Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Хўжалик ширкатлари тўғрисида

I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

2-модда. Хўжалик ширкатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

3-модда. Хўжалик ширкати

4-модда. Хўжалик ширкатининг таъсис шартномаси

5-модда. Хўжалик ширкатининг иштирокчилари

6-модда. Хўжалик ширкати иштирокчиларининг ҳуқуқлари

7-модда. Хўжалик ширкати иштирокчиларининг мажбуриятлари

II БОБ. ТЎЛИҚ ШИРКАТ

8-модда. Тўлиқ ширкат тушунчаси

9-модда. Ширкатнинг устав фонди (устав капитали)

10-модда. Ширкатнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган ҳиссалар

11-модда. Ширкат устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши

12-модда. Ширкат устав фондини (устав капиталини) унинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш

13-модда. Ширкат устав фондини (устав капиталини) унинг иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ва ширкатга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига кўпайтириш

14-модда. Ширкатнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш

15-модда. Иштирокчининг ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушининг ўзга шахсга берилиши

16-модда. Ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушнинг (улуш бир қисмининг) ширкат томонидан олиниши

17-модда. Ундирувни иштирокчининг ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига қаратиш

18-модда. Ширкатда бошқарув

19-модда. Ширкатнинг ишларини юритиш

20-модда. Ширкат фойдаси ва зарарларини тақсимлаш

21-модда. Ширкат иштирокчиларининг унинг мажбуриятлари юзасидан жавобгарлиги

22-модда. Ширкат иштирокчиларининг таркибини ўзгартириш

23-модда. Иштирокчининг ширкатдан чиқиб кетиши

24-модда. Ширкатга янги иштирокчиларни қабул қилиш

25-модда. Иштирокчининг ширкатдан чиқиб кетиши оқибатлари

26-модда. Ширкат тафтиш комиссияси (тафтишчиси)

27-модда. Ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш

III БОБ. КОММАНДИТ ШИРКАТ

28-модда. Коммандит ширкат тушунчаси

29-модда. Коммандит ширкатда бошқарув ва унинг ишларини юритиш

30-модда. Коммандит ширкат ҳисса қўшувчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

31-модда. Коммандит ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш

Ҳужжат 01.03.2002 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддасига кўра ваколатхона — юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал – юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ширкатга тегишли мол-мулк унга устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида фойдаланишга берилган муддат ўтгунига қадар мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган тақдирда, ширкатнинг мол-мулкни берган иштирокчиси ширкатнинг талабига биноан унга шундай мол-мулкдан шунга ўхшаш шароитларда қолган муддат мобайнида фойдаланганлик учун тўланадиган ҳаққа тенг пул товони тўлаши шарт. Пул товони ширкат томонидан уни бериш талабномаси тақдим этилганидан эътиборан, агар ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан товон тўлашнинг бошқача тартиби белгиланган бўлмаса, бир ой ичида бир йўла тўланиши керак. Бундай қарор ширкатнинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини берган ва бу ҳуқуқ муддатидан илгари тугатилган ширкат иштирокчисининг овозини ҳисобга олмаган ҳолда ширкат иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
 LexUZ шарҳи
Ширкатнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарор билан бир вақтда унинг таъсис шартномасига ширкат барча ёки айрим иштирокчиларининг (айрим иштирокчининг) қўшимча ҳиссаларини қўшиш ҳисобига ва (ёки) ширкатга учинчи шахснинг (учинчи шахсларнинг) қабул қилиниши, ширкат иштирокчилари улушининг номинал қиймати тегишлича кўпайтирилиши ва (ёки) учинчи шахс (учинчи шахслар) улушининг номинал қиймати ва миқдори аниқланиши муносабати билан ўзгартишлар, зарур ҳолларда, шунингдек ширкат иштирокчилари улушининг миқдорлари ўзгариши билан боғлиқ ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиниши керак. Бунда ширкат иштирокчиси улушининг номинал қиймати унинг қўшимча ҳиссаси қийматидан кўпроқ суммага кўпайтирилиши мумкин эмас, ширкатга қабул қилинадиган ҳар бир учинчи шахс томонидан олинадиган улушнинг номинал қиймати унинг ҳиссаси қийматидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, агар ҳиссалар қўшишнинг ширкат иштирокчилари умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддати ўтганидан кейин, белгиланган қўшимча ҳисса бир ёки бир неча иштирокчи томонидан тўлиқ ёки қисман қўшилган бўлмаса, умумий йиғилиш:
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ширкатнинг таъсис шартномасидаги ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар, шунингдек ширкат иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан ҳиссалар тўлиқ миқдорда қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга таъсис шартномасига ўзгартишлар ширкат иштирокчиларининг умумий йиғилишида тасдиқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай тақдим этилмоғи лозим. Таъсис шартномасидаги мазкур ўзгартишлар ширкат иштирокчилари ва учинчи шахслар учун ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу модданинг бешинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган муддатларга риоя этилмаган тақдирда ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қўшимча ҳиссалар барча иштирокчилар томонидан тўлиқ қўшилмаган ёхуд ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини камайтириш тўғрисида бир овоздан қабул қилинадиган қарорга эришилмаган тақдирда, ширкат устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилади. Бу ҳолда ширкат ўн кунлик муддат ичида ширкат иштирокчиларига улар томонидан киритилган қўшимча пул ҳиссаларини қайтариши шарт.
Қўшимча ҳиссалар (ҳиссаларнинг бир қисми) ушбу модда олтинчи қисмининг учинчи хатбошисида, шунингдек саккизинчи қисмида кўрсатилган муддатда ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, ширкат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда фоизлар тўлаши ҳам шарт.
Пулсиз ҳиссалар қўшган ширкат иштирокчиларига ширкат, ушбу модда олтинчи қисмининг учинчи хатбошисида, шунингдек саккизинчи қисмида кўрсатиб ўтилган ҳолларда, уч ойлик муддатда уларнинг ҳиссаларини қўшилган шаклида ёки уларнинг розилиги билан пул шаклида қайтариши, ҳиссалар кўрсатилган муддатда қайтарилмаган тақдирда эса, ҳисса сифатида киритилган мулкдан фойдалана олмаганлиги оқибатида бой берилган фойдани ҳам қоплаши шарт.
Ширкатнинг таъсис шартномасида ширкат иштирокчисининг улушидан (улушининг бир қисмидан) учинчи шахслар фойдасига воз кечиш тақиқланган, ширкатнинг бошқа иштирокчилари уни олишдан воз кечган тақдирда, шунингдек улушдан (улушнинг бир қисмидан) ширкатнинг иштирокчиси ёки учинчи шахс фойдасига воз кечишга розилик берилмаган тақдирда, агар бундай розилик олиш зарурлиги таъсис шартномасида назарда тутилган бўлса, ширкат иштирокчисининг талабига биноан унга қарашли улушни (улушнинг бир қисмини) ширкат олишга мажбурдир. Бунда ширкат ширкатнинг иштирокчисига бу улушнинг (улуш бир қисмининг) ширкат иштирокчисининг шундай талаб билан мурожаат этган кундан олдинги ҳисобот даври учун ширкатнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлашга ёки ширкат иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни беришга мажбурдир.
Ширкатга қарашли улуш ширкатга ўтган кундан эътиборан бир йил ичида ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига биноан ширкатнинг барча иштирокчилари ўртасида уларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тақсимланиши ёхуд ширкатнинг барча ёки айрим иштирокчиларига ва (ёки), агар бу ширкатнинг таъсис шартномасида тақиқланган бўлмаса, учинчи шахсларга сотилиши ва ҳақи тўлиқ тўланиши лозим. Улушнинг тақсимланмаган ёки сотилмаган қисмининг ҳақи ширкатнинг устав фонди (устав капитали) тегишлича камайтирилган ҳолда тўланиши керак. Улушни ширкат иштирокчилари улушлари миқдорлари ўзгарадиган тарзда жамият иштирокчиларига сотиш, улушни учинчи шахсларга сотиш, шунингдек улушни сотиш билан боғлиқ ўзгаришларни ширкатнинг таъсис шартномасига киритиш ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг ширкатнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарорига биноан амалга оширилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ ширкат ўз фаолиятини давом эттирган тақдирда, шунингдек иштирокчининг ширкат мол-мулкидаги улуши бошқа иштирокчиларга ёки учинчи шахсларга ўтган, иштирокчи ширкатдан чиқариб юборилган ёхуд ширкатга янги иштирокчилар қабул қилинган ҳоллардагина ширкат таъсис шартномасига тегишли ўзгартишлар киритилган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлади.
Ширкатга кирмаган меросхўр (ҳуқуқий ворис) билан ҳисоб-китоблар ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ амалга оширилади. Ўзига тегишли мол-мулкни олган, лекин ширкатга кирмаган меросхўр (ҳуқуқий ворис) ширкатнинг мажбуриятлари юзасидан ушбу Қонун 21-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази