LexUZ шарҳи
Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 31 августдаги 127-II-сонли «Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги Қарори билан ратификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
жиноий ҳуқуқбузарликни амалга оширган шахсларни ўзаро ушлаб бериш тўғрисида қуйидаги қоидаларни қабул қилиш орқали ҳар иккала Томоннинг жиноятчиликка қарши курашишдаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ниятида,
жиноятчиликнинг олдини олиш ва терроризмга қарши курашда конкрет тадбирларни амалга ошириш зарурлигини эътироф этиб,
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу Шартномада кўзда тутилган ҳолат ва шартларга мувофиқ ҳуқуқбузарликда айбланаётган ёки ҳукм қилинган, сўраётган Томон ҳудудида ушбу Шартноманинг 2-моддасида берилган таърифга мувофиқ, ушлаб беришга олиб келадиган ҳуқуқбузарликни амалга оширган ҳамда сўралаётган Томон ҳудудида бўлиб турган шахсни, унинг ушбу ҳуқуқбузарлиги Шартнома кучга кирганидан аввал ёки кейин амалга оширилганидан қатъи назар, бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушлаб бериш мажбуриятини олади.
2. Ушлаб бериш, агар шундай ҳолатларда сўралаётган Томон ҳам юрисдикцияга эга бўладиган ҳуқуқбузарлик юзасидан, сўраётган Томон ҳудудидан ташқарида амалга оширилган, ушбу Шартноманинг 2-моддасида берилган таърифга мувофиқ келадиган ва унинг юрисдикциясига кирадиган ҳуқуқбузарлик туфайли ҳам амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолларда сўралаётган Томон ҳуқуқбузарликнинг қай даражада оғир эканлигини ҳисобга олган ҳолда, ишнинг барча жиҳатларига эътибор қаратади.
3. Ушлаб бериш, шунингдек ушбу Шартноманинг 2-моддаси таърифларига мувофиқ келадиган, сўраётган Томонининг фуқароси учинчи давлатда содир этган ва сўраётган Томон ўз юрисдикциясини ҳуқуқбузарнинг фуқаролиги билан далиллаётган ҳуқуқбузарликка нисбатан, ёки сўралаётган Томон ҳудудида содир этилган ҳамда шу Томоннинг қонунларига кўра ушлаб беришга олиб келадиган ҳуқуқбузарликка нисбатан ҳам амалга оширилиши мумкин.
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра камида бир йил озодликдан маҳрум этиш билан жазоланадиган ҳуқуқбузарликлар ушбу Шартномага мувофиқ ушлаб беришни тақозо этадиган ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.
2. Солиқ тўлаш ва даромад борасидаги, шунингдек фискал тарздаги ҳуқуқбузарликлар ҳам ушлаб беришни тақозо этадиган ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.
Ушбу Шартномага мувофиқ, ушлаб бериш талаб этилаётган шахснинг қилмиши, у сўралаётган Томон ҳудудида тўла ёки қисман амалга оширилган бўлишидан қатъи назар, бу қилмиш ва унинг оқибати ёхуд кутилаётган оқибати, биргаликда олиб қаралганида, иккала Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра ушлаб беришни тақозо этадиган ҳуқуқбузарликларга нисбатан ҳам ушлаб бериш амалга оширилади.
1. Иккала Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра ҳар қандай учинчи шахснинг фитна, гижгижлаш, суиқасдга уриниш каби қилмишлари, ушлаб беришни тақозо этадиган ҳар қандай ҳуқуқбузарликни бошлаши ёки унда иштирок этиши ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланади.
2. Иккала Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг исталган фуқароси унинг ҳудудидан ташқарида амалга оширган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳам ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланади.
1.2 сўраётган Томонга берган тақдирда у ирқий, диний, миллий мансубияти ёхуд сиёсий қарашлари туфайли судга тортилиши ёки жазоланиши мумкинлигини исбот қилиши; ёки
1.3 у сўраётган Томонга барча ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда уни ушлаб бериш қуйидаги сабабларга кўра ноҳақ ва шафқатсиз бўлишини исботлай олса:
1.3.1 сўралаётган Томоннинг қонунларига кўра, жиноий таъқибни қўзғаш ёки ҳукмни ижро этиш учун белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги ёхуд бошқа қонуний асос бунга йўл бермаса;
1.5 шахс айбланаётган ёки шу асосда ҳукм қилинган ҳуқуқбузарлик ҳарбий жиноят бўлиб, умумий жиноят ҳуқуқида ҳуқуқбузарлик саналмаса.
2. Агар шахс сўровда кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун сўралаётган Томонда жиноий таъқиб этилган ҳамда ҳукм қилинган ёки оқланган ҳолларда ҳам уни ушлаб бериш рад этилиши мумкин.
3. Сўровни тақозо этган қилмиши учун шахс бу Томоннинг суди тарафидан судланиши мумкин бўлса, сўралаётган Томон ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни рад этиши мумкин.
4. Ўталаётган жазо муддатининг туташига олти ойдан оз муддат қолган ушлаб бериш тўғрисидаги сўров рад этилиши мумкин.
2. Ушбу Шартномага кўра, қуйидаги ҳуқуқбузарликлар сиёсий хусусиятга эга ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди:
(a) Ҳаво кемаларини ноқонуний эгаллашнинг олдини олиш тўғрисида имзолаш учун Гаага шаҳрида 1970 йил 16 декабрда очилган конвенцияга мувофиқ ҳуқуқбузарликлар;
(b) Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш тўғрисида имзолаш учун Монреал шаҳрида 1971 йил 21 сентябрда очилган конвенцияга мувофиқ ҳуқуқбузарликлар;
(c) Халқаро муҳофазага эга бўлган шахсларга, бунга дипломатик агентлар ҳам киради, қарши қаратилган жиноятларнинг олдини олиш ва барҳам бериш тўғрисида имзолаш учун Нью-Йорк шаҳрида 1973 йил 14 декабрда очилган конвенцияга мувофиқ ҳуқуқбузарликлар;
(d) Одамларни гаровга ушлаб туришга қарши Нью- Йорк шаҳрида 1979 йил 17 декабрда очилган Халқаро конвенцияга мувофиқ ҳуқуқбузарликлар;
(g) жароҳатлаш ёки зиён етказганлик, қурол-яроғ, хавфли моддалар ишлатган ҳолда ёинки бошқа бирон тарзда атайлабдан яралаш ва оғир тан жароҳати етказиш;
(i) қасддан ўзи ёки бошқалар воситасида кишилар ҳаётига тажовуз ёки мол-мулкка жиддий зиён етказиш ниятида портловчи моддаларни ишлаб чиқариш ёки сотиб олиш;
j) қасддан ўзи ёки бошқалар воситасида кишилар ҳаётига тажовуз ёки мол-мулкка жиддий зиён етказиш ниятида ўқ отар қуроллар ва бошқа нарсаларни сақлаш;
(k) ўзи ва бошқа кишиларни ҳибсга олиш ёки тутишга шахснинг қаршилик қилиши ва даф этиш ниятида қурол ишлатиши;
(l) кишилар ҳаётига тажовуз қилиш ёки уларнинг ҳаётига хавф солиб турган фалокатдан қутулиш имкониятини йўққа чиқариш ниятида жамоатчилик ишлатадиган ёки бошқа мақсадда қўлланадиган мол-мулкка зиён етказиш;
(m) тўлов ундириш ниятида кишиларни ўғирлаш, аёллар ва болаларни ўғирлаш, ноқонуний ҳибсга олиш, ноқонуний ушлаб туриш, бунга гаровга олиш ҳам киради;
(o) сўралаётган Томоннинг қонунларига мувофиқ терроризмга алоқадор деб ҳисобланадиган бошқа ҳуқуқбузарликлар, сиёсий тарздаги бундан ҳуқуқбузарликлар мустасно, ёки;
(p) мазкур ҳуқуқбузарликларни махфий равишда амалга ошириш ёки амалга оширишга уриниш ёхуд шундай ҳуқуқбузарликларни амалга оширган ёки амалга оширишга уринган шахсларга шериклик қилиш.
1. Агар сўралаётган Томон ушбу Шартнома 5- моддасининг 1.1 ва 3-бандларида кўрсатилган сабабларга кўра ушлаб беришни рад этса, у бу ишни қабул қилиб олиб, жиноий таъқибни амалга ошириш учун ўз ваколатли органларига топширади.
2. Агар ваколатли органлар ушбу иш юзасидан жиноий таъқибни амалга оширмасликка қарор қилган бўлса, ушлаб бериш тўғрисидаги сўров яна ушбу Шартномага мувофиқ кўриб чиқилади.
1. Ушлаб берилиши сўралаётган шахс сўралаётган Томон ҳудудида бошқа жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилган ёки жазони ўтаётган бўлса, ушлаб бериш иш бўйича тадбирлар якунланишига қадар, жазони ўтаб бўлиш ёки муддатидан олдин озод қилинишига қадар кечиктирилиши мумкин, бу тўғрида сўраётган Томонга хабар берилади.
2. Ушлаб беришнинг кечиктирилиши жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетишига сабаб бўлса ёки ҳуқуқбузарликни текширишни қийинлаштирадиган бўлса, шахс сўраётган Томоннинг махсус сўрови бўйича вақтинча ушлаб берилиши мумкин.
3. Вақтинча ушлаб берилган шахс сўралаётган Томонга иш бўйича тадбирлар тугаши биланоқ қайтарилиши лозим.
2.1 ушлаб берилиши сўралаётган шахснинг фамилияси ва исми (ота исми), унинг фуқаролиги, яшаш ёки бўлиб туриш жойи ва бошқа зарур материаллар, шунингдек, иложи бўлса бу шахснинг оғзаки қиёфаси, фоторасмлари ва бармоқ излари;
3. Жиноий таъқибни амалга ошириш учун ушлаб бериш тўғрисидаги сўров матнига мазкур маълумотлардан ташқари, сўраётган Томоннинг суди ёки ваколатли органининг ҳибсга олиш учун қарори нусхаси илова этилиши лозим.
4. Сўров ҳукм қилинган шахсга оид бўлса, унга шунингдек ҳукмнинг тасдиқланган нусхаси ҳамда ушбу шахс ҳукмни инкор этолмаслиги хусусида баённома илова қилиниши, шунингдек ушбу шахс жазо муддатининг қанча қисмини ўтамаганлиги кўрсатиб ўтилиши лозим.
5. Сўралаётган Томон ушбу Шартнома бўйича унга тақдим этилган ахборот етарли эмас, деб ҳисобласа, тез орада қўшимча ахборот этилиши даркор.
1. Ошиғич ҳолларда сўралаётган Томон сўраётган Томон ваколатли органларининг дипломатик каналлар ёки Халқаро Жиноий Полиция Ташкилоти ИНТЕРПОЛнинг Миллий Марказий Бюроси орқали берган сўровига биноан ўз қонунларига мувофиқ ҳолда шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров олингунича ҳам ҳибсга олиши мумкин. Бу хилдаги сўровда ушбу шахсни ушлаб бериш тўғрисида сўров юбориш ҳамда унга тегишли ҳибсга олиш тўғрисида ордер ёки ҳукм мавжудлигига ҳавола этилиши ҳамда агар мавжуд бўлса, ушбу Шартнома 9-моддасининг 2.1 ҳамда 2.3 бандларида кўрсатилган маълумотлар, шунингдек сўралаётган Томон ҳудудида шахс ҳуқуқбузарликни амалга оширган ёки таъқиб қилинаётган ҳолида ҳибсга олиш учун ордер берилишида асқотадиган бошқа ахборот бўлиши лозим.
2. Агар ушлаб бериш тўғрисидаги сўров олинмаса, сўров асосида ҳибсга олинган шахс ҳибсга олинганидан кейин 60 кунлик муддат ўтгунича озод қилиниши лозим. Бу қоида кейинчалик ушбу шахсни ушлаб бериш тўғрисида сўров олинганидан кейинги тадбирларини ўтказишга тўсқинлик қилмайди.
1. Ушлаб берилган шахс сўралаётган Томоннинг розилигисиз сўраётган Томон ҳудудида сўровда кўрсатилганидан бўлак ҳуқуқбузарликни амалга оширганлиги шунингдек уни ушлаб бериш тўғрисидаги асословда этилган, далиллар асосида фош этилган, бироқ камроқ аҳамиятли бўлган ҳуқуқбузарликлар учун жазога тортилмаслиги ҳамда ушбу шахс сўралаётган Томоннинг олдиндан розилиги олинмасдан туриб ҳеч қайси учинчи давлатга бериб юборилмаслиги лозим.
2.1 ушлаб берилган шахс жиноий таъқиб, жазони ўташ тугаганлиги ёки исталган қонуний асосда озод этилганидан кейин 30 кун ичида, имкони бўлгани ҳолда сўраётган Томон ҳудудини тарк этмаган бўлса. Берилган шахс сўраётган Томон ҳудудини ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга биноан тарк этиш имкони бўлмаган вақт бунга қўшилмайди;
2.2 ушлаб берилган шахс сўраётган Томон ҳудудини тарк этгач, ўз ихтиёри билан яна унга қайтиб келса.
3. Ушбу модда 1-бандининг қоидалари шахс сўраётган Томонга қайтиб келганидан кейин амалга оширган ҳуқуқбузарликларга ёки бу ҳуқуқбузарликларга боғлиқ равишда келиб чиқадиган масалаларга татбиқ этилмайди.
1. Бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунларига мувофиқ равишда нашр этилган ёки тасдиқланган, шунингдек ваколатли судлар ва бўлак органлар тарафидан белгиланган тартибда олинган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида легализация қилинмайди.
2. Бир Томон ҳудудида расмий ҳисобланган ҳужжатлар иккинчи Томон ҳудудида ҳам расмий кучга эга бўлади.
1. Бир ҳуқуқбузарлик юзасидан Аҳдлашувчи Томонлардан бир миқдордаги сўровлар тушган бўлса, устуворлик аввал ҳуқуқбузарлик қайси Томоннинг ҳудудида амалга оширилиб, унинг хавфсизлиги ва манфаатларига, ёки фуқароларининг хавфсизлиги ҳамда манфаатларига дахл қилган бўлса, ўшанга ва охирги навбатда ушлаб берилиши сўралаётган шахс қайси Томоннинг фуқароси бўлса, ўшанга берилади.
2. Агар шарт-шароит бир хил бўлса, сўровни биринчи бўлиб берган Аҳдлашувчи Томонга имтиёз берилади. Агар ушлаб бериш бир неча ҳуқуқбузарлик юзасидан талаб этилаётган бўлса, имтиёз жиноят таркиби ва унинг жиддийлигига қараб белгиланади.
Сўраётган Томоннинг қонунларига мувофиқ, ушлаб берилиши сўралаётган шахсга амалга оширган ҳуқуқбузарлиги учун ўлим жазоси берилиши мумкин бўлса, аммо сўралаётган Томоннинг қонунларида бундай ҳуқуқбузарлик учун ўлим жазосини белгилаш кўзда тутилмаган бўлса, бундай ҳолларда сўраётган Томон сўралаётган Томоннинг фикрича ўлим жазоси амалга оширилмаслигига етарли даражада инонтирмагунича ушлаб бериш рад этилиши мумкин.
1. Ушлаб беришга рухсат олинганлиги тўғрисида хабарни олгач, Томонлар асоссиз кечиктиришсиз талаб этилаётган шахсни ўтказиш юзасидан келишиб оладилар ва сўралаётган Томон сўраётган Томонга талаб этилаётган шахс қайси муддат давомида бериш учун ушланганини хабар қилади.
2. Шахс сўралаётган Томон ҳудудидан шу сўралаётган Томон белгилаган мақбул вақт ичида қабул қилиб олиб кетилиши керак, башарти, шахс бу давр ичида олиб кетилмаса, сўралаётган Томон ушбу шахсни озод қилиши ва уни айни жинояти туфайли ушлаб беришни рад этиши мумкин.
3. Томонлардан биронтаси узрли сабабларга биноан ушлаб берилиши керак бўлган шахсни бериш ёки қабул қилиш имконини тополмаса, у бу тўғрисида бошқа Томонни хабардор қилади. Бу ҳолда ҳар иккала Томон ушлаб беришнинг янги муддатини тайинлайдилар, бунда ушбу модданинг 2-банди қоидалари қўлланади.
1. Агар шахс бирон-бир Томонга бошқа Томоннинг ҳудуди орқали учинчи давлатдан олиб келинадиган бўлса, ушбу шахс. бериладиган Томон бошқа Томондан ушбу шахсни унинг ҳудуди орқали транзит ўтказиш учун рухсат беришни сўрайди. Бу қоида ҳаво транспортидан фойдаланилаётган ва бошқа Томоннинг ҳудудида қўниб ўтиш мўлжалланмаган ҳолларда қўлланмайди.
2. Тегишли ахборот дарж этилган бундай сўров олингач, сўралаётган Томон ушбу сўровни ўз қонунларида кўзда тутилган тартибларга мувофиқ кўриб чиқади. Агар бу сўровни бажариш унинг туб мақсадларига зиён етказмаса, сўралаётган Томон уни тезда қондириш чорасини кўради.
4. Мўлжалланмаган қўниш ҳолларида транзит олиб ўтилиши тўғрисида сўров берилиши керак бўлган Томон кузатувчи ходимнинг илтимосига кўра, транзит ташиш тўғрисида ушбу модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ сўров олингунича 48 соатлик вақт мобайнида шахсни ҳибсда ушлаб туриши мумкин.
1. Сўралаётган Томон ўз қонунларида белгиланган тартиблар доирасида, сўраётган Томоннинг сўровига кўра, ушлаб берилаётган шахс амалга оширган жиноят қуроли бўлиб хизмат қилган, шунингдек жиноят излари қолган ёки жиноят орқасида топилган нарсаларни бериб юборади.
2. Мазкур нарсалар ушлаб берилиши лозим бўлган шахснинг ўлими, қочиб кетганлиги ёки бошқа сабаблар билан амалга ошмай қолган ҳолларда ҳам бериб юборилади.
3. Сўралаётган Томон ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган нарсаларни бериб юборишни, агар улар сўралаётган Томонда бошқа жиноий иш кўриб чиқилиши учун лозим бўлса, бу иш якунлангунига қадар орқага суриши мумкин.
4. Учинчи шахсларнинг сўраётган Томонга бериб юборилган нарсаларига бўлган ҳуқуқларига қайта зиён етказилмайди. Ишни кўриб чиқиш якунланганидан кейин сўраётган Томон бу нарсаларни ўз ҳудудида яшайдиган эгаларига қайтариб беради. Агар уларнинг эгалари сўралаётган Томон ҳудудида бўлса, бу нарсалар уларга топшириш учун бериб юборилади. Агар нарсаларнинг эгалари учинчи давлат ҳудудида бўлсалар, нарсаларни уларга қайтариш харажатлари сўраётган Томон ҳисобидан бўлади.
5. Нарсалар ва пул маблағларини ўтказиш сўралаётган Томон қонунларида кўзда тутилган доирада бўлади.
Томонлар ўз қонунларига мувофиқ, ушлаб беришни тақозо этадиган жиноий ишлар юзасидан бир-бирига имкони борича ҳуқуқий ёрдам берадилар.
Ушлаб беришга алоқадор барча харажатларни ҳудудида ушлаб бериш амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Томон кўтаради. Ушлаб берилган шахсни иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудуди орқали учинчи давлатдан транзит ташиш харажатлари транзитни амалга ошираётган Томон зиммасида бўлади.
Ушбу Шартномани бажаришда Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлат тилларидан фойдаланадилар ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат тилидаги ёки инглизча таржимасини илова этадилар.
Ушбу Шартнома Аҳдлашувчи Томонларнинг улар иштирок этган бошқа халқаро конвенциялар шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларига дахл қилмайди.
Аҳдлашувчи Томонлар исталган Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига биноан ушбу Шартномани яхлит ёинки ундаги бирон-бир конкрет жиҳатни талқин қилиш ва қўллаш юзасидан дарҳол маслаҳатлашув ўтказадилар.
1. Ушбу Шартнома ратификация қилиниши керак ҳамда ратификация ёрлиқлари алмашинган кундан кучга киради.
2. Исталган Аҳдлашувчи Томон дипломатик каналлар орқали исталган вақтда иккинчи Аҳдлашувчи Томонга унинг фаолиятини тўхтатиш нияти тўғрисида билдиришнома юбориб, унинг фаолиятини тўхтатиши мумкин. Ушбу Шартнома шундай билдиришнома олганидан кейин олти ой ўтгач ўз фаолиятини тўхтатади.