Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисида Низом

I. Умумий қоидалар

II. Қурилиш учун ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишиш қийматини аниқлаш тартиби

III. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш муддатлари ва қиймати

IV. Лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш

V. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларига назорат функцияларини амалга оширганлик учун ажратмалар миқдорларини белгилаш

Объектларни мураккаблик тоифалари бўйича классификациялаш

Аҳоли пунктларида объектларни қуриш учун ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишиш қийматини белгилаш тартиби

Аҳоли пунктлари ташқарисидаги, шунингдек икки ва ундан кўп туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлашган объектларни қуриш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишиш қийматини белгилаш тартиби

Объектларни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ)ни ишлаб чиқиш муддатлари ва қиймати

АРТни ишлаб чиқиш қийматини аниқлашда қўлланадиган тузатиш (ошириш ёки пасайтириш) коэффициентлари

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган, шунингдек қурилиши марказлаштирилган ва молиялаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобига амалга ошириладиган Инвестиция дастурига киритилмаган объектларнинг лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қиймати

Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон Фармонини бажариш юзасидан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бинолар ва иншоотларни қуриш учун дастлабки-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашда рухсат берувчи тартиботлар муддатлари ва қийматини қисқартириш, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон Фармонига мувофиқ қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни беришда, шу жумладан дастлабки-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашда тартиботларни амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда қурилаётган объектларни уларнинг ўлчамлари ва тавсифлари бўйича тоифалаштиришни ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган ёндашув тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Минтақалар

Хизматлар қиймати

(энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида)

1. Ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ва уларни
ваколатли органлар билан келишиш

1.1.

Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида

2,5

1.2.

вилоятга бўйсунувчи туман марказларида ва шаҳарларда

2,4

1.3.

шаҳарларда ва шаҳар посёлкаларида

2,3

1.4.

аҳолиси 5,0 минг кишидан кўп бўлган қишлоқ посёлкаларида

2,2

1.5.

аҳолиси 5,0 минг кишидан кам бўлган қишлоқ посёлкаларида

2,1

2. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш ва уларни
ваколатли органлар билан келишиш, ажратиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда

2.1.

Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида

2,0

2.2.

вилоятга бўйсунувчи туман марказлари ва шаҳарларда

1,9

2.3.

шаҳарларда ва шаҳар посёлкаларида

1,8

2.4.

аҳолиси 5,0 минг кишидан кўп бўлган қишлоқ посёлкаларида

1,7

2.5.

аҳолиси 5,0 минг кишидан кам бўлган қишлоқ посёлкаларида

1,6

Т/р

Ер участкаси майдони

(узала иншоотларнинг узунлиги)

Хизматлар қиймати

(энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида)

1. Ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ва уларни
ваколатли органлар билан келишиш

1.1.

5 дан 25 гектаргача (узала иншоотларнинг узунлиги — 5 км. гача)

2,5

1.2.

1 дан 5 гектаргача (узала иншоотларнинг узунлиги — 3 км. гача)

2,3

1.3.

0,5 дан 1 гектаргача (узала иншоотларнинг узунлиги — 1 км. гача)

2,1

1.4.

0,5 гектаргача ((узала иншоотларнинг узунлиги — 0,2 км. гача)

1,9

2. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш ва уларни
ваколатли органлар билан келишиш, ажратиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда

2.1.

5 дан 25 гектаргача (узала иншоотларнинг узунлиги — 5 км. гача)

2,0

2.2.

1 дан 5 гектаргача (узала иншоотларнинг узунлиги — 3 км. гача)

1,9

2.3.

0,5 дан 1 гектаргача (узала иншоотларнинг узунлиги — 1 км. гача)

1,8

2.4.

0,5 гектаргача (узала иншоотларнинг узунлиги — 0,2 км. гача)

1,7

Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи

Т/р

Факторларнинг номлари

Тузатувчи коэффициентлар

1.

Ноёб ва экспериментал объектларни қуришда

1,2

2.

Тарихий иморатни қайта тиклаш зарур бўлганда

1,2

3.

Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ объектларни жойлаштиришда:

муфассал режалаштириш лойиҳаси билан

0,7

аҳоли пунктининг бош режаси билан

0,8

қишлоқ фуқаролари йиғини АПОТ лойиҳаси билан

0,9

4.

Мавжуд бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишда:

катта ҳажмли янги қурилишда, шунингдек габаритларни жиддий ўзгартиришда

1,1

ишлаётган корхонанинг соҳасини ўзгартиришда ёки шарт-шароитларида

1,2

5.

Қурилиши тартибга солинадиган ҳудуд доирасида (туманлар марказларининг ҳамда вилоятга бўйсунувчи шаҳарларнинг, шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг марказий қисмида объектлар қуришда, шунингдек объектларни мураккаб геологик шароитли (ҳудудларнинг зичлиги, ҳудудларни тайёрлаш бўйича махсус ишларни амалга оширишнинг зарурлиги, зилзилалар бўлиб туриши, тупроғининг чўкувчанлиги ва юмшоқлиги, сизот сувлар сатҳининг юқорилиги ва бошқалар) объектларни жойлаштиришда

1,2

6.

Объектларни қуриш қатъиян тартибга солинадиган ҳудуд доирасида (тарихий иморатлар ҳудудида, қурилиш жиҳатидан қимматли тарихий-маданий ва архитектура-шаҳарсозлик иморатлари мавжуд бўлган ҳудудда, дам олиш ва боғ ҳудудидаги майдонларда, шунингдек Тошкент, Нукус шаҳарларининг, вилоятлар марказларининг ва тарихий шаҳарларнинг марказий қисмида) қуришда

1,3

7.

Объектни:

вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган йўллар бўйида

1,1

халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган йўллар бўйида жойлаштиришда

1,2

Олдинги таҳрирга қаранг.
а) 11-банднинг иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг икки ярим баравари миқдорида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 12-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
в) 13-банднинг учинчи хатбошига «бош режаси» сўзларидан кейин «(ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш юзасидан шартнома тузишда юридик ёки жисмоний шахс томонидан тақдим этилади)» сўзлари қўшилсин;
г) 14-банднинг ўн учинчи хатбошидаги «максимал тоифадаги» сўзлари «IV ва V тоифалардаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 19-банднинг иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 20-банднинг еттинчи хатбошидаги «максимал тоифадаги» сўзлари «IV ва V тоифалардаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 25-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
и) 52-банднинг иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
л) 59-банднинг иккинчи хатбошидаги «тўлов шартнома асосида, лекин қурилиш-монтаж ишларининг кўпи билан 0,03 фоизи миқдорида тўланади, смета ҳисоб-китоби мавжуд бўлмаган тақдирда эса — илгари рўйхатдан ўтказилган объектлардаги каби тўланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов тўланади» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 10-банднинг иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг икки ярим баравари миқдорида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 11-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ва, зарурият бўлганда, текширишларнинг бошқа турлари амалга оширилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 13-банднинг ўн тўртинчи хатбошидаги «максимал мураккаблик тоифасига» сўзлари «мураккабликнинг IV ва V тоифаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 17-банднинг иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) 23-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази