LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, баъзиларини эса ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўтказилаётган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички ва қоровул қўшинлари Бош бошқармалари ҳамда Мудофаа вазирлигининг ҳарбий округлари ташкил қилинганлиги муносабати билан, ҳарбий суднинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятини самарадорлигини юксалтириш, Қуролли Кучларда, ҳарбий идораларда ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилаётган бошқа ҳарбий тузилмаларда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий суди негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ташкил қилинсин.
давлат манфаатларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Ички ишлар вазирлиги ички ва қоровул қўшинлари Бош бошқармалари, МХХ, ФВВ ҳамда вазирликлар ва идоралар ҳарбий бўлинмалари ҳарбий хизматчиларининг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш;
одил судловни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшинларда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш;
3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ҳарбий суди учун белгиланган умумий ходимлар сони ва меҳнат ҳақи фонди Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди учун сақлаб қолинсин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ташкилий-штат тузилмаси 1—5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди (У. Мингбоев) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (С. Мирсафоев) билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом лойиҳасини тайёрлаб, Олий Мажлиснинг кўриб чиқиши учун тақдим этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Ҳ. Турсунов) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ва унинг таркибий бўлинмаларини зарур молиявий, моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаб, шахсий таркибнинг ҳарбий хизматчиларга тегишли ҳуқуқий мавқеини ҳамда пул ва бошқа таъминотнинг барча турларини сақлаб қолсин.
6. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Носиров зиммасига юклансин.