LexUZ шарҳи
Мазкур Конвенция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 27-августдаги 274-II-сонли «Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш туғрисидаги Шанхай Конвенциясини ратификация ҳақида»ги Қарори билан ратификация қилинган.
Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси (кейинги ўринларда — Томонлар),
БМТ Низомининг энг аввало халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, давлатлар ўртасида дўстона муносабатларни ва ҳамкорликни ривожлантиришга оид мақсад ва тамойилларига таянган ҳолда;
терроризм, сепаратизм ва экстремизм халқаро тинчлик ва хавфсизликка, давлатлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришга, шунингдек инсоннинг асосйи ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга таҳдид қилаётганлигини англаган ҳолда;
кўрсатилган кўринишлар Томонларнинг ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигига, шунингдек сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорлигига жиддий таҳдид қилаётганини эътироф этган ҳолда;
1998 йил 3 июлдаги Алма-Ата қўшма баёноти тамойилларига, 1999 йил 25 августдаги Бишкек декларацияси, 2000 йил 5 июлдаги Душанба декларацияси ва 2001 йил 15 июндаги «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти»ни ташкил этиш тўғрисидаги Декларациясига таянган ҳолда;
терроризм, сепаратизм ва экстремизм мазкур Конвенцияда белгиланганидек, уларнинг сабабларидан қатъий назар, ғеч қандай вазиятда оқлаб бўлмаслиги, бундай қилмишларни содир этган шахслар қонунга мувофиқ жавобгарликка жалб қилиниши лозимлигини қатъий ишонган ҳолда;
мазкур Конвенция доирасида Томонларнинг қўшма кучлари терроризм, сепаратизм ва экстремизм билан курашишнинг самарали шакли эканлигига ишонган ҳолда,
а) мазкур Конвенцияга Иловада (кейинги ўринларда — Илова) кўрсатилган шартномалардан бирида жиноят сифатида тан олинган ҳамда ушбу шартномада белгиланган ҳар қандай қилмиш;
б) ҳар қандай фуқаро ёки қуролли можаро вазиятида ҳарбий ҳаракатларда фаол иштирок этмаёган исталган бошқа шахсни ўлдиришга ёки унга оғир тан жароҳати етказиш, шунингдек моддий объектга, ташкилотга қандайдир катта зарар келтиришга қаратилган, шундай қилмишларни режалаштириш, уни содир этишга кўмак бериш, ушбу қилмиш кучининг ҳарактери ёки контекстидан мақсад аҳолини қўрқитиш, жамоат хавфсизлигини бузиш ёки ҳокимият органини бирор ҳаракатни содир этишга ундаш ёки тўхтатиш ва Томонларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ жиноий тартибда тақиб қилинадиган ҳар қандай бошқа қилмиш;
2) «сепаратизм» — давлатнинг ҳудудий яхлитлигини бузишга, шу жумладан унинг ҳудудидан бир қисмини ажратиб олишга ёки давлатни дезинтеграциялаш қаратилган, зўравонлик йўли билан содир этиладиган, шунингдек бундай қилмишни режалаштириш ва тайёрлаш, уни содир этишга кўмаклашиши, унга ундаш ва Томонлар миллий қонунчилигига мувофиқ жиноий тартибда тақиб қилинадиган бирор бир қилмиш;
3) «экстремизм» — ҳоқимиятни зўрлик билан эгаллаш ёки ушлаб туриш, давлатнинг кўнституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, шунингдек жамоат хавфсизлигига зўрлик билан тажовуз қилиш, шу жумладан ноқонуний қуролли тузилмалар мақсадида юқорида кўрсатилган ташкилот ёки уларда иштирок этиш ҳамда Томонлар миллий қонунчилигига мувофиқ жиноий тартибда тақиб қилинадиган бирор бир қилмиш;
2. Мазкур модда бирор бир халқаро шартномага ёки мазкур моддада фойдаланилаётган атамаларни кенг манода қўллаш тўғрисида қоидалар бор ёки бўлиши мумкин бўлган бирор бир Томонларнинг миллий қонунчилгига зарар етказмайди.
1. Томонлар мазкур Конвенция, бошқа халқаро мажбуриятларига мувофиқ, шунингдек уларнинг миллий қонунчилигидан келиб чиқиб, мазкур Конвенциянинг 1-моддаси 1-бандида кўрсатилган қилмишларни олдини олиш, аниқлаш ва тўсқинлик қилиш соҳасида ҳамкорликни амалга оширадилар.
2. Томонлари ўзаро муносабатларда мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган қилмишларни фош этиш лозим бўлган жиноятлар сифатида кўриб чиқишади.
3. Фош этиш ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ масалаларда мазкур Конвенцияни татбиқ этишда, Томонлар улар аъзолари ҳисобланган халқаро шартномаларга мувофиқ ҳамда Томонлар миллий қонунчилигидан келиб чиқиб ҳамкорликни амалга оширишади.
Томонлар зарур бўлиши мумкин бўлган, шу жумладан миллий қонунчилик соҳасида тегишли ҳолатларда, шундай чора-тадбирларни қабул қилишлари лозимки, мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган қилмишлар ҳеч қандай вазиятда фақат сиёсий, фалсафий, мафкуравий, ирқий, этник, диний ёки бошқа ўхшаш характердаги мулоҳазаларга кўра оқланмаслиги ва уларнинг оғирлик даражасига яраша жазоланиши керак.
1. Мазкур Конвенция кучга кириши учун зарур давлат ички процедураларини бажарилганлиги тўғрисида депозитарийга хабар юборилганидан сўнг 60 кун ичида Томон мазкур Конвенцияни бажариш учун масъул ўзининг марказий ваколатли органларининг рўйхатини ёзма шаклда дипломатик каналлар орқали депозитарийга тақдим қилади, депозитарий уни бошқа Томонларга жўнатади.
2. Мазкур Конвенция қоидаларин бажариш билан боғлиқ масалалари бўйича Томонларнинг марказий ваколатли органлари ўзаро бевосита алоқа ўрнатишади ва ҳамкорлик қилишади.
3. Бирор бир Томоннинг марказий ваколатли органларининг рўйхатига ўзгартиришлар киритилганда, у бу тўғрисида депозитарийга хабар беради, у эса мазкур маълумотни бошқа Томонларга етказади.
Томонлар мазкур Конвенция 1-модданинг 1-бандида, шу жумладан халқаро ташкилотлар ва харқаро форумларда, кўрсатилган қилмишлар билан курашиш масалалари бўйича ўзаро келишувга кўра консультациялар ўтказиши, фикр алмашиниши, позицияларини мувофиқлаштириши мумкин.
Томонларнинг марказий ваколатли органлари мазкур Конвенцияга мувофиқ қуйидаги йўл билан ҳамкорликни амалга оширади ва бир бирига кўмак беради:
3) мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган қилмишларнинг олдини олиш, аниқлаш ва тўсқинлик қилиш учун келишилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ва уларни амалга ошириш натижалари тўғрисида ўзаро хабар бериш;
4) мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган, бошқа Томонларга қарши қаратилган қилмишларни ўз давлат ҳудудида олдини олиш, аниқлаш ва тўсқинлик қилиш бўйича чоралар қабул қилиш;
5) мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган қилмишларни содир этиш учун ҳар қандай шахс ва (ёки) ташкилотларни молиялаштириш, қурол-яроғ ва ўқ-дориларни етказиб бериш, бошқа турдаги кўмак беришни олдини олиш, аниқлаш ва тўсқинлик қилиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш;
6) мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган қилмишларни содир этишга шахсларни тайёрлаш бўйича фаолиятни олдини олиш, аниқлаш, тўсқинлик қилиш, тақиқлаш ва тугатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш;
8) мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган қилмишларни олдини олиш, аниқлаш ва тўсқинлик қилиш бўйича иш тажрибаси билан алмашиниш;
10) бошқа шаклдаги ҳамкорлик тўғрисида Томонларнинг ўзаро келишувига кўра битимларга эришиш, шунингдек зарурат туғилганда мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган қилмишларга тўсқинлик қилиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш. Бундай келишувлар мазкур Конвенциянинг ажралмас қисмини ташкил этадиган тегишли баённомалар билан расмийлаштирилади.
Томонлар марказий органлари ўзаро аҳамият касб этувчи маълумотлар билан алмашинишади, хусусан, қуйидагилар тўғрисида:
1) мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган тайёрланаётган ва содир этилган қилмишлар, шунингдек уларни содир этиш бўйича аниқланган, тўсқинлик қилинган уринишлар тўғрисида;
2) мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган қилмишларни давлат бошлиқлари ва бошқа давлат арбоблари, дипломатик вакиллик ходимлари, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар, халқаро ҳимоядан фойдаланадиган бошқа шахслар, шунингдек давлат ташрифлари халқаро ва давлат сиёсий, спорт ҳамда бошқа тадбирлар иштирокчиларига нисбатан содир этишга тайёрлаш тўғрисида;
3) мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган қилмишларга тайёрланаётган ва (ёки) содир этадиган ташкилотлар, гуруҳлар ва шахслар тўғрисида, шунингдек бошқа кўринишда ушбу қилмишларда иштирок этувчи, ҳамда уларнинг мақсади, вазифалари, алоқаси ва бошқа маълумотлар тўғрисида;
4) мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган қилмишларни содир этиш мақсадида, кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар, қурол-яроғ, портловчи қурилмалар, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ядро, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуроли, уни яратишда ишлатиладиган материал ва мосламаларни ноқонуний тайёрлаш, харид қилиш, сақлаш, жўнатиш, олиб ўтиш, ўтказиш ва фойдаланиш тўғрисида;
5) мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган қилмишларни молиялаштириш бўйича аниқланган ёки тахмин қилинган манбалар тўғрисида;
6) мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган қилмишларни содир этиш шакллари, методлари ва воситалари тўғрисида.
1. Мазкур Конвенция доирасида Томонлар марказий ваколатли органлари ўртасида ҳамкорлик кўмак бериш тўғрисидаги талабнома асосида икки томонлама ва кўп томонлама форматларда, шунингдек Томонлардан бирининг марказий ваколатли органининг ташаббусига кўра хабардор қилиш йўли билан, амалга оширилади.
2. Талабнома ёки маълумот ёзма шаклда жўнатилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда талабнома ёки маълумот ёзма равишда берилиши мумкин, лекин улар 72 соатдан кечиктирилмасдан ёзма равишда, зарурат туғилганда, матни узатиш техник воситаларидан фойдаланган ҳолда, тасдиқланиши лозим. Талабнома ёки маълумот ёки унинг мазмунининг ҳақиқийлигига шубҳалар пайдо бўлганда, кўрсатилган ҳужжатларни қўшимча тасдиқлаш ёки тушунтириш талаб этилиши мумкин.
г) талабномани ўз вақтида ва керакли тарзда бажариш учун фойдали бўлиши мумкин бўлган бошқа маълумот;
4. Ёзма шаклда жўнатилган талабнома ёки маълумот жўнатувчи марказий ваколатли органининг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади ёки ушбу марказий ваколатли орган гербли муҳр билан тасдиқланади.
5. Талабнома ва улар томонидан жўнатилган ҳужжатлар, шунингдек маълумот марказий ваколатли орган томонидан мазкур Конвенциянинг 15-моддасида кўрсатилган ишчи тиллардан бирида жўнатилади.
1. Талабнома олган марказий ваколатли орган талабномани тезда ва мумкин қадар тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирларни қабул қилади ва мумкин қадар қисқа муддатларда уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабардор қилади.
2. Талабнома юборган марказий ваколатли орган талабномани бажаришга тўсқинлик қилувчи ёки унинг бажарилишини сезиларли кечиктирадиган ҳолатлар тўғрисида дарҳол хабардор қилинади.
3. Агар талабномани бажариш талабнома олган марказий ваколатли орган ваколатига кирмаса, унда у талабномани бажариши мумкин бўлган ўз давлатининг бошқа ваколати марказий органига юборади ва бу тўғрисида талабнома юборган марказий ваолатли орган дарҳол хабардор қилинади.
4. Талабнома олган марказий ваколатли орган, унинг фикрича, талабномани бажариш учун зарур қўшимча маълумотларни талаб қилиши мумкин.
5. Талабномани бажаришда талабнома олган Томон қонунчилиги қўлланилади. Агар талабнома олган Томон қонунчилигининг асосий тамойилларига ёки халқаро мажбуриятларга зид келмаса, унда талабнома юборган ваколатли орган илтимосига кўра талабнома юборган томон қонунчилиги қўлланиши мумкин.
6. Агар талабнома олган марказий ваколатли орган талабномани бажариш унинг сувернетети, хавфсизлиги, жамоат тартиби ёки давлатнинг бошқа катта манфаатларига зарар етказади ёки талабнома олган томон қонунчилиги ёки халқаро мажбуриятларга зид келади деб ҳисобласа, талабномани бажариш кечиктирилиши ёки унинг бажарилиши тўлиқ ёки қисман рад қилиниши мумкин.
7. Агар у содир қилган қилмиш талабнома олган Томон қонунчилиги бўйича жиноят ҳисобланмаса, унда талабномани бажариш рад қилиниши мумкин.
8. Агар мазкур модданинг 6 ва 7-бандларига мувофиқ талабномани бажариш тўлиқ ёки қисман рад қилинса ёки уни бажариш кечиктирилса, унда бу тўғрисида талабнома юборган марказий ваколатли орган ёзма шаклда хабардор қилинади.
Мазкур Конвенция 1-моддасининг 1-бандида кўрсатилган қилмишлар билан самарали курашиш учун, Томонлар алоҳида келишув тузишади ва Тошкент шаҳрида (Ўзбекистон Республикаси) жойлаштириладиган Томонларнинг минтақавий аксилтеррор тузилмасини яратиш ва ишлашини таъминлаш мақсадида бошқа зарур ҳужжатлар қабул қилишади. (2003 йил 5 сентябрдаги Баённома таҳриридаги модда)
1. Мазкур Конвенцияни татбиқ этиш мақсадида Томонларнинг марказий ваколатли органлари шошилинч алоқа линияларини яратишлари ва навбатдаги ёки навбатдан ташқари учрашувларни ўтказишлари мумкин.
2. Мазкур Конвенция қоидаларини амалга ошириш мақсадида Томонлар зарурат туғилганда бир бирига техник ва моддий ёрдам кўрсатишлари мумкин.
3. Бир Томондан мазкур Конвенция асосида бошқа Томон олган материаллар, махсус воситалар, жиҳозлар ва техника, уларни тақдим қилган Томоннинг олдиндан ёзма розилигисиз бериш мумкин эмас.
4. Мазкур Конвенция доирасида ёрдам кўрсатиш учун Томонларнинг марказий ваколатли органлари томонидан фойдаланилаётган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш методлари, махсус куч ва воситаларнинг таснифлари, таъминот материаллари тўғрисида маълумотлар ошкор қилиниши мумкин эмас.
Томонларнинг марказий ваколатли органлари мазкур Конвенцини бажаришни тартибини батафсилроқ белгилаб берадиган ўзаро келишувлар тузишлари мумкин.
1. Агар олинган маълумот ва ҳужжатлар ёпиқ характерга эга бўлса ёки жўнатадиган томон уларни ошкор қилиш номақбул деб ҳисобласа, ҳар бир Томон уларнинг махфийлигини таъминлайди. Маълумот ва ҳужжатларнинг ёпиқлик даражасини жўнатувчи Томон белгилайди.
2. Мазкур Конвенция асосида олинган маълумот ёки талабномани бажариш натижалари сўраб олинган ёки тақдим қилинганидан бошқа мақсадларда уларни тақдим қилган Томоннинг ёзма розилигисиз фойдаланиш мумкин эмас.
3. Бир томондан мазкур Конвенция асосида бошқа Томон олган маълумот ва ҳужжатлар уларни тақдим қилган Томоннинг олдиндан ёзма розилигисиз бериш мумкин эмас.
Томонлар агар олдиндан бошқа тартибда келишмаган бўлишса, унда мазкур Конвенцияни улар томонидан бажариш билан боғлиқ харажатлар мустақил қопланади.
Мазкур Конвенция доирасида Томонларнинг марказий ваколатли органлари томонидан ҳамкорликни амалга оширишда хитой ва рус тиллари ишчи тиллар ҳисобланади.
Мазкур Конвенция ушбу Конвенциянинг предмети ва унинг мақсадлари ва объектига зид бўлмган масалалар бўйича Томонларнинг бошқа халқаро шартномалар тузишини чекламайди, шунингдек улар аъзо бўлган бошқа халқаро келишувлардан келиб чиқадиган Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига даҳлдор эмас.
Мазкур Конвенцияни изоҳлашда ёки қўллашда юзага келадиган баҳсли масалалар манфаатдор Томонларнинг ўртасидаги консультациялар ва музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
1. Мазкур Конвенция депозитарийси Хитой Халқ Республикаси ҳисобланади. Мазкур Конвенциянинг расмий нусхалари депозитарий томонидан бошқа Томонларга у имзоланганидан сўнг 15 кун ичида тарқатилади.
2. Мазкур Конвенция кучга кириши учун зарур давлат ички процедураларини Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилиши тўғрисида ёзма шаклдаги хабарлардан охиргиси депозитарий томонидан олингандан сўнг 30 кун ичида мазкур Конвенция кучга киради.
1. Мазкур Конвенция кучга киргандан кейинг барча Томонларнинг розилиги билан унга бошқа давлатлар ҳам қўшилиши мумкин.
2. Мазкур Конвенция кучга кириши учун зарур давлат ички процедуралари Қўшилаётган давлат томонидан бажарилиши тўғрисида депозитарий томонидан хабар олингандан сўнг 30-куни мазкур Конвенция кучга киради. Шу санадан бошлаб қўшилаётган давлат мазкур Конвенция Томони бўлади.
1. Мазкур Конвенция матнига барча Томонларнинг розилиги билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин, улар мазкур Конвенциянинг ажралмас қисми ҳисобланадиган Баённомалар билан расмийлаштирилади.
2. Исталган Томон мазкур Конвенциядан чиқиш учун 12 ой олдин депозитарийга чиқиш тўғрисида ёзма хабар жўнатади. Депозитарий чиқиш тўғрисида хабар олинган вақтдан 30 кун ичида мазкур қарор тўғрисида бошқа Томонларни хабардор қилади.
1. Мазкур Конвенция кучга кириши учун зарур давлат ички процедураларини бажариш тўғрисида хабар депозитарийга тақдим қилинганда, Иловада кўрсатилган шартномалардан бирида иштирок этмаётган Томон ушбу Томонга нисбатан мазкур Конвенцияни қўллашда бу шартнома Иловага киритилмаган деб ҳисобланишини даво қилиши мумкин. Бундай баёнот депозитарийга ушбу шартнома мазкур Томон учун кучга кириши тўғрисида хабар берилгандан сўнг ўз кучини йўқотади.
2. Томон Иловада кўрсатилган шартномалардан бирининг иштирокчиси бўлишни тўхтатса, у мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилганидек баёнот беради.
3) ратификация қилинган, қабул қилинган, тасдиқланган ёки энг камида учта Томон мазкур Конвенцияга қўшилиши.
4. Мазур Конвенция кучга киргандан сўнг исталган Томон Иловага тузатиш киритишни таклиф қилиши мумкин. Иловага кўрсатилган тузатиш тўғрисидаги таклиф депозитарийга ёзма кўринишда жўнатилади. Депозитарий мазкур модданинг 3-банди талабларига жавоб берадиган барча таклиф тўғрисида қолган Томонларни хабардор қилади ва таклиф қилинаётган тузатишни қабул қилиш керак ёки йўқлиги тўғрисида уларнинг фикрини сўрайди.
5. Ушбу тузатиш тўғрисидаги таклиф депозитарий томонидан тарқатилганидан сўнг 180 кун ўтгандан кейин таклиф этилаётган тузатиш қабул қилинган ва барча Томонлар учун кучга кирган ҳисобланади, мазкур Конвенция Томонларининг учдан бир қисми унга қарши эътироз билдириб, бу тўғрисида депозитарийни ёзма равишда хабардор қилган ҳолатлар бундан мустасно.
2001 йил 15 июнда Шанхайда битта асл нусхада хитой ва рус тилларида қабул қилинди ва иккита матн ҳам бир хил кучга эга.
1. 1970 йил 16 декабрда қабул қилинган, Ҳаво кемаларини ноқонуний қўлга олиш билан курашиш тўғрисидаги конвенция.
2. 1971 йил 23 сентябрда Монреалда қабул қилинган, Фуқаролик авиацияси хавфсизлигига қарши қаратилган ноқонуний актлар билан курашиш тўғрисида конвенция.
3. 1973 йил 14 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясида қабул қилинган, Халқаро ҳимоядан фойдаланадиган шахсларга қарши жиноятларнинг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенция.
4. 1979 йил 17 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясида қабул қилинган, Гаровга олиш билан курашиш тўғрисидаги халқаро конвенция.
6. 1988 йил 24 февралда Монреалда қабул қилинган, Фуқаролик авиацияси хавфсизлигига қарши қаратилган ноқонуний актлар билан курашиш тўғрисида конвенцияни тўлдирувчи, халқаро фуқаролик авиациясига хизмат кўрсатадиган аэропортларда ноқонуний актлар билан курашиш тўғрисидаги баённома.
7. 1988 йил 10 мартда Римда қабул қилинган, Денгиз кема қатновлари хавфсизлигига қарши қаратилган ноқонуний актлар билан курашиш тўғрисидаги конвенция.
8. 1988 йил 10 мартда Римда қабул қилинган, Континентал шелфларда жойлашган стационар платформаларнинг хавфсизлигига қарши қаратилган ноқонуний актлар билан курашиш тўғрисида баённома.