Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги аппарати тузилмасини такомиллаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида» 1994 йил 13 майдаги 257-сон қарорида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорида:
б) Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низомда:
«5. Норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
коррупциянинг юзага келиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида бошқа ҳуқуқ бузилишларининг содир этилиши учун шарт-шароитлар яратувчи;
тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни киритувчи ва тадбиркорлик субъектларининг асосланмаган харажатлари юзага келишига олиб келувчи қоидалар ва нормалар киритилиши тақиқланади.
Норматив ҳужжатлар Идоравий норматив ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари талабларига мувофиқ тайёрланиши ва қабул қилиниши керак»;
«6. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ўз ваколатлари доирасида норматив ҳужжатларни буйруқлар ва қарорлар шаклида қабул қиладилар. Низомлар, қоидалар ва йўриқномалар шаклида қабул қилинадиган норматив ҳужжатлар буйруқлар ёки қарорлар билан тасдиқланади»;
тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг» ҳамда «фармонлари ва фармойишлари» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг» ҳамда «фармонлари, қарорлари ва фармойишлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг» ва «Фармонини» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг» ва «фармонини, қарорини ёки фармойишини» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг саккизинчи хатбошидаги «графиклар» сўзидан кейин «формулалар, методикалар» сўзлари қўшилсин;
16-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг» ҳамда «фармонлари ва фармойишлари» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг» ҳамда «фармонлари, қарорлари ва фармойишлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида» 1998 йил 4 мартдаги ПФ–1938-сон Фармонининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 24 апрелдаги 177-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 17-модда):
«6. Штатда белгиланган ходимлар сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратида Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари тузилмасида – тегишли бўлимлар ташкил этилсин»;
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида» 2000 йил 17 февралдаги 57-сон қарорида:
«6. Адлия вазирлиги тузилмасида Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида эса — тегишли бўлимлар ташкил этилсин»;
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 2 майдаги 205-сон қарорида:
«1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хорижий инвесторларнинг ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш вазифаси юклансин.
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хорижий инвесторларнинг ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашга доир қарорлари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари учун мажбурий ҳисобланади»;
«2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тузилмасида Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида эса – тегишли бўлимлар ташкил этилсин»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси Регламентининг 28-бандида:
а) биринчи хатбошидаги «Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига унинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, тегишли муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда ички қарама-қаршиликлар ва нуқсонлар йўқлиги, шунингдек юридик техника қоидаларига риоя қилинганлиги юзасидан баҳо беради» сўзлари чиқариб ташлансин;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан экспертизадан ўтказади;
қонунлар лойиҳаларини уларнинг мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги, уларда коррупциянинг юзага келиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида бошқа ҳуқуқ бузилишларининг содир этилиши учун шарт-шароитлар яратувчи, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни киритувчи ҳамда тадбиркорлик субъектларининг асосланмаган харажатлари юзага келишига олиб келувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаш юзасидан таҳлил қилади»;
г) бешинчи хатбошидаги «катта ҳажмли ва мураккаб ҳужжатлар лойиҳалари учун» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 21-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й, 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 41-бандида:
«Ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасаларини аккредитациядан ўтказишда Аккредитация комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими жалб этилади»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й, 8-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисидаги Низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда тайинланадилар ҳамда тегишли ҳокимга ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳисоб берадилар.
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишилган ҳолда тайинланадилар ҳамда тегишли ҳокимга ва ҳудудий адлия органига ҳисоб берадилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги Низом 4-бандининг бешинчи хатбошига «Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғига» сўзларидан кейин «Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарига» сўзлари қўшилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурларини тайёрлаш ҳамда қабул қилиш, шунингдек улар бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарорида:
«Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
«1. Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини (кейинги ўринларда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари деб аталади) тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
в) Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурларини тайёрлаш ҳамда қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги Низомда:
«Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисида Низом»;
«1. Ушбу Низом қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини (кейинги ўринларда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари деб аталади) тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартибини белгилайди».
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида» 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 32-модда) 1 ва 3-бандлари.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия органлари ва судлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1994 йил 19 январдаги 18-сон қарорининг 1-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий аппарати таркибида иқтисодий ислоҳотлар бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармасини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 24 январдаги 27-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш ва унинг аппарати тузилмасидаги ўзгартиришлар тўғрисида» 1995 йил 27 апрелдаги 152-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 4-сон, 16-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида Фуқароларнинг қонунчиликнинг бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш бошқармасини тузиш тўғрисида» 1997 йил 10 июлдаги 345-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий маърифат соҳасидаги фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 21 ноябрдаги 528-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда) 40-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарорига илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 43-модда) 8-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритиш ҳақида» 2004 йил 20 июлдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 71-модда).
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2007 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорига 1-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 12-сон, 72-модда) 2-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 30 октябрдаги 235-сон қарорига 2-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 59-модда) 1-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорига 3-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда) 5-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) 27-банди.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2010 йил 15 декабрдаги 299-сон қарорига 3-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 67-модда) 2-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ–255-сонли Қонуни) 2011 йил 23 февралдаги 46-сон қарорига илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 14-модда) 2-банди.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Адлия органларида махсус «ишонч телефони» ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 19 мартдаги 80-сон қарорининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 18-модда).