаги қарздорликни реструктуризациялаш дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқласин, бунда Ҳукумат қарорларига биноан кечиктирилган кредитларни белгиланган муддатларда тўлиқ тўлаш механизмини кўзда тутсин.
тижорат банклари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда банкларнинг мижозларини ва эҳтимол тутилган сармоядорларни ўзларининг эркин пул маблағларини банклар томонидан чиқариладиган акцияларга мақбул тарзда жойлаштиришлари учун кенг ахборот билан таъминлаш борасидаги комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, амалга ошириш;
1998 йилнинг 1 декабрига қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда банкларнинг молиявий ҳолатини мустақил рейтинг компаниялари баҳоларининг натижалари билан оммавий ахборот воситаларида мунтазам суратда ёритиб бориш чораларини кўриш;
1998 йилнинг охиригача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ҳузуридаги суғурта назорати бўйича Давлат инспекцияси билан биргаликда банк омонатларини нотижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш тизимини янада ривожлантириш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш.
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар ўзларининг меъёрий ҳужжатларини ушбу Фармон қоидаларига мувофиқ ҳолга келтирсинлар.
10. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. М. Муллажонов зиммаларига юклансин.