(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 81,12 ва 2018-38-сонли қарори (рўйхат рақами 2451-1, 29.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2018 й., 10/18/2451-1/1281-сон)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорнинг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 81,12 ва 2018-38-сонли қарори (рўйхат рақами 2451-1, 29.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2018 й., 10/18/2451-1/1281-сон)
1. Махсус инвестиция устама ҳақини «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг махсус счётига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 81,12 ва 2018-38-сонли қарори (рўйхат рақами 2451-1, 29.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2018 й., 10/18/2451-1/1281-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 12 мартдаги 26, 25, 2013-12-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 81,12 ва 2018-38-сонли қарори (рўйхат рақами 2451-1, 29.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2018 й., 10/18/2451-1/1281-сон)
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори 4-бандига мувофиқ махсус инвестиция устама ҳақини «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг махсус счётига ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 81,12 ва 2018-38-сонли қарори (рўйхат рақами 2451-1, 29.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2018 й., 10/18/2451-1/1281-сон)
табиий газ етказиб берувчи — табиий газ сотишни амалга оширувчи «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси ва унинг таркибий тузилмасига кирувчи ташкилотлар;
автомобиль газ тўлдиргич компрессор станцияси — табиий газ истеъмолчиси ҳисобланиб, сиқилган табиий газ билан автотранспорт воситалари ёнилғи тизими баллонларини тўлдириш учун мўлжалланган технологик тизимга эга бўлган станция (шу жумладан ўз балансида автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари бўлган юридик шахслар);
махсус инвестиция устама ҳақи — миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан тасдиқланадиган, табиий газ етказиб берувчи томонидан автомобиль газ тўлдиргич компрессор станцияларига сотиладиган табиий газнинг улгуржи-сотиш нархига қўйиладиган устама.
2. Махсус инвестиция устама ҳақи суммаси табиий газ етказиб берувчи томонидан қуйидаги формула орқали аниқланади:
V — табиий газ етказиб берувчи томонидан автомобиль газ тўлдиргич компрессор станцияларига сотиладиган табиий газ ҳажми.
барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда табиий газ етказиб берувчининг солиқ солинадиган базасига киритилмайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) билан тасдиқланган 2-сон шаклга мувофиқ Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда кўрсатилмайди;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 81,12 ва 2018-38-сонли қарори (рўйхат рақами 2451-1, 29.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2018 й., 10/18/2451-1/1281-сон)
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар учун мақсадли тушум ҳисобланади ва солиққа тортилмайди;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 81,12 ва 2018-38-сонли қарори (рўйхат рақами 2451-1, 29.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2018 й., 10/18/2451-1/1281-сон)
автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари томонидан табиий газ етказиб берувчидан қабул қилинган табиий газ ҳажмлари учун тўланиши лозим.
Автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўрнатилган тартибда тўлайдилар. Бунда, ягона солиқ тўлови тушумдан сиқилган газни ишлатганлик учун олинадиган солиқни чегирган ҳолда тўланади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 81,12 ва 2018-38-сонли қарори (рўйхат рақами 2451-1, 29.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2018 й., 10/18/2451-1/1281-сон)
4. Автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари махсус инвестиция устама ҳақи суммаларини табиий газ етказиб берувчининг махсус счётига ўтказиб берилишини, етказиб бериш шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширади.
5. Табиий газ етказиб берувчи автомобиль газ тўлдиргич компрессор станцияларидан келиб тушган махсус инвестиция устама ҳақи суммаларини «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан хизмат кўрсатувчи банкда очилган махсус счётга ўтказади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 81,12 ва 2018-38-сонли қарори (рўйхат рақами 2451-1, 29.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2018 й., 10/18/2451-1/1281-сон)
6. «Ўзбекнефтгаз» АЖ махсус счётида жамланадиган махсус инвестиция устама ҳақи суммалари инвестиция дастурларига киритилган объектларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда, шунингдек ушбу мақсадларга жалб этилган кредитлар ва бюджет қарзларини тўлашда фойдаланилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 81,12 ва 2018-38-сонли қарори (рўйхат рақами 2451-1, 29.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2018 й., 10/18/2451-1/1281-сон)
табиий газ етказиб берувчи томонидан автомобиль газ тўлдиргич компрессор станцияларига тақдим этиладиган ҳисоб-фактурада алоҳида қаторда қайд этилади;
автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари томонидан табиий газ учун тўлов амалга оширилаётган бир вақтда, алоҳида тўлов топшириқномаси орқали «тўлов мақсади» сатрида тўловнинг мазкур Низомга асосан амалга оширилганлигини кўрсатган ҳолда ўтказиб берилади;
мазкур Низомга мувофиқ махсус инвестиция устама ҳақидан фойдаланиш мақсадларига тегишли бўлмаган бошқа тўловларга йўналтирилмайди.
8. Махсус инвестиция устама ҳақини тўғри ҳисобланиши устидан назорат табиий газ етказиб берувчи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
9. Мазкур Низомга риоя қилиниши юзасидан жавобгарлик бевосита автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерларига юклатилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 81,12 ва 2018-38-сонли қарори (рўйхат рақами 2451-1, 29.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2018 й., 10/18/2451-1/1281-сон)