LexUZ шарҳи
Мазкур Конвенция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2011 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-309-сонли «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Терроризмга қарши конвенциясини (Екатеринбург, 2009 йил 16 июнь) ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонуни билан ратификация қилинган.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар халқаро тинчлик ва хавфсизлик, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, давлатлар ўртасидаги дўстона алоқаларнинг ривожланиши, шунингдек асосий инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлашга таҳдид солаётган терроризмнинг кучайишидан чуқур хавотирда бўлган ҳолда,
2002 йил 7 июндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Хартияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг мақсад ва тамойилларига амал қилган ҳолда,
2001 йил 15 июндаги терроризм, сепаратизм ва экстремизм билан курашиш тўғрисидаги Шанхай конвенциясининг, 2005 йил 5 июлдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизм билан курашишда Ҳамкорлик концепциясининг қоидаларини ривожлантирган ҳолда,
мазкур Конвенция ўз ичига қамраб олган жиноятлар ҳеч қандай ҳолатларда оқлаб бўлмаслигини, шундай қилмишларни содир этган ва (ёки) улар содир этилишига алоқадор бўлган айбдор жисмоний ва юридик шахслар жавобгарликка тортилиши лозимлигини эътироф этган ҳолда,
терроризм таркибида, кўламида ва террористик актларнинг хусусиятида содир бўлган ўзгаришлар ва ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлигини инобатга олган ҳолда,
терроризмга қарши ҳаракатларни кучайтириш зарурлигини тушуниб ва терроризмни олдини олиш ва улар билан кураш бўйича барча чора-тадбирлар ҳуқуқ устуворлиги ва демократик қадриятлар, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига, шунингдек халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя қилган ҳолда қабул қилиниши лозимлигини яна бир бор таъкидлаган ҳолда,
фақат биргаликдаги ҳаракатлар билан терроризмнинг самарали олдини олиш ва улар билан курашишга эришиш мумкинлигини англаб етган ҳолда,
1. Мазкур Конвенция мақсадлари учун, унда фойдаланиладиган атамалар ва тушунчалар қуйидагиларни билдиради:
2) «терроризм» — аҳолини қўрқитиш билан боғлиқ ҳамда шахсга, жамиятга ва давлатга зарар етказишга йўналтирилган, зўравонлик ва (ёки) бошқа жиноий ҳаракатларни содир этиш ёки содир этиш билан таҳдид қилиш йўли билан ҳукумат органлари ёки халқаро ташкилотлар томонидан қарор қабул қилинишига таъсир ўтказиш зўравонлик мафкураси ва амалиёти;
3) «террористик акт» — сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун ҳукумат органлари ёки халқаро ташкилотлар томонидан қарор қабул қилинишига таъсир ўтказиш, шунингдек кўрсатилган ҳаракатларни содир этиш билан таҳдид қилиш йўли билан катта миқдорда бойликларга зарар етказиш ёки экологик фожиа юз бериши ёки бошқа оғир оқибатлар келтириб чиқаришга қаратилган, аҳолини қўрқитиш билан боғлиқ ҳамда инсон ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирувчи қилмиш;
а) мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларни содир этиш ва (ёки) содир этилаётган жиноятлар учун ташкил этиладиган жиноий гуруҳ, ноқонуний қуролли тузилма, банда, жиноий уюшма;
б) мазкур Конвенция қамраб олган жиноятлардан биттасини бўлса ҳам унинг номидан, кўрсатмасига кўра ёки режалаштириш, ташкиллаштириш, тайёрлаш ва содир этишни амалга оширишда манфаатдор бўлган юридик шахс;
5) «юридик шахс» — Томонларнинг миллий қонунчилигида ўрнатилган тартибда ташкил этилган ва фаолият юритувчи ташкилот.
2. Мазкур модда ҳеч қайси халқаро шартнома ёки мазкур моддада фойдаланиладиган атама ва тушунчаларни кенг маънода қўллаш тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олади ёки олиши мумкин бўлган Томонларнинг миллий қонунчилигига зарар етказмайди.
Ушбу Конвенция қамраб олган жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва тергов қилиш биттадан ортиқ Томоннинг юрисдикциясига алоқадор бўлганда, мазкур Конвенция қўлланилади.
Томонлар ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мазкур Конвенцияга кўра давлатларнинг суверен тенглиги, ҳудудий яхлитлиги ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига мувофиқ амалга оширадилар.
1. Томонлар мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларга нисбатан ўзининг юрисдикциясини ўрнатиш учун, зарур чора-тадбирларни қабул қилади, агар:
2) жиноят ушбу Томон байроғи остидаги кема бортида ёки ушбу Томон қонунларига мувофиқ рўйхатга олинган ҳаво кемаси бортида содир этилган бўлса;
2. Ҳар бир Томон мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларга нисбатан ўзининг юрисдикциясини ўрнатиши ҳам мумкин, агар:
1) жиноят ушбу Томон ҳудудида ёки фуқаросига нисбатан террористик акт содир этишга қаратилган ёки олиб келган бўлса;
2) жиноят ушбу Томоннинг хориждаги объектига, шунингдек дипломатик ваколатхона бинолари ва консуллик муассасаларига нисбатан террористик акт содир этишга қаратилган ёки олиб келган бўлса;
3) жиноят ушбу Томонни қандайдир ҳаракатларни содир этиш ёки этмасликка мажбурлаш мақсадида террористик акт содир этишга қаратилган ёки олиб келган бўлса;
4) жиноят ушбу Томон ҳудудида доимий яшовчи, фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса;
3. Агар гумон қилинаётган жиноятчи унинг ҳудудида жойлашган ва бир Томон уни у ёки бошқа Томонга бермаётган бўлса, ҳар бир Томон мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларга нисбатан ўзининг юрисдикциясини ўрнатиш учун керак бўладиган чора-тадбирларни қабул қилади.
4. Мазкур Конвенция бир Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ исталган жиноий юрисдикцияни амалга оширишни инкор қилмайди.
5. Агар мазкур Конвенция қамраб олган жиноятга нисбатан юрисдикцияга биттадан ортиқ Томон талабгорлик қилса, тегишли Томонлар зарурат туғилганда маслаҳатлашувлар ўтказади.
1. Мазкур Конвенцияда назарда тутилган ҳамкорлик ҳар бир Томон ваколатли органлари томонидан белгиланган ҳолда амалга оширилади.
2. Мазкур Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни топширишда ёки унга қўшилиш тўғрисидаги хабарни Томон мазкур Конвенцияни бажариш учун жавобгар бўлган ўзининг ваколатли органлари рўйхатини депозитарийга тақдим қилади, у депозитарий ҳужжатни бошқа Томонларга жўнатади. Томонлар ўзларининг ваколатли органларининг рўйхатидаги барча ўзгаришлар тўғрисида дарҳол депозитарийга хабар беради, депозитарий бу ҳақида бошқа Томонларни хабардор қилади.
3. Мазкур Конвенцияда назарда тутилган масалалар бўйича Томонларнинг ваколатли органлари ўзларининг ваколатлари доирасида бевосита бир бири билан ҳамкорлик қилади. Томонларнинг ваколатли органларининг ҳудудий ва бошқа бўлинмалари мазкур Конвенцияни бажариш мақсадида, Томонларнинг ваколатли органлари томонидан белгиланган тартибда бевосита алоқалар ўрнатишлари мумкин.
4. Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида ҳамкорлик ёрдам бериш тўғрисидаги сўровнома асосида икки томонлама ва кўп томонлама ҳажмда, шунингдек Томонлардан бирининг ваколатли органи ташаббуси бўйича ахборот бериш йўли билан амалга оширилади.
5. Ҳамкорлик жараёнида дипломатик каналлар, Жиноий полиция халқаро ташкилотининг каналлари ёки Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитасининг каналларидан фойдаланиш мумкин.
1. Томонлар, зарур жойларда ноҳукумат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтларни ўз ичига оладиган, мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларни содир этишга олиб келадиган, вазиятлар кескинлашишининг олдини олиш мақсадида миллий қонунчиликка риоя қилиш шарти билан динлараро ва маданиятлараро мулоқотни рағбатлантиришади.
2. Ҳар бир Томон унинг ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ терроризмга қарши курашиш бўйича миллий миқёсдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
1) терроризмга қарши курашишни тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни ва уларнинг самарадорлиги нуқтаи назаридан амалий чора-тадбирларни даврий баҳолаш;
2) терроризмга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек террористик актларга тўсқинлик қилиш бўйича машғулотлар ўтказиш;
3) терроризмга қарши курашиш бўйича Томоннинг тегишли органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширувчи орган ёки органларни ташкил этиш;
4) терроризмга қарши курашишни амалга оширувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа орган ходимларининг касбий даражасини ошириш, шунингдек ушбу органлар ва улар ходимларининг фаолиятини етарлича молиявий, моддий ва бошқалар билан таъминлаш;
5) мазкур Конвенция қамраб олган жиноятлар ҳақида огоҳлантириш ва тўсқинлик қилишда ва шундай жиноятларга тайёргарлик кўраётган ёки содир этган шахсларни аниқлашда давлат органларига кўмак берувчи шахсларга тегишли мукофот пулларни тўлаш;
6) террористик актлар ҳақида огоҳлантириш мақсадида киритишга йўл қўйиладиган қонуний чекловларни белгилаш;
7) тегишли юридик шахслар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, жисмоний шахслар ва объектларнинг ҳимояланганлигини ошириш учун мўлжалланган стандартларни жорий этишни ўз ичига оладиган, жисмоний шахслар ва объектларнинг ҳимоясини яхшилаш;
8) жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш жараёнида жабрланувчи, гувоҳ ва бошқа иштирокчиларини, шунингдек, зарурат туғилганда, терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича бошқа шахсларни ҳимоя қилиш;
9) мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларни содир этишга алоқадор жисмоний ва юридик шахсларни идентификациялаш мезонларини яратиш ва жорий этиш;
10) мазкур Конвенция қамраб олган, содир этишга тайёрланаётган ёки содир этилган жиноятларни олдини олиш ва аниқлашда давлатга ва уларнинг объектларида ёрдам бериш бўйича юридик шахсларни етарлича имкониятлар билан таъминлаш;
11) терроризмга қарши курашда ва жамиятда терроризмни рад қилишни шакллантиришда ноҳукумат ташкилотлар, алоҳида гуруҳлар ва шахсларнинг иштирокига кўмак бериш;
12) терроризмнинг хавфлилиги ва унинг салбий оқибатлари, шунингдек мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларни содир этганлик учун жавобгарлик тўғрисида жамоатчиликнинг билимини ошириш;
13) мазкур Конвенция қамраб олган жиноятлар сифатида қаралиши мумкин бўлган исталган қилмишлар тўғрисида давлат органларини хабардор этиш учун, шу жумладан аноним тарзда, имкониятлар яратиш.
3. Томонлар мазкур Конвенцияда назарда тутилганган чора-тадбирларга нисбатан қатъий чора-тадбирлар қабул қилишлари мумкин.
Томонлар ўзининг ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларидан келиб чиқиб терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича зарурий қонуний ва бошқа чора-тадбирларни қабул қилишади, хусусан, улар қуйидагиларни ўзи ичига олади:
1) мижозлар тўғрисидаги маълумотларни, молиявий операцияларни рўйхатга олиш ва ушбу маълумотларни сақлаш;
2) Томонлар орқали ваколатли органларга шубҳали ва иқтисодий жиҳатдан номақбул операциялар ва битимлар тўғрисида маълумотларни тақдим қилиш;
1) Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ёки бошқа маълум органларнинг кўрсатмаси бўйича Томонлар орқали ноқонуний, шубҳали ёки иқтисодий жиҳатдан номақбул хусусиятга эга молиявий операцияларни тўхтатиб қўйиш;
2) Томонларнинг суд, прокуратура органлари, дастлабки тергов ва бошқа ваколатли органларнинг сўровномасига кўра маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим қилиш.
1. Томонлар қуйидагиларни қасддан қилинган жиноий жазоланадиган қилмишлар сифатида эътироф этиш учун зарур қонуний чора-тадбирлар қабул қилади:
2) барча Томонлар иштирокчилари томонидан терроризмга қарши курашиш соҳасида халқаро шартномалардан бирида жиноят сифатида тан олинган қилмиш;
3) мазкур банднинг 1, 2 ва 4 — 10 кичик бандларида кўрсатилган жиноятлардан бирини режалаштириш, ташкил этиш, тайёрлаш ва содир этиш мақсадида юридик шахс ташкил этиш ва ундан фойдаланиш ёки шундай мақсадлар учун жиноий гуруҳ, ноқонуний қуролланган тузилма, банда ва жиноий уюшма ташкил этиш;
4) терроризмга очиқдан-очиқ даъват қилиш ёки терроризмни оммавий оқлаш, яъни мазкур банднинг 1 — 3 ва 5 — 10 кичик бандларида кўрсатилган жиноятлардан бирини содир этишга ундаш мақсадида жамоатчиликка қандайдир мурожаатни тарқатиш ёки терроризмни қўллаб-қувватлаш ва тақлид қилишда эҳтиёж борлигини эътироф этиш тўғрисида оммавий баёнотлар бериш;
5) мазкур банднинг 1 — 4 ва 6 — 10 кичик бандларида кўрсатилган жиноятлардан бирини содир этишга тайёргарлик кўришда ёки содир этишда иштирок этиш учун ёллаш ёки шахсларни жалб қилишнинг бошқа усулларини қўллаш;
6) мазкур банднинг 1 — 5 ва 7 — 10 кичик бандларида кўрсатилган жиноятлардан бирини содир этиш учун шахсларни тайёрлаш ёки содир этишда кўмаклашиш;
8) терроризмни молиялаштириш, яъни мазкур банднинг 1 — 7, 9 ва 10 кичик бандларида кўрсатилган жиноятлардан бирини бўлса ҳам ташкиллаштириш, тайёрлаш ва содир этиш бўйича фаолиятни молиялаштириш учун олдиндан мўлжалланган маблағларни йиғиш ёки молиявий хизматларни тақдим қилиш;
9) мазкур банднинг 1 — 8 ва 10 кичик бандларида кўрсатилган жиноятларни содир этиш учун шахсларни қурол-яроқ, портловчи моддалар ва бошқа воситалар билан таъминлаш;
10) мазкур банднинг 1 — 9 кичик бандларида кўрсатилган жиноятлардан бирини содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга бошпана, молиявий ёрдам бериш ҳамда қочишида кўмак бериш, шунингдек уларга нисбатан ёлғон кўрсатувлар бериш.
2. Томонлар ўзларининг миллий қонунчилигига мувофиқ мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган жиноятлардан бирини содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга тегишли мол-мулкни қасддан яшириш, ташиш, сотиб олиш ёки сотишда воситачилик қилишни ҳам жиноий жазоланадиган қилмиш сифатида эътироф этиши мумкин.
3) Мазкур модданинг 1-банди 3 — 10 кичик бандларида кўрсатилган қилмишлар ҳақиқатда террористик акт содир этилиши ёки ёлланувчи ва (ёки) ўқитилаётган шахс томонидан ўзининг террористик хусусиятдаги ҳаракатларини англашидан қатъий назар жиноят ҳисобланади.
4) Томонлар мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган бирор бир жиноятни содир этишда иштирок этиш, жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноий жазоланадиган қилмишлар сифатида белгилаш учун зарур қонуний чора-тадбирларни қабул қилишлари шарт.
1. Томонлар мазкур Конвенция қамраб олган жиноятлардан бири бўлиб ҳисобланадиган қилмишларга юридик шахсларнинг алоқадор бўлиб қолишларига ўзининг ҳудудида йўл қўймаслик учун ўзларининг ҳуқуқий тамойилларидан келиб чиқиб, зарур қонуний ва бошқа чора-тадбирларни кўришади.
2. Ҳар бир Томон мазкур Конвенция қамраб олган жиноятлардан бирига юридик шахсларнинг алоқадорлиги учун уларнинг жавобгарлигини белгилаш учун керак бўладиган барча чора-тадбирларни қабул қилишлари лозим.
3. Томонларнинг ҳуқуқий тамойилларига риоя қилган ҳолда юридик шахсларнинг жавобгарлиги жиноий, фуқаролик-ҳуқуқий ёки маъмурий бўлиши мумкин.
4. Юридик шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш, ушбу Конвенция қамраб олган жиноятни содир этган, шу фаолиятда иштирок этган жисмоний шахсларнинг жиноий жавобгарлигини истисно қилмайди.
5. Томонлар мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларга алоқадорлик учун жавобгарликка тортиладиган юридик шахсларга нисбатан қуйидаги чораларни қўллашни таъминлайди, хусусан:
6. Мазкур Конвенция қамраб олган жиноятлардан бири билан боғлик қилмишларни юридик шахс томонидан режалаштирилиши, ташкил этилиши, тайёргарлик кўрилиши ва содир этилиши амалга оширилса, Томонлар уни суд ёки Томоннинг бошқа ваколатли миллий қонунчилик органи қарорига кўра юридик шахсни террористик ташкилот деб тан олинишига ва уни тугатишга имкон берувчи қонуний чоралар қабул қилади. Агар мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларни режалаштириш, тайёргарлик кўриш ва содир этиш юридик шахс томонидан унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажарилишини назорат қиладиган шахс томонидан амалга оширилса, шу каби чоралар қабул қилиниши мумкин.
7. Томон ҳудудида фаолият юритувчи, мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларга алоқадор бўлган, хорижий юридик шахсларининг тузилмавий бўлинмаларига (ваколатхона, филиалларига) нисбатан мазкур модда қоидалари татбиқ қилинади.
1. Томонлар мазкур Конвенция қамраб олган жиноятлар сифатида топширишни назарда тутадиган қилмишларни, шунингдек судланганларни топшириш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни кўриб чиқадилар.
2. Исталган Томонлар ўртасида амал қилувчи, мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларни топшириш тўғрисидаги ҳар қандай шартномада топшириш талаб этиладиган жиноят сифатида кўриб чиқилади. Томонлар бундай жиноятларни топшириш тўғрисидаги шартномаларда топширилиши талаб этиладиган жиноятлар сифатида улар ўртасида кейинчалик тузиладиган барча шартномаларда тан олиниши лозим.
3. Агар бир Томон мавжуд шартномасида топшириш шарт қилиб қўйилган бўлса ва топшириш тўғрисида шартномаси бўлмаган бошқа Томондан топшириш тўғрисида сўровнома олса, сўровнома олган Томон мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларни топшириш учун ҳуқуқий асос сифатида мазкур Конвенцияга таянади. Топшириш тўғрисида сўровнома олган Томоннинг қонунчилигида назарда тутилган бошқа шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
4. Мавжуд шартномада топшириш шарт қилинмаган Томонлар мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларни ўзаро муносабатларда топшириш талаб этиладиган жиноятлар сифатида сўровнома олган Томон қонунчилигида назарда тутилган шартларга риоя қилган ҳолда кўриб чиқилади.
5. Топшириш ва ҳуқуқий ёрдамга алоқадор масалаларда тегишли қилмишларни жиноят сифатида икки томонлама тан олиш тамойилига риоя қилиш талаб этилади, сўровнома олган Томон қонунчилигига тегишли қилмишни ўша жиноят тоифасига киритилгани ёки сўровнома юборувчи Томон сингари жиноятни шундай атамалар ёрдамида тавсифланганлиги ёки йуқлигидан қатъий назар, агар мазкур қилмиш ҳуқуқий ёрдам ва топшириш талаб этилгани туфайли, Томонлар миллий қонунчилигига мувофиқ жиноий жазоланиши лозим деб тан олинса, бу тамойилга риоя қилинган ҳисобланади.
6. Мазкур Конвенция қамраб олган жиноятлар, тегишли Томоннинг ҳудудида содир этилган деб ушбу жиноятларнинг ҳақиқий содир этилган жойидан қатъий назар мазкур Томоннинг юрисдикцияси доирасида, мазкур Конвенциянинг 5-моддасига мувофиқ топшириш мақсадида қўриб чиқилади.
7. Мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларни ва уларни содир этишга алоқадор юридик шахслар жавобгарлиги асосларини аниқлаш Томонлар миллий қонунчилиги соҳасига киради.
8. Ҳукм чиқарган Томон талабига кўра ёки мазкур Конвенция қамраб олган жиноятлардан бири учун судланган Томон фуқаролиги бўлган шахс — ўша Томон розилиги билан амалдаги шартномалар ёки ўзаро келишув асосида уни жазони ўташ учун фуқаролиги бўлган Томонга жўнатилиши мумкин бўлган шахсдир.
9. Агар мазкур Конвенция қамраб олган жиноятлардан бирини содир этган шахс сўровнома олган Томон жойлашган ҳудудда бўлса ва шу Томон фуқароси ҳисобланса, ўша шахсни топширмаслик ҳуқуқига эга, бунда у Томон унда бор материаллар, шу жумладан сўровнома олган Томонга юборилган жиноят иши материаллари асосида мазкур шахсга нисбатан ўз қонунчилигига мувофиқ жиноий таъқибни амалга оширади.
1. Терроризмнинг олдини олиш ва у билан курашиш мақсадида Томонларнинг ваколатли органлари сўровнома бўйича ёки ўзининг ташаббуси бўйича бир-бирига мазкур Конвенция қамраб олган масалалар тўғрисида маълумот (ҳужжатлар, материаллар, бошқа маълумотлар) тақдим этадилар.
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган маълумот сўровнома юборган Томоннинг ваколатли органи сўровномаси бўйича шу шарт билан тақдим қилинадики, маълумот сўровнома олган Томон ваколатли органининг олдиндан ёзма розилигисиз ҳеч кимга берилмаслиги лозим.
3. Агар сўровнома юборган ваколатли органлар олдиндан келишган бўлишса, Томонларнинг ваколатли органлари сўровномани ва унинг мазмунини ошкор қилишмайди ҳамда ундан фақат сўровномани бажариш мақсадида фойдаланишади, шунингдек сўровнома олган Томонга юборилган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди ва улардан фақат сўровномада назарда тутилган терговни амалга ошириш, судда ишни кўриб чиқиш ёки ҳаракатларни бажариш учун зарур даражада фойдаланилади.
1. Сўровномани ижро этиш мазкур Конвенция ва сўровнома олган Томон қонунчилиги асосида амалга оширилади.
2. Агар сўровнома олган Томон қонунчилигида бошқа қоидалар ўрнатилмаган бўлса, сўровнома юборган Томон ваколатли органининг сўровномасини ижро этишда ушбу Томон қонунчилиги қўлланиши мумкин. Сўровнома юборган Томон қонунчилигини қўллаш сўровнома олган Томон суверенитетига ва миллий хавфсизлигига зарар етказмаслиги лозим.
3) иш моҳияти, шунингдек тезкор-қидирув тадбирлари бўйича ўтказиладиган, тергов ёки судда кўриб чиқишга доир фактлар (санаси, жойи ва жиноят ҳолати);
4) тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ёки, агар бунинг имкони бўлмаса, уларнинг қоидаларини баён қилиш, шунингдек бир хил натижаларга олиб борадиган талаб қилинаётган чора-тадбир ёки бошқа исталган чора-тадбир тўғрисидаги баёнот сўровнома юборган Томон ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ қабул қилиниши мумкин;
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган маълумотдан ташқари юридик шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисида сўровнома қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
1) юридик шахс номи, унинг жойлашган ўрни тўғрисида маълумот, юридик манзили, раҳбарлар тўғрисида маълумотлар;
3) сўровнома юборган Томон сўровномаси бўйича амал қилиш маъқул бўлган аниқ процедура тўғрисидаги маълумотлар;
4) хатлаш ёки мусодара қилиниши мумкин бўлган мол-мулк тўғрисидаги маълумот (унинг жойлашган ўрни, тегишли жиноятга дахлдорлиги, шунингдек ушбу мол-мулкка бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳар қандай мавжуд маълумотлар);
5) суд ёки сўровнома юборган Томон бошқа ваколатли органи қарорининг тасдиқланган нусхаси ва ушбу қарор учун асосларни баён қилиш;
6) сўровнома юборган Томон асос қилиб олган ва сўровнома олган Томон ўз қонунчилиги асосида ижро этиш учун қарор қабул қилиш тўғрисидаги масалани кўтара олиши учун етарли бўлиши лозим бўлган фактларни баён қилиш.
3. Шубҳа остидаги ёки айбдор шахсларни сўроқдан ўтказиш тўғрисида сўровнома юборилган тақдирда унга жиноят иши зарур материалларининг тасдиқланган нусхалари илова қилиниши лозим.
4. Сўровнома олган Томон сўровнома юборган Томонни, агар ҳар бир аниқ ҳолатда бошқа нарсага келишилмаса, сўровнома келиб тушган санадан 30 кундан кечиктирмасдан қуйидагилар тўғрисида ахборот беради:
2) сўровномани ижро этишга тўсқинлик қилувчи ёки унинг бажарилишини сезиларли кечиктирадиган ҳар қандай ҳолатлар тўғрисида.
5. Сўровнома юборган Томон қуйидагилар тўғрисида кечиктирмасдан сўровнома олган Томонга хабар беради:
1) юридик шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор туфайли тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотадиган қарорни қайта кўриб чиқиш ёки бошқа ҳолатлар тўғрисида;
2) мазкур Конвенцияга мувофиқ ҳаракатлар ўзини оқламайдиган бўлиб қолгани учун ўзгаришлар тўғрисида.
6. Бир хил қарор асосида бир қанча Томонлар олдида юридик шахсга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисида ариза берган Томон бу ҳақида ушбу қарор ижро этилишида манфаатдор бўлган барча Томонларни хабардор қилади.
6) мазкур Конвенция қамраб олган жиноятлардан бирини содир этишда гумон қилинаётган жисмоний шахсларнинг жойлашган жойи аниқланганлиги тўғрисида;
1. Сўровнома уни сўраган Томон ваколатли органининг раҳбари ёки уларни ўрнини босувчи шахслар томонидан имзоланади ва (ёки) гербли муҳр билан тасдиқланади.
2. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда сўровнома оғзаки равишда берилиши мумкин, лекин 72 соатдан кечиктирмасдан сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар ёзма равишда тасдиқланиши, зарурат туғилганда матнни техник воситалардан фойдаланган ҳолда жўнатиш лозим.
3. Сўровноманинг ҳақиқийлигига шубҳалар юзага келганда, унинг мазмунини қўшимча тасдиқлаш ёки тушунтириш сўралиши мумкин.
4. Мазкур Конвенцияга мувофиқ келиб тушган сўровномалар кўп бўлганда ва бир хил ҳолатларни қамраб олса, сўровнома олган Томон сўровномалар ичидан қайси бири биринчи навбатда бажарилиши кераклигини мустақил равишда белгилайди.
5. Агар сўровномани бажариш сўровнома олган Томон ваколатли органининг ваколатига кирмаса, у кечиктирмасдан сўровномани ўз давлатининг бошқа ваколатли органига бажариш учун жўнатади ва бу ҳақда сўровнома юборган Томоннинг ваколатли органи тезда хабардор қилинади.
6. Сўровнома олган Томон ваколатли органи сўровномани бажариш учун, унинг фикрига кўра зарур бўлган қўшимча маълумотларни сўраши мумкин.
1. Агар чора-тадбирлар сўровнома олган Томон ваколатли органлари амалга оширадиган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга, тергов ёки судда ишни кўриб чиқишга зарар етказиши мумкин бўлса, сўровнома олган Томон ваколатли органи сўровнома бўйича чора-тадбирларни қабул қилишни кечиктириши мумкин.
2. Агар сўровнома олган Томоннинг суверенитети, миллий хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлса ёки қонунчилигига зид бўлса, сўровнома олган Томон ваколатли органи сўровномани бажаришни рад қилиши мумкин.
3. Сўровномани бажаришни рад қилиш ёки кечиктиришдан олдин, сўровнома олган Томоннинг ваколатли органи зарур ҳолларда сўровнома жўнатган Томоннинг ваколатли органи билан маслаҳатлашади.
4. Сўровномани бажариш кечиктирилган ёки рад қилинган тақдирда, сўровнома олган Томоннинг ваколатли органи бу тўғрисида сўровнома ташаббускорини шундай қарорга келишининг сабабларини кўрсатган ҳолда тезда хабардор қилади.
1. Мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланувчиларни жиноий тақиб қилишни амалга оширадиган ва ушбу шахслар бошқа Томон ҳудудида жойлашганини аниқлаган Томон ўша Томон ваколатли органларининг рухсатини олгандан сўнг ўзларининг ходимларини сўровнома олган Томон ҳудудига тегишли тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларида иштирок этиш учун юбориши мумкин.
2. Сўровнома юборган Томон ваколатли органларининг жўнатилган ходимлари сўровнома олган Томон ҳудудида унинг қонунчилигига ва Томонлар иштирокчи бўлган халқаро шартномаларга мувофиқ тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларида қатнашишлари мумкин.
3. Сўровнома олган Томон сўровнома юборган Томон ходимларининг мазкур Конвенциянинг 14 — 18 моддаларига мувофиқ расмийлаштирилган сўровнома асосида тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларида иштирок этиш учун рухсатномалар бериш тартибини белгилайди.
4. Ваколатли органларнинг ходимларини тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларида иштирок этиш учун юборилган тақдирда, жўнатиш тўғрисидаги сўровномада қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
2) сафарга жўнатиш мақсади, тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларининг рўйхати, тартиби ва уларни бажариш муддатлари;
3) транспортдан фойдаланилганда, у ҳақида маълумотлар, шунингдек транспорт воситаларининг тури, уларнинг сони ва рўйхатга олинган рақами;
5. Сўровнома бўйича қарор сўровнома олган Томон ваколатли органи томонидан сўровнома келиб тушган вақтдан 5 кундан кечиктирмасдан қабул қилинади, бу тўғрисида сўровнома юборган Томон ваколатли органи дарҳол хабардор қилинади. Бундай қарор сўровнома олган Томоннинг маълум ваколатли органлари томонидан олдиндан келишиб олиниши мумкин.
6. Агар рухсатнома олиш учун сўровнома мазкур модданинг 4-бандида кўрсатилган талабларни ҳисобга олмасдан тузилган ёки маълумот тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаган бўлса, унда сўровнома олган Томон ваколатли органи қўшимча маълумотларни сўрашга ҳақли.
7. Сўровнома олган Томон ҳудудига ўрнатилган тартибда келган сўровнома юборган Томон ваколатли органларининг ходимлари ўша Томонда бўлиш қонунчилигига ва уларнинг шу ерда бўлиши ва топшириқни бажаришини тартибга соладиган шартларга мувофиқ ўзларининг функцияларини бажаришади.
8. Сўровнома олган Томон ҳудудида, Сўровнома олган Томон ваколатли органларининг ходимлари томонидан ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларида иштирок этувчи сўровнома юборган Томон ваколатли органларининг ходимлари қуйидагиларга мажбур:
1) улар ўзлари жойлашган ҳудуддаги Томоннинг қонунчилигига риоя қилишлари, шунингдек вақтинча яшайдиган Томон органларининг қонуний талабларига бўйсунишга;
9. Ҳудудида тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари ўтказилаётган Томон ваколатли органи барча ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилган заҳоти тўхтатилади.
10. Мазкур моддада назарда тутилган қоидалар бўйича Томонлар ўзаро алоҳида келишувлар тузишлари мумкин.
Сўровнома олган Томон ваколатли органлари томонидан унинг қонунчилигига мувофиқ сўровномани бажариш натижасида олинган далиллар сўровнома юборган Томонда ҳам шундай далил бўлиб хизмат қилади.
1. Мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларни содир этишга алоқадор бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилиш тўғрисида қарорни ижро этишда учинчи шахсларнинг ҳуқуқларига нисбатан сўровнома юборган Томон орқали чиқарилган суд қарорини сўровнома олган Томон тан олади.
5) агар қарор сўровнома олган Томон қонунчилигида назарда тутилган алоҳида юрисдикцияга оид қоидаларга қарши чиқарилган бўлса.
1. Мазкур Конвенцияга мувофиқ юбориладиган ҳужжатлар уларни қонунийлаштириш бўйича барча расмиятчиликлардан озод қилинади.
2. Томонлардан бирининг ҳудудида берилган ёки ваколатли орган томонидан ёки шунга махсус ваколати бўлган шахснинг ваколати доирасида ва ўрнатилган шаклда тасдиқланган, шунингдек гербли муҳр билан тасдиқланган ҳужжатлар бошқа барча Томонларнинг ҳудудларида ҳеч қандай махсус гувоҳномасиз қабул қилинади.
3. Томонлардан бирининг ҳудудида расмий ҳужжат сифатида кўриб чиқилувчи ҳужжатлар бошқа Томонларнинг ҳудудларида ҳам расмий ҳужжатлар кучига эга.
1. Мазкур Конвенция қамраб оладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Томонларнинг ваколатли органлари бошқа Томон ҳудудида жойлашган жисмоний ва юридик шахслар бўйича расмий ҳужжатларни дипломатик каналлар ёки бошқа усул билан, шунингдек бошқа Томон ваколатли органи орқали юбориши мумкин.
2. Мазкур Конвенция қамраб оладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Томонларнинг ваколатли органлари расмий ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга топширишда бир-бирига ёрдам беришади.
Томонлар мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларга алоқадор шахсларга қочоқ мақоми ва уни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилишга йўл қўймаслик бўйича зарур чоралар қабул қилади.
1. Бир Томон бошқа Томон сўровномаси бўйича мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларга алоқадор юридик шахслар жавобгарлигини таъминлашнинг зарурий чора-тадбирларни қабул қилади, хусусан:
3) юридик шахснинг алоҳида турдаги фаолиятини тўхтатиш (радио ва телекўрсатувлар, оммавий ахборот воситаларини нашр этиш, шу жумладан электрон шаклда).
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган чора-тадбирлар сўровнома олган Томон қонунчилигига ва мазкур Конвенцияга мувофиқ амалга оширилади.
3. Мазкур Конвенцияда назарда тутилган чораларни бекор қилишдан олдин сўровнома олган Томон сўровнома юборган Томонга ушбу чораларни бажариш фойдасига ўзларининг важларини баён қилиш ҳуқуқини тақдим қилади.
1. Мазкур Конвенция қамраб олган жиноятлардан бирини содир этишда алоқадор бўлган ва унинг ҳудудида бўлган ёки мол-мулки бўлган ёки унинг ҳудудида фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсга (унинг тузилмавий бўлинмасига) нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш билан боғлиқ сўровнома олган Томон:
1) суд ёки сўровнома юборган Томоннинг бошқа ваколатли органининг сўралган жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисида қарорини ижро этади;
2) сўровнома олган Томон қарорида келтирилган фактлар ва хулосалар асосида сўралган жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисида ўзининг қонунчилигига мувофиқ суд муҳокамасини амалга оширади.
2. Жавобгарлик чоралари юридик шахсга нисбатан сўровнома олган Томон қонунчилигига мувофиқ қўлланади.
Томонлар миллий қонунчилигига мувофиқ мусодара қилишни таъминлаш мақсадида қуйидаги чораларни қабул қилишади:
1) мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларни содир этиш қуроли сифатида фойдаланиш учун ёки жиноятлардан бирини молиялаштириш учун мўлжалланган пул маблағлари, қимматли қоғозлар, бойликлар, қурол-яроғ, унинг таркибий (захира) қисмлари, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва бошқа мол-мулкни хатлайди;
2) агар мазкур моддада кўрсатилган мулкни хатлашнинг имкони бўлмаса, унда бундай мулкнинг қийматига мос пул маблағини олиб қўйилишини таъминлаш.
1. Мазкур Конвенцияга мувофиқ жўнатилган жисмоний ёки юридик шахсларнинг мулкини мусодара қилиш билан боғлиқ сўровнома ушбу жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкига нисбатан мусодара қилиш тўғрисидаги сўровнома олган Томоннинг ўз қарорини ижро этиш ҳуқуқига дахли йўқ.
2. Сўровнома бўйича мусодара этилаётган мулкнинг умумий қиймати мусодара қилиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган суммадан ортиқ бўлмаслиги лозим. Агар у ёки бу Томон бу содир бўлиши мумкин деган хулосага келса, унда Томонлар бундай оқибатларга йўл қўймаслик мақсадида маслаҳатлашув ўтказади.
3. Кредиторларнинг талаблари қондирилганидан сўнг, мазкур Конвенцияда назарда тутилган асосларга кўра тугатилган юридик шахснинг қолган мол-мулки ҳам мусодара қилиниши керак.
4. Сўровнома бўйича мол-мулкни мусодара қилган Томон унинг сақланишини таъминлайди ва ўз қонунчилигига мувофиқ мусодара қилинган мол-мулкни тасарруф этади.
5. Шундай мол-мулкнинг қийматига мос бўлган мусодара қилинган мол-мулк ёки пул маблағи тегишли Томонларнинг келишувига кўра, мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарган Томонга тўлиқ ёки қисман берилиши мумкин.
Агар олдиндан бошқача келишилмаган бўлса, мазкур Конвенцияни бажарилиши билан боғлиқ харажатларни Томонлар мустақил равишда қоплайди.
1. Агар, мазкур Конвенцияга мувофиқ ҳамкорлик туфайли, ғайриқонуний ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик оқибатида етказилган зарарни қоплаш тўғрисида даъво қилинса, унда Томонлар ушбу зарарни қоплаш учун тўланиши лозим бўлган суммани тақсимлаш тўғрисида келишиб олиш мақсадида бир-бирлари билан маслаҳатлашув ўтказиш имкониятини кўриб чиқишади.
2. Зарарни қоплаш тўғрисида даъво қилинган Томон бу тўғрисида бошқа манфаатдор Томонни хабардор қилади.
Мазкур Конвенция Томонларнинг мазкур Конвенция предмети ҳамда унинг мақсадларига ва объектига зид бўлмаган, шунингдек улар иштирокчилари бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига алоқаси бўлмаган масалалар бўйича бошқа халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқларини чекламайди.
2. Мазкур Конвенция уни имзолаган давлатлар томонидан тасдиқланиши лозим. Ратификация ёрлиғи депозитарийга сақлашга топширилади. Конвенция тўртинчи ратификация ёрлиғини депозитарийга сақлашга топширилган санадан ўттизинчи куни кучга киради.
3. Мазкур Конвенцияни тасдиқлаган Томон учун тўртинчи ратификация ёрлиғини депозитарийга сақлашга топшириш санасидан сўнг, у ўзининг ратификация ёрлиғини депозитарийга сақлашга топширган санадан ўттизинчи куни кучга киради.
1. Мазкур Конвенция унинг қоидаларига рози бўлган барча давлатлар қўшилиши учун очиқ. Шундай қўшилиш тўғрисида депозитарийга хабар бериш йўли билан Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг барча аъзо давлатларнинг розилиги билан амалга оширилади.
2. Мазкур Конвенция қўшилувчи давлатлар учун қўшилиш тўғрисида хабар депозитарийга сақлашга топширилган санадан ўттизинчи куни кучга киради.
Мазкур Конвенция Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 102-моддасига мувофиқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Котибиятида рўйхатга қўйилиши лозим.
Мазкур Конвенцияга алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартириш ва қўшимчалар тегишли хабарни депозитарийга жўнатиш йўли билан исталган Томонлардан бири орқали таклиф этилиши мумкин, бу таклифлар депозитарий томонидан дарҳол бошқа Томонларга кўриб чиқишга юборилади.
Ҳар бир Томон мазкур Конвенциядан чиқиши мумкин, бунинг учун улар депозитарийга бу ҳақида тахминий чиқиш санасигача олти ойдан кам бўлмаган вақтда ёзма хабар юборади. Чиқиш тўғрисида хабар олинган санадан 30 кун давомида депозитарий бошқа Томонларни бу ҳақида хабардор қилади.
Томонлар ўртасида мазкур Конвенция қоидаларини қўллаш ёки изоҳлаш билан боғлиқ баҳслар ва тушунмовчиликлар юзага келганда, манфаатдор Томонлар уларни консультация ва музокаралар йўли билан ҳал қилишади.
1. Мазкур Конвенция доирасида Томонлар ҳамкорликни оширишда рус ва хитой тиллари ишчи тил ҳисобланади.
2. Мазкур Конвенциянинг асл нусхаси депозитарийга сақлашга топширилади, депозитарий мазкур Ковенцияни имзолаган барча давлатларга тасдиқланган нусхаларини тарқатади.